истеъмол, жамғарма ва инвестициялар

DOC 16 стр. 224,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 16
16-bob 16-mavzu: истеъмол, жамғарма ва инвестициялар 16.1. истеъмол ва жамғарманинг иқтисодий мазмуни ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлиги миллий иқтисодиётда ялпи ички маҳсулотнинг асосий қисми бўлган янгидан вужудга келтирилган маҳсулот, яони сотилгандан кейинги унинг пулдаги кўриниши – миллий даромаддан истеъмол ва жамғариш мақсадларида фойдаланилади. кенг маънода истеъмол жамият аъзолари иқтисодий эҳтиёжларини қондириш учун ишлаб чиқарилган товар ва хизматлардан фойдаланиш жараёнини билдиради. бунда унумли ва шахсий истеъмол фарқланади. унумли истеъмол бевосита ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнига тегишли бўлиб, ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучидан ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланиш жараёнини англатади. шахсий истеъмол ишлаб чиқариш соҳасидан ташқарида рўй бериб, бунда кишиларнинг истеъмол буюмларидан ва хизматлардан бевосита ўзларининг шахсий эҳтиёжларни қондириш мақсадида фойдаланилади. истеъмол қилинадиган неъмат турига боғлиқ равишда моддий ҳамда номоддий неъмат ва хизматларни истеъмол қилиш фарқланади. моддий истеъмол – эҳтиёжларни қондиришда моддий кўринишдаги неъматларнинг тегишли нафли хусусиятларидан фойдаланиш. буларга озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой ва бошқалардан фойдаланишни мисол келтириш мумкин. номоддий неъмат ва хизматлар …
2 / 16
ди. миллий даромаднинг жамият аъзоларинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондиришга сарфланувчи қисми истеъмол фонди деб аталади. истеъмол фонди бутун аҳолининг шахсий истеъмолини, аҳолига ижтимоий хизмат қиладиган муассасалардаги, шунингдек, илмий муассасалар ва бошқаришдаги барча сарфларни ўз ичига олади. истеъмол фондининг шахсий даромад шаклида аҳоли қўлига келиб тушадиган қисми истеъмол сарфлари мақсадида ишлатилади. истеъмол сарфлари – бу аҳоли жорий даромадларининг тирикчилик неъматлари ва хизматлар учун ишлатиладиган қисми. аҳоли ўз даромадини сарфлар экан, бугунги (жорий) истеъмол ҳамда келгусидаги истеъмол ҳажмини ошириш ўртасида танловни амалга оширади. жумладан, ўзбекистонда 2008 йилда аҳоли жами пул даромадларининг 74,7 фоизи истеъмол сарфларига, 6,5 фоизи мажбурий тўлов ва бадалларга сарфланган, 17,1 фоизи келгусидаги истеъмол учун жамғариб қўйилган. келгусида истеъмол ҳажмини ошириш имконияти жорий даврдаги жамғармага ҳам боғлиқ бўлади. жамғарма – бу аҳоли, корхона (фирма) ва давлат жорий даромадларининг келажакдаги эҳтиёжларини қондириш ва даромад олиш мақсадларида тўпланиб бориши. унинг ҳажми барча хўжаликлар даромадидан истеъмол сарфларини айириб ташлаш йўли билан аниқланади. …
3 / 16
арнинг қандайдир қисмини жамғармага қўйиш оқибатида у товарларда бўлган талабда ўз аксини топмайди. жамғарма, юқорида таъкидланганидек, даромадларнинг маълум бир қисмини истеъмол қилишдан чегириб қўйишни билдириб, натижада истеъмол сарфлари ҳажми барча ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматларни сотиб олиш учун етарли бўлмай қолади. аҳоли даромадининг жамғарилган қисми ўзининг хусусий талабини вужудга келтирмайди. бунинг натижасида сотилмай қолган товарларнинг кўпайиши, ишлаб чиқаришнинг қисқариши, ишсизлик ва даромадларнинг пасайиши рўй бериши мумкин. иккинчидан, жамғарма талабнинг етишмаслигига олиб келмаслиги ҳам мумкин, чунки жамғарилган маблағлар тадбиркорлар томонидан инвестицион мақсадларда ишлатилади. бу жамғарма келтириб чиқарадиган истеъмол сарфларидаги ҳар қандай етишмасликни тўлдиради. учинчидан, корхоналар ҳам ўзининг барча маҳсулотини пировард истеъмолчиларга сотишни кўзда тутмайди, балки унинг бир қисмидан ўз ишлаб чиқаришида фойдаланиши мумкин. шундай қилиб, агар тадбиркорлар аҳолининг жамғармаларига тенг миқдордаги маблағларни инвестицияларга қўйишни кўзда тутса, ишлаб чиқариш даражаси доимий бўлиб қолади. истеъмол ва жамғарма даражасини аниқлаб берувчи асосий омил миллий даромаднинг ҳажми ва унинг ўзгариши ҳисобланади. унинг ялпи ички маҳсулотдан …
