молия фани

DOC 25 sahifa 151,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 25
1.маъруза матни 1-мавзу: “молия” фанининг предмети, объекти, методи ва бошқа фанлар билан ўзаро алоқадорлиги 1. молиянинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти. 2. ижтимоий такрор ишлаб чиқаришда молиядан фойдаланишнинг объектив шарт-шароитлари ва имкониятлари. 3. молиянинг ташкилий тамойиллари, иқтисодиётдаги роли ва трансформациялашуви. ўзининг луғавий маъноси жиҳатидан “молия” сўзи “даромад” ёки “тўлов” деган маъноларни англатади. молия давлатнинг вужудга келиши ва унинг ресурсларга бўлган эҳтиёжининг ривожланиши билан доимий (узлуксиз) товар-пул муносабатлари шароитида пайдо бўлди. давлатнинг мавжудлиги яратилаётган иқтисодий (моддий) неъматларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш бўйича олий ҳокимият органи (шахси) сифатида давлат ва такрор ишлаб чиқариш муносабатларининг бошқа иштирокчилари (субъектлари) ўртасида маълум бир муносабатларнинг ўрнатилишини тақоза этади. хусусан, ана шу муносабатлар “молия” тушунчаси орқали ифодаланган. давлатнинг вужудга келиши, унинг барча оқибатларидан ташқари, яратилаётган иқтисодий неъматларнинг олий ҳукумат сифатида давлат ва такрор ишлаб чиқариш муносабатларининг қолган субъектлари ўртасида тақсимланиши ва қайта тақсимланиши бўйича маълум ўзаро муносабатларни ўрнатишни талаб этади. айнан мана шу муносабатлар «молия» тушунчаси орқали ифодаланган. натурал муносабатлар …
2 / 25
нг моҳиятини талқин этишнинг турли қарашлари мавжуд . ушбу қарашлардаги умумий асос сифатида пул шаклидаги қиймат майдонга чиқади. товар шаклидаги қиймат молиявий муносабатларнинг бош омили ҳисобланмайди ва жамият тараққиёти иқтисодий асосларининг тубдан ўзгарганлиги билан боғлиқдир. хорижлик иқтисодчи-олимлардан э.боди ва р.к.мертонлар молиянинг моҳиятини изоҳлашга ўзига хос тарзда ёндошганлар. уларнинг фикрича, «молия (finance) – кишиларнинг маълум вақт давомида ўта тақчил бўлган пул ресурсларининг келиб тушиши ва ишлатилишини қай тарзда бошқаришлари ҳақидаги фандир ». муаллифлар таъкидлашларича, молиявий қарорлар яна шу билан хусусиятланадики, харажатлар ва даромадлар: · даврийлигига кўра фарқланади, яъни ихтиёрий вақтда турли хил хажмни изоҳлаши ва ўзаро мос келавермаслиги ҳам мумкин; · уларнинг аниқ оқибатларини олдиндан айтиб бўлмаслиги. шундай қилиб, мазкур тадқиқотчилар прагматик тарзда молияга қиймат категорияси сифатидаги эскича қарашларини активлар ва рискларни самарали бошқариш ҳамда битимлар тузиш юзасидан молиявий қарорлар қабул қилишга асосланган замонавий ёндошувлар билан мувофиқлаштира олмаганлар. демак, таъкидлаш жоизки, «молия» тушунчаси даставвал давлат эҳтиёжларини қондириш мақсадида «пул фондларининг шаклланиши» …
3 / 25
г бир қисми солиқ тизими орқали давлат органлари ихтиёрига ўтади, қолган қисми эса тадбиркорлик даромади сифатида, дивидентлар ва ҳ.к.лар кўринишида такрор ишлаб чиқаришни кенгайтиришга сафарбар этилади. шуни таъкидлаш жоизки, мазкур фондларнинг шакллантирилиши қатъий белгиланганлик хусусиятиги эгадир ва бу ҳолат молиявий муносабатларнинг яна бир муҳим фарқли белгисини ифодалайди. молиянинг хусусиятли белгилари қуйидагилардан иборат: · муносабатларнинг пулли хусусияти; · муносабатларнинг тақсимлаш хусусияти; · муносабатларнинг фондлилик хусусияти. мазкур хусусиятли белгиларнинг намоён бўлиши ва уларнинг ҳозирги реал иқтисодий турмушимизда учраши қуйидаги шартли чизмада келтирилади: молиянинг хусусиятли белгилари. муносабатларнинг пулли хусусияти: 1.яратилган қийматни тақсимлаш билан боғлиқ пул муносабатлари. 2. турли хил пул фондларини шакллантириш билан боғлиқ муносабатлар. муносабатларнинг тақсимлаш хусусияти: 1.бирламчи тақсимлаш (иш ҳақи фондини шакллантириш, фойдани шакллантириш ва бошқалар). 2.қайта тақсимлаш (иш ҳақи фондини тақсимлаш, фойдани тақсимлаш, солиқлар). муносабатларнинг фондлилик хусусияти: 1.марказлаштирилган пул фондлари (давлат бюджети, бюджетдан ташқари фондлар) 2.марказлаштирилмаган пул фондлари (корхоналарда шакллантириладиган моддий рағбатлантириш, истеъмол ва бошқа фондлар). молия дастлаб ҳар қандай …
