оксилларни эхтиёждан кам истеъмол килиш

DOC 83.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404216287_52007.doc оксилларни эхтиёждан кам истеъмол қилиш танада ҳар бир аъзо таркибидаги ҳужайра ва тўқималар тўхтовсиз равишда янгиланиб боради, ёш организмларда эса бунинг устига бевосита ўсиш кузатилиб, бу жараёнлар асосан оқсиллар ҳисобидан бўлади. шунинг учун ҳам ёш, ўсувчи организмларда оқсилга бўлган эҳтиёж катта одамларникига қараганда бир неча бор зиёд, агар ўртача одам бир сутка давомида ҳар бир кг тана вазнига нисбатан 1,0-1,2 г оқсил талаб қилса, бу кўрсатгич ёш болаларда 1,5-3,0 г-гача, баъзан бундан ҳам юқори бўлади. бола организмининг ўсиши, ундаги аъзоларнинг шаклланиши қанча жадал бўлса унинг оқсилларга бўлган талаби ҳам шунча юқори бўлади. истеъмол таомларида организм учун асосий «қурилиш» материали бўлмиш оқсилларнинг ва энергия берувчи углеводларнинг белгиланган миқдоридан камлиги оқсил энергетик тақчиллик дейилади. бундай ҳолатда асли функцияси тўқима ва ҳужайраларнинг янгиланиши ва тананинг ўсиши ҳамда ривожланиши учун мўлжалланган оқсил парчаланиб тегишли энергия ҳосил қилиши учун сарфланади. натижада қайд қилинган физиологик жараёнлар мақсадга мувофиқ равишда бормайди. оқсил энергетик тақчилликдан фарқли оқсил …
2
ан кам. тегишли оқсилларнинг етарли миқдорда қабул қилинмаслиги натижасида юқорида қайд қилингани сингари ҳужайра ва тўқималарнинг янгиланиши бузилади, ўсиш ва ривожланиш сусаяди, баъзан эса тўхтаб қолади. оқсил энергетик тақчиллик одамни кам дармонлилик, жисмоний иш қилганда тез чарчайдиган килади, камқонлилик каби ҳолатларга олиб келади. маълумки, камқонлилик бизнинг республикамизда айниқса қишлоқ шароитида истиқомат қилувчи хотин-қизлар ва болалар орасида кенг тарқалган. аҳолининг амалдаги овқатланишини ўрганиш бўйича олиб борилган кузатувлар шу нарсани кўрсатадики, айнан бизнинг вилоятимизда бундай аёллар ва болалар овқатида оқсил миқдори меъёр даражасидан сезиларли даражада кам бўлиб айниқса уларнинг ҳайвон оқсилига бўлган эҳтиёжи кўп ҳолларда 50 % га ҳам қониқтирилмайди. оқсил энергетик тақчиллигидан болалар, ҳомиладор ва сут эмизувчи оналар кўпроқ зарар кўради, чунки улар учун бу озиқ модда қабул қилиниши, қайд қилинганидек, катта одамларникига қараганда камида икки баравар (тана массасига кўра) зиёд бўлади. оқсил энергетик тақчилликни сурункали ҳолда бошидан ўтказган оналардан туђилган болалар вазни меъёридан анча кам бўлади, улар кун ўтиши билан …
3
ақчиллиги туфайли юзага келадиган яна бир касаллик бу маразм яъни, куч қувватдан қолишдир. бундай дард кишини ҳар қандай ақлий ва жисмоний ишга нолойиқ қилиб қўяди. бундай одамлар руҳий жиҳатдан ҳам тўлақонли бўлмайди. истеъмол таомларида оқсил етишмаслиги нафақат аниқ бир хасталикни чақириб қолмасдан бу ҳолатга бевосита бођлиқ бўлмаган бошқа касалликларни ҳам келтириб чиқаради. еган-ичган нарсаларнинг ўз вақтида ҳазм бўлиши учун ингичка ичак шиллиқ қавати морфологик ва функционал жиҳатдан етарли даражада шаклланган ва ривожланган бўлиши керак. бундай ҳолат эса тўла қийматли оқсилларнинг овқат билан етарли миқдорда қабул қилиб турилишини талаб қилади. сурункали оқсил тақчиллигида ичак ҳужайралари (энтероцитлар) ўз вақтида янгилана олмайди, ишлаб чиқариладиган ферментлар фаоллиги паст бўлади, озиқ моддаларининг қонга ўтишини таъминлайдиган махсус ўтказгичлар функцияси пасайиб кетади. купгина тажрибалар оқсил энергетик тақчиллик оқибатида ошқозон ичак тизимида содир бўладиган бир катор физиологик салбий силжишлар авлодларга ҳам берилишини кўрсатди. она организм кундалик овқатидаги бундай сурункали тақчиллик ривожланаётган бола массасини камайтириб юборишдан ташқари уни кўп …
