микроорганизмлардаги модда алмашуви

DOC 168.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1363189233_42136.doc микроорганизмлардаги модда алмашуви www.arxiv.uz режа: 1. микроорганизмларнинг ривожланиши 2. микроорганизмларга ташқи муҳитнинг таъсири 3. микроорганизмларга физикавий омилларнинг таъсири 4. микроорганизмларга нурли энергиянинг таъсири 5. микроорганизмлар ривожланишига кимёвий омилларнинг таъсири 6. микроорганизмларга биологик омилларнинг таъсири 7. антибиотиклар ва уларнинг хусусиятлари ҳамма тирик мавжудодлар сингари микроорганизмларнинг яшаш негизини модда алмашинуви ташкил этади. модда алмашинуви (метоболизм) - бу хужайрада ташқи муҳит билан боғланган холда содир бўладиган моддалар кимёвий ўзгаришларининг йиғиндисидир. микроорганизмлардаги модда алмашуви 2 хил турдаги жараёнлар билан ўтади: энергетик ва конструктив алмашинув жараёнлари. конструктив модда алмашингуви – бу хужайрадаги полимер макромолекулаларнинг биосинтези (оқсил, полисахарид, нуклеин кислоталар, хужайра қобиғининг ташкил қилувчилари ва бошқалар). биосинтез жараёнларини моддаларнинг актив ҳаракати цпм орқали хужайра томон кўпайиши, микроорганизмларнинг ҳаракати учун энергия зарур. улар уни турли йўллар билан қабул қилади, лекин асосан хужайрага тушувчи органик ва минерал моддалар ачиш жараёнининг натижаси эвазига боради. бундай жараён энергия алмашинуви - деб аталади. натижада (атф) аденозинтрифосфат кислотаси кўринишида сақланадиган кейинчалик …
2
рнинг бир ҳужайрали бўлиши улар озиқланишининг характерли хусусиятини ҳам белгилайди. озиқ моддаларнинг улар организмига кириши ва ҳаёт фаолияти маҳсулотларининг ажралиб чиқиши танасининг бутун юзаси орқали содир бўлиши мумкин, шунинг учун мазкур жараён жуда тез боради, бу эса ташқи муҳит билан ҳужайра ўртасидаги моддалар алмашинувининг тез боришини таъминлайди. бу алмашинув иккита асосий процессдан: 1) ташқи муҳитдан ўсиш учун зарур бўлган озиқ моддаларни олиш ва улардан ҳужайранинг янги таркибий қисмини синтезлаш; 2) ҳаёт фаолиятининг сўнгги маҳсулотларини ташқи муҳитга чиқаришдан иборат. бу жараёнларнинг биринчиси одатда озиқланиш деб аталади. микроорганизмлар танасига озиқ моддалар бутун тана юзаси орқали диффузияланиш ёки адсорбиланиш йўли билан киради. бу процессларнинг тезлигига турли факторлар катта таъсир кўрсатади. булардан ҳужайра ва унинг атрофидаги озиқ моддалар концентрациясининг ҳар хиллиги ҳамда плазма пўстининг бу моддаларни ўтказиши ва уларнинг ҳужайра протоплазмасида мураккаб биокимёвий ўзгаришларга учраш қобилияти айниқса катта аҳамиятга эга. фақат мазкур шароит қулай бўлгандагина озиқ моддалар тез қабул қилинади ва микроорганизмлар жуда тез …
3
0,04 юқоридаги жадвалда микроорганизмлар ҳужайрасида бирмунча кўп учрайдиган энг муҳим элементларгина қайд қилинган, холос. булардан ташқари, улар ҳужайрасининг таркибида юқоридаги элементларга нисбатан кам, лекин микробларнинг физиологик активлиги учун зарур бўлган бир қанча бошқа элементлар ҳам доим учрайди. булар микроэлементлар: бор, молибден, марганец, рух, мис, бром, йод ва бошқалардир. бу маълумотларнинг ҳаммаси шуни кўрсатадики, микроорганизмлар юқоридаги озиқ элементлар йиғийдиси мавжуд бўлган ва бу элементлар улар ўзлаштира оладиган шаклда бўлган муҳитдагина нормал ривожлана олиши мумкин. турли хил бирикмаларнинг микроблар учун қулайлиги уларнинг кимёвий структураси, микроб ҳужайраси ичига кира олиш ва унда кейинги ўзгаришларга учраш қобилиятига кўра аниқланади. ҳар хил моддаларнинг кимёвий тузилиши билан уларнинг микроорганизмлар тирик ҳужайрасига кира олиш қобилияти ўртасида мустаҳкам алоқа борлиги турли хил усуллар (осмотик, кимёвий, мембрана усуллари ва бошқалар) ёрдамида аниқланган. ионларга ажралмайдиган углеводородлар ва бошқа бирикмалар одатда ҳужайрага жуда тез киради, агар органик бирикманинг молекуласи аминогруппа, оксигруппа ёки карбоксил группа (қутбий группалар) ҳам тутса, бунда ҳужайрага кира …
