bozor iqtisodiyotining muvozanati

DOCX 13 sahifa 213,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 13
( 18-мавзу. корхоналар фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ) 1. бозор иқтисодиётининг камчиликлари. 2. бозор мувозанатининг бузилиш оқибатлари. 3. ташқи самара ва харажатлар. 4. давлатнинг атроф-муҳитни мухофаза қилиш сиёсати. 5. иқтисодиётни давлат томонидан бошқарилиши ва унинг зарурияти. 6. давлатнинг иқтисодиётни тартибга солиш дастаклари. 7. аҳоли даромади дифференциацияси. умумий мувозанатлик (2 соат) биз шу вақтгача бир хил товар билан боғлиқ бўлган бозорни ўрганиб келдик. одатда алоҳида товарнинг бозоридаги асосий кўрсаткичлар бошқа товарлар бозоридаги кўрсаткичлар билан боғлиқ. бирорта товар бозоридаги ўзгариш бошқа товарлар бозоридаги ҳолатга таъсир қилади. шундай қилиб айтиш мумкинки, бозорлар бир-бири билан ўзаро боғлиқ. шунинг учун ҳам товарлар бозоридан алоҳида бир товарни ажратиб олиб, уни ўрганиш ҳақиқий реал ҳолатни белгиламайди. шу вақтгача кўриб келинган алоҳида бозордаги мувозанатликни қисман мувозанат деб қараймиз. қисман мувозанатлик - бу алоҳида битта товар бозорида шаклланадиган мувозанатлик. умумий мувозанат - бу барча бозорларнинг ўзаро таъсири натижасида шаклланадиган мувозанатлик бўлиб, бирор бозордаги талаб ва таклифнинг ўзгариши бошқа …
2 / 13
бирор бозордаги қисман мувозанатликнинг ўзгариши бошқа бозорлардаги ҳолатни ўзгартирса ва бу ўзгариш қайтиб биринчи ўзгарган бозордаги ҳолатга таъсир қилса, бундай таъсирга тескари алоқа самараси дейилади.умумий мувозанатликда бирор бозордаги таклифнинг камайишига мос ҳолда нархнинг ошиши тўлдирувчи товар бозорида талабни камайишига, ўрнини босувчи товар бозорида эса талабни ўсишига олиб келади. умумий мувозанатликни тенгламалар тизими билан ифодалашга ўринган олим - бу швейцариялик иқтисодчи леон вальрасдир (1834-1910). маълумки, бозор иқтисодиётида нарх билан ишлаб чиқариш ҳажми бир-бири билан ўзаро боғлиқ. нарх ишлаб чиқариш ҳажмини белгиласа, ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми ҳам маҳсулот нархини белгилайди. умумий мувозанатликнинг тенгламалар тизимини ёзамиз. фараз қилайлик, мамлакат бўйича 100 хил товарлар ишлаб чиқилади ва хизматлар кўрсатилади. ҳар бир товарга бўлган талаб функцияси қуйидагича берилган бўлсин: бу ерда - товар (хизмат) га бўлган талаб миқдори; - талаб функцияси; - мос равишда товарлар нархлари; - реал активлар; - нақд пул заҳираси. энди товарларни таклиф функциясини ёзамиз: бу ерда - товар (хизмат) таклифи миқдори; …
3 / 13
зорга, ресурсларнинг мобиллигига ва бозор қатнашчиларининг бозор тўғрисида тўлиқ ахборотга эгалигига асосланади. ҳақиқий ҳаётда бундай бўлмайди. лекин, шунга қарамасдан вальраснинг мувозанатлик тенгламаси бозор назариясини, унинг мувозанатлик назариясини ривожлантиришдаги аҳамияти ниҳоятда катта. 14.1 трансакцион харажатлар трансакцион ёки операциялар харажати - бу товарлар алмашуви соҳасидаги харажатлардир. ушбу харажат рональд коуз томонидан 1930 йилларнинг бошларида киритилган. трансакцион харажатлар қуйидаги беш кўринишда бўлади: ахборот қидириш харажати; музокара олиб бориш ва шартнома тузиш харажати; ўлчаш харажатлари; мулк эгаси ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва спецификация харажатлари; оппортунистлик ҳаракат харажатлари. ахборот қидириш харажати бозордаги ахборотнинг асимметрик ҳолати билан боғлиқ. харидорларни, сотувчиларни қидириб топиш маълум харажат билан боғлиқ. ахборотларни аниқ ва тўлиқ бўлмаслиги ортиқча харажатларга олиб келади, яъни товар мувозанат нархдан юқори ёки паст нархда сотиб олинади. музокара олиб бориш ва шартнома тузиш харажатлари, ушбу шартномаларни тузиш учун кетган вақт, ресурслар, савдо-сотиқни ҳуқуқий расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар. ўлчаш билан боғлиқ харажатлар, асосан ўлчаш асбоблари учун ҳамда ўлчаш учун сарфланган …
4 / 13
дан кейинги даврда вужудга келади. 15.2. коуз теоремаси ташқи самаралар ёки экстерналилар (externalities)- бозордаги олди-соттидан олинадиган, лекин нархда ўз ифодасини топмаган харажат ёки фойда. улар муайян операцияда қатнашадиган бозор субъектлари билан бир қаторда учинчи томон билан боғлиқ бўлгани учун ҳам «ташқи» деб қабул қилинади. ушбу харажатлар ёки ютуқлар (фойда) товарлар ва хизматларни ҳам ишалб чиқаришда, ҳам истеъмол қилишда вужудга келади. ташқи самара мусбат (ижобий) ва манфий (салбий) самараларга бўлинади. манфий самара харажатлар билан боғлиқ бўлса, мусбат самара учинчи томоннинг ютуғи билан боғлиқдир. шундай қилиб, ташқи самара ижтимоий харажатлар (ютуқлар) ва хусусий харажатлар (ютуқлар) ўртасидаги фарқни кўрсатади. , (1) бу ерда - ижтимоий чекли харажат; - хусусий чекли харажат; - ташқи чекли харажат (marginal external cost). агар бир иқтисодий субъектнинг фаолияти бошқа иқтисодий субъектлар фаолиятида харажатларга олиб келса, салбий ташқи самара вужудга келади,. масалан, химия заводи фойдаланилган сувни етарли даражада тозаламасдан дарёга оқизмоқда, дейлик. чиқинди сув ҳажми завод ишлаб чиқариш ҳажмига …
5 / 13
озанати ўрнатилганда чекли хусусий харажат чекли ижтимоий ютуқга тенг бўлади: . (4) лекин, чекли ижтимоий харажат чекли хусусий харажат билан чекли ташқи харажат йиғидисига тенг: . (5) агар ташқи харажат заводнинг ички харажатига айлантирилса, самарали ишлаб чиқариш ҳажми дан га қисқарган бўлади. маҳсулот нархи дан га кўтарилади ва нуқтада чекли ижтимоий ютуқ чекли ижтимоий харажат билан тенглашарди, яъни . шуни эътиборга олиш керакки, нуқтада ташқи муҳитни ифлослантиришнинг оқибатлари тўлиқ йўқотилмайди, нима учун деганда, химия завод миқдорда маҳсулот ишлаб чиқаришни давом эттиради ва шу ишлаб чиқариш ҳажмига пропорционал чиқинди ҳам атроф-муҳитга чиқаради. лекин, атроф муҳитни ифлослантиришдан бўладиган зарар анча камаяди. 14.1-расмдаги учбурчакнинг юзи хусусий чекли харажатни ижтимоий чекли харажатдан паст бўлиши билан боғлиқ бўлгандаги йўқотилган самарани кўрсатади. шундай қилиб, салбий ташқи самара мавжуд бўлганда иқтисодий неъмат самарали ҳажмдан кўпроқ ҳажмда сотилади ва сотиб олинади, аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак салбий ташқи самарага эга бўлган товарлар ва хизматлар керагидан ортиқча ишлаб чиқарилади. мусбат …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 13 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"bozor iqtisodiyotining muvozanati" haqida

