операцион системалар

DOC 96,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1352212131_30277.doc операцион системалар www.arxiv.uz операцион системалар режа: 1. операцион системалар ва уларнинг турлари. 2. ms dos oc нинг таркиби. 3. ms dos нинг бошланғич юкланиши 4. windows 9.x операцион системалари, уларнинг имкониятлари ва ишлаш шартлари. 5. windows нинг асосий элементлари, дарчалар ва меню билан ишлаш. 6. windows нинг ёрдамчи программалари. операцион системалар ва уларнинг турлари. операцион система (ос) компьютер билан фойдаланувчи ўртасида мулоқотни ўрнатади, компьютер асосий қурилма манбаларини, қўшимча қурилмаларнинг ишини бажаради. операцион система компьютер ишга тушурилиши билан юкланувчи дастур бўлиб, бу дастур фойдаланувчига шахсий компьютер билан мулоқот қилиш воситаси бўлиб хизмат қилади, унинг барча қурилмалари ишини бошқариш имконини беради. операцион система ёрдамида тезкор хотирадан фойдаланиш, дисклардаги маълумотларни ўқиш, ёки ахборотларни дискетларга ёзиш, амалий дастурларни ишга тушуриш ва шу каби турли ишларни амалга оширади. бундан ташқари қуйидаги ишларни ҳам амалга оширади: - дискетларни турли хилда форматлаш; - дискетларда файлларнинг жойлашиш жадвалини ташкил этиш, уларни жойлаштириш ишларини, масалан нусха олиш жараёнларини …
2
и, у компьютер ёқилиши билан фойдаланувчи билан мулоқотга келади, компьютерни бошқаради, оператив хотира ва магнитли дисклардаги жойларни назорат қилади, лозим бўлган программа ва командаларнинг бажарилишини таъминлайди. ос программаларни оператив хотирага кўчиради, бу программаларнинг талабларини бажариб, ишини таъминлайди. программа вазифасини бажариб бўлгандан кейин оператив хотирани ундан тозалайди, яъни фойдаланувчи ишлаши учун оператив хотирада кенг майдон яратади. бу командалар асосида фойдаланувчи дискни номлаш, файллар нусхасини кўчириш, экранда каталоглар кетма-кетлигини олиш, ихтиёрий программалар, принтер, дисплей билан бевосита ишлаш имкониятига эга бўлади. одатда ibm pc компьютерларида microsoft corporation фирмасининг ms dos ёки унинг вариантлари (pc dos, novell dos, compact dos ва бошқалар) ўрнатилади. ibm pc компьютерларида ms dos, unix, os/2, windows 95 98, 2000, nt ocлари ҳам кўп қўлланилади. apple macintosh компьютерлари учун энг охирги ос сифатида system 7.1 ишлатилади. бизлар биринчи навбатда ms dos oc ни ўрганиб чиқамиз. агар dos фойдаланувчи билан мулоқотга тайёр бўлса, у холда компьютер экранида қуйидаги таклифнома пайдо бўлади: …
3
снинг энг содда ва универсал хизматларини бажаришдан иборат. бу система компьютер ёқилганда, унинг хотираси ва қурилмаларини ишлашини текширувчи тестни ҳам ўз ичида сақлайди. бундан ташқари, унда ос юкловчисини чақирувчи программа жойлашади. 2) ос юкловчиси жуда қисқа программа бўлиб, у ms dosли дискетанинг биринчи секторида жойлашади ва унинг вазифаси ms dosни қолган 2 модулини ўқишдан иборат. 3) io.sys ва msdos.sys дискли файллар. уларни ос юкловчиси хотирага кўчиради ва компьютер хотирасида доимо сақлайди. io.sys - biosнинг хотирадаги давоми ҳисобланади. msdos.sys - dosнинг юқори даражадаги вазифаларини бажаради. 4) ms dosнинг буйруқ процессори фойдаланувчи киритган командаларни қайта ишлайди. буйруқ процессори ос юкланаётган дискнинг command.com файлида жойлашади. фойдаланувчининг "ички" деб аталувчи баъзи командаларини, яъни type, dir, copy кабиларни буйруқ процессори ўзи бажаради. қолган ташқи командаларни бажариш учун мос программани қидиради, уни хотирага кўчириб, бошқаришни унга узатади. 5) ms dosнинг ташқи командалари - ос билан биргаликда юкланадиган алоҳида файллардаги программалардир, масалан format. 6) драйвер қурилмалари ms …
