истеъмол, жамғарма ва инвестициялар

PDF 19 pages 623.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 19
xv-мавзу 340 16-боб. истеъмол, жамғарма ва инвестициялар ялпи ички маҳсулот ҳаракат шакллари ичида амортизация фонди, миллий даромаднинг кейинги ҳаракатлари, ишлатилиш шакл ва йўналишларини билиш муҳим ўрин тутиб, улар аҳоли фаровонлигига бевосита таъсир кўрсатади. ушбу бобда миллий даромад таркибий қисмлари таҳлили давом эттирилиб, унинг истеъмол ҳамда ишлаб чиқаришни кенгайтиришга кетадиган қисми бўлган жамғаришнинг иқтисодий мазмуни қараб чиқилади. уларнинг даражасини аниқловчи асосий омиллар кўрсатиб берилади. шу билан бирга даромаднинг истеъмолдан ортиқча бошқа қисми – жамғарманинг иқтисодий мазмуни ва омилларини кўрсатиб беришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. 16.1. истеъмол ва жамғарманинг иқтисодий мазмуни ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлиги миллий иқтисодиѐтда ялпи ички маҳсулотнинг асосий қисми бўлган янгидан вужудга келтирилган маҳсулот, яъни сотилгандан кейинги унинг пулдаги кўриниши – миллий даромаддан истеъмол ва жамғариш мақсадларида фойдаланилади. кенг маънода истеъмол жамият аъзолари иқтисодий эҳтиѐжларини қондириш учун ишлаб чиқарилган товар ва хизматлардан фойдаланиш жараѐнини билдиради. бунда унумли ва шахсий истеъмол фарқланади. унумли истеъмол бевосита ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш …
2 / 19
тларидан фойдаланиш. буларга билим олиш, мусиқа тинглаш, соғлиқни тиклаш, адвокат хизматидан фойдаланиш ва бошқаларни мисол қилиш мумкин. якка тартибдаги ѐки жамоа бўлиб истеъмол қилиш ҳам фарқланади. алоҳида шахснинг ўз ихтиѐрида бўлган неъматларни истеъмол қилиши якка тартибдаги истеъмолга, жамият аъзолари турли гуруҳларининг 341 неъматлардан биргаликда фойдаланиши жамоа бўлиб истеъмол қилишга киради. масалан, овқатланиш, кийиниш, бадиий асарлар ўқиш якка тартибдаги истеъмолни, жамоат транспортидан фойдаланиш, ўйингоҳларда спорт ўйинларини томоша қилиш, сиҳат масканларида соғлиқни тиклаш жамоа бўлиб истеъмол қилишни англатади. миллий даромаднинг жамият аъзоларинг моддий ва маънавий эҳтиѐжларини қондиришга сарфланувчи қисми истеъмол фонди деб аталади. истеъмол фонди бутун аҳолининг шахсий истеъмолини, аҳолига ижтимоий хизмат қиладиган муассасалардаги, шунингдек, илмий муассасалар ва бошқаришдаги барча сарфларни ўз ичига олади. истеъмол фондининг шахсий даромад шаклида аҳоли қўлига келиб тушадиган қисми истеъмол сарфлари мақсадида ишлатилади. истеъмол сарфлари – бу аҳоли жорий даромадларининг тирикчилик неъматлари ва хизматлар учун ишлатиладиган қисми. аҳоли ўз даромадини сарфлар экан, бугунги (жорий) истеъмол ҳамда келгусидаги …
3 / 19
истеъмол буюмлари харид қилишдан инвестицион товарлар харид қилишга йўналтирилишини билдиради. шунга кўра, жамғарма – бу муддат жиҳатидан кечиктирилган истеъмолни англатади. шу билан бирга жорий даврда амалга оширилган жамғарма жорий истеъмолнинг чегирилган қисмидир, чунки жамғарма аҳоли ва корхоналар ихтиѐридаги даромаднинг истеъмолга сарфланмаган қисми ҳисобланади: scy  , бу ерда: y – барча хўжаликлар ихтиѐридаги даромад; c – истеъмол миқдори; s – жамғарма миқдори. шу сабабли даромад таркибидаги истеъмол сарфлари ва жамғарма нисбатининг ўзгариши бир қатор, баъзан қарама-қарши оқибатларга олиб келиши мумкин. биринчидан, даромадларнинг қандайдир қисмини жамғармага қўйиш оқибатида у товарларда бўлган талабда ўз аксини топмайди. жамғарма, юқорида таъкидланганидек, даромадларнинг маълум бир қисмини истеъмол қилишдан чегириб қўйишни билдириб, натижада истеъмол сарфлари ҳажми барча ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматларни сотиб олиш учун етарли бўлмай қолади. аҳоли даромадининг жамғарилган 342 қисми ўзининг хусусий талабини вужудга келтирмайди. бунинг натижасида сотилмай қолган товарларнинг кўпайиши, ишлаб чиқаришнинг қисқариши, ишсизлик ва даромадларнинг пасайиши рўй бериши мумкин. иккинчидан, жамғарма …
4 / 19
ли аниқланиши 14-бобда айтилган эди. лекин миллий даромад таркибида тўғри солиқлар ҳам мавжуд бўлади. шу сабабли солиқлар тўлангандан кейин аҳоли қўлида қоладиган даромад истеъмол сарфлари ва шахсий жамғарма йиғиндисига тенг бўлади. шахсий истеъмол ва шахсий жамғарманинг даражаси бевосита солиқлар тўлангандан кейинги қолган даромад билан аниқланади. бу даромадни биз таҳлил чоғида ихтиѐридаги ѐки соф даромад деб атаймиз. демак, бу даромад истеъмолнинг ҳам, жамғарманинг ҳам умумий омили ҳисобланади. чунки жамғарма даромаднинг истеъмол қилинмайдиган қисми ҳисобланса, солиқлар тўлангандан кейинги даромад шахсий жамғармани аниқлаб берадиган асосий омил бўлиб чиқади. ҳар йилги ҳақиқий истеъмол миқдори ва солиқлар тўлангандан кейинги даромад ўртасидаги фарқ шу йилдаги жамғарма миқдорини аниқлайди. истеъмол ва жамғарма ҳажми ҳамда унга таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқлик истеъмол ва жамғарма функцияси дейилади. бу функцияларни баѐн этишда классик иқтисодчилар ва кейнсчиларнинг нуқтаи назарлари фарқланади. классик иқтисодчиларнинг фикрига кўра, кишилар ўз маблағларини қўшимча даромад келтирган тақдирда жамғармага йўналтиришга ҳаракат қиладилар. шунга кўра, банкларнинг реал фоиз ставкаси …
5 / 19
тади. демак, кейнс фикрига кўра, истеъмол – уй хўжаликлари жорий даромадларининг ўсиб борувчи функцияси ҳисобланади: )(yfc  . истеъмол функциясини график кўринишида ҳам тасвирлаш мумкин (16.1-чизма). бунда тик ўққа истеъмол сарфлари, ѐтиқ ўққа эса аҳоли ихтиѐридаги даромад миқдори жойлаштирилади. 16.1-чизма истеъмол функциясининг графикдаги тасвири f с e2 в c = c(y) e0 c0 e1 0 y1 y ҳар иккала ўқ ўртасидан 45 остида ўтувчи 0f тўғри чизиқ истеъмол сарфлари ва ихтиѐрдаги (соф) даромаднинг миқдоран тенглигини ифодалайди. 0y ўқидаги ҳар қандай даромад миқдорини ифодаловчи ушбу чизиқда жойлашган нуқта 0с ўқнинг тегишли миқдордаги истеъмол сарфига тенг бўлади. бошқача айтганда, уй хўжалиги соф даромаднинг барча ҳажмини тўлиқ истеъмолга сарфлайди. бироқ, бундай тенглик амалда доимо ҳам рўй беравермайди. истеъмол сарфлари миқдори баъзида жорий соф даромадлар миқдоридан паст бўлиши, баъзида эса ошиб кетиши ҳам мумкин. шунинг учун истеъмол эгри чизиғи с соф даромад 0f чизиғига мос тушмай, унга нисбатан маълум даражада оғади. ҳар иккала чизиқнинг …

