истеъмол в инвестиция функциялари

DOCX 5 стр. 27,2 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 5
3-маъруза истеъмол в инвестиция функциялари режа 3.1. истеъмол ва жамғариш, уларнинг графиклари. 3.2. истеъмол ва жамғаришга ўртача ва чегаравий мойиллик уй хўжаликларининг истеъмол ҳаражатлари (бундан буён истеъмол деб юритилади) ямм таркибида энг катта улушга эга бўлган компонентдир. шунингдек, ривожланган мамлакатларда истеъмол ҳаражатлари ихтиёридаги даромаднинг 90 фоиздан ортиқ қисмини ташкил этади. шу туфайли ҳам истеъмол ҳаражатларига таъсир этувчи омилларни, унинг ўзгариш қонуниятларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. уй хўжаликлари ихтиёридаги даромаднинг истеъмол килинмасдан қолган қисми уларнинг жамғармаларини ташкил этади. истеъмол ва жамғармалар ҳажмини ва динамикасини белгиловчи асосий омил уй хўжаликларининг ихтиёридаги даромадларидир (di – disposable income). макроиқтисодий назарияда истеъмол ва жамғармалар, миллий даромад ёки шахсий даромадларнинг функцияси сифатида ҳам тадқиқ қилинади. маълумки, уй хўжалиги ихтиёридаги даромад истеъмол ва жамғариш учун ишлатилади. яъни, қанча кўп истеъмол қилинса, шунча кам жамғарилади ва аксинча. истеъмол ва жамғариш ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ҳар хил даромадга эга бўлган шахсларда бир хил эмас: кам даромадга эга бўлганлар, одатда, унинг …
2 / 5
илан тенглашади. бу миқдор бусаравий даромад деб юритилади. 4-жадвал маълумотлари асосида истеъмол графигини чизамиз. истеъмол графиги икки тўғри чизиқ кўринишида берилган. биссектриса кўринишидаги di=c тўғри чизиғининг хар бир нуқтасида истеъмол ва ихтиёридаги даромад ҳажмлари тенг бўлади. ҳақиқий истеъмол (с) графиги хақиқий истеъмол ва даромад тенг бўлган нуқтада (а[) биссектриса билан кесишади. бусаравий нуқтадан қуйида хақиқий истеъмол даромаддан ошиқ. бу вазият инсонларнинг қарз ҳисобига хаёт кечиришини билдиради. а – нуқтада юқорида хақиқий истеъмол даромаддан кам ҳамда улар ўртасидаги фарқ жамғаришни ташкил этади. хақиқий истеъмол тўғри чизиғи истеъмол ҳажмини белгиловчи вертикал ўқни а нуқтада кесиб утади. бу хол уй хўжаликлари умуман даромад олмаганларида ҳам маълум миқдорда истеъмол қилишларини англатади. а – нуқта эса автоном истеъмол ҳажмини билдиради. 8-чизмага асосланиб истеъмол фунциясини ёзамиз: с = а + bdi бу ерда: а – автоном ҳаражатлар; di – ихтиёрдаги даромад (di=y-t): бу ерда: т – солиеутар; b – истеъмол ҳажмининг ихтиёрдаги даромадга боғликлиқ l _ …
3 / 5
а жамғариш ҳажмларини аниқлаймиз: с = 97,5 + (15/20) • 450 = 435 ш.б. s = -97,5 + (1 - 15/20)- 450 = 15 ш.б. истеъмол ва жамғариш ҳажмига ихтиёрдаги даромад динамикасидан ташқари қуйидаги омиллар тўғрироғи бу омиллардаги ўзгаришлар ҳам таъсир кўрсатади: 1. уй хўжаликлари даромадлари. 2. уй хўжаликларида тўпланган бойлик ҳажми. 3. баҳолар даражаси. 4. иқтисодий кутиш. 5. истеъмолчилар қарзлари ҳажми. 6. солиққа тортиш ҳажми. дастлабки беш омил таъсирида истеъмол ва жамғариш графиклари ўзаро тескари томонга силжигани холда солиққа тортиш даражасининг ўзгариши ихтиёрдаги даромад ҳажмини ўзгартиргани туфайли истеъмол ва жамғариш ҳажмлари бир томонга қараб ўзгаради. бу беш омил таъсирида жорий ихтиёрдаги даромад таркибида истеъмол ва жамғариш улуши нисбатлари ўзгаради. 3.2. истеъмол ва жамғаришга ўртача ва чегаравий мойиллик макроиқтисодий таҳлил жараёнида истеъмол ва жамғариш функцияларини янада тўлароқ билиш учун истеъмол ва жамғаришга ўртача мойиллик ва чегараланган мойиллик тушунчаларини билишимиз лозим. истеъмолга ўртача мойиллик деганда ихтиёридаги даромаддаги истеъмол ҳаражатларининг улуши тушунилади, …
4 / 5
и, шу туфайли ҳам истеъмолга ва жамғаришга ўртача мойиллик йиғиндиси 100% га ёки коэффициент кўринишда 1 га тенг. арс + aps = 100% ёки 1. уй хўжаликлари ихтиёридаги барча даромадларининг ўсган қисмини ё истеъмол қилади, ёки жамғаради. истеъмолдаги ўзгаришларнинг шу ўзгаришни келтириб чиқарган ихтиёрдаги даромад ўзгаришдаги улуши истеъмолга чегараланган мойиллик дейилади. ac ct~cf 1 мрс = — = —- ^1— - юо adi di(-di( ] бу ерда: мрс (marginal propensity to consumc) – истеъмолга чегараланган мойиллик. юкорида келтирилган 4-жадвал маълумотларига кўра ихтиёрдаги даромад 410 ш.б.дан 430 ш.б.кача ошган ҳолатда мрсни ҳисоблаймиз. ас = 420 - 405 = 15; adi = 430 - 410 = 20; image1.png image2.png
5 / 5
истеъмол в инвестиция функциялари - Page 5

Хотите читать дальше?

Скачайте все 5 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "истеъмол в инвестиция функциялари"

3-маъруза истеъмол в инвестиция функциялари режа 3.1. истеъмол ва жамғариш, уларнинг графиклари. 3.2. истеъмол ва жамғаришга ўртача ва чегаравий мойиллик уй хўжаликларининг истеъмол ҳаражатлари (бундан буён истеъмол деб юритилади) ямм таркибида энг катта улушга эга бўлган компонентдир. шунингдек, ривожланган мамлакатларда истеъмол ҳаражатлари ихтиёридаги даромаднинг 90 фоиздан ортиқ қисмини ташкил этади. шу туфайли ҳам истеъмол ҳаражатларига таъсир этувчи омилларни, унинг ўзгариш қонуниятларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. уй хўжаликлари ихтиёридаги даромаднинг истеъмол килинмасдан қолган қисми уларнинг жамғармаларини ташкил этади. истеъмол ва жамғармалар ҳажмини ва динамикасини белгиловчи асосий омил уй хўжаликларининг ихтиёридаги даромадларидир (di – disposable income). макроиқтисодий на...

Этот файл содержит 5 стр. в формате DOCX (27,2 КБ). Чтобы скачать "истеъмол в инвестиция функциялари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: истеъмол в инвестиция функцияла… DOCX 5 стр. Бесплатная загрузка Telegram