истеъмол, жамғарма ва инвестициялар

DOCX 69,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1493312485_68074.docx истеъмол, жамғарма ва инвестициялар режа: 1. истеъмол ва жамғарманинг иқтисодий мазмуни ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлиги. 2. жамғаришнинг моҳияти, омиллари ва самарадорлиги. 3. инвестициялар ва унинг даражасини белгиловчи омиллар. 1. истеъмол ва жамғарманинг иқтисодий мазмуни ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлиги миллий иқтисодиётда янгидан вужудга келтирилган қиймат, яъни миллий даромад истеъмол ва иқтисодий жамғариш мақсадларида ишлатилади. истеъмол кенг маънода жамият иқтисодий эҳтиёжларини қондириш жараёнида ишлаб чиқарилган товар ва хизматлардан ҳамда иқтисодий ресурслардан фойдаланишни, уни истеъмол қилишини билдиради. бунда унумли ва шахсий истеъмол фарқланади. ҳозирги кунда мамлакатнинг халқаро бозорларда эркин товар айирбошлаши ҳам халқаро баҳоларда, жаҳон андозаларига мослашиб бормоқда. таъминотнинг макрокўламдаги ҳолати истеъмол функциясини ўрганиш тақозо этади. чунки, истеъмол функцияси моҳиятини билиш истеъмол бозорини бошқаришда асос бўлади. истеъмол бозорида харидорлар фақат фуқаролардан иборат бўлмайди. харидорлар таркибига аҳолига бепул хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар ҳам киради. унумли истеъмол бевосита ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бўлиб, ишлаб чиқариш воситалари ва инсон ишчи кучининг истеъмол қилинишини, яъни …
2
ддий неъматларни истеъмол қилиш индивидуал истеъмолга жамият аъзоларининг гуруҳлари моддий неъмат ва хизматлардан фойдаланиши жамоа бўлиб истеъмол қилишга яъни ижтимоий истеъмолга киради. истеъмол фонди маблағларидан бутун иқтисодиёт доирасида банд бўлган ходимларнинг моддий ва маданий эҳтиёжларини, шу жумладан бошқариш ва мудофаа эҳтиёжларини қондириш учун фойдаланилади. у бутун аҳолининг шахсий истеъмолини, аҳолига ижтимоий хизмат қиладиган муассасалардаги, шунингдек, илмий муассасалар ва бошқаришдаги моддий сарфларни ўз ичига олади. истеъмол фондининг шахсий даромад шаклида ходимлар қўлига келиб тушадиган қисми истеъмолчилик сарфлари мақсадида ишлатилади. истеъмолчилик сарфлари – бу аҳоли жорий даромадларининг тирикчилик неъматлари ва хизматлар учун ишлатиладиган қисми. жамғарма – истеъмол сарфларидан кейин турли мажбурий тўловлар чегириб ташлангандан кейин қолган даромаднинг бир қисми. жамғарма – бу уй хўжаликлари ихтиёридаги жорий даромадлари бир қисмининг фоизли даромад олиш ва келажакдаги истеъмолини қондириш мақсадида тўпланиб (жамғарилиб) боришидир. жамғармани амалга оширишдан кўзланган мақсадлар  фоиз шаклида даромад олиш; · узоқ муддат фойдаланиладиган қимматбаҳо истеъмол товарлари (уй-жойлар, автомашина ва бошқа зебу-зийнат …
3
ридаги даромад қолади. буни биз миллий даромаднинг бир қисми ҳам деб атаймиз. унинг ҳажми уй хўжаликлари даромадидан истеъмолчилик сарфларини айириб ташлаш йўли билан аниқланади. даромад фондида истеъмолчилик сарфлари улуши қанчалик юқори бўлса жамғарма ҳажми шунчалик кам бўлади. жамғарманинг ўсиши эса иқтисодий маънода маблағларнинг истеъмол буюмлари харид қилишдан инвестицион товарларга йўналтирилишини билдиради. шу сабабли даромадда истеъмолчилик сарфлари ва жамғарма нисбатининг ўзгариши бир қатор, баъзан қарама-қарши оқибатларга олиб келиши мумкин. биринчидан, даромадларнинг қандайдир қисмини жамғармага қўйиш оқибатида у товарларда бўлган талабда ўз аксини топмайди. маҳсулотнинг ҳар қандай ҳажмини ишлаб чиқаришдан олинган даромад тўлиқ сарфлангандагина жами талабни таъминлаш учун етарли бўлади. демак жамғарма даромадлар - харажатлар оқимида номутаносиблик бўлишига олиб келади. жамғарма даромадлардан маблағларни олиб қўйишни билдириб истеъмолчилик сарфлари барча ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотиб олиш учун етарли бўлмай қолишини билдиради. агар аҳоли ўз даромадининг қандайдир, қисмини жамғарса, ўзининг хусусий талабини вужудга келтирмайди. бунинг натижаси сотилмай қолган товарларнинг кўпайиши, ишлаб чиқаришнинг қисқариши, ишсизлик ва …
