cиёсий жараёнлар

DOCX 9 sahifa 33,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 9
политология фани cиёсий жараёнлар режа: 1. сиёсий жараён тушунчаси. 2. сиёсий жараён мавжудлиги тартиблари. 3. сиёсий жараён турлари. 4. сиёсий карорларни кабул килиш жараёни. 5. сиёсий иштирок. 6. ўзбекистондаги сиёсий жараёнларнинг ўзига хослиги. 1. сиёсий жараён тушунчаси сиёсат турли шаклларда намоён бўлади. унинг хилма-хил жиҳатлари ва таркибий қисмлари мавжуд. политологияда сиёсатнинг шакли, мазмуни ва муносабатларини (жараён) ажратиш қабул қилинган. сиёсатнинг шаклини унинг ташкилий тузилиши, институтлар, меъёрлар ҳосил қилади ва улар ёрдамида сиёсатнинг барқарорлиги ва мувозанати таъминланади. сиёсатнинг мазмунини унинг мақсадлари, қадриятлари, муаммолари, сиёсий қарорларни қабул қилиш воситалари ва механизмлари ташкил этади. сиёсий жараёнларда сиёсат турли ижтимоий гуруҳлар, ташкилотлар, индивидлар муносабати сифатида намоён бўлади ва сиёсий фаолиятнинг мураккаб, кўп субъектли ва кўпқиррали табиати очиб берилади. сиёсий жараёнлар таҳлилида биз ҳокимиятга интилувчи ёки сиёсий қарорларга таъсир ўтказишни истаётган субъектлар, элиталар, манфаат гуруҳлари, партиялар, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, ихтилофли манфаатлар, мафкуралар, мақсадлар, қадриятлар уларни келиштириш усуллари билан шуғулланамиз. зукко ўқувчи, аввалги маърузалардан олган …
2 / 9
харакатда кўрсатувчи категория сифатида фойдаланадилар. ¢арб политологиясида сиёсий жараён индивидлар, гуруҳлар, уларнинг маданиятлари мулоқоти тарзида тушунилади. ¥озирги вақтда «сиёсий жараён» категорияси кўпроқ авторитаризмдан демократияга ўтаётган жамиятлардаги ривожланиш хусусиятларини акс эттириш учун қўлланади. хўш, «сиёсий жараён» тушунчаси нимани англатади? «жараён» тушунчаси бирор йўналишга эга ҳаракат, ҳолатларнинг изчил алмашиниши, бирор натижага эришишга қаратилган фаолиятлар бирлигини англатади. ўз навбатида «сиёсий жараён» тушунчасини сиёсий ҳолатлар ва ҳодисаларнинг ички боғлиқликка эга занжири, сиёсат субъектларининг ҳокимиятга қаратилган ҳаракатлари ўзаро муносабати бирлиги, деб таърифлаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. ýнди ушбу тушунчанинг аҳамияти тўғрисида ҳам икки оғиз сўз: ўтган, хх аср, сиёсат соҳасига янгидан-янги субъектларнинг кириб келиши билан характерланади. эндиликда сиёсат бир шахс, бир гуруҳ ва ҳатто, синф эҳтиёжларини амалга оширувчи соҳадан, кўплаб ва хилма-хил манфаатларнинг рақобатидан иборат, тасодифларга тўла «ўйин» майдонига айланди. ана шундай вазиятда сиёсий тизимларни яхлит ҳолда ўрганиш учун, унинг ҳаракатини, таркибий қисмларининг алоқаларини тўғри акс эттирувчи назарий моделга эҳтиёж мавжуд. сиёсий жараён тушунчаси ана …
3 / 9
таъминлаш; 3) сиёсий қарорларни қабул қилиш ва ижро этиш. 2. сиёсий жараён мавжудлиги тартиблари сиёсий жараён ҳокимиятни ҳаракатда, ўзгаришда ўрганади. шу туфайли сиёсий жараён мавжудлигининг уч таркиби ажратилади: турғунлик, ривожланиш, инқироз тартиблари. 1) турғунлик тартибида шаклланиб бўлган сиёсий муносабатлар одатдаги чегараларда тутиб турилади. бу тартибда сиёсат субъектлари фаолиятида консерватизм ва анъаналарга содиқлик етакчи бўлади. 2) ривожланиш тартибида жамият ичидаги ва халқаро муносабатлардаги ўзгаришларга мувофиқ равишда сиёсий тизимнинг бошқарув ва амал қилиш услублари ўзгара бошлайди. сиёсий элита жамиятда рўй бераётган ўзгаришлар, мамлакат ичида ва халқаро майдонда кучлар нисбати ўзгаришини тўғри ҳис қилиб, шунга мос бошқарувнинг мақсад ва услубларини белгилайди. т. парсонс сиёсий жараёнларнинг ривожланиши унинг мазмунан бойиши, мураккаблашиши, тузилмалар кўпайишига, яъни ҳокимият тузилмаларининг ташқи ижтимоий шароитларга мослашиш қобилияти ошишига олиб келади, деб ҳисоблайди. инқироз тартиби - сиёсий яхлитликнинг йўқолиши, марказда қочма кучларнинг ортиб бориши, ҳокимият қабул қилаётган қарорларнинг бажарилмаслиги, сиёсий ҳокимият легитимлигини йўқотиб боришини англатади. демократияга ўтаётган мамлакатларда ислоҳотлар натижасида ижтимоий …
4 / 9
юритади. у қиёсий политология доирасида. ғарбнинг ўзига хослиги ва ғарбга мансуб бўлмаган жамиятнинг ноёблигини намойиш этувчи идеал моделни яратди. л. пай маданиятлардаги фарқлар асосида нима учун демократия ғарб жамиятлари ривожининг маҳсули эканлигини ва унинг бошқа маданиятларда ўзлаштирилиши қийинлигини тушунтиради[footnoteref:1]. [1: £аранг: р.т. мухаев, политология. – м.; 1998, 348-349 бетлар] сиёсатда устивор услубларга кўра ғарб политологлари ж. ричардсон, г. густафсон ва ж. жорданлар сиёсий жараёнларнинг тўрт турини кўрсатишади: биринчи тури - консенсусли (келишувли) ва сиёсий муаммоларга пассив муносабатда бўлишга асосланади; иккинчи тури - ҳам консенсусли, аммо унда муаммолар баён этиш билан уларни ҳал қилишнинг фаол муносабати тўғрисида сўз юритиш мумкин; учинчи тури - давлатнинг муаммоларини баён этишдаги ва ижтимоий гуруҳлар манфаатларини яқинлаштиришдаги фаоллиги билан белгиланади; тўртинчи тури - муаммоларни қўйишда пассив, лекин долзарб масалаларини ечишда фаол, шунинг учун манфаатли гуруҳлар қаршилигини енгишга асосланган. ўтиш даврини бошидан кечираётган жамиятларда сиёсий тизим мувозанатини таъминлаш услубларига кўра уч турга бўлинади: технократик, идеократик ва харизматик. …
5 / 9
ини тўлдириб келади. 4. сиёсий қарорларни қабул қилиш жараёни сиёсий қарор - ҳокимият амал қилиши билан боғлиқ вазифалар, босқичлар, воситаларни белгиловчи жараён. сиёсий ҳокимиятнинг хусусияти шундаки, унда сиёсий талаб аниқ ифодаланмаган бўлса ва шу талабни ифодалаётган субъектлар доимий тазйиқи сезилмаса, тизим бундай талаб ва эҳтиёжлар жамият ҳаёти учун биринчи даражали аҳамиятга эга бўлса ҳам, жавоб бермайди. шунинг учун турли даражадаги сиёсий жараёнлар иштирокчиларининг бош вазифаси - ўз манфаатлари ва талабларини давлат ҳокимияти институтлари қабул қилаётган бошқарувга доир қарорлар киритишдан иборат. сиёсий қарорлар сиёсий ҳокимиятни ижтимоий жараёнларни бошқаришга айлантириш технологиясидир. сиёсий қарорларни қабул этишининг уч босқичи кўрсатилади: 1) тайёргарлик босқичи; 2) қарорларни қабул қилиш босқичи; 3) қабул қилинган қарорларни амалга ошириш босқичи. биринчи босқичда умумий ижтимоий контекстдан сиёсий рухдаги талаб ва зиддиятлар ажратиб олинади. у ёки бу масалани «долзарб» деб, бошқаларни «сиёсий эмас», деб тўхтатиб туриш имконияти аслида ҳокимиятга эгаликни англатади. негаки, сиёсий қарорларни қабул қилиш жараёни муайян субъективликка йўл қўяди. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 9 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"cиёсий жараёнлар" haqida

