микроорганизмларнинг паразитлик хусусиятлари

DOC 60.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404216004_52005.doc микроорганизмларнинг паразитлик хусусиятлари режа. 1. микроорганизмларнинг паразитлик типлари. 2. патогенлик механизмининг моҳияти қандай? 3. микроорганизмларнинг ферментлари, токсинлари, биологик актив моддаларни касалликнинг намоён бўлишидаги роли. 4. патогенлик жараёни қандай амалга ошади? 5. адабиётлар:2,3,4,9. ўсимлик ҳужайрасига ҳар қандай микроорганизмлар улар учун зарур бўлган озиқа муҳити мавжуд бўлган тақдирдагина кириб келиш имконига эга бўлади. озиқа муҳитидан фойдаланиш замбуруғларда турличадир, яъни айримлари тирик тўқималар ҳисобига ҳаёт кечирса, айримлари ўлик ҳужайралар ҳисобига озиқланади. шунинг учун уларни сапрофитлар ва патогенлар деб иккита гуруҳга ажратилади. эволюцион тараққиёт давомида микроорганизмлар ривожланиши сапрофит ҳаёт кечириш усулидан патоген усулда ҳаёт кечиришга қараб ривожланиб борган. сапрофит микроорганизмлар учун ўсимликларни қолдиқлари асосий озиқа базаси бўлиб ҳисобланади. паразит микроорганизмлар эса тирик ҳужайралардаги тайёр органик моддалар ҳисобига ҳаёт кечиради. улар ўз навбатида факультатив сапрофитлар ва факультатив паразитларга бўлинади. факультатив сапрофитлар - паразит усулда ҳаёт кечирсада, баъзан сапрофит усулда яшаши мумкин. масалан phytophtora, fusarium, alternaria замбуруғлари шундай усулда яшайди. факультатив паразитлар эса асосан сапрофитлар …
2
зарур энергияни ўлик ҳужайралардан оладилар. биотроф организмлар учун тирик ҳужайралар ичига кириб келгандан кейин уларни ҳалок қилмайди. натижада улар тайёр органик модда ҳисобига узоқ муддатда ҳаёт кечиради. паразитларнинг ўсимлик ҳужайрасида ҳаёт кечириши мавжуд тўқималарда некроз ҳосил бўлишига сабаб бўлади. некрознинг интенсивлик даражаси патогеннинг агрессивлик даражасига боғлиқдир. кўпинча патоген микроорганизм ва ҳужайин ўсимлик симбиотроф усулда яшагандай бўлади, чунки паразит организмлар маълум турга ёки навга нисбатан қисқа мослашган бўлади. ярим (факультатив) сапрофитларнинг ўсимлик билан бўлган муносабати бошқача намоён бўлади. паразитлик хусисиятининг намоён бўлиш хусусиятига қараб улар факулътатив паразитлар ва факулътатив сапрофитларга бўлинади. факулътатив паразитлар ҳужайрани зарарли моддалари билан ҳалок қилиб унга кириб келади ва шу ҳисобга озиқланади. уларнинг асосий хусусияти ўзида заҳарли моддаларни ва целлюлозолитик ферментларни ҳосил қилишидир. заҳарли модда ҳисобига тирик ҳужайралари ҳалок қилиб, уларни ферментлар таъсирида парчалайди ва органик модда ҳосил қилади. натижада бундай ҳужайралар ўсишдан орқада қолади ёки заиф ҳужайралар бўлади. факультатив сапрофитлар озиқланиши учун токсинларни ҳосил қилмайди. факультатив …
3
чинов, левкина,1957: шералиев, 1990). муаллифлар фикрича бу турнинг эволюцион тараққиёти патогенлик хусусиятининг ўсиш томонига ўзгариб бормоқда. паразитлик эволюцияси табиатдаги замбуруғларда энг кўп тарқалган ҳисобланади. шунинг учун табиатда янги касалликларнинг келиб чиқиш холлари кузатилиб туради. ҳар қандай паразитларнинг асосий хусусиятлари қаторига патогенлик, вируллентлик ва агрессивлик (тажавузкорлик) кабиларни киритиш мумкин. патогенлик - хусусияти деб микоорганизмларнинг касаллик келтириб чиқариш хусусияти тушунилади. патогенлик ҳар бир тур учун хос бўлган белги ҳисобланади. патогенлик хусусияти туфайли турлараро таффовутлар келиб чиқади. (горленко ва бош.1962). масалан, такомиллашган замбуруғлар оиласи вакили clodosporium қуйидаги турларга эга: 1.с.clodosporiales ўсимликни касаллантирмайдиган сапрофит тур. 2.с.cucumerinum - некротроп озиқланувчи бодрингда касаллик келтирувчи факультатив паразит. 3.с.fulrum биотроф типда озиқланувчи памидорда касаллик қўзғатувчи факультатив сапрофит, бундай ҳолат бактериялар орасида ҳам учрайди. масалан, psеcudomonas acruginosa - сапрофит тур ўсимликларни касаллантирмайди; psеcudomonas fluorescans - факультатив паразит сабзавот экинларини касаллантиради; p.tabaci, p.phaseolicola факультатив сапрофит тур ҳисобланади. вируллентлик - патогеннинг сифат белгиси ҳисобланиб, маълум турдаги патогеннинг айрим тур, ёки навдаги …