4
иллий даромад ҳисобланади. лекин миллий даромад таркибида тўғри солиқлар ҳам мавжуд бўлади. шу сабабли солиқлар тўлангандан кейин аҳоли қўлида қоладиган даромад истеъмолчилик сарфлари ва шахсий жамғарма йиғиндисига тенг бўлади. истеъмол ва шахсий жамғарманинг даражаси бевосита солиқлар тўлангандан кейинги қолган даромад билан аниқланади. демак бу даромад истеъмолнинг ҳам, жамғарманинг ҳам умумий омили ҳисобланади. чунки жамғарма даромаднинг истеъмол қилинмайдиган қисми ҳисобланса, солиқлар тўлангандан кейинги даромад шахсий жамғармани аниқлаб берадиган асосий омил бўлиб чиқади. ҳар йилги ҳақиқий истеъмол миқдори ва солиқлар тўлангандан кейинги даромад ўртасидаги фарқ шу йилдаги жамғарма миқдорини аниқлайди. қараб чиқилган омил таъсирида истеъмол ва жамғарма даражасининг ўзгаришини қуйидаги жадвалда тушунтирамиз. таҳлил учун шартли маълумотлардан фойдаланамиз. 2-жадвал. истеъмол ва жамғарма даражаси, млрд., сўм (шартли маълумотлар) йиллар даромад даражаси (д) истеъмол (и) жамғарма (ж) иўм жўм иқм жқм 2000 1500 1300 200 0,87 0,13 - - 2005 1800 1500 300 0,83 0,17 0,67 0,33 2009 2200 1700 500 0,77 0,23 0,50 0,50 …
5
қолган даромад ёхуд истеъмол қилинади ва ёхуд жамғармага кетади. шу сабабли даромаднинг истеъмол қилинадиган ва жамғармага кетадиган қисмлари даромад ҳар қандай даражасининг бутун миқдорини қамраб олади. қисқаси иўм+жўм=1,0 ёки 100% бўлади. даромад ўсимининг истеъмол қилинадиган қисми ёки ҳиссаси истеъмолга қўшилган мойиллик дейилади (иқм), ёки истеъмолдаги ўзгариш иқм = _________________________________ даромаддаги ўзгариш даромад ҳар қандай ўсишнинг жамғармага кетадиган ҳиссаси, жамғармага қўшилган мойиллик дейилади (жқм), яъни жқм = жамғармадаги ўзгариш/даромаддаги ўзгариш. масалан, агар 1500 млрд. сўм ни ташкил қилувчи солиқлар тўлангандан кейинги даромад 300 млрд. сўмга кўпайиб 1800 млрд. сўмга етса (7-қатор) даромаднинг шу ўсган қисмининг 2/3 қисми истеъмол қилинади ва 1/3 қисми жамғармага кетади. бошқача айтганда, иқм - 0,666 ни, жқм эса 0,333 ни ташкил қилади. даромаддаги ҳар қандай ўзгариш учун иқм ва жқм йиғиндиси ҳар доим i га тенг бўлиши зарур ёки иқм + жқм = i. бизнинг мисолда 0,666+0,333= i,0 шахсий даромаддан ташқари истеъмол ва жамғарма ўртасидаги ўзаро боғлиқликка …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "истеъмол, жамғарма ва инвестициялар"

1493312485_68074.docx истеъмол, жамғарма ва инвестициялар режа: 1. истеъмол ва жамғарманинг иқтисодий мазмуни ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлиги. 2. жамғаришнинг моҳияти, омиллари ва самарадорлиги. 3. инвестициялар ва унинг даражасини белгиловчи омиллар. 1. истеъмол ва жамғарманинг иқтисодий мазмуни ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлиги миллий иқтисодиётда янгидан вужудга келтирилган қиймат, яъни миллий даромад истеъмол ва иқтисодий жамғариш мақсадларида ишлатилади. истеъмол кенг маънода жамият иқтисодий эҳтиёжларини қондириш жараёнида ишлаб чиқарилган товар ва хизматлардан ҳамда иқтисодий ресурслардан фойдаланишни, уни истеъмол қилишини билдиради. бунда унумли ва шахсий истеъмол фарқланади. ҳозирги кунда мамлакатнинг халқаро бозорларда эркин товар айирбошлаши ҳам халқаро баҳоларда, жаҳон андозалар...

Формат DOCX, 69,4 КБ. Чтобы скачать "истеъмол, жамғарма ва инвестициялар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: истеъмол, жамғарма ва инвестици… DOCX Бесплатная загрузка Telegram