генетика фанининг предмети ва вазифалари

DOCX 25,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1363265566_42180.docx www.arxiv.uz режа: 1. генетиканинг мазмуни. 2. генетика фани ривожланишининг асосий босқичлари. 3. генетиканинг асосий методлари. 4. генетиканинг табиий фанлар тизимидаги ўрни. 1.генетика юнонча «geneticos» сўзидан олинган бўлиб, туғилиш, келиб чиқиш деган маънони ифодалайди. генетика тирик организмларнинг ирсияти ва ўзгарувчанлиги тўғрисидаги биологиянинг алоҳида шахобчасидир. ирсият барча ҳаётий ҳодисаларнинг асосини ташкил этиб, тирик организмларнинг ўхшаш белги-хоссаларини авлоддан-авлодга ўтишини ва ривожланишини маълум ташқи муҳит шароитида таъминлаб берувчи хоссадир. ўзгарувчанлик эса тирик организмларнинг ота-она белгиларидан фарқ қилувчи янги белгиларни намоён қилиш хоссасидир. ирсият ва ўзгарувчанлик икки қарама қарши хосса бўлишига қарамай бир вақтда намоён бўлади. ирсиятсиз ўзгарувчанлик, ўзгарувчанликсиз ирсият кузатилмайди. ирсият ва ўзгарувчанлик ҳодисаларисиз ер юзида ҳаёт эволюциясини тасаввур этиш қийин. ирсият ўсимлик ва ҳайвонларнинг ҳар бир тури ўзига хос белги ва хоссаларни бир қанча авлодларда турғун сақланиб қолишини таъминлайди. ирсият орқали турга тегишли организмлар ўзгарувчан ташқи муҳит шароитларига мослашиб, яшаб қолади. ўзгарувчанлик туфайли пайдо бўлган белги-хоссалар ирсият орқали кейинги авлодларда сақланиб қолгандагина …
2
ш жараёнидир. ирсий омилларнинг йиғиндиси - генотипни организм уруғланишда ота-онасидан олади. организмнинг генотипи унинг мосланиш имкониятларини ва ташқи омилларга жавобан реакция нормасини белгилаб беради. организм барча белгиларининг йиғғиндиси генотипда кодлаштирилган ирсий ахборот ва унинг амалга ошиш даражасига боғлиқ бўлади. генотипнинг ёки ривожланиш жараёнининг амалга ошишининг бузилиши турли аномалияларга (номақбул ҳолатларга) олиб келиши мумкин. ирсиятнинг моддий асоси бўлиб бўлиниш жараёнида қиз ҳужайраларга тақсимланиш хусусиятига эга бўлган ҳужайра ядросининг махсус тузилмаси – хромосомалар ҳисобланади. хромосомалар асосий тузилмалар бўлиб, авлоддан-авлодга ўтиш жараёнларини таъминлаш учун барча зарур имкониятларга эга бўлади. ҳужайра бўлиниш даврида хромосомалар ўзининг айнан нусхасини ҳосил қилади. хромосома чизиқли бириккан генларнинг тузилиши бўлиб, ирсий ахборотни сақлаш ва ўтказиш функциясини бажаради. организмнинг умумий ҳолати, унинг морфологик хусусиятлари, генотипнинг ташқи муҳит шароитлари билан ўзаро алоқасининг натижаси ҳисобланади. ҳозирги замон генетикаси тадқиқот объектига кўра комплекс фан бўлиб, унинг бир қанча шахобчалари бор. умумий генетика, микроорганизмлар генетикаси, одам генетикаси, ҳайвонлар генетикаси, ўсимликлар генетикаси, молекуляр генетика, иммуногенетика, …
3
латда авлоддан-авлодга ўтишини ва у маълум қонуният асосида рўй беришини ихтиро қилди. хх асрнинг бошида турли ўсимликлар ва ҳайвонларни чатиштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар мендел қонунлари жинсий йўл билан кўпаядиган барча организмларда ўз аксини топишини кўрсатди. генетиканинг кейинги тараққиётида голландиялик олим гуго де фриз таклиф этган мутация назарияси (1901-1903 й), даниялик генетик олим в.иоганнсен томонидан ловия ўсимлигида белгиларнинг ирсийланиши бўйича олиб борилган тадқиқотлар мухим аҳамиятга эга бўлди. 1909 йилда иоганнсен томонидан генетика фанига ген, генотип, фенотип каби тушунчалар киритилди. генетиканинг иккинчи босқичи ирсиятнинг моддий асосларини ўрганиш билан боғлиқдир. бу вақтда ирсият ҳодисаларини ўрганишда цитологик метод қўлланила бошланди, шунинг натижасида цитогенетик йўналиш таркиб топди. генетика ривожланишининг биринчи ўн йиллигида т.бовери, у.сэттон ва э.вильсон томонидан ирсиятнинг хромосома назарияси асослаб берилди. ҳужайра бўлиниши (митоз) ва жинсий ҳужайраларнинг ҳосил бўлиши (мейоз) жараёнидаги хромосомалар билан ирсий омиллар ўртасида маълум боғлиқлик борлиги аниқланди. 1910 йилда америкалик генетик олим т.морган томонидан дрозофила мева пашшасида олиб борилган тадқиқотлар …