4 / 25
уносабатлари тизимидир. молиянинг моддий асосини пул айланиши ташкил килади. пул айланишининг икки хил тури мавжуд: · накд пул айланмаси; · накд пулсиз айланмалар. молия ўзига хос тарихий категория ҳисобланади. маълумки, пулнинг вужудга келиши ва аҳамияти инсониятнинг буюк кашфиётларидан бири ҳисобланади. кишилик цивилизациясининг дастлабки даврларидаёқ пул пайдо бўлди, товар-пул муносабатлари юзага келди ва ривожланди, давлатлар шаклланди. аммо, нима учун молия ўрта арсларда пайдо бўлди деган қонуниятли савол юзага келиши табиийдир. бу даврда молия юзага келишининг объектив шарт-шароитларини қуйидагича изоҳлаш мумкин: 1. ўша даврларда қатор давлатларда ички зиддиятлар ва муаммолар пайдо бўла бошладики, уларни ҳал қилиш учун давлат йирик миқдордаги пул маблағларига эҳтиёж сеза бошлади. 2. ўша даврларда пул фондларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тизимли хусусиятга эга бўла бошлади. ўша даврлардаёқ, ҳаражатларнинг тўрт тури амал қила бошлаган эди: ҳарбий харажатлар, иқтисодиёт харажатлари, ижтимоий соҳа харажатлари ва бошқарув харажатлари. 3. ўша даврда солиқ тўловларини ундиришнинг пул шакли устувор тарзда ривожланаётган эди. умуман, молиянинг …
5 / 25
функцияси ижтимоий функцияси назорат функцияси тартибга солиш функцияси: давлат иштироки зарур бўлган шундай соҳалар мавжудки, уларнинг тўлақонли амал қилишида давлат иштироки белгиловчи аҳамият касб этади (масалан, мудофаа, давлат бошқарув аппаратини сақлаш, ижтимоий соҳалар, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизимлари ва бошқалар). давлат турли хил институционал тизимлар воситасида иқтисодий сиёсатни амалга оширади. давлатнинг тартибга солиш функциясининг бажарилиши тартибга солишнинг қатор соҳаларида таъминланади: давлат молияси, пул муомаласи, накд пулсиз ҳисоб-китоблар, валюта курслари, иқтисодий ҳавфсизлик ва бошқалар. қайта тақсимлаш функцияси. яратилган миллий даромад ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида қайта тақсимлашнинг объекти ҳисобланади. бунда қайта тақсимлаш механизмининг воситаси ва ижрочилари сифатида солиқ тизими ҳамда бюджет тизими майдонга чиқади. ижтимоий функция. ўтиш даврининг асосий муаммоси ҳисобланувчи ижтимоий ҳимоя тизимларини шакллантириш ва аҳолининг кам таъминланган қатламларини ҳимоя қилиш давлатнинг асосий функцияси ҳисобланади. бу функциянинг амал қилиш механизми давлатнинг қуйидаги йўналишлардаги аниқ тадбирлари орқали таъминланади: ижтимоий трансфертлар тизими, республика ва маҳаллий даражадаги ижтимоий дастурлар, адресли ижтимоий ёрдамлар. давлатнинг иқтисодий …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 25 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"молия фани" haqida

1.маъруза матни 1-мавзу: “молия” фанининг предмети, объекти, методи ва бошқа фанлар билан ўзаро алоқадорлиги 1. молиянинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти. 2. ижтимоий такрор ишлаб чиқаришда молиядан фойдаланишнинг объектив шарт-шароитлари ва имкониятлари. 3. молиянинг ташкилий тамойиллари, иқтисодиётдаги роли ва трансформациялашуви. ўзининг луғавий маъноси жиҳатидан “молия” сўзи “даромад” ёки “тўлов” деган маъноларни англатади. молия давлатнинг вужудга келиши ва унинг ресурсларга бўлган эҳтиёжининг ривожланиши билан доимий (узлуксиз) товар-пул муносабатлари шароитида пайдо бўлди. давлатнинг мавжудлиги яратилаётган иқтисодий (моддий) неъматларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш бўйича олий ҳокимият органи (шахси) сифатида давлат ва такрор ишлаб чиқариш муносабатларининг бошқа иштирокчилари (субъектл...

Bu fayl DOC formatida 25 sahifadan iborat (151,0 KB). "молия фани"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: молия фани DOC 25 sahifa Bepul yuklash Telegram