moliya mohiyati va funksiyalari

DOCX 20 pages 46.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 20
1-мавзу: молиянинг моҳияти ва функциялари режа: 1. молиянинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти 2. молиянинг функциялари 3. такрор ишлаб чиқариш ва молия 4. молия генезиси (тараққиёти) 1. молиянинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ўзининг лўғавий маъноси жиҳатидан “молия” сўзи “даромад” ёки “тўлов” деган маъноларни англатади. молия давлатнинг вужудга келиши ва унинг ресурсларга бўлган эҳтиёжининг ривожланиши билан доимий (узлуксиз) товар-пул муносабатлари шароитида пайдо бўлди. давлатнинг мавжудлиги яратилаётган иқтисодий (моддий) неъматларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш бўйича олий ҳокимият органи (шахси) сифатида давлат ва такрор ишлаб чиқариш муносабатларининг бошқа иштирокчилари (субъектлари) ўртасида маълум бир муносабатларнинг ўрнатилишини тақоза этади. хусусан, ана шу муносабатлар “молия” тушунчаси орқали ифодаланган. натурал муносабатлар устунлик қилган жамиятларда тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнлари натурал солиқлар ва турли кўринишдаги шахсий тўланмалар характерига эга бўлган. товар-пул муносабатларининг ривожланиши тақсимлаш ва қайта тақсимлаш муносабатлари шаклларининг ўзгаришига олиб келди – улар кўпроқ равишда пул характерига эга бўлди. бироқ бу муносабатларнинг мазмун-моҳияти принципиал жиҳатдан кескин ўзгармай қолаверди. замонавий тасаввурдаги “молия” тушунчасини …
2 / 20
да яим қийматини тақсимлаш ва қайта тақсимлаш билан боғлиқдир. бир вақтнинг ўзида, уларнинг ҳар бири амалдаги ҳуқуқий нормалар ёки ишбилармонлик айланмасининг тартибига мувофиқ ишлаб чиқарилган маҳсулотдан ўз ҳиссаларини олишга даъво қиладиларки, бу молиявий муносабатларнинг соҳасидир. шундай қилиб, молиянинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти, тараққиёт қонуниятлари, товар-пул муносабатларининг қамраб олиш соҳаси ва ижтимоий такрор ишлаб чиқаришдаги роли жамиятнинг иқтисодий тузуми, давлатнинг табиати ва функциялари билан белгиланади. тарихий категория сифатида ҳам молиянинг вужудга келиши жамиятнинг синфларга бўлиниши ва давлатнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ. кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш учун шароитларни таъминлаш ҳамда давлатнинг функциялари ва вазифаларини бажариш мақсадида марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган пул маблағлари фондларини шакллантириш, тақсимлаш ва фойдаланиш билан боғлиқ бўлган иқтисодий (молиявий) муносабатларга молия дейилади. молиявий муносабатларнинг фарқланувчи характерли белгиси шундан иборатки, яимни қайта тақсимлаш жараёни олдиндан маълум мақсадларга мўлжалланган турли пул маблағлари фондларини яратиш билан кузатилади. давлат ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари даражасида тузиладиган пул маблағлари фондлари марказлаштирилган фондлар, хўжалик субъектлари даражасида тузилган пул …
3 / 20
марказлаштирилган пул маблағлари фондини шакллантиришда иштирок этади. аҳоли даромадлари ва харажатларини шакллантириш ва фойдаланиш билан боғлиқ бўлган пул муносабатларининг бу тизими ҳам молиявий муносабатларнинг алоҳида соҳасини ташкил этади. шундай қилиб, қуйидагилар молиянинг характерли белгиларидир: · қийматнинг товар шаклидаги ҳаракатига боғлиқ бўлмасдан, аксинча, реал пулларнинг ҳаракатига боғлиқ бўлган, ҳуқуқий нормалар ёки бизнесни юритиш этикасига асосланган муносабатларнинг тақсимлаш характердалиги; · пул маблағлари ҳаракатининг, одатда, бир томонлама йўналишга эга эканлиги; · марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган пул фондларини яратиш (вужудга келтириш). молия пул муносабатларининг ажралмас қисми ҳисобланади. шунинг учун ҳам унинг роли ва аҳамияти пул муносабатларининг иқтисодий муносабатлар тизимида қандай ўринни эгаллаганлигига боғлиқ. бир вақтнинг ўзида молия пулдан ўзининг мазмуни ва бажарадиган функциялари бўйича фарқланади. агар пул умумий эквивалент бўлиб, унинг ёрдамида умумлаштирилган ишлаб чиқарувчиларнинг меҳнат харажатлари ўлчанса, молия эса ялпи ички маҳсулот (яим) ва миллий даромад (мд)ни тақсимлаш ва қайта тақсимлашнинг иқтисодий инструменти, пул маблағлари фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш …
4 / 20
аражатларни бюджетдан молиялаштириш давомида корхона ва давлат ўртасида вужудга келадиган пул муносабатлари; · солиқлар ва бошқа ихтиёрий тўловларни тўлаш жараёнида давлат ва фуқаролар ўртасида вужудга келадиган пул муносабатлари; · тўловларни амалга ошириш ва ресурсларни олиш жараёнида корхоналар, фуқаролар ва нобюджет фондлари ўртасида вужудга келадиган пул муносабатлари; · бюджет тизимининг алоҳида бўғинлари ўртасида вужудга келадиган пул муносабатлари; · суғурта бадалларини тўлаш ва зарарларни қоплаш, суғурта ҳодисаси рўй берган пайтда аҳоли, корхоналар ҳамда мулкий ва шахсий суғурта органлари ўртасида вужудга келадиган пул муносабатлари; · корхона фондларининг доимий доиравий айланишига хизмат қилувчи пул муносабатлари. пул даромадлари ва фондларининг энг асосий моддий манбаи бўлиб мамлакатнинг мд ҳисобланади. мднинг ҳажми умумдавлат эҳтиёжларини қондириш ва ижтимоий ишлаб чиқаришни кенгайтириш имкониятларини аниқлаб беради. айнан мд ва унинг алоҳида қисмларининг - истеъмол фонди ва жамғариш фондининг - ҳажмини ҳисобга олган ҳолда иқтисодиётнинг ривожланиш пропорциялари (нисбатлари) ва таркибий тузилмаси аниқланади. худди шунинг учун ҳам барча мамлакатларда мд статистикасига муҳим …
5 / 20
хўжалик ҳаётидаги макроиқтисодий жараёнларга таъсир этиш имкониятларини ифодалайди. мамлакат иқтисодиётининг аҳволи молиянинг аҳволини белгилаб беради. доимий равишдаги иқтисодий ўсиш, яим ва мд кўпайиши (ошиб бориши) шароитида молия ўзининг мунтазамлилиги ва барқарорлиги билан характерланади. у ишлаб чиқаришнинг янада ривожланишини ва мамлакат фуқаролари ҳаётининг сифат даражасини янада ортишини рағбатлантиради. иқтисодий кризис (таназзул), ишлаб чиқаришнинг пасайиши, ишсизликнинг ортиши шароитида молиянинг ҳолати (аҳволи) кескин ёмонлашади. бу нарса, ўз навбатида, давлат ички ва ташқи қарзлари ҳисобидан молиялаштириладиган бюджет дефицитининг катталигида, пул эмиссиясида, давлат қарзининг ортиши ва унга хизмат қилиш бўйича харажатларнинг кўпайишида намоён бўлади. буларнинг барчаси инфляциянинг кучайишига, хўжалик алоқаларининг бузилишига, ўзаро нотўловларнинг ортишига, пул суррогатларининг пайдо бўлишига, бартерли битимларнинг кўпайишига, солиқларни бюджет ундириш борасида қийинчиликларнинг келиб чиқишига, давлат харажатларининг ўз вақтида молиялаштирилмаслигига, аҳоли кенг қатламлари турмуш даражасининг пасайишига олиб келади. шунинг учун ҳам иқтисодий ва социал муносабатларда ишлаб чиқариш реал соҳасининг ҳолати биринчи даражали аҳамият касб этади. ўзининг моддий мазмунига кўра молия пул маблағларининг …