4
ини асослаб бердилар. генетика фанининг учинчи ривожланиш босқичи генетик тадқиқотларга кимё, физика, математика ва кибернетика фанлари методларини тадбиқ этиш билан тавсифланади. хусусан, электрон микроскопия, рентгеноструктуравий анализ, центрофуга, радиоактив изотоплар методларидан фойдаланиш орқали микроорганизмлардан замбуруғлар, бактериялар ва вирусларнинг тузилиши, айрим органоидларнинг функцияси, оқсиллар, ферментлар, витаминларнинг структуравий тузилиши, функцияси ўрганила бошланди. 3. бошқа табиий фанлар сингари генетика ҳам ўз тадқиқот методларига эга. буларга қуйидаги методлар киради: 1. дурагайлаш методи орқали айрим белги-хоссали ота-она организмларни чатиштириш натижасида олинган дурагайларнинг бир қанча авлодларида ривожланиши ўрганилади. олинган натижаларнинг ҳаққонийлиги математик статистика методи ёрдамида аниқланади. 2. цитогенетик метод ёрдамида хромосомалар ўзгариши билан алоқадор бўлган организмнинг ирсияти ва ўзгарувчанлиги ўрганилади. бинобарин цитогенетика ирсият ва ўзгарувчанликнинг цитологик асосларини тадқиқ этади. 3. эгизаклар методи билан организмдаги белги хоссаларнинг ривожланишида генлар ва ташқи муҳит омилларининг қай даражада кўрсатган таъсири ўрганилади. 4. молекуляр генетик метод билан ирсият ва ўзгарувчанликнинг моддий асослари бўлган нуклеин кислоталарнинг, хусусан, дезоксирибонуклеин – днк ва рибонуклеин кислота …
5
анизмларнинг индивидуал ривожланиши ирсий омил – генлар билан белгиланади. генлар таъсирини онтогенез умумий қонуниятларидан ажратилган ҳолда тушунтириш мумкин эмас. бу эса генетиканинг эмбриология билан боғлиқлигини кўрсатади. ҳозирги замон биокимё, физиология, эмбриология ва бошқа биологик фанлар генетика билан ўзаро алоқада бўлмай, ўз мақсадларига эришадилар дейиш нотўғридир. ирсий ўзгаришлар – мутациялар организмдаги барча физиологик, биокимёвий жараёнлар асосида рўй беради. генетика ўсимликлар ва ҳайвонлар системасига ўз таъсирини кўрсатмоқда. фақат ирсиятнинг моддий асосларини тадқиқ қилиш орқали ўсимлик ва ҳайвонларнинг турли систематик гуруҳлар орасида филогенетик яқинликни аниқлаш мумкинлиги аён бўлиб бормоқда. генетиканинг тиббиёт фани билан алоқаси ниҳоятда долзарб саналади. одамларда олиб борилган генетик тадқиқотлар туфайли 3000 га яқин ирсий касалликлар аниқланди. улар хромосомалар, генларнинг ўзгариши билан алоқадор эканлиги маълум бўлди. тиббий генетик билимлар асосида ирсий касалликларга ташхис қўйиш, бу касалликларнинг олдини олиш тадбирлари белгиланмоқда. генетиканинг экология фани билан алоқаси ҳам нихоятда хилма-хил. аввало атроф муҳитнинг ифлосланиши ўсимликлар, ҳайвонлар, одамлар ирсиятига зарарли таъсир этиши аниқланди ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"генетика фанининг предмети ва вазифалари" haqida

1363265566_42180.docx www.arxiv.uz режа: 1. генетиканинг мазмуни. 2. генетика фани ривожланишининг асосий босқичлари. 3. генетиканинг асосий методлари. 4. генетиканинг табиий фанлар тизимидаги ўрни. 1.генетика юнонча «geneticos» сўзидан олинган бўлиб, туғилиш, келиб чиқиш деган маънони ифодалайди. генетика тирик организмларнинг ирсияти ва ўзгарувчанлиги тўғрисидаги биологиянинг алоҳида шахобчасидир. ирсият барча ҳаётий ҳодисаларнинг асосини ташкил этиб, тирик организмларнинг ўхшаш белги-хоссаларини авлоддан-авлодга ўтишини ва ривожланишини маълум ташқи муҳит шароитида таъминлаб берувчи хоссадир. ўзгарувчанлик эса тирик организмларнинг ота-она белгиларидан фарқ қилувчи янги белгиларни намоён қилиш хоссасидир. ирсият ва ўзгарувчанлик икки қарама қарши хосса бўлишига қарамай бир вақтда намоён...

DOCX format, 25,3 KB. "генетика фанининг предмети ва вазифалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.