автомобилларга сервис усулида хизмат кўрсатиш

DOC 1,4 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1500356909_68644.doc автомобилларга сервис усулида хизмат кўрсатиш режа: 1. сервис усулининг моҳияти, хизмат турлари, тарихий шаклланишдан маълумотлар 2. автосервис корхоналари ва уларнинг таърифи 3. автосервис хизматига қўйиладиган талаблар ва уларни белгиловчи ҳужжатлар 4. фирма усулидаги автосервис хизмати 5. автосервис корхоналарининг ишлаб чиқариш участкалари ва технологик жиҳозлари 6. автосервис корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкил этиш 7. автомобилларни сотишга тайёрлаш ва кафолатли техник хизмат кўрсатиш 8. автомобилларга автосервис корхоналаридан ташқарида хизмат кўрсатиш сервис усулининг моҳияти, хизмат турлари, тарихий шаклланишдан маълумотлар автомобилларга сервис усулида хизмат кўрсатиш уларни техник таъминлашнинг жаҳон бўйлаб энг кенг тарқалган усулидир. сервис инглизча «servise» сўзидан олинган бўлиб хизмат кўрсатиш маъносини билдиради. автомобилларга сервис усулида хизмат кўрсатиш (автосервис) автомобилларнинг ишлашга яроқлилиги, ишончлилиги, хавфсизлиги, тежамкорлиги ва зарурий ташқи кўринишини таъминлаш учун бажариладиган бирқанча хизматлар мажмуидир. хизматлар сервис усулида бажарилиши учун у қуйидаги хусусиятларга эга бўлиши шарт: · ҳаммабоплиги, яъни хизматдан мижоз исталган корхонасида фойдаланиши имкониятига эга эканлиги; · бажарилган хизматлар сифати давлат қонунлари …
2
автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, уларни таъмирлаш; · автомобиллар агрегатлари, деталлари, кузовлари, шиналари, аккумуляторларини таъмирлаш, иш қобилиятини тиклаш; · автомобилларни буюртмалар асосида диагностика қилиш; · автомобилларга кўчаларда, йўлларда, сақлаш жойларида талабга асосан техник ёрдам кўрсатиш; · автомобилларни қайта жиҳозлаш; · автомобилларни давлат техник қаровига тайёрлаш; · енгил автомобиллар ва автобуслар кузовларига коррозияга қарши ишлов бериш; · шикастланган автомобиллар кузовларини тиклаш; · автомобилларни вақтинча ва доимий сақлаш; · автосервисда ўзига-ўзи хизмат кўрсатиш шаклини ташкил этиш. тижорий хизмат дейилганда эса автомобиллар, эҳтиёт қисмлар, автоматериаллар ва автоанжомлар билан таъминлаш, савдо ва реклама қилиш ва умуман бу соҳанинг бизнес сифатидаги фаолияти тушунилади, аниқроғи: · автомобиллар, эҳтиёт қисмлар, автоанжомлар билан савдо қилиш; - автомобилларни ёнилғи-мой материаллари билан таъминлаш; · мижозлар автомобилларини комиссион усулда сотиб бериш; - автотехник экспертиза хулосалари чиқариш; мижозлар билан ишлаш: · мижозлар учун турли маиший хизматлар ва қулайликлар ташкил этиш (кафе, бар, чойхона ва ҳ.к.); · мижозларни автосервис ахбороти билан таъминлаш; - техник …
3
аср биринчи чорагида) дунёда (америка қўшма штатлари ва европада) автомобил паркининг ўсиб бориш натижасида автомобилларга сервис усулда хизмат кўрсатувчи мустақил, яъни автомобиллар ишлаб чиқарувчиларга қарашли бўлмаган, автоустахоналар ва бошқа турли корхоналар ҳам пайдо бўла бошлаган. жаҳон автомобил паркининг тезкор суръатларда ўсиши натижасида автомобил сервиси тобора ривожланиб автомобил саноати ва транспортининг тенгдоши ва йўлдоши сифатида уларнинг оммавий ва қудратли таркибий қисмига айланиб кетди ва усиз ҳозирги замон автомобиллар «ҳаёти»ни тасаввур қилиб бўлмайди. автосервис дунё мамлакатларининг шаҳарлари, қишлоқлари, йўллар бўйлари ва бошқа кўп жойларида ўрнашган, кенг тарқалган ва узлуксиз ишловчи, турли хил ва типдаги хизмат кўрсатувчи корхоналар тармоқлари чунончи, омбортарқатувчи терминаллар, таъминловчи-тикловчи автомарказлар, техник хизмат кўрсатиш станциялари ва дилерлари, савдо таъминлаш шаҳобчалари ва бошқаларга эгадир. автосервис хизматидан барча мамлакатларда тижорий ва нотижорий автотранспорт корхоналари, шахсий енгил, юк ва автобус эгалари фойдаланадилар. е.с. кузнецов келтирган маълумотларга асосан [2] ўтган асрнинг 80-чи йиллари ўрталарида дунёда энг катта автомобил паркига эга бўлган (200 млн.) ақш …