4
зоқ вақт оқсил-энергетик тақчиллигига учратилган ҳайвонлар вояга етганидан кейин туйиб еб-ичиб насл берганида ҳам улар болаларининг овқат ҳазм қилиш аъзолари фаолиятида, қайд қилинган салбий ўзгаришлар тамоман йўқ бўлиб кетмаганлиги яққол кўринди. одамлар устида олиб борилган кузатувлар шу нарсани тасдиқлайдики, ҳомиладор оналар кунлик рационининг энергетик миқдори кимёвий таркиби улар организмининг талабидан кам бўлса ва бу ҳол сурункали давом этса, биринчидан, бола туђилиши вақтидан олдин бўлади (чала туђилиш), иккинчидан, боланинг вазни меъёр даражасидан анча кам бўлади, учинчидан, бундай болалар турли хил касалликларга тез берилувчан бўлади ва ҳоказо. эҳтиёждан кам овқатланишнинг ҳомиладор оналарда бўлиши улар фақат у ёки бу озиқ моддаларга тўймасдан овқатланганида юз бериб қолмасдан истеъмол таомларига эътиборсизлик, бу соҳадаги билимларнинг етарли бўлмаслиги натижасида зарур моддаларни (кўпинча витаминлар ва минерал моддаларни) кераклигича истеъмол қилмаслик оқибатида ҳам келиб чиқади. баъзан ёш оналар ҳомиладорлик даврида ўзини у ёки бу озиқ моддалардан қайтариб (семириб кетмаслик, қадди-қоматнинг бузилишидан сақланиш учун ортиқча даражада чеклаб) бўлажак боладаги меъёрий …
5
ункцияларда бир умр тикланмай қолиши ҳам мумкин. ёшлигида сурункали оқсил ёки оқсил-энергетик тақчилликка учраган болалар жисмонан ожизликдан ташқари ақлий жиҳатдан ҳам анча - мунча заиф бўлиши кўпгина кузатувларда аниқланган. уларнинг асаб тизими фаолиятида инертлик аломатлари мавжуд бўлиб, бундай болалар кўпчиликдан ажралган ҳолда, ёлђиз яшашга интилади, уларнинг дарслардан ўзлаштириши паст бўлади, социал масалаларда нофаол бўлишади. бундай ҳолатни алан берг «қайтариб бўлмайдиган йўқотиш» деб атайди (экхольм, 1980). оқсил-энергетик тақчилликни юзага келтирадиган сабаблар ҳақида гапирганда даставвал шуни таъкидлаш жоизки ер юзидаги аҳоли ҳеч вақт кейинги йиллардагидек тез кўпаймаган. 1650 йилда ер куррасида 500.000.000 бўлган аҳоли хiх аср бошига келиб 1 миллиардга етди, яъни 200 йил давомида унинг сони икки баравар кўпайди. шундан кейин иккинчи миллиард 100 йил ўтиши билан пайдо бўлди ва учинчи миллиард ҳосил бўлишига 40 йил кифоя килди холос. тўртинчи миллиард 15 йил ичида юзага келди. ҳозирги пайтда ҳар куни инсоният 250.000. тага кўпайиб, унинг узоқ сони 6,3 миллиардга етди. агар …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "оксилларни эхтиёждан кам истеъмол килиш"

1404216287_52007.doc оксилларни эхтиёждан кам истеъмол қилиш танада ҳар бир аъзо таркибидаги ҳужайра ва тўқималар тўхтовсиз равишда янгиланиб боради, ёш организмларда эса бунинг устига бевосита ўсиш кузатилиб, бу жараёнлар асосан оқсиллар ҳисобидан бўлади. шунинг учун ҳам ёш, ўсувчи организмларда оқсилга бўлган эҳтиёж катта одамларникига қараганда бир неча бор зиёд, агар ўртача одам бир сутка давомида ҳар бир кг тана вазнига нисбатан 1,0-1,2 г оқсил талаб қилса, бу кўрсатгич ёш болаларда 1,5-3,0 г-гача, баъзан бундан ҳам юқори бўлади. бола организмининг ўсиши, ундаги аъзоларнинг шаклланиши қанча жадал бўлса унинг оқсилларга бўлган талаби ҳам шунча юқори бўлади. истеъмол таомларида организм учун асосий «қурилиш» материали бўлмиш оқсилларнинг ва энергия берувчи углеводларнинг белгиланган миқ...

DOC format, 83.0 KB. To download "оксилларни эхтиёждан кам истеъмол килиш", click the Telegram button on the left.