ландшафтларни муҳофаза қилиш

DOC 88,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1363190866_42147.doc ландшафтларни муҳофаза қилиш www.arxiv.uz режа: 1. ландшафтлар ҳақида умумий тушунча. 2. антропоген омилларнинг ландшафтларга таъсири. 3. табиий ландшафтларни комплекс муҳофаза қилиш. 4. экотуризм ва табиатни муҳофаза қилиш. таянч тушунчалар: ландшафт, антропоген омил, табиий ландшафт, маданий ландшафт, рекреация, экотуризм. ландшафт деганда, геологик замини, рельефи, иқлими, тупроқлари, ўсимлик туркуми, ҳайвонот дунёси, гидрологик режимининг бир хиллиги билан ажралиб турадиган ва маълум чегараларга эга бўлган ҳудуд тушунилади. ландшафт тушунчасини шархлашда, асосан 3 та маъно эътиборга олинади: 1- ландшафт-табиий ҳудудий комплекс эканлиги; 2- ландшафт-ер юзасининг реал ҳолатда мавжуд бўлган қисми эканлиги; 3- ландшафт-типологик категория, яъни ўхшаш томонларни ўзида мужассамлаштирган айрим участкаларнинг комплекси эканлиги. табиат компонентлари – тоғ жинслари, сув, ҳаво, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонлар ўзига хос хусусиятлари билан ривожланса ҳам ўзаро узвий боғланган. улар ўртасида тўхтовсиз мода алмашинуви амалга ошади ва натижада табиий ҳудудий комплекслар – ландшафтлар ҳосил бўлади. чўл, ўрмон, дашт, тўқай ва бошқа ландшафтларни ажратиш мумикн. ўзаро ички алоқалари ва бирлигига кўра …
2
вчи кучга айланаётгани сари табиатдан кенгроқ фойдаланилади. инсоният табиий муҳит компонентларига бевосита таъсир этиб, уларни маълум даражада ўзгартирадилар. ҳозирги вақтда инсоннинг таъсир доираси ҳамма жойда кузатилади ва ҳатто антарктидада ҳам атмосфера циркуляцияси орқали етиб борган. айрим жойларда инсоннинг таъсири фақат ҳаво таркибини ўзгартириш билан боғлиқ бўлса, ландшафтнинг қолган компонентларига деярли таъсир кўрсатмайди ва у ўз азалий ҳолатидабўлади. бошқа бир жойларда, масалан, шаҳарларда табиат бутунлай ўзгарган ва табиий ландшафтдан асар ҳам қолмаган. шундай қилиб, инсон фаолияти натижасида айрим жойларда ўзгартирилган ландшафт маданий ландшафт вужудга келган. ҳозирги вақтда ер юзида инсон таъсирига учрамаган табиий ландшафтлар кам қолди. инсон таъсирида ўзгартирилган ландшафтлар антропоген ландшафтлар дейилади. антропоген ландшафтлар бажарадиган функциялари (қишлоқ хўжалик ландшафтлари, саноат ландшафтлари, шаҳар ландшафтлари ва бошқалар) ва ўзгариш характерига ер юзидаги ландшафтларнинг 60 фоизидан ортиқроғи антропоген ландшафтларга киради. инсон томонидан илмий асосда ўзгартирилган, тартибга солиб туриладиган, энг яхши яшаш шароитлари ва иқтисодий самарадорликни таъминлайдиган маданий ландшафтлар ҳам мавжуд. ландшафтларни муҳофаза қилиш …
3
га яқин зарарли маҳсулотлар ва қурумлар чиқариб ташланмоқда. кейинги 300 йил мобайнида ўрмонлар майдонининг ярмидан кўпроғи қисқарди, ҳозир ўрмонлар қуруқлик майдонининг 30% ни ташкил қилади, холос. ҳозирги кунда антропоген ландшафтлар ер шаридаги қуруқликнинг катта қисмини эгаллади, инсонлар фойдаланаётган ҳудуд, яъни ҳайдалаётган ерлар: яйловлар, ўрмонлар бутун қуруқликнинг 55% ни, шунингдек, қурилиш майдонлари, қазилмалар ишлаб чиқараётган районлар 20% га яқин майдонни эгаллади. инсон ўз фаолиятида ландшафтга ёки унинг маълум бир компонентига онгли ва онгсиз таъсир этади. чунончи, маданий ландшафтни онгли равишда ташкил этиш, ландшафт таркибий қисмлари ва морфологик элементлари ўртасидаги ўзаро боғланишни билишга асосланади, табиий ресурсларни тиклаш, инсон ҳаёти учун соғлом муҳит барпо этиш, ҳудудни оқилона ташкил қилишни кўзда тутади. инсоннинг ландшафтга онгсиз таъсири кўнгилсиз оқибатларга, тупроқ эрозияси, қумларнинг кўчиши, ҳаво ва тупроқдаги сувларнинг ифлосланишига олиб келади. шундай қилиб, инсон ландшафтнинг у ёки бу компонентини ўзгартириши билан умуман ландшафтга таъсир этаётганлигини, яъни унинг структурасини ва тараққиётини ўзгартираётганлигини сезмаслиги мумкин. инсоннинг таъсири ландшафтнинг …
4
и табиат компонентларини табиий ҳолича сақлаб қолиш учун ажратилган жойдир. қўриқхоналар ташкил қилишдан асосий мақсад табиий ландшафтни комплекс муҳофаза қилишдир. шу билан бирга, қўриқхоналар ноёб ўсимликлар ҳамда турлари йўқолиб бораётган ҳайвонларнинг кўпайиши учун қулай шароит манбаидир. қўриқхоналар табиат эталони бўлиб, маълум бир геологик районлар ландшафт хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган ҳамда инсон фаолиятининг таъсири ҳам етиб келмаган табиий жойдир. табиат ёдгорликларини сақлаш ландшафт компонентларини муҳофаза қилишни ташкил этишнинг энг аҳамиятли шаклидан бири бўлиб, улар жуда катта маданий, илмий, айримлари эса тарихий аҳамиятга эгадир. табиат ёдгорликларига шаршаралар, гейзерлар, булоқлар, ғорлар, очилиб қолган ётқизиқлар киради. табиат ёдгорликларига ноёб ўсимлик турларини ва йўқолиб бораётган ҳайвонларни ва уларнинг қолдиқларини ҳам киритиш мумкин. республикамиз ҳудудида табиатнинг диққатга сазовор жойлари ниҳоятда кўп. чунончи, омонқутон дарёсининг шамол ўйиб юборган тош, қуйимозор сув омбори қирғоғидаги ўлка кристаллар, сайробдаги чорчинор, чуст шаҳри марказидаги камарсада, самарқанд ва қашқадарё вилоятлари чегарасида ургут ва ҳазрати башир қишлоқлар орасида жойлашган қирқтоғдаги ўпирилма ва чуқурлар, ургутдаги …
5
қояларга кишилар турли рангларда ёки темир билан ўйиб ўзларининг номларини ёзиб қолдирганлар. чорчинор ҳам, сангзор дараси ҳам ва бошқа табиат гўшалари ҳам кўхна тарихимиз шоҳиди, табиатнинг нодир мўжизалари бўлганликлари учун ҳам қимматлидир. республикамиздаги коризлар кўп бўлган ҳудудлардан бири нуротадир. коризлардан кўпи кўмилиб кетган. мастак, зулм, зулфиқор, султон ва бошқалар сингари ўттиздан ортиқ коризлардан йил давомида сув оқиб турган. нурота коризларининг ҳар биридан ўртача секундига 40-50 л сув оқиб чиқиб, 40-50 г ерни суғорса бўлади. ирригация технологиясининг бу қадимги туридан республикамиз тоғ олди районларида фойдаланилмоқда. шундай қилгандагина биз табиатнинг айрим оромбахш жойларини эъзозлаш ва келгуси авлод учун асраган бўламиз. кейинги йилларда табиий ресурсларни ўзлаштириш натижасида табиий ландшафтлардан, дам олиш зоналарини вужудга келтиришда кенг фойдаланилмоқда. табиатдан фойдаланишнинг бу шакли ландшафтдан рекрацион (тиклаш) мақсадида фойдаланилганда кейинчалик рўй берадиган оқибатларга эътибор бериш зарур. чунки айрим сабабларга кўра, фойдаланиладиган майдонлар тупроқ ва ўсимликлари ўзгариб, ёввойи ҳайвонлар йўқ бўлиб кетиши, умуман биогеоценозлардаги боғланишларга салбий таъсир кўрсатиши …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ландшафтларни муҳофаза қилиш"

