молиянинг функциялари ва генезиси (тараққиёти)

PPT 29 pages 1.3 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 29
слайд 1 «молия асослари» фанидан тақдимот мавзу: молиянинг функциялари ва генезиси (тараққиёти) тошкент – 2023 режа: 1. молиянинг функциялари 2. молия генезиси (тараққиёти) 3. хорижий иқтисодчиларнинг молияга оид назариялари 1. молиянинг функциялари молиянинг функциялари тақсимлаш назорат бу функциялар молия томонидан бир вақтнинг ўзида амалга оширилади. ҳар қандай (бир) молиявий операция яим ва мдни тақсимлаш ва шу тақсимлаш устидан назоратнинг амалга оширилишини англатади молиявий муносабатларнинг асосий тавсифи уларнинг тақсимлаш характерига эга эканлиги учун молиянинг бош ёки асосий функцияси тақсимлашдир молия ёрдамида амалга оширилиши лозим бўлган тақсимлаш жараёни мураккаб ва кўп қиррали жараёндир яимни тақсимлашнинг турли босқичларига хизмат қилиб, уни бирламчи тақсимлашда ва қайта тақсимлашда иштирок этади молиянинг тақсимлаш функцияси иқтисодиётни бошқаришнинг турли даражаларини (мамлакат, унинг алоҳида олинган минтақалари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари миқёсида) қамраб олади ...га тақсимлашнинг турли кўринишларини (хўжалик ичида, тармоқ ичида, тармоқлараро, ҳудудлараро ва б.) туғдирувчи кўпбосқичлилик хосдир энг аввало, мдни тақсимлашда, “асосий ёки бирламчи даромадлар” деб ном …
2 / 29
молиянинг тақсимлаш функцияси хўжалик субъектлари, аҳоли, давлат ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари даражасида мақсадли пул маблағлари фондларини шакллантиришга хўжалик ичида, тармоқ ичида, тармоқлараро, ҳудудлараро, шунингдек ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳалари, аҳоли ижтимоий гуруҳлари ўртасида қайта тақсимлашни содир этишга хўжалик субъекти ва давлат даражасида заҳиралар яратишга, фуқаролар томонидан жамғаришни амалга оширишга имконият ва шарт-шароит яратиб беради асосий даромадлар мдни моддий ишлаб чиқариш иштирокчилари ўртасида тақсимлаш жараёнида шаклланиб, улар икки гуруҳга бўлинади моддий ишлаб чиқариш соҳасида банд бўлган ишчи ва хизматчиларнинг иш ҳақи, фермер ва ҳ.к.ларнинг даромадлари моддий ишлаб чиқариш соҳасидаги корхоналарнинг даромадлари бироқ, бунда бирламчи даромадлар миллий хўжалик устувор тармоқларини ривожлантириш, мамлакат мудофаа қудратини таъминлаш, аҳолининг моддий ва маданий эҳтиёжларини қондириш учун ижтимоий пул фондларининг шаклланишини таъминлай олмайди. бунинг учун қуйидагилар билан боғланган ҳолда мдни янада тақсимлаш ва қайта тақсимлаш зарур - хўжалик юритувчи субъектлар даромадлари ва жамғармаларидан энг самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадида маблағларни тармоқлараро ва ҳудудий қайта тақсимлаш …
3 / 29
хусусида маълумотга эга бўлиши керак амалиётда амалга оширилмаса, молия тақсимлаш функциясининг самарадорлигини баҳолашнинг ҳам иложи йўқки, бу нарса юқоридаги ҳар икки функция координация қилинишининг (мувофиқлаштирили-шининг) зарурлиги тўғрисида дарак бераётир ижтимоий ва хусусий ишлаб чиқаришнинг динамик ривожланишини таъминлашга, илмий-техника тараққиётини жадаллаштиришга, миллий хўжаликнинг барча бўғинларида иш сифатини узлуксиз яхшилашга йўналтирилган ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларини тўлиқ қамраб олади молиянинг назорат функцияси ...нинг мақсадлари бўлиб иқтисодий рағбатлантиришни ошириш, моддий, меҳнат, молиявий ресурслар ва табиий бойликлардан оқилона ва тежамкор фойдаланиш, ноишлаб чиқариш харажатлари ва йўқотмаларни қисқартириш, хўжасизлик ва исрофгарчиликнинг олдини олиш ҳисобланади ...нинг энг муҳим вазифаларидан бири молиявий масалалар бўйича қонунчиликнинг аниқ бажарилишини, бюджет тизими, солиқ хизмати, банклар олдидаги молиявий мажбуриятлар, шунингдек ҳисоб-китоблар ва тўловлар бўйича хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзаро мажбуриятлари бажарилишининг ўз вақтидалиги ва тўлиқлигини текширишдир молия органларининг кўп қиррали фаолиятлари орқали намоён бўлади ...ни молия тизими ва солиқ хизматининг ходимлари молиявий режалаштириш жараёнида, бюджет тизимининг даромадлар ва харажатлар қисмининг бажарилишида …
4 / 29
ъектлар ва аҳолининг бюджет тизими, нобюджет фондлари, мулкий ва шахсий суғурта органлари ва бошқалар билан бўлган ўзаро муносабатларга тегишлидир такрор ишлаб чиқариш жараёнининг босқичларни ишлаб чиқариш тақсимлаш алмашув истеъмол такрор ишлаб чиқариш учун бу босқичлар, албатта, мажбурий ёки шарт бўлиб, ҳатто уларнинг бирисиз такрор ишлаб чиқариш жараёни узилади унинг ҳар бир босқичига бир ёки бир неча иқтисодий категориялар хизмат қилади категорияларнинг такрор ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этиши бевосита ва билвосита шаклларда бўлиши мумкин истеъмолга кетадиган жами ижтимоий маҳсулот (жим)дан, биринчи навбатда, такрор ишлаб чиқаришнинг олдинги (ўтган) циклида фойдаланилган меҳнат қуроллари ва предметларини тиклаш учун мўлжалланган қисми ажратилади. бу қисм такрор ишлаб чиқаришнинг янги циклида ҳам унинг шу ҳажмда такрорланишини таъминлайди. қолган қисм воситалар (маблағлар)нинг эгаси ва ишчилар ўртасида тақсимланади такрор ишлаб чиқариш жараёнининг ҳар бир иштирокчиси ўзига тегишли бўлган даромадни қуйидаги икки қисмга бўлади истеъмол фонди жамғариш фонди лекин бу босқичга қадар тақсимлаш жараёнига давлат аралашиб, солиқлар, қарзлар, суғурта тўловлари …
5 / 29
ри ҳар қандай ижтимоий формацияга (тузумга) жамиятнинг ўз синфий тузилмаси мос келади. бунда молия мдни тақсимлаш муносабатларини ҳисобга олиб, уларнинг давлат фойдасига қайта тақсимланишини ташкил қилади ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий формацияда (тузумда) молия ҳукмрон синфнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи давлатнинг мақсадлари ва вазифаларига бўйсунади ишлаб чиқаришнинг янги усули хўжалик муносабатларининг янги тизимини вужудга келтиради. масалан, қулдорлик ва феодал формацияларда (тузумларда) натурал муносабатлар хос бўлган бўлса, шунга мос равишда давлат даромадларини шакллантириш ҳам натурал характер касб этган. капиталистик хўжалик товар-пул муносабатларига таянади. шунга мувофиқ давлат даромадларини шакллантириш ҳам пул шаклида амалга оширилади агар давлат бошқарув органи сифатида таркиб топган ишлаб чиқариш муносабатлари ва синфий тузумнинг вазифаларига хизмат қилса, шу вазифаларга молия ҳам хизмат қилади хх аср тажрибаси огоҳлантиради: аниқ синфларга бўлинган давлат мавжуд бўлмайди; турли ижтимоий тузилмага эга бўлган давлатлар бир тарихий даврда бўлиши мумкин; бир ижтимоий-тарихий формациядан (тузумдан) иккинчисига ўтиш асрлар давомида содир бўлиши мумкин; фақат ижтимоий тузилма ва технологияларнинг эмас, балки …

