ўзбек халқ афсун-дуоларининг бадиияти

DOC 155,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662757343.doc салимахон мирзаева ўзбек халқ афсун-дуоларининг бадиияти reja: 1. afsun-duolarning vujudga kelishi 2. afsun-duolarning tuzilishi 3. afsun-duolarning turli taraqqiyot bosqichlarida bajargan vazifalari 4. afsun-duolarda keng qo`llanilgan badiiy san`atlar ўзбек халқ афсун-дуолари қадимги аждодларимизнинг табиат ҳодисалари, кишиларнинг сеҳр-жоду қудратларига ишонч-эътиқодлари натижасида вужудга келгандир. шу боис афсун-дуоларга кишилар эстетик лаззат олиш истаги билан эмас, балки кундалик маиший эҳтиёж туфайли мурожаат этганлар. масалан, кимдир қўзиқиб қолди, кимнидир бирор заҳарли жондор чақиб олади ва х.к. мана шундай пайтларда кишилар чорасизликдан ота-боболари қачонлардир кашф этган ва сеҳр-жоду қудрати бор деб тахмин этилган айтимларга, хатти-ҳаракат ва нарсаларга мурожаат қилганлар. маълум бўладики, халқ афсун-дуолари эстетик вазифа бажарувчи жанрлар бўлмай, балки соф маиший-амалий вазифа ўтовчи жанрлар ҳисобланади. бироқ узоқ даврлар мобайнида такрор ва такрор қўлланиш оқибатида бу айтимлар муайян қатъий шаклларга келиб қолган. узоқ вақтлар ўтиши натижасида айтимлар таркибида учрайдиган исмлар ҳам ўз тарихини йўқотиб соф бадиий тўқима образлар даражасига келиб қолган. қолаверса, афсунлар матнидаги такрорлар, параллелизилар, бир …
2
нуқтаи назаридан ҳам анча жиддий ўрганилган. б.саримсоқовнинг бадик, кинна каби афсун-дуолар ҳақидаги тадқиқотидан бошқа бу соҳада қилинган махсус бирорта ҳам тадқиқот кўзга ташланмайди3. мана шу ҳолатни ҳисобга олиб биз қуйида ўзбек халқ афсун-дуоларининг бадийлиги ҳақида фикр юритишни лозим топдик. шуни ҳам алоҳида айтиб ўтиш лозимки, афсун-дуолар бадиияти масалалари ҳам ниҳоятда кенг қамровли масала бўлиб, у асл маънода афсун-дуоларнинг ҳам мазмуний жиҳатларидаги, ҳам шаклий жиҳатларидаги бадииятини қамраб олади. бу икки жиҳатнинг барча муаммоларини ҳал этиш анча мушкул. шуни ҳисобга олиб биз афсун-дуолар бадииятидаги уч масала ҳақида фикр юритишни лозим топдик. булар, афсун-дуоларнинг композицияси, образлар тизими, шаклий хоссаларидан иборат. бу уч масала афсун-дуоларнинг жанрий хоссаларини, образлар дунёси ва бадиий-тасвирий, бадиий-ифодавий хусусиятларини тўла ифодалай олади. маълумки, афсун-дуоларнинг тузилиши кўпгина тадқиқотчиларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этиб келади. жумладан, рус олими е.г.кагаров афсун-дуоларни беш қисмдан иборат тузилишга эга деб изохлайди4. унингча, ҳар бир афсун-дуо қуйидаги қисмлардан: 1) худо ва пайғамбарларга мурожаат, улардан мадад сўраш, 2) эпик …
3
н иборат деб кўрсатади6. ўзбек халқ афсун-дуолари устида олиб борган кузатишларимиз танлаган материалларимиз шуни кўрсатадики, халқ афсун-дуолари асосан уч қисмдан-бошлама, баён қисми ва тугалланма каби қисмлардан ташкил топганлар. агар бошламада афсунхон худога, пайғамбарга, авлиёларга, пирларга мурожаат қилиб, уларнинг мададига таяниб у ёки бу ишга қўл ураётганлигини маълум қилса, баён қисмида бевосита ёмон руҳларга мурожаат қилиб, уларни бемор танасини тарк этишга ундайди. якунловчи қисмида эса яна илоҳий кучлар, пирларга шукроналар қилишиб, беморга соғайиб кетиш тилаклари билдирилади. хулоса қилиб айтганда, афсун-дуолар тузилиши, уларнинг асосан уч қисмдан иборатлиги ҳақиқатга яқинроқдир. балки ўтмишда ўзбек халқ афсун-дуолари ҳам е.г.кагаров кўрсатагнидек, мураккаб таркибий қисмлардан иборат тузилишига эга бўлгандир. бироқ, даврлар ўтиши, моҳир афсунгарларнинг аста-секин йўқолиб ёки камайиб кетиши, афсун-дуолар матнларининг унутилиши оқибатида бизга қадар уч қисмдан иборат тузилишга эга бўлган материаллар етиб келган. афсун-дуолар матнларининг таркибий қисмлари ва уларнинг бажаражак вазифаларини таҳлил этиш шуни кўрсатадики, уч қисмдан иборат таркибий қисм қадим-қадимдан сақланиб, бевосита амал қилиб келаётган …