4
30 минг автомобилларга техник хизмат кўрсатувчи станциялар ва устахоналар ишлаб турган. жадвал 1 ақш мамлакатидаги автомобилларга техник хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг бажарган сервис хизмати саноғи бўйича тақсимланиши. корхоналар корхоналар сони (минг) ва %, бажарилган тх ва таъмирлаш ишлар кўлами,% автомобилларга ёнилғи қуйиш (аёқ) ва тх 115 35 38,3 кўрсатиш стан- циялари мустақил таъмирлаш устахоналари янги енгил ва юк автомобиллари 150 45,6 40,3 билан савдо қилувчи ва тх кўрсатувчи дилерлар автокорхоналар, 25 7,6 15,4 гаражлар ва устахоналар 39 11,8 6 ўзбекистонда автомобил сервисининг пайдо бўлиши ва унинг ривожланиши мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ўтмиши билан боғлиқ бўлган ўзига хос хусусиятларга эга. гап шундаки, аввало, ватанимиз мустақилликка эришгунга қадар собиқ давлатимизда ҳукм сурган иқтисодий тузумга асосан машиналар ишлаб чиқарувчилар билан (жумладан автомобиллар ҳам) уларга ишлатиш жараёнида сервис хизмати кўрсатиш соҳасида амалий алоқалар хх асрнинг 70 йилларига қадар деярли бўлмаган, сўнгра эса суст ривожланган, чунки эркин автомобил бозори бўлмаган. иккинчи томондан, деярли барча автотранспорт ва бошқа ишлаб …
5
автомобиллар паркининг ўсиши сабаб бўлган. ўтган асрнинг то 60-нчи йилларига қадар мамлакат аҳолисининг автомобил парки жуда кичик (1965 йили ўзбекистонда ҳар бир 1000 кишига 3 та автомобил тўғри келган) ва фақат оилага хизмат қилувчи енгил автомобиллардан иборат бўлган. давлат сиёсати, ҳамма соҳада бўлганидек, автомобил транспортида ҳам асосан ўзига қарашли жамоат транспортини ривожлантиришга қаратилган эди. шахсий, фуқаролар транспорти, қадрланмас, унга хизмат кўрсатиш автомобил эгаларининг ўз муаммолари бўлиб қолган эди. фақат 60- йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб махсус, аҳоли автомобилларига хизмат кўрсатувчи корхоналар ташкил қилиниб, ишга туширила бошланди. 1968 йилда ҳукуматнинг «фуқаролар транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатишни яхшилаш чоралари» тўғрисидаги қарори бу соҳага давлат аҳамиятига эга масала сифатида ёндошиш бошланганидан дарак берди. аҳоли автомобил парки ҳам айниқса, 1970 йиллардан бошлаб тез суръатлар билан ўса бошлади. ўша пайтдаги статистик маълумотларга қараганда, аҳолининг автомобиллашгани, яъни ҳар бир 1000 кишига тўғри келадиган автомобиллар сони мамлакатимизда қуйидагича ўсиб бориши динамикаси 1-расмдаги диаграммада келтирилган: 1972 1973 1976 1986 …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "автомобилларга сервис усулида хизмат кўрсатиш"

1500356909_68644.doc автомобилларга сервис усулида хизмат кўрсатиш режа: 1. сервис усулининг моҳияти, хизмат турлари, тарихий шаклланишдан маълумотлар 2. автосервис корхоналари ва уларнинг таърифи 3. автосервис хизматига қўйиладиган талаблар ва уларни белгиловчи ҳужжатлар 4. фирма усулидаги автосервис хизмати 5. автосервис корхоналарининг ишлаб чиқариш участкалари ва технологик жиҳозлари 6. автосервис корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкил этиш 7. автомобилларни сотишга тайёрлаш ва кафолатли техник хизмат кўрсатиш 8. автомобилларга автосервис корхоналаридан ташқарида хизмат кўрсатиш сервис усулининг моҳияти, хизмат турлари, тарихий шаклланишдан маълумотлар автомобилларга сервис усулида хизмат кўрсатиш уларни техник таъминлашнинг жаҳон бўйлаб энг кенг тарқалган усулидир. сервис инглизча «serv...

Формат DOC, 1,4 МБ. Чтобы скачать "автомобилларга сервис усулида хизмат кўрсатиш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: автомобилларга сервис усулида х… DOC Бесплатная загрузка Telegram