Want to read more?

Download all 20 pages for free via Telegram.

Download full file

About "moliya mohiyati va funksiyalari"

1-мавзу: молиянинг моҳияти ва функциялари режа: 1. молиянинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти 2. молиянинг функциялари 3. такрор ишлаб чиқариш ва молия 4. молия генезиси (тараққиёти) 1. молиянинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ўзининг лўғавий маъноси жиҳатидан “молия” сўзи “даромад” ёки “тўлов” деган маъноларни англатади. молия давлатнинг вужудга келиши ва унинг ресурсларга бўлган эҳтиёжининг ривожланиши билан доимий (узлуксиз) товар-пул муносабатлари шароитида пайдо бўлди. давлатнинг мавжудлиги яратилаётган иқтисодий (моддий) неъматларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш бўйича олий ҳокимият органи (шахси) сифатида давлат ва такрор ишлаб чиқариш муносабатларининг бошқа иштирокчилари (субъектлари) ўртасида маълум бир муносабатларнинг ўрнатилишини тақоза этади. хусусан, ана шу муносабатлар “молия” тушунча...

This file contains 20 pages in DOCX format (46.8 KB). To download "moliya mohiyati va funksiyalari", click the Telegram button on the left.

Tags: moliya mohiyati va funksiyalari DOCX 20 pages Free download Telegram