трансакцион харажатлар

PPT 21 стр. 344,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 21
17- мавзу. ташқи самара ва давлат 14- мавзу. ташқи самара ва давлатнинг фирмалар фаолиятига аралашуви 1. трансакцион харажатлар 2. ташқи самаралар 3. ташқи таъсирлар ва давлат 4. атроф-муҳитни муҳофаза қилиш сиёсати 1. трансакцион харажатлар трансакцион ёки операциялар харажати - бу товарлар алмашуви соҳасидаги харажатлардир. ушбу харажат рональд коуз томонидан 1930 йилларнинг бошларида киритилган. трансакцион харажатлар қуйидаги беш кўринишда бўлади: ахборот қидириш харажати; музокара олиб бориш ва шартнома тузиш харажати; ўлчаш харажатлари; мулк эгаси ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва спецификация харажатлари; оппортунистлик ҳаракат харажатлари. ахборот қидириш харажати бозордаги ахборотнинг асимметрик ҳолати билан боғлиқ. харидорларни, сотувчиларни қидириб топиш маълум харажат билан боғлиқ. ахборотларни аниқ ва тўлиқ бўлмаслиги ортиқча харажатларга олиб келади, яъни товар мувозанат нархдан юқори ёки паст нархда сотиб олинади. музокара олиб бориш ва шартнома тузиш харажатлари, ушбу шартномаларни тузиш учун кетган вақт, ресурслар, савдо-сотиқни ҳуқуқий расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар. ўлчаш билан боғлиқ харажатлар, асосан ўлчаш асбоблари учун ҳамда ўлчаш учун сарфланган …
2 / 21
билан бир қаторда учинчи томон билан боғлиқ бўлгани учун ҳам «ташқи» деб қабул қилинади. ушбу харажатлар ёки ютуқлар (фойда) товарлар ва хизматларни ҳам ишлаб чиқаришда, ҳам истеъмол қилишда вужудга келади. ташқи самара мусбат (ижобий) ва манфий (салбий) самараларга бўлинади. манфий самара харажатлар билан боғлиқ бўлса, мусбат самара учинчи томоннинг ютуғи билан боғлиқдир. шундай қилиб, ташқи самара ижтимоий харажатлар (ютуқлар) ва хусусий харажатлар (ютуқлар) ўртасидаги фарқни кўрсатади. (1) бу ерда - ижтимоий чекли харажат; - хусусий чекли харажат; - ташқи чекли харажат (marginal external cost). масалан, химия заводи фойдаланилган сувни етарли даражада тозаламасдан дарёга оқизмоқда, дейлик. чиқинди сув ҳажми завод ишлаб чиқариш ҳажмига пропорционал бўлса, завод қанча кўп маҳсулот ишлаб чиқарса, у атроф муҳитни шунча кўп ифлослантиради. химия заводи махсус сув тозалаш иншооти қурмаганлиги учун, чиқинди сув тўлиқ тозаланмайди, демак заводнинг хусусий чекли харажати ижтимоий чекли харажатидан паст бўлади. завод харажатларни тежаш асосида кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқаради. ишлаб чиқарган маҳсулот ҳажми …
3 / 21
арга ютуқ келтирганда вужудга келади. msb=mpb+meb (1) бу ерда, msb – ижтимоий чекли ютуқ; mpb – хусусий чекли ютуқ; meb – ташқи чекли ютуқ. ижобий ташқи самарага маорифни ва илмий изланишларни келтириш мумкин. маориф яхши йўлга қўйилса, бундан жамиятнинг ҳар бир аъзоси ютади. худди шундай илмий изланишлардаги кашфиётлардан ҳам жамият ва унинг аъзолари ютади. ҳар бир шахс таълим олаётганда ўзи оладиган ютуқни ўйлаши мумкин, лекин, бундан жамият қандай ютуқ олиш мумкинлигини ўйламайди, яъни ўзи оладиган ютуқни ҳисобга олади, холос. шахс таълим олишга қарор қилишидан олдин таълимга кетадиган харажат билан таълимдан оладиган ютуқни бир-бири билан таққослаб кўради. 3. ташқи таъсирлар ва давлат салбий ташқи самарага эга бўлган товарлар ва хизматларни кўп ишлаб чиқарилишини камайтириш ва ижобий ташқи самарали товарлар ва хизматларни оптимал ҳажмгача ошириш учун ташқи самараларни ички самарага айлантириш (трансформация қилиш) керак. ташқи самараларни ички самарага айлантириш учун хусусий чекли харажатларни (ва мос ҳолда чекли ютуқни) ижтимоий чекли харажатларга (чекли …