1363190866_42147.doc ландшафтларни муҳофаза қилиш www.arxiv.uz режа: 1. ландшафтлар ҳақида умумий тушунча. 2. антропоген омилларнинг ландшафтларга таъсири. 3. табиий ландшафтларни комплекс муҳофаза қилиш. 4. экотуризм ва табиатни муҳофаза қилиш. таянч тушунчалар: ландшафт, антропоген омил, табиий ландшафт, маданий ландшафт, рекреация, экотуризм. ландшафт деганда, геологик замини, рельефи, иқлими, тупроқлари, ўсимлик туркуми, ҳайвонот дунёси, гидрологик режимининг бир хиллиги билан ажралиб турадиган ва маълум чегараларга эга бўлган ҳудуд тушунилади. ландшафт тушунчасини шархлашда, асосан 3 та маъно эътиборга олинади: 1- ландшафт-табиий ҳудудий комплекс эканлиги; 2- ландшафт-ер юзасининг реал ҳолатда мавжуд бўлган қисми эканлиги; 3- ландшафт-типологик категория, яъни ўхшаш томонларни ўзида м...

Формат DOC, 88,0 КБ. Чтобы скачать "ландшафтларни муҳофаза қилиш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ландшафтларни муҳофаза қилиш DOC Бесплатная загрузка Telegram