ташқи самаралар ва ижтимоий неъматлар

PPTX 15 sahifa 3,8 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 15
презентация powerpoint тошкент давлат иқтисодиёт университети тармоқлар иқтисодиёти кафедраси микроиқтисодиёт фани мавзу: ташқи самаралар ва ижтимоий нeъматлар (14-машғулот) маърузачи: қосимов а. тошкент_2022 14-машғулот режаси 1. ташқи самаралар: мазмуни ва турлари. 2. ташқи таъсирларни юмшатиш бўйича давлат сиёсати. 3. мулк ҳуқуқи ва коуз теоремаси. 4. ижтимоий неъматлар: самарали ва рақобатли таъминот. 5. чиптасиз муаммоси. 6. умумий мулк фожияси. улар муайян операцияда қатнашадиган бозор субъектлари билан бир қаторда учинчи томон билан боғлиқ бўлгани учун ҳам «ташқи» деб қабул қилинади. ташқи самара иккига бўлинади: ташқи самаралар ёки (externalities) - бозордаги олди-соттидан олинадиган, лекин нархда ўз ифодасини топмаган харажат ёки фойда. манфий самара харажатлар билан боғлиқ бўлса, мусбат самара учинчи томоннинг ютуғи билан боғлиқдир. мусбат (ижобий) самара манфий (салбий) самара ташқи самара ижтимоий харажатлар ва хусусий харажатлар ўртасидаги фарқни кўрсатади: агар бир иқтисодий субъектнинг фаолияти бошқа иқтисодий субъектлар фаолиятида харажатларга олиб келса, салбий ташқи самара вужудга келади. 1-расм. манфий (салбий) ташқи самара масалан, кимё …
2 / 15
кин, лекин, бундан жамият қандай ютуқ олиш мумкинлигини ўйламайди, яъни ўзи оладиган ютуқни ҳисобга олади, холос. шахс таълим олишга қарор қилишидан олдин таълимга кетадиган харажат билан таълимдан оладиган ютуқни бир-бири билан таққослаб кўради. инсон капиталига қилинган инвестициялар жамият учун оптимал бўлган миқдордан паст бўлади. бу ерда: - ижтимоий чекли ютуқ; - хусусий чекли ютуқ; - ташқи чекли ютуқ. ташқи самараларни ички самарага айлантириш учун хусусий чекли харажатларни (ва мос ҳолда чекли ютуқни) ижтимоий чекли харажатларга (чекли ютуқларга) яқинлаштириш лозим. ташқи таъсирларни юмшатиш бўйича давлат сиёсати салбий ташқи самарага эга бўлган товарлар ва хизматларни кўп ишлаб чиқарилишини камайтириш ва ижобий ташқи самарали товарлар ва хизматларни оптимал ҳажмгача ошириш учун ташқи самараларни ички самарага айлантириш (трансформация қилиш) керак. кўпайтириш камайтириш тартиблаштирадиган солиқ - бу салбий ташқи самарага эга бўлган иқтисодий неъматларни ишлаб чиқаришга қўйиладиган ва хусусий чекли харажатни ижтимоий чекли харажатгача кўтарадиган солиқ. ташқи таъсирларни юмшатиш бўйича давлат сиёсати ушбу муаммони эчиш …
3 / 15
ги йўли r.kouz томонидан таклиф этилган. ташқи таъсирларни юмшатиш бўйича kouz теоремаси коузнинг фикрича, ушбу муаммо томонлар учун умумий муаммо бўлиб, унинг ечилиши иккала томоннинг биргаликда масъулиятли ҳаракат қилиш билан боғлиқ. бу ерда эътибор икки томондан қайси бири кўпроқ, қайси бири камроқ йўқотишига берилмасдан, иккала томондан мумкин бўлган жиддий йўқотишни олдини олишга берилиши лозимлиги кўрсатилди. коузнинг ижтимоий харажатлар билан боғлиқ ишларини умумлаштириб уни dj.stigler деган олим “коуз теоремаси” деб атади. коуз теоремасига кўра, агар барча томонларнинг мулкий ҳуқуқлари яхши аниқланган бўлса, трансакцион харажатлар нолга тенг бўлса, пировард натижа (ишлаб чиқариш қийматини максималлаштирувчи) мулкчилик ҳуқуқини тақсимлашдаги ўзгаришларга боғлиқ эмас (агар даромад самараси эътиборга олинмаганда). теоремадаги асосий мазмун stigler фикрига кўра қуйидагича “мукаммалашган рақобатли бозорда хусусий ва ижтимоий харажатлар бир-бирига тенг”. ташқи таъсирларни юмшатиш бўйича kouz теоремаси мисол. бир-бири билан қўшни буғдой етиштирувчи ва қорамолларни боқувчи фермерлар жойлашган. мол боқувчи фермер вақти-вақти билан молларини қўшни фермер ерларига қўйиб юбориб, унинг буғдойларини пайҳон …
4 / 15
келмоқдалар. ташқи таъсирларни юмшатиш бўйича давлат сиёсати атроф-муҳитни муҳофаза қилиш сиёсати. ушбу сиёсат ёрдамида назорат қилишдан олинадиган ижтимоий чекли ютуқ назоратни амалга тадбиқ этиш учун сарфланадиган ижтимоий чекли харажат билан баланслаштирилади. чиқиндиларга норма ва стандартлар ўрнатиш. бу ерда саноат чиқиндилари таркибидаги зарарли моддалар концетрациясига қўйиладиган миқдорий чек қонун билан ўрнатилади. зарарли чиқиндилар учун тўлов. бу усулга кўра, атроф-муҳитга чиқарадиган ҳар бирлик зарарли чиқиндиси учун фирмаларга тўлов белгиланади. табиий муҳитни зарарлаш ҳуқуқини сотиш. давлат маълум соҳа бўйича зарарли чиқиндилар чиқаришнинг мумкин бўлган ҳажмини аниқлаб, уни рухсатнома (лицензия) шаклида аукцион орқали сотади. мулк ҳуқуқи ва коуз теоремаси мулк ҳуқуқи - бу инсонлар ёки фирмалар ўз мулклари билан нима қилиши мумкинлигини тавсифловчи қонуний қоидалар. масалан, ерга эгалик ҳуқуқига эга бўлган одам, у ерда қуриш бошлаши ёки ерни сотиши мумкин. бунда у бошқа одамлар ёки фирмалар аралашувидан ҳимояланган. томонлар ҳеч қандай харажатсиз ва ўзаро манфаат асосида келиша олсалар, якуний натижа мулк ҳуқуқи қандай аниқланишидан …
5 / 15
аммоси амалда истеъмолчилар истеъмол қилинган соф ижтимоий маҳсулот учун пул тўлайдими, йўқми ундан наф олганлиги учун айрим ҳолларда ортиқча тўловларсиз, ушбу неъматларни бепул олишга ҳаракат қилади. ушбу вазият «билетсиз муаммоси» ёки «қуён муаммоси» номини олган. бу ерда иқтисодий субъектларнинг бозорнинг бозор механизми ишламайдиган жойларидан фойдаланиб, бошқалар ҳисобидан кўпроқ ютуққа эришишга ҳаракат қилиши назарда тутилади. соф ижтимоий маҳсулот жамоа бўлиб истеъмол қилинади, лекин, ҳар бир шахс бундай истеъмолдан ҳар хил наф олади. масалан, а шахс энг кам наф кўради, б шахс а шахсга нисбатан кўпроқ наф кўради, с шахс б шахсга кўра кўп наф олади. билетсизлар муаммосини мавжудлиги соф ижтимоий маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳажмини унинг самарали ҳажмидан кам бўлишига олиб келади. бозор механизми бу муаммони ечишга ожиз. ушбу хатони тузатишда давлатнинг аҳамияти ниҳоятда катта. “билетсиз муаммоси” кўпроқ кўп сонли истеъмолчиларнинг жамоавий гуруҳларида юзага келади, чунки, бундай гуруҳларда керакли, тўлиқ ахборотни олиш қийин. умумий мулк фожиаси вақти-вақти билан, ресурслардан фойдаланиш бепул бўлганда, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 15 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ташқи самаралар ва ижтимоий неъматлар" haqida