4
компьютер хотирасига ос модуллари io.sys ва msdos.sysни кўчириб, уларга бошкарувни топширади. сунгра config.sys - система конфигурациясини кўрсатувчи файл, унда кўрсатилган драйверлар ўқилиб, ос параметри ўрнатилади. бундан кейин command.com бошқарувчи процессор ўқилиб, бошқариш унга берилади ва autoexec.bat бажарилади. бу файлда компьютер ёқилганда бажариладиган команда ва программалар кўрсатилади. (масалан, рус харфлар ишини таъминловчи программа). шу билан, компьютерни юклаш жараёни тугайди ва ms dos команда беришга таклиф қилади. windows 9.x операцион системалари, уларнинг имкониятлари ва ишлаш шартлари. windows муҳити фойдаланувчи учун қулай бўлган кўпгина имкониятларга эга бўлган программадир. у ms dos oc имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради. windows муҳитида ишлаш натижасида фойдаланувчи кўпгина қулайликларга эга бўлади. бунда файл ва каталогларнинг нусхасини олиш, кўчириш, қайта номлаш, ўчириш ва ҳоказо амаллар тезда ва яққол бажарилади. шу билан бирга бир пайтнинг ўзида бир неча каталог билан ишлаш имкониятига эга. бу программа бир пайтнинг ўзида бир неча масалалар-ни ечиш, ихтиёрий принтер ва дисплей билан, ms dos программалари билан …
5
аланувчи назорат қиладиган элементлар, бу ерда клавиатура, сичқонча, таймер, портлар, интерфейс элементларини тасвирлаш (меню, ойна (дарча) ва бошқалар.) 3. gdi (graphics device interface) - график қурилмалар интерфейси - график процедуралар билан ишлаш, шрифтларни тасвирлаш, график қурилмалар билан ишлаш windows íèíã èìêîíèÿòëàðè. windows операцион системаси қуйидаги имкониятларга эга. · универсал графика - windows программаларининг қурилмаларга ва программа таъминотига боғлиқсизлигини таъминлайди. · ягона интерфейс - windows да фойдаланувчининг мулоқоти ягона, яъни турли программалар билан ишлаш қоидалари умумий. шунинг учун янги программа билан ишлашингизда бу қоидалардан фойдаланишингиз мумкин. · мавжуд программа таъминот билан боғлиқлиги - windows ms dos нинг барча амалий пакетлари, таҳрирлагичлари, электрон жадваллари ишни тўла таъминлайди. · кўп масалалиги - windows бир пайтнинг ўзида бир нечта масалани ҳисоблайди, бир программадан бошқасига ўтишни таъминлайди. · мавжуд оператив хотирадан тўлик фойдаланиш қобилияти - windows мавжуд оператив хотирадан тўлик фойдалана олади. қурилма ресурсларидан ҳам тўлик фойдаланади. бу қурилмалар билан мулоқотни ўзи таъминлайди. · маълумотлар …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "операцион системалар"

1352212131_30277.doc операцион системалар www.arxiv.uz операцион системалар режа: 1. операцион системалар ва уларнинг турлари. 2. ms dos oc нинг таркиби. 3. ms dos нинг бошланғич юкланиши 4. windows 9.x операцион системалари, уларнинг имкониятлари ва ишлаш шартлари. 5. windows нинг асосий элементлари, дарчалар ва меню билан ишлаш. 6. windows нинг ёрдамчи программалари. операцион системалар ва уларнинг турлари. операцион система (ос) компьютер билан фойдаланувчи ўртасида мулоқотни ўрнатади, компьютер асосий қурилма манбаларини, қўшимча қурилмаларнинг ишини бажаради. операцион система компьютер ишга тушурилиши билан юкланувчи дастур бўлиб, бу дастур фойдаланувчига шахсий компьютер билан мулоқот қилиш воситаси бўлиб хизмат қилади, унинг барча қурилмалари ишини бошқариш имконини беради. операц...

Формат DOC, 96,0 КБ. Чтобы скачать "операцион системалар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: операцион системалар DOC Бесплатная загрузка Telegram