Want to read more?

Download all 19 pages for free via Telegram.

Download full file

About "истеъмол, жамғарма ва инвестициялар"

xv-мавзу 340 16-боб. истеъмол, жамғарма ва инвестициялар ялпи ички маҳсулот ҳаракат шакллари ичида амортизация фонди, миллий даромаднинг кейинги ҳаракатлари, ишлатилиш шакл ва йўналишларини билиш муҳим ўрин тутиб, улар аҳоли фаровонлигига бевосита таъсир кўрсатади. ушбу бобда миллий даромад таркибий қисмлари таҳлили давом эттирилиб, унинг истеъмол ҳамда ишлаб чиқаришни кенгайтиришга кетадиган қисми бўлган жамғаришнинг иқтисодий мазмуни қараб чиқилади. уларнинг даражасини аниқловчи асосий омиллар кўрсатиб берилади. шу билан бирга даромаднинг истеъмолдан ортиқча бошқа қисми – жамғарманинг иқтисодий мазмуни ва омилларини кўрсатиб беришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. 16.1. истеъмол ва жамғарманинг иқтисодий мазмуни ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлиги миллий иқтисодиѐтда ялпи ички маҳсулотнинг а...

This file contains 19 pages in PDF format (623.5 KB). To download "истеъмол, жамғарма ва инвестициялар", click the Telegram button on the left.