ўсимлик ва касаллик қўзғатувчилар орасидаги ўзаро муносабатлар генетикаси ва чидамлилигнинг биологик хусусияти

DOC 64,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404225771_52233.doc ўсимлик ва касаллик қўзғатувчилар орасидаги ўзаро муносабатлар генетикаси ва чидамлилигнинг биологик хусусияти ўсимликлардаги барча ирсий белгилар, жумладан касалликларга чидамлилик хусусияти генлар воситасида назорат қилинади. бу тўғрида 1917 йил бифферен биринчи бўлиб айтган эди. 1917 йилга келиб америка фитопатологи стекмен томонидан замбуруғнинг турли шакллари ғалла экинларининг турларида ва навларида паразитлик қилиш хусусиятини аниқлаган. шундан кейин янги рассаларнинг ҳосил бўлиши билан ўсимлик чидамлилигини йўқолиш қонуни аниқланди. ўсимлик, касаллик қўзғатувчиси орасидаги муносабатнинг намоён бўлишида экологик шароит ҳам асосий роль ўйнайди. селекция ишини амалга оширишда селекционер олимлар юксак ўсимликлар билан , патоген микроорганизмларнинг патогенлик хусусиятининг эволюциясини ҳам назарда тутиши зарур. тупроқдаги микроорганизмлар популяциясини таркиб топишида уларнинг биологик ва физиологик хусусиятлари муҳим роль ўйнайди. бу хил таксономик бирликка мансуб ўсимлик морфологик хусусиятларига қараб соф линияларни ҳосил қилади. микроорганизмларда эса бир ҳужайрали культура - биотиплар дейилади. ҳар қандай биотипда битта ҳужайрадан ёки битта спорадан ҳосил бўлган микроорганизмлар гуруҳи тушунилади. ўсимлик ва касаллик қўзғатувчисининг турлар орасидаги …
2
вчи микроорганизмлар миқдори камайиб кетади. масалан республика шароитида ғўзанинг ўрта толали навларини вертициллиум замбуруғи тўлиқ касаллантириш хусусиятига эга бўлган. экин далаларида бир хил навни бир жойда мунтазам етиштириш ҳам шундай салбий оқибатларга олиб келади.натижада тупроқда патоген турдаги замбуруғларнинг агрессив намуналари тўплана бошлайди. табиатда эса ёввойи ўсимликлар биоценозида маълум турдаги микроорганизмлар тарқалишига тўлиқ шароит яратиб бермайди. натижада касаллик тарқалиши ва агрессивлиги доимо чегараланиб боради. масалан, гевея ўсимлиги америка шароитида табиатда dothidiella замбуруғи билан кам касалланган, амазонкада доимий экилган далаларда касаллик барча ўсимликларни тўлиқ касаллантирган. химел ўсимлиги касаллиги япониядан англияга олиб келинган , ундан европага ва мхд давлатларига тарқалиб кетган сохта ун шудринг касаллигининг иқтисодий зарари йилдан йилга ортиб бормоқда. узумда учрайдиган ун шудринг замбуруғи касаллигини қўзғатувчиси ш-америкадан англияга кўчат билан келиб кейинчалик бутун экинларни ун шудринг касаллиги туфайли қуриб қолишига сабаб бўлган. республикамиз шаротида ғўзада учрайдиган фузариоз касаллиги тут, мевали дарахтларни, полиз экинларини, резовор меваларни ва бошқа ўсимликларни касаллантирмоқда. н.и.вавилов фикрича, …
3
арни ўрганиш асосида республикамизда мева навларини яратишда ёввойи навларни маданий навлар билан чатиштирилиб янги навлари ҳосил қилинди. табиатда учрайдиган микроорганизмлар биотипларида агрессивлик ва вирулентлик хусусияти билан кескин фарқ қиладиган турлар мавжуд. турли турдаги ўсимликларни чатиштириш жараёнида она ўсимлик хусусиятлари янги навга ўтиш имконига эга бўлади. масалан, буғдой ва сули чатиштирилганда агрессив турнинг хусусияти чидамли навда устунлик қилса, вирулентлик хусусияти унда пассивликни келтириб чиқаради. вирулентлик хусусияти замбуруғнинг мослаша билиш хусусиятига сабаб бўлади. у қанча миқдорда навни касаллантиришни билиш хусусиятини намоён қилади. бу хусусият замбуруғ гени - ядро элементи билан боғлиқ бўлиб, ўсимлик чидамлилиги ва патоген верулентлигига боғлиқ ҳисобланади. ҳар қандай ўсимликнинг касалликка чидамлилик даражаси касаллик қўзгатувчи замбуруғларнинг верулентлик даражасига узвий боғлиқдир. бу боғлиқлик асосида ўсимликнинг касалланиш жараёни содир бўлади. 1962 йил америка фитопатологи флор ген-генга гипотизасини олға сурган. у каноп ўсимлигида занг касаллигининг келиб чиқишини ўрганишга бағишлаган бўлиб, кузатишлар натижасида 48 та замбуруғ рассасини ажратган. флор кашфиёти асосида битта ген чидамликка …
