moliya asoslari

PPTX 81 pages 261.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 81
презентация powerpoint 1- мавзу “молия асослари” фанига кириш. молиянинг моҳияти ва функциялари маьрузачи: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) доцент в.б зиёдуллаев содиқжон мамадиллаевич 1-мавзу: молиянинг моҳияти ва функциялари режа: 1. “молия” фанининг предмети ва обекти. 2. “молия” фанини ўрганишнинг зарурлиги ва бошқа фанлар билан алоқадорлиги. 3. молиянинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти. 4. молиянинг функциялари. 5. такрор ишлаб чиқариш ва молия. 6. молиянинг фан сифатида шаклланиши ва тараққиёти. 7. “молия” фанининг пайдо бўлиши ва ривожланишида аждодларимиз хизматлари. 1. “молия” фанининг предмети ва обекти “молия” – ўзига хос илмий-амалий фан. унда, афсуски, ҳанузгача амалиётимизда етарли даражада эътибор бериб келинмаётган ҳамда қадрига етилмаётган вақт ва ноаниқлик шароитида дефицит пул маблағларининг тақсимланиш масалалари ўрганилади. “молия” арабча сўз бўлиб, ўзбек тилида энг умумий тарзда “пул маблағлари” маъносини англатади. араб тилидаги “мол”, яъни “бойлик, мулк; пул жамғармаси”, шунингдек, “молия”, яъни “пул маблағлари; солиқ” сўзлари ҳам молияга дахлдордир. лекин жаҳон иқтисодий адабиётида луғавий маъноси жиҳатидан ўзбекча “молия” иборасининг …
2 / 81
лар ва улар томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг қандай турли кўринишлари мавжуд? демак, “молия” шахсларнинг маълум вақт мобайнида дефицит пул ресурслари кирими ва чиқимини қандай бошқаришлари тўғрисидаги фан ҳисобланади. “молия” назарияси шундай доктринага асосланадики, унга кўра молиявий тизимнинг энг асосий вазифаси инсонлар эҳтиёжини, шу жумладан озиқ -овқат, кийим кечак ва уй-жойга бўлган барча асосий ҳаётий эҳтиёжларни қондиришдан иборат. “молия” фанининг обекти. молия соҳаси ва молия соҳасида юзага келадиган молиявий муносабатлар “молия” фанининг обекти ҳисобланди. “молия” фанининг предмети. молия соҳасида вужудга келган ва келадиган турли молиявий муносабатларни амалга ошириш жараёни ҳамда уларнинг назарий ҳуқуқий асослари “молия” фанининг предмети бўлиб ҳисобланди. “молия” фанининг асосий мақсади талабаларда молия, молиявий сиёсат, молиявий муносабатлар, пул оқимлари ҳаракати, молиявий бошқарув, молия назариялари, молиявий ҳисоботлар, молиявий рисклар, давлат ва нодавлат молиявий муассасаларнинг молиявий фаолияти, давлат бюджети, давлат бюджети даромадлари ва харажатлари, бюджет жараёни, муносабатлар, давлат кредити, ижтимоий ҳимоя, суғурта ва халқаро молия муносабатлари каби молиявий тушунчалар бўйича йўналишга …
3 / 81
ектларнинг молиявий ресурслари, асосий ва айланма капитал доиравий айланишнинг молиявий жиҳатлари, хўжалик юритувчи субектларнинг ишлаб чиқариш чиқимлари, фойдаси ва рентабеллигини ҳисоблаш ва амалиётда қўллашни ўргатиш.  ўз пул маблағларидан самарали фойдаланиш;  бизнес дунёсида муваффақиятли фаолият юритиш; -мамлакат иқтисодий сиёсатига таъсир қиладиган онгли фуқаролик қарорлари қабул қилиш имкониятига эга бўлиш -дунёқарашни кенгайтириш ““молия” фани қуйидаги фанлар билан ўзаро алоқадор ҳисобланди: • математика; • эконометрика; • молия ҳуқуқи; • барча иқтисодий фанлар. молиянинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти молиявий муносабатларнинг илк шакллари инсоният тараққиётининг қулдорлик жамияти босқичида жамиятнинг синфларга бўлиниши ва давлатнинг вужудга келиши билан боғлиқ равишда пайдо бўлди. муайян ҳудудда бошқарув органи сифатида давлатнинг вужудга келиши унинг ҳокимият аппаратини моддий жиҳатдан таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, мамлакатни ҳимоя қилиш, уруш ҳаракатларини олиб бориш, ижтимоий обектлар ва йўллар қуриш каби вазифаларни бажариши учун маълум даражада пул маблағлари ҳам бўлишини тақозо эта бошлади. худди шу ҳолат ўз навбатида жамиятда молия пайдо бўлишини иқтисодий заруриятга айлантирди. демак, …
4 / 81
савдо шаҳарларида пайдо бўлган ва дастлаб “пул тўлови” маъносини англатган, деган фикрларни олға суришади. халқаро савдо-сотиқ ишларининг ривожланиши мазкур иборанинг италиядан бошқа давлатларга ҳам тарқалишига сабаб бўлган. х в асрда “финанcиа” тушунчаси франсияда “давлат даромадлари”, “пул суммалари” маъносида ишлатила бошланган. бошқа тадқиқотчилар бу атама муомалада илк бор франсуз олими ж.боден томонидан 1755-йилда нашр этилган “республика хусусида олти китоб” номли асарида ишлатилган ва шу тариқа бу атама европа давлатлари ҳаётига кириб келган, деб ҳисоблашади замонавий тасаввурдаги “молия” тушунчаси подшолар хазинасидан давлат хазинаси ажралиб чиқиши билан пайдо бўлган. бир пайтнинг ўзида шуни алоҳида қайд этиш керакки, жамиятда пул, товар-пул муносабатлари ва давлатнинг пайдо бўлиши ўз-ўзидан дарҳол молиянинг ҳам вужудга келганлигини билдирмайди. улар қуйидагилар: асрлар давомида давлат ихтиёрига йиғиладиган барча пул маблағларининг мутлоқ эгаси қирол (шарқда подшо), деб ҳисобланилган. маблағлар қирол хоҳиш ихтиёри билан йиғилган ва у хоҳлаган шаклда харажат қилинган. ўша даврларда одамлар тасаввурида даромадларни ишлатиш бундан бошқача бўлиши мумкин эмасдай туюлар …
5 / 81
арида, хусусан, ўрта осиёда оммалашмаганлигини эътироф этиш зарур. 2. амалиётга “хазина” ўрнига “давлат бюджети” тушунчаси киргандан кейин бюджетни ташкил этиш ва маблағлардан фойдаланиш тартиби шакллана бошлади. “давлат даромадлари” ва “давлат харажатлари” иборалари пайдо бўлди, уларнинг таркиби аниқланди, давлат бюджетини шакллантириш ва маблағларини сарфлаш учун тегишли қонун ҳужжатларининг асослари яратила бошланди. давлат бюджети даромадларини асосан солиқлар, турли тўловлар, ҳарбий ўлжа ва контрибуциялар ташкил этган бўлса, ўша пайтдаёқ харажатлар моддаларининг ҳозирга қадар ўз аҳамиятини йўқотмаган йўналишлари шаклланди: ҳарбий харажатлар, иқтисодиёт, бошқарув ва ижтимоий мақсадларга ажратилган маблағлар. 3. қирол хазинанинг мутлоқ эгаси бўлган даврда даромадлар натурал солиқлар ва аҳолининг меҳнат мажбуриятларидан иборат бўлган эди. эндиликда пул кўринишидаги солиқлар давлат бюджети даромадларининг асосий қисмини ташкил эта бошлади. натижада яратилаётган маҳсулотни қиймат шаклида тақсимлаш босқичи бошланди. шундай қилиб, молиянинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти, тараққиёт қонуниятлари, товар-пул муносабатларининг қамраб олиш соҳаси ва ижтимоий такрор ишлаб чиқаришдаги роли жамиятнинг иқтисодий тузуми, давлатнинг табиати ва функциялари билан белгиланади. тарихий категория …