4
и. ўсимликларда сўлиш касаллигини келтириб чиқарувчи fusarium oxysporum-66 та махсус расса ҳосил қилади. ғўзада вертициллиоз вилт касаллигини келтириб чиқарувчи v.dahliaе замбуруғининг 4та рассаси мавжуд бўлиб, улар вируллентлик хусусиятини турлича намоён қилади. масалан v.dahliaе 1 рассаси ғўзанинг 108-ф навини касаллантирса, ii рассаси ғўзаннинг тошкент-1,2 навларини касаллантириш хусусиятига эга. вируллентлик хусусияти биотроф патогенлар учун доимий хусусият ҳисобланади. некротроф патогенларда бундай қаътиий мосланиш кузатилмайди. масалан, f.oxysporum замбуруғи билан сунъий усулда ўсимликларни зарарлантирилганда табиийй холга нисбатан бир неча марта ортиқ миқдордаги ўсимликларни касаллантириши мумкин. демак, некротрофларда вируллентлик хусусияти биотрофларга нисбатан камроқ ифодаланган экан. фитопатоген микроорганизмларнинг учинчи хусусияти агрессивлик дейилади. агрессивлик моҳияти-касаллик қўзғатувчисининг патогенлик хусусиятининг миқдор кўрсатгичидир. агрессивлик хусусияти патогеннинг кам миқдордаги зарарловчи манба (инокулюм), инфекциянинг тарқалиш тезлиги, инкубацион даври, касалланган ўсимликда ҳосил бўлган споралар миқдори, инокулюмнинг тарқалиш тезлиги, споранинг қанча масофага тарқалиш тезлиги, инкубацион даври, касалланган ўсимликда ҳосил бўлган споралар сони, инокулюмннинг тарқалишига боғлиқ. шу хусусиятларни ҳисобга олиб, занг замбуруғини энг агрессив турлар қаторига …
5
лиш хусусиятига эга бўлмайди. замбуруғларнинг агрессивлик хусусияти касалликка берилувчан ўсимлик навларида ёрқин намоён бўлади. яъни вируллентлик хусусияти маълум навдаги ўсимликни касаллантиришда номоён бўлса, агрессивлик унинг қандай даражада намоён бўлишини кўрсатади. замбуруғларнинг кўрсатиб ўтилган хусусиятларининг намоён бўлишида ферментлари, токсинлари, биологик актив моддалар асосий роль ўйнайди. ферментлар ҳужайралараро моддаларни ва ҳужайра пўстини эритиш учун зарур. улар қуйидаги турларга бўлинади: 1.пектолитик ферменти. 2.целлюлозалик ферменти 3.ксиланоза ферменти. кўрсатиб утилган ферментлар ҳужайра таркибига кирган моддаларни парчалаш натижасида ҳосил бўлган углеводларни глюкозагача парчалатиб, уларни осон ўзлаштириш даражасига келтирилади. бундай углеводларни ўзлаштирган замбуруғлар тезда ривожланиб модда алмашиниш жараёнида ўзига хос заҳарли моддаларни ҳосил қилади. бундай моддалар қаторига фитотоксинлар киради. фитотоксинлар тирик ҳужайрани ўлдириш учун хизмат қилади. бундай фиттоксинларни ҳосил қилиш некртроф микроорганизмлар ёки факультатив паразитлар учун хосдир. улар 2 хилга бўлинади. фитотаксинлар - ўсимликларда касаллик белгиларини ҳосил қилувчи модда. патотаксинлар - ўсимликдаги тўқималарнинг парчаланиши натижасида касалликни келтириб чиқаради. масалан f.oxysporum замбуруғи фузарий кислотасини ҳосил қилади. табиатда токсинлар …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "микроорганизмларнинг паразитлик хусусиятлари"

1404216004_52005.doc микроорганизмларнинг паразитлик хусусиятлари режа. 1. микроорганизмларнинг паразитлик типлари. 2. патогенлик механизмининг моҳияти қандай? 3. микроорганизмларнинг ферментлари, токсинлари, биологик актив моддаларни касалликнинг намоён бўлишидаги роли. 4. патогенлик жараёни қандай амалга ошади? 5. адабиётлар:2,3,4,9. ўсимлик ҳужайрасига ҳар қандай микроорганизмлар улар учун зарур бўлган озиқа муҳити мавжуд бўлган тақдирдагина кириб келиш имконига эга бўлади. озиқа муҳитидан фойдаланиш замбуруғларда турличадир, яъни айримлари тирик тўқималар ҳисобига ҳаёт кечирса, айримлари ўлик ҳужайралар ҳисобига озиқланади. шунинг учун уларни сапрофитлар ва патогенлар деб иккита гуруҳга ажратилади. эволюцион тараққиёт давомида микроорганизмлар ривожланиши сапрофит ҳаёт кечириш усулидан...

DOC format, 60.5 KB. To download "микроорганизмларнинг паразитлик хусусиятлари", click the Telegram button on the left.