4 / 21
гача оширган бўлар эди. лекин, тариблаштирувчи солиқлар ва субсидиялар ташқи самара билан боғлиқ муаммоларни тўлиқ ечишга ёрдам бера олмайди, нима учун деганда, амалиётда чекли ютуқ ва чекли харажатларни аниқ ҳисоблаш жуда қийин бўлса, иккинчидан, улар етказадиган зарар миқдорини ҳам ҳисоблашда жуда катта қийинчиликлар мавжуд. ташқи самара муаммосини ечишнинг янги йўли р. коузнинг илмий изланишлари билан боғлиқ. р.коузнинг фикрича, ушбу муаммо томонлар учун умумий муаммо бўлиб, унинг ечилиши иккала томоннинг биргаликда масъулиятли ҳаракат қилиш билан боғлиқ. а.с.пигу томонидан таклиф қилинган ечимда альтернатив харажатлар принципидан фойдаланилмаган ва ҳуқуқий омилга эътибор берилмаган. коуз таърифига кўра, агар барча томонларнинг мулкий ҳуқуқлари яхши аниқланган бўлса, трансакцион харажатлар нолга тенг бўлса, пировард натижа (ишлаб чиқариш қийматини максималлаштирувчи) мулкчилик ҳуқуқини тақсимлашдаги ўзгаришларга боғлиқ эмас (агар даромад самараси эътиборга олинмаганда). дж.стиглер фикрига кўра қуйидагича «мукаммалашган рақобат бозорда хусусий ва ижтимоий харажатлар бир-бирига тенг». коуз ташқи самара билан боғлиқ йўқотишларни агар қатнашувчилар ташқи самара муаммосини харажатларсиз биргаликда келишиб олса …
5 / 21
ан ижарага олади (ижара ҳақи тўлаб, агар буғдой экувчи фермер ҳам ерни ижарага олган бўлса, унда юқорироқ ижара ҳақи тўлаб) пировард натижа иккала ҳолда ҳам бир хил бўлиб, ишлаб чиқариш қийматини максималлаштиришга олиб келади. агар етказилган зарар учун масъулият сезилмаса ташқи самара вужудга келади. статистик маълумотларга эътибор қаратадиган бўлсак, бир кунда дунё аҳолиси аҳолиси ўртача умумий ҳажмда бир йилда 300 кг. чиқинди ташлайди. мазкур рақамни 365 га кўпайтиринг ва бир кунда бир одам ташлайдиган чиқинди миқдорига эга бўласиз — 300/365=0,822 кг. масалан, ўзбекистон бўйича 0,822х 34 500 000 нафар аҳоли (1.01 2021 йил ҳолатига) бир кунда мамлакатимиз аҳолиси 28 млн.359 минг килограмм чиқиндини чиқариб ташлашади. дунё бўйича бу 6 млрд.495 млн. 339 килограммни ташкил этади (10.07.2021 ҳолатига) ва фақат унинг 30 фоизигина қайта ишланади, қолгани эса аста-секинлик билан сайёрамизни қопламоқда. зарарли чиқиндиларни атроф-муҳитга чиқарилишини камайтиришнинг учта варианти мавжуд: зарарли чиқиндиларни атроф-муҳитга чиқарилишда норма ва стандартларни ўрнатилиши; чиқиндилар учун тўлов ўрнатиш; …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 21 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "трансакцион харажатлар"

17- мавзу. ташқи самара ва давлат 14- мавзу. ташқи самара ва давлатнинг фирмалар фаолиятига аралашуви 1. трансакцион харажатлар 2. ташқи самаралар 3. ташқи таъсирлар ва давлат 4. атроф-муҳитни муҳофаза қилиш сиёсати 1. трансакцион харажатлар трансакцион ёки операциялар харажати - бу товарлар алмашуви соҳасидаги харажатлардир. ушбу харажат рональд коуз томонидан 1930 йилларнинг бошларида киритилган. трансакцион харажатлар қуйидаги беш кўринишда бўлади: ахборот қидириш харажати; музокара олиб бориш ва шартнома тузиш харажати; ўлчаш харажатлари; мулк эгаси ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва спецификация харажатлари; оппортунистлик ҳаракат харажатлари. ахборот қидириш харажати бозордаги ахборотнинг асимметрик ҳолати билан боғлиқ. харидорларни, сотувчиларни қидириб топиш маълум харажат билан боғлиқ. ахбор...

Этот файл содержит 21 стр. в формате PPT (344,0 КБ). Чтобы скачать "трансакцион харажатлар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: трансакцион харажатлар PPT 21 стр. Бесплатная загрузка Telegram