4
зо. дастлабки вақтларда, ҳатто, минерал тузлар. тирик ҳужайрага кира олмайди, деб ҳисоблар эдилар. фақат кейинчалик, ишқорий ва ишқорий-ер металларнинг тузлари ҳужайрага сезиларли тезликда кириши аниқланди. бу ҳодисаларни изоҳлаш учун ярим ўтказувчан плазма қобиғи мозаик структурали бўлиши мумкин. бунга асосан плазманинг пўсти липоид-протеин таркибли бўлиб, липоид ва протеин молекулалари бирикмасидан иборат. бундай ҳолда протеинли юза сув ва унда эриган моддаларни, липоидли юза эса липоидларда эрийдиган моддаларни ўтказади. шунинг учун пўстни ҳар қанча юмшаши, унинг протеин фазасини ҳар ҳанча бўртиши плазма пўсти фильтрацион ўтказувчанлигини ортишига сабаб бўлади. фильтрациядан ташқари, ҳужайрага озиқ моддаларнинг киришида алмашинувчи адсорбция жуда муҳим аҳамиятга эга. миқрорганизмлар ҳужайраси юаасининг элекпр заряди озиқ эритмадаги қарама-қарши зарядли ионларни адсорблаши аниқланган. муҳит реакцияси бунда жуда муҳим фактор ҳисобланади, чунки заряднинг миқдори ва белгисини кўрсатади. агар муҳит реакцияси протоплазма коллоид системасининг изоэлектрик нуқтасига нисбатан кислотали бўлса, ҳужайра юзасининг заряди мусбат, реакция муҳити ишқорий бўлганда эса манфий ҳисобланади. озиқ субстратининг рн аниқ бўлганда ҳужайра …
5
ак. буларнннг бирортаси етишмаса ҳам, микроорганизмлар мутлақо ўсмайди ёки жуда сезиларсиз даражада ўсадики, бу тўғрида гапириб ўтиришнинг ҳожати йўқ. ҳатто илгари фақат биокатализаторлар деб ҳисобланган микроэлементлар ҳам, аслида, муҳим озиқ элементлар ҳисобланади, лекин микроорганизмлар учун нисбатан кам зарур бўлади. буни қуйидаги тажрибадан билиш мумкин: агар тўлиқ таркибли озиқ муҳити рухдан яхшилаб тозаланса, бунда аsреrgillus nigеr колбада ўз мицелийсининг фақат 0,5 мг га яқин қуруқ модда ҳосил қилади. шу муҳитга бир оз рух қўшилса, оғирлиги бир неча грамм келадиган замбуруғ пардаси ўсиб чиқади. мана шундай ҳолатда ҳужайра моддасининг синтези ўн минг мартагача тезлашади. бунга сабаб шуки, рух ҳам бошқа бир қанча микроэлементлар каби фермент оқсиллар таркибига киради ва протоплазманинг нормал физиологик активлиги бусиз содир бўлмайди. микроорганизмлар қуруқ моддасининг тахминан 50% ни ташкил этувчи барча озиқ элементлари ичида углерод, албатта, энг муҳим аҳамиятга эга. бу элемент микроблар ҳужайрасида учрайдиган барча органик бирикмалар таркибига киради. у бир. қанча кимёвий хусусиятларга эга бўлиб, тирик …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "микроорганизмлардаги модда алмашуви"

1363189233_42136.doc микроорганизмлардаги модда алмашуви www.arxiv.uz режа: 1. микроорганизмларнинг ривожланиши 2. микроорганизмларга ташқи муҳитнинг таъсири 3. микроорганизмларга физикавий омилларнинг таъсири 4. микроорганизмларга нурли энергиянинг таъсири 5. микроорганизмлар ривожланишига кимёвий омилларнинг таъсири 6. микроорганизмларга биологик омилларнинг таъсири 7. антибиотиклар ва уларнинг хусусиятлари ҳамма тирик мавжудодлар сингари микроорганизмларнинг яшаш негизини модда алмашинуви ташкил этади. модда алмашинуви (метоболизм) - бу хужайрада ташқи муҳит билан боғланган холда содир бўладиган моддалар кимёвий ўзгаришларининг йиғиндисидир. микроорганизмлардаги модда алмашуви 2 хил турдаги жараёнлар билан ўтади: энергетик ва конструктив алмашинув жараёнлари. конструктив модда алмашингу...

DOC format, 168.5 KB. To download "микроорганизмлардаги модда алмашуви", click the Telegram button on the left.