Want to read more?

Download all 81 pages for free via Telegram.

Download full file

About "moliya asoslari"

презентация powerpoint 1- мавзу “молия асослари” фанига кириш. молиянинг моҳияти ва функциялари маьрузачи: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) доцент в.б зиёдуллаев содиқжон мамадиллаевич 1-мавзу: молиянинг моҳияти ва функциялари режа: 1. “молия” фанининг предмети ва обекти. 2. “молия” фанини ўрганишнинг зарурлиги ва бошқа фанлар билан алоқадорлиги. 3. молиянинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти. 4. молиянинг функциялари. 5. такрор ишлаб чиқариш ва молия. 6. молиянинг фан сифатида шаклланиши ва тараққиёти. 7. “молия” фанининг пайдо бўлиши ва ривожланишида аждодларимиз хизматлари. 1. “молия” фанининг предмети ва обекти “молия” – ўзига хос илмий-амалий фан. унда, афсуски, ҳанузгача амалиётимизда етарли даражада эътибор бериб келинмаётган ҳамда қадрига етилмаётган вақт ва ноаниқлик шарои...

This file contains 81 pages in PPTX format (261.2 KB). To download "moliya asoslari", click the Telegram button on the left.

Tags: moliya asoslari PPTX 81 pages Free download Telegram