политология фани cиёсий жараёнлар режа: 1. сиёсий жараён тушунчаси. 2. сиёсий жараён мавжудлиги тартиблари. 3. сиёсий жараён турлари. 4. сиёсий карорларни кабул килиш жараёни. 5. сиёсий иштирок. 6. ўзбекистондаги сиёсий жараёнларнинг ўзига хослиги. 1. сиёсий жараён тушунчаси сиёсат турли шаклларда намоён бўлади. унинг хилма-хил жиҳатлари ва таркибий қисмлари мавжуд. политологияда сиёсатнинг шакли, мазмуни ва муносабатларини (жараён) ажратиш қабул қилинган. сиёсатнинг шаклини унинг ташкилий тузилиши, институтлар, меъёрлар ҳосил қилади ва улар ёрдамида сиёсатнинг барқарорлиги ва мувозанати таъминланади. сиёсатнинг мазмунини унинг мақсадлари, қадриятлари, муаммолари, сиёсий қарорларни қабул қилиш воситалари ва механизмлари ташкил этади. сиёсий жараёнларда сиёсат турли ижтимоий гуруҳлар, ташки...

Bu fayl DOCX formatida 9 sahifadan iborat (33,4 KB). "cиёсий жараёнлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: cиёсий жараёнлар DOCX 9 sahifa Bepul yuklash Telegram