Want to read more?

Download all 29 pages for free via Telegram.

Download full file

About "молиянинг функциялари ва генезиси (тараққиёти)"

слайд 1 «молия асослари» фанидан тақдимот мавзу: молиянинг функциялари ва генезиси (тараққиёти) тошкент – 2023 режа: 1. молиянинг функциялари 2. молия генезиси (тараққиёти) 3. хорижий иқтисодчиларнинг молияга оид назариялари 1. молиянинг функциялари молиянинг функциялари тақсимлаш назорат бу функциялар молия томонидан бир вақтнинг ўзида амалга оширилади. ҳар қандай (бир) молиявий операция яим ва мдни тақсимлаш ва шу тақсимлаш устидан назоратнинг амалга оширилишини англатади молиявий муносабатларнинг асосий тавсифи уларнинг тақсимлаш характерига эга эканлиги учун молиянинг бош ёки асосий функцияси тақсимлашдир молия ёрдамида амалга оширилиши лозим бўлган тақсимлаш жараёни мураккаб ва кўп қиррали жараёндир яимни тақсимлашнинг турли босқичларига хизмат қилиб, уни бирламчи тақсимлашда ва қайта...

This file contains 29 pages in PPT format (1.3 MB). To download "молиянинг функциялари ва генезиси (тараққиёти)", click the Telegram button on the left.