4
да ҳосил бўлган замбуруғ заҳарли моддалари ҳужайрага таъсир қилиб, унинг чидамлилик хусусиятини пасайишига сабаб бўлади. ҳужайра мембранаси патоген организмларниг ҳужайра билан муносабатда бўлган биринчи босқичидир. барча қолган жараёнлар зарарланган ҳужайрада рўй беради. муносабатларнинг амалга ошишида мавжуд ферментлар ҳам асосий роль ўйнайди. фермент ҳосил қилиш хусусиятига эга бўлмаган замбуруғлар ҳужайрага кириб келиш хусусиятига эга бўлмайди. ўсимликларнинг иммунитет хусусиятининг ҳосил бўлишида ўсимлик ва патоген микрорганизм ҳосил қиладиган оқсил ҳам асосий роль ўйнайди. шунинг учун замбуруғ ҳосил қилган антигенлари ўсимлик антигенига тўғри келса у ўсимликка тезда кириб келади, тўғри келмаса у тўсиққа учрайди. бундай ҳодиса fusarium ва vertucillium замбуруғларида аниқ кузатилган. бу замбуруғлар ҳосил қилган целлюлаз, пектиназ, ксиланаз ферментлари ҳар қандай ўсимлик тўқималарини парчалаш хусусиятига эга бўлганлигидан улар 400 дан ортиқ турдаги ўсимликларни зарарлаш хусусиятига эга бўлади. ўсимликларнинг ҳашоратларга чидамлилиги организмларнинг биологик хусусияти. ўсимликларнинг ҳашоратларга чидамлилиги унинг морфологик тузилиши билан боғлиқ бўлган биологик хусусият ҳисобланади. ўсимликларнинг ҳашоратларга чидамлилиги эволюцион тараққиёт натижаси бўлиб, уларнинг …
5
дошлилиги деганда ўсимликнинг чидамлилик хусусияти тушунилмасдан, балки зарарланган органларининг қайта тикланиш хусусияти тушунилади. масалан, одесса-3 навли буғдой пояси гессан пашшаси билан зарарлансада кеч кузда қайтадан янги пояларни ҳосил қилади. бу навларда тўлиқ гул ва уруғлар бошоқлар ҳосил бўлади. натижада унинг ҳосилдорлиги пасаймайди, ҳашоратнинг зарари сезилмайди. бундай бардошлилик хусусияти картошканинг айрим навларида ҳам кузатилади. маккажўхорининг айрим навлари битта илдиз ҳосил қилиб кемирувчи ҳашоратлар тамонидан кучли зарарланса айрим навлари бир неча ўқ илдиз ҳосил қилиб у билан зарарланган илдизлар ўрнига янгисини ҳосил қилади. айрим ҳашоратларга бардошли узум навлари ҳашоратлар таъсирига чидамлилик қилиб 10-12 йил ҳаёт кечирса бардошсиз навлар 4-5 йилда ҳалок бўлади. ўсимликларнинг бардошлилиги айрим факторлар таъсирида кучайиши мумкин. масалан оғир вазинли уруғлар оз муддатида қулай тупроқ шароитига, нормал чуқурликка экиш ўсимлик бардошлилигини ошишига сабаб бўлади. шунингдек ўсимликнинг озиқланиши ва сув билан таъминланишини яхшилаш, ўсимликлар орасидаги масофани тўғри жойлаштириш уларнинг ҳашоратлар билан зарарланиш даражасига салбий таъсир кўрсатади. ўсимликнинг ўсиш ва ривожланиши учун …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўсимлик ва касаллик қўзғатувчилар орасидаги ўзаро муносабатлар генетикаси ва чидамлилигнинг биологик хусусияти" haqida

1404225771_52233.doc ўсимлик ва касаллик қўзғатувчилар орасидаги ўзаро муносабатлар генетикаси ва чидамлилигнинг биологик хусусияти ўсимликлардаги барча ирсий белгилар, жумладан касалликларга чидамлилик хусусияти генлар воситасида назорат қилинади. бу тўғрида 1917 йил бифферен биринчи бўлиб айтган эди. 1917 йилга келиб америка фитопатологи стекмен томонидан замбуруғнинг турли шакллари ғалла экинларининг турларида ва навларида паразитлик қилиш хусусиятини аниқлаган. шундан кейин янги рассаларнинг ҳосил бўлиши билан ўсимлик чидамлилигини йўқолиш қонуни аниқланди. ўсимлик, касаллик қўзғатувчиси орасидаги муносабатнинг намоён бўлишида экологик шароит ҳам асосий роль ўйнайди. селекция ишини амалга оширишда селекционер олимлар юксак ўсимликлар билан , патоген микроорганизмларнинг патогенлик хусу...

DOC format, 64,5 KB. "ўсимлик ва касаллик қўзғатувчилар орасидаги ўзаро муносабатлар генетикаси ва чидамлилигнинг биологик хусусияти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.