автомобиллар сервиси автомобилларга хизмат кўрсатишнинг умумий тан олинган усулидир

DOC 67,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404817652_54753.doc автомобиллар сервиси автомобилларга хизмат кўрсатишнинг умумий тан олинган усулидир режа: 1. автосервис тўгрида тушунча ва унинг иқтисодий-ижтимоий ахамияти. хизмат турлари. 2. мамлакатимизда автосервиснинг пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихи ва хусусиятлари. автомобиллар сервиси (автосервис) автомобилларга ҳар жиҳатдан, ҳаммабоп усулда техник ва тижорий хизмат кўрсатувчи иқтисодий соҳадир. “сервис” ингилизча “service” сўзи бўлиб, хизмат, аҳолига хизмат кўрсатиш маъносини билдиради. ҳозирги замон инсоният турмуши ва маданиятининг муҳим техник воситаларидан бири автомобиллардир. автомобилларнинг давлатлар иқтисодиёти, маданиятини ривожлантиришдаги, хавфсизлигини таъминлашдаги ва аҳолининг транспортга бўлган талабини қондиришдаги аҳамияти беқиёсдир. автомобиллар эса, ўз навбатида, махсус хизматга, автосервис хизматига муҳтождирлар. автосервис хизматига автомобил транспортининг ажралмас қисми сифатида қаралиши ва ривожланиши, айниқса мақсадга мувофиқдир. чунончи, автосервис хизматининг бош мақсади ва аҳамияти ҳам мамлакат автомобиллари, автомобил транспортининг қайси мулк шаклида бўлишидан қатъий назар, бетўхтов, хавфсиз, тежамкор ва ишончли ишлашини таъминлашдир. деярли ҳар куни автосервис хизматисиз биронта автомобил ўз вазифасини бажара олмайди, ишга чиқувчи автомобилларни ёнилги-мой билан таъминлаш, уларни бутлаш (комплектлаш), …
2
ри, деталлари, кузовлари, шиналари, аккумулятор-ларини таъмиралш, иш қобилиятини тиклаш; -автомобилларни буюртмалар асосида диагностика қилиш; -автомобилларга кўчаларда, йўлларда, сақлаш жойларида талабга асосан техник ёрдам кўрсатиш; -автомобилларни қайта жиҳозлаш; -автомобилларни давлат техник қаровига тайёрлаш; -енгил автомобиллар ва автобуслар кузовларига коррозияга қарши ишлов бериш; -аварияга учраган автомобиллар кузовларини тиклаш; -автомобилларни вақтинча ва доимий сақлашларни ташкил этиш; -автосервис хизматининг ўзига-ўзи хизмат кўрсатиш шаклини ташкил этиш; -техник консультация, ахборот бериш ва ҳ.к. тижорий хизмат ишлари эса автомобиллар эҳтиёт қисмлар, автоматериал-лар, ва автоанжомлар билан таьминлаш, савдо ва реклама қилиш ва умуман, бу соҳанинг бизнес сифатидаги фаолияти тушунилади, аниқроги: -автомобиллар, эҳтиёт қисмлар, автоматериаллар, автоанжомлар билан савдо қилиш. - автомобилларни ёнилги-мой материаллар билан таьминлаш; - кўрсатиладиган хизмат турларини реклама қилиш, мижозларни ахборот билан таьминлаш, соҳадаги рақобатга мослашиш, мижозларнинг талаблари, фикрлари ва дидларини доимо ўрганиб, иш фаолиятида ҳисобга олиб бориш ва ҳ.к. автосервис хизмат турларига, шунингдек, аҳоли автомобилларини комиссион усулда сотиб бериш, аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ва автомобилларни ижарага …
3
илангина боглиқ бўлган. давлат сиёсати, ҳамма соҳада бўлганидек, автомобил транспортида ҳам асосан жамоат транспортини ривожлантиришга қаратилган эди. шахсий, фуқаролар транспорти иккинчи даражали ҳисобланар ва унинг транспорт системасидаги ўрни қадрланмас, унга хизмат кўрсатиш автомобил эгаларининг ўз муаммолари бўлиб қолган эди. автомобилларга техник хизмат кўрсатувчи корхоналар мамлакатни фақат йирик ва марказий шаҳарларидагина бўлиб, улар асосан чет эл саёҳатчилари ва элчихоналар автомобилларига хизмат қилар эди. фақат 60 йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб махсус, аҳоли автомобилларига хизмат кўрсатувчи корхоналар ташкил қилиниб, ишга туширила бошлади. 1968 йилда ҳукуматнинг “фуқаролар автомобилларига техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш” тўгрисидаги қарори бу соҳага давлат аҳамиятига эга масала сифатида ёндошиш бошланганидан дарак берди. аҳоли автомобил парки ҳам, айниқса, 1970 йиллардан бошлаб, тез сурьатлар билан ўса бошлади. ўша пайтдаги статистик маьлумотларга қараганда, аҳолининг автомобиллашгани, яьни 1972------ 6 1976------ 14 1991------ 42.4 1973------ 8 1986------ 38.5 ҳар-бир 1000 кишига тўгри келадиган автомобиллар сони мамлакатимизда юқоридагича ўсиб борган. ўзбекистон аҳолиси автомобил парки 1991 йил …
4
ига 1974 йилдан бошлаб фирма усулида техник хизмат кўрсатувчи “автовазтеххизмат”, сўнгра“камазавтотеххизмат”, “автозазтеххизмат”, “москвичавтотеххизмат” ва бошқа автомобил заводларига қарашли автосервис корхоналари қўшила бошлади. фирма усулида автосервис хизмати кўрсатиш ўша пайтдаги давлатда, ва шу жумладан, ўзбекистон учун ҳам янгилик бўлиб, бу соҳада янги давр бошланганидан дарак берар эди. энди мамлакат автомобил заводлари дунё автомобилсозлик фирмалари изидан кетиб ўз маҳсулотларига ўзлари хизмат кўрсатиш мажбуриятларини ола бошлашди. автосервис хизмати янги-боскичга кутарилди, унинг моддий-техника базаси мустаҳкамланди, хизмат кўрсатишнинг техник ва маданий савияси яхшиланадиган бўлди. ўзбекистонда автосервиснинг ривожланиш тарