корхоналар фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш

PPT 25 стр. 194,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 25
17- мавзу. ташқи самара ва давлат корхоналар фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш 1. трансакцион харажатлар 2. ташқи самаралар 3. ташқи таъсирлар ва давлат 4. атроф-муҳитни муҳофаза қилиш сиёсати 1. трансакцион харажатлар трансакцион ёки операциялар харажати - бу товарлар алмашуви соҳасидаги харажатлардир. ушбу харажат рональд коуз томонидан 1930 йилларнинг бошларида киритилган. трансакцион харажатлар қуйидаги беш кўринишда бўлади: ахборот қидириш харажати; музокара олиб бориш ва шартнома тузиш харажати; ўлчаш харажатлари; мулк эгаси ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва спецификация харажатлари; оппортунистлик ҳаракат харажатлари. ахборот қидириш харажати бозордаги ахборотнинг асимметрик ҳолати билан боғлиқ. харидорларни, сотувчиларни қидириб топиш маълум харажат билан боғлиқ. ахборотларни аниқ ва тўлиқ бўлмаслиги ортиқча харажатларга олиб келади, яъни товар мувозанат нархдан юқори ёки паст нархда сотиб олинади. музокара олиб бориш ва шартнома тузиш харажатлари, ушбу шартномаларни тузиш учун кетган вақт, ресурслар, савдо-сотиқни ҳуқуқий расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар. ўлчаш билан боғлиқ харажатлар, асосан ўлчаш асбоблари учун ҳамда ўлчаш учун сарфланган харажатлр билан боғлиқ. …
2 / 25
и билан бир қаторда учинчи томон билан боғлиқ бўлгани учун ҳам «ташқи» деб қабул қилинади. ушбу харажатлар ёки ютуқлар (фойда) товарлар ва хизматларни ҳам ишалб чиқаришда, ҳам истеъмол қилишда вужудга келади. ташқи самара мусбат (ижобий) ва манфий (салбий) самараларга бўлинади. манфий самара харажатлар билан боғлиқ бўлса, мусбат самара учинчи томоннинг ютуғи билан боғлиқдир. шундай қилиб, ташқи самара ижтимоий харажатлар (ютуқлар) ва хусусий харажатлар (ютуқлар) ўртасидаги фарқни кўрсатади. (1) бу ерда - ижтимоий чекли харажат; - хусусий чекли харажат; - ташқи чекли харажат (marginal external cost). масалан, химия заводи фойдаланилган сувни етарли даражада тозаламасдан дарёга оқизмоқда, дейлик. чиқинди сув ҳажми завод ишлаб чиқариш ҳажмига пропорционал бўлса, завод қанча кўп маҳсулот ишлаб чиқарса, у атроф муҳитни шунча кўп ифлослантиради. химия заводи махсус сув тозалаш иншооти қурмаганлиги учун, чиқинди сув тўлиқ тозаланмайди, демак заводнинг хусусий чекли харажати ижтимоий чекли харажатидан паст бўлади, нима учун деганда унинг харажати сувни тозалаш билан боғлиқ харажатдан ҳоли. …
3 / 25
1e2f - учбурчакнинг юзи хусусий чекли харажатни ижтимоий чекли харажатдан паст бўлиши билан боғлиқ бўлгандаги йўқотилган самарани кўрсатади. шундай қилиб, салбий ташқи самара мавжуд бўлганда иқтисодий неъмат самарали ҳажмдан кўпроқ ҳажмда сотилади ва сотиб олинади, аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак салбий ташқи самарага эга бўлган товарлар ва хизматлар керагидан ортиқча ишлаб чиқарилади. мусбат (ижобий) ташқи самара бирор иқтисодий субъектнинг фаолияти бошқа субъектларга ютуқ келтирганда вужудга келади. msb=mpb+meb (1) бу ерда, msb – ижтимоий чекли ютуқ; mpb – хусусий чекли ютуқ; meb – ташқи чекли ютуқ. ижобий ташқи самарага маорифни ва илмий изланишларни келтириш мумкин. маориф яхши йўлга қўйилса, бундан жамиятнинг ҳар бир аъзоси ютади. худди шундай илмий изланишлардаги кашфиётлардан ҳам жамият ва унинг аъзолари ютади. ҳар бир шахс таълим олаётганда ўзи оладиган ютуқни ўйлаши мумкин, лекин, бундан жамият қандай ютуқ олиш мумкинлигини ўйламайди, яъни ўзи оладиган ютуқни ҳисобга олади, холос. шахс таълим олишга қарор қилишидан олдин таълимга кетадиган харажат билан таълимдан …