презентация powerpoint тошкент давлат иқтисодиёт университети тармоқлар иқтисодиёти кафедраси микроиқтисодиёт фани мавзу: ташқи самаралар ва ижтимоий нeъматлар (14-машғулот) маърузачи: қосимов а. тошкент_2022 14-машғулот режаси 1. ташқи самаралар: мазмуни ва турлари. 2. ташқи таъсирларни юмшатиш бўйича давлат сиёсати. 3. мулк ҳуқуқи ва коуз теоремаси. 4. ижтимоий неъматлар: самарали ва рақобатли таъминот. 5. чиптасиз муаммоси. 6. умумий мулк фожияси. улар муайян операцияда қатнашадиган бозор субъектлари билан бир қаторда учинчи томон билан боғлиқ бўлгани учун ҳам «ташқи» деб қабул қилинади. ташқи самара иккига бўлинади: ташқи самаралар ёки (externalities) - бозордаги олди-соттидан олинадиган, лекин нархда ўз ифодасини топмаган харажат ёки фойда. манфий самара харажатлар билан боғлиқ бўлса,...

Bu fayl PPTX formatida 15 sahifadan iborat (3,8 MB). "ташқи самаралар ва ижтимоий неъматлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ташқи самаралар ва ижтимоий неъ… PPTX 15 sahifa Bepul yuklash Telegram