4 / 16
сосий омил бўлиб чиқади. ҳар йилги ҳақиқий истеъмол миқдори ва солиқлар тўлангандан кейинги даромад ўртасидаги фарқ шу йилдаги жамғарма миқдорини аниқлайди. истеъмол ва жамғарма ҳажми ҳамда унга таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқлик истеъмол ва жамғарма функцияси дейилади. бу функцияларни баён этишда классик иқтисодчилар ва кейнсчиларнинг нуқтаи назарлари фарқланади. классик иқтисодчиларнинг фикрига кўра, кишилар ўз маблағларини қўшимча даромад келтирган тақдирда жамғармага йўналтиришга ҳаракат қиладилар. шунга кўра, банкларнинг реал фоиз ставкаси қанчалик юқори бўлса, уларнинг жамғармага қизиқишлари шу қадар кучли бўлади, яъни жамғарма реал фоиз ставкасининг ўсиб борувчи функцияси ҳисобланади. аҳоли даромадлари истеъмол ва жамғарма маблағларининг йиғиндисидан иборат экан, реал фоиз ставкасининг ўсиши билан истеъмол пасайиб, жамғарма эса кўпайиб боради. бошқача айтганда, классик иқтисодчилар фикрига кўра истеъмол реал фоиз ставкасининг пасайиб борувчи функцияси ҳисобланади. ж.м.кейнс классик иқтисодчиларнинг бу фикрларига қарши чиқиб, уй хўжаликларининг истеъмол сарфлари реал фоиз ставкасига у қадар боғлиқ эмаслигини, кишилар учун ҳамма вақт жорий истеъмолнинг келгусидаги истеъмолдан афзаллигини таъкидлайди. …
5 / 16
ўлади. бошқача айтганда, уй хўжалиги соф даромаднинг барча ҳажмини тўлиқ истеъмолга сарфлайди. бироқ, бундай тенглик амалда доимо ҳам рўй беравермайди. истеъмол сарфлари миқдори баозида жорий соф даромадлар миқдоридан паст бўлиши, баозида эса ошиб кетиши ҳам мумкин. шунинг учун истеъмол эгри чизиғи c соф даромад 0ф чизиғига мос тушмай, унга нисбатан маолум даражада оғади. ҳар иккала чизиқнинг ўзаро кесишган в нуқтаси «0 даражадаги жамғарма»ни англатади. бу нуқтанинг чап томонида истеъмол сарфлари даромад миқдоридан юқори бўлиб, бу манфий жамғарма деб аталади. шуни ҳам таъкидлаш лозимки, реал ҳаётда истеъмолнинг маълум қисми даромад ҳажмига боғлиқ бўлмайди. масалан, бирон-бир шахснинг даромади кутилмаганда жуда паст даражага тушиб қолиши мумкин. бироқ, бу шахс, даромади бунга имкон бермаган тақдирда ҳам, маолум даражада овқатланиш, кийиниш ва бошқа зарур истеъмол харажатларини амалга оширишга мажбур. у мазкур сарфларни ё олдинги даврда жамғарилган даромадлари ҳисобига, ёки ўзгалардан қарз олиш ҳисобига қоплаши мумкин. иқтисодий адабиётларда истеъмол сарфларининг бу даражаси автоном (яъни, жорий соф …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 16 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "истеъмол, жамғарма ва инвестициялар"

16-bob 16-mavzu: истеъмол, жамғарма ва инвестициялар 16.1. истеъмол ва жамғарманинг иқтисодий мазмуни ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлиги миллий иқтисодиётда ялпи ички маҳсулотнинг асосий қисми бўлган янгидан вужудга келтирилган маҳсулот, яони сотилгандан кейинги унинг пулдаги кўриниши – миллий даромаддан истеъмол ва жамғариш мақсадларида фойдаланилади. кенг маънода истеъмол жамият аъзолари иқтисодий эҳтиёжларини қондириш учун ишлаб чиқарилган товар ва хизматлардан фойдаланиш жараёнини билдиради. бунда унумли ва шахсий истеъмол фарқланади. унумли истеъмол бевосита ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнига тегишли бўлиб, ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучидан ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланиш жараёнини англатади. шахсий истеъмол ишлаб чиқариш соҳасидан ташқарида рўй бериб, бунда кишиларнинг...

Этот файл содержит 16 стр. в формате DOC (224,0 КБ). Чтобы скачать "истеъмол, жамғарма ва инвестициялар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: истеъмол, жамғарма ва инвестици… DOC 16 стр. Бесплатная загрузка Telegram