4 / 25
аражатга тенг бўлса, яъни t = mec бўлса, бозор мувозанатини самарали мувозанатга яқинлаштиради: msb=msc. тартиблаштирувчи субсидия - бу ижобий ташқи самарага эга бўлган иқтисодий неъматларни ишлаб чиқарувчиларга ва истеъмол қилувчиларга бериладиган субсидия бўлиб, у хусусий чекли ютуқни ижтимоий чекли ютуққа яқинлаштиради. агар ташқи чекли ютуқга тенг бўлган субсидия (s=meb) талабаларга ёки илмий ходимларги берилганда эди, у талабаларнинг таълим хизматига талабини ва илмий изланувчиларни илмий изланишга талабини msb=msc тенгликни таъминлайдиган даражагача оширган бўлар эди. лекин, тариблаштирувчи солиқлар ва субсидиялар ташқи самара билан боғлиқ муаммоларни тўлиқ ечишга ёрдам бера олмайди, нима учун деганда, амалиётда чекли ютуқ ва чекли харажатларни аниқ ҳисоблаш жуда қийин бўлса, иккинчидан, улар етказадиган зарар миқдорини ҳам ҳисоблашда жуда катта қийинчиликлар мавжуд. ташқи самара муаммосини ечишнинг янги йўли р. коузнинг илмий изланишлари билан боғлиқ. р.коузнинг фикрича, ушбу муаммо томонлар учун умумий муаммо бўлиб, унинг ечилиши иккала томоннинг биргаликда масъулиятли ҳаракат қилиш билан боғлиқ. бу ерда эътибор икки томондан қайси …
5 / 25
самара билан боғлиқ йўқотишларни ҳисобга олиш масъулиятини ўз ичига олувчи нарх белгилаш тизими билан ушбу масъулиятни эътиборга олмайдиган нарх белгилаш тизимини бир-бири билан таққослаб, қуйидаги фикрга келади, яъни, агар қатнашувчилар ташқи самара муаммосини харажатларсиз биргаликда келишиб олса (келишиш билан боғлиқ трансакион харажатлар нолга тенг бўлса), у ҳолда рақобатлашган бозор шароитида ишлаб чиқариш қийматини максималлаштирадиган мумкин бўлган максимал натижага эришиш мумкин. коуз қуйидаги мисолни келтиради. бир-бири билан қўшни буғдой етиштирувчи ва қорамолларни боқувчи фермерлар жойлашган. мол боқувчи фермер вақти-вақти билан молларини қўшни фермер ерларига қўйиб юбориб, унинг буғдойларини пайҳон қилиб туради. кўриниб турибдики, бу ерда ташқи самара (экстернал самара) мавжуд. коуз кўрсатганки, бу муаммо давлатнинг аралашувисиз иккала фермернинг келишуви асосида ечилиши мумкин. агар мол боқувчи иккинчи фермерга келтирган зарари учун масъулиятни ҳис қилса, у икки вариантда йўл тутиши мумкин: ё мол боқувчи етказган зарарини қоплайди, ёки у ушбу ерни фермердан ижарага олади (ижара ҳақи тўлаб, агар буғдой экувчи фермер ҳам ерни …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 25 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "корхоналар фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш"

17- мавзу. ташқи самара ва давлат корхоналар фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш 1. трансакцион харажатлар 2. ташқи самаралар 3. ташқи таъсирлар ва давлат 4. атроф-муҳитни муҳофаза қилиш сиёсати 1. трансакцион харажатлар трансакцион ёки операциялар харажати - бу товарлар алмашуви соҳасидаги харажатлардир. ушбу харажат рональд коуз томонидан 1930 йилларнинг бошларида киритилган. трансакцион харажатлар қуйидаги беш кўринишда бўлади: ахборот қидириш харажати; музокара олиб бориш ва шартнома тузиш харажати; ўлчаш харажатлари; мулк эгаси ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва спецификация харажатлари; оппортунистлик ҳаракат харажатлари. ахборот қидириш харажати бозордаги ахборотнинг асимметрик ҳолати билан боғлиқ. харидорларни, сотувчиларни қидириб топиш маълум харажат билан боғлиқ. ахборотларни аниқ в...

Этот файл содержит 25 стр. в формате PPT (194,5 КБ). Чтобы скачать "корхоналар фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: корхоналар фаолиятини давлат то… PPT 25 стр. Бесплатная загрузка Telegram