4
р бири ўзига хос мазмуний қамров ҳамда бадиий хусусиятларга эга бўлган жанрлар туркумини ташкил этадилар. уларнинг ягона вазифа ўташларига қараб барча афсун-дуоларни ташкил этувчи ўзвийларга жиддий диққат қилсак, барча афсун-дуолар ўз таркибидаги узвилар яхлитлиги билан бир бирларига боғлиқлик ҳам касб этганликларини кўрамиз. масалан, ҳар бир афсун-дуо ижро этилиши уч нарсанинг мавжудлигини талаб этади. биринчиси-муайян тартибда такрорланувчи хатти–ҳаракат. иккинчиси-айтилиши зарур бўлган барқарор матн, учинчиси-сеҳр-жоду қудратига эга деб тасаввур этилган нарсалар. олимлар ўртасидаги ушбу узвлардан ҳар бири биринчи деган масалада ҳам ягона қараш йўқ. масалан, н.крушевский, м.астахова, е.кагаров, в.власова, б.саримсоқов каби тадқиқотчилар афсун-дуолар таркибидаги сўз, хатти-ҳаракат, сеҳрли буюмларнинг барчаси бирламчи, улар фақат биргаликдагина амал қилувчи узвлар ҳисобланадилар, деб қарайдилар7. н.познанский эса афсун-дуоларда хатти-ҳаракат бирламчи, сўз ва нарсалар сеҳр-жодуси иккиламчи, деган фикрни илгари суради8. албатта, афсун-дуоларнинг турли тараққиёт босқичларида бу узвларнинг бажарган вазифалари ҳар хил бўлган. аммо умуман принцип нуқтаи назаридан қаралса, афсун-дуоларнинг вужудга келишида сўз, ҳаракат ва сеҳрли буюмларининг бир хил аҳамият …
5
ажада моддий деб билсалар, кишилардаги турли касалликларни ҳам шу даражада моддий нарса сифатида тасаввур қилганлар. демак, моддий нарсага моддий нарсанинг таъсири анча кучли ва фойдали бўлади. мана шу мулоҳазалардан келиб чиқиб айтилса, афсун-дуолар ижроси пайтида иштирок этадиган барча узвлар тенг-ҳуқуқли ва бир хилдаги тарихий аҳамиятга молик. хулоса қилиб айтганда, афсун-дуолар поэтикасини биз матн бадиияти, мазмун бадиияти жиҳатидан таҳлил этамиз, хатти-ҳаракат, буюмлар бадииятини текшириш бизнинг вазифамизга кирмайди. шу боис афсун-дуоларнинг бу узвий бадиият масалалари ҳақида биз сўз юритмаймиз. маълумки, афсун-дуолар ҳам қадимги инсонларнинг ўз саломатликлари, тинч ва осойишта ҳаёт кечиришлари йўлида олиб борган курашларини, хатти-ҳаракатларини, интилишларини акс эттиради. бироқ бу кураш ва интилишлар ўз даврининг ҳукмрон дунёқараши, эътиқодий тасаввурлари доирасидан ташқарига чиқа олмаган. мана шунинг учун афсун-дуолардаги образлар тизимида морфологик образлар (жин, дев, пари, ёмон рухлар) билан бир қаторда реал инсон образи (афсун ўқийдиган шахс ёки бемор) иштирок этади. бундан ташқари афсун-дуоларда инсонга зарар етказган қорақурт, илон ёки ари, чаён каби …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбек халқ афсун-дуоларининг бадиияти" haqida

1662757343.doc салимахон мирзаева ўзбек халқ афсун-дуоларининг бадиияти reja: 1. afsun-duolarning vujudga kelishi 2. afsun-duolarning tuzilishi 3. afsun-duolarning turli taraqqiyot bosqichlarida bajargan vazifalari 4. afsun-duolarda keng qo`llanilgan badiiy san`atlar ўзбек халқ афсун-дуолари қадимги аждодларимизнинг табиат ҳодисалари, кишиларнинг сеҳр-жоду қудратларига ишонч-эътиқодлари натижасида вужудга келгандир. шу боис афсун-дуоларга кишилар эстетик лаззат олиш истаги билан эмас, балки кундалик маиший эҳтиёж туфайли мурожаат этганлар. масалан, кимдир қўзиқиб қолди, кимнидир бирор заҳарли жондор чақиб олади ва х.к. мана шундай пайтларда кишилар чорасизликдан ота-боболари қачонлардир кашф этган ва сеҳр-жоду қудрати бор деб тахмин этилган айтимларга, хатти-ҳаракат ва нарсаларга мурожаат ...

DOC format, 155,5 KB. "ўзбек халқ афсун-дуоларининг бадиияти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.