( 18-мавзу. корхоналар фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ) 1. бозор иқтисодиётининг камчиликлари. 2. бозор мувозанатининг бузилиш оқибатлари. 3. ташқи самара ва харажатлар. 4. давлатнинг атроф-муҳитни мухофаза қилиш сиёсати. 5. иқтисодиётни давлат томонидан бошқарилиши ва унинг зарурияти. 6. давлатнинг иқтисодиётни тартибга солиш дастаклари. 7. аҳоли даромади дифференциацияси. умумий мувозанатлик (2 соат) биз шу вақтгача бир хил товар билан боғлиқ бўлган бозорни ўрганиб келдик. одатда алоҳида товарнинг бозоридаги асосий кўрсаткичлар бошқа товарлар бозоридаги кўрсаткичлар билан боғлиқ. бирорта товар бозоридаги ўзгариш бошқа товарлар бозоридаги ҳолатга таъсир қилади. шундай қилиб айтиш мумкинки, бозорлар бир-бири билан ўзаро боғлиқ. шунинг учун ҳам товарлар бозоридан алоҳида бир тов...

Bu fayl DOCX formatida 13 sahifadan iborat (213,3 KB). "bozor iqtisodiyotining muvozanati"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: bozor iqtisodiyotining muvozana… DOCX 13 sahifa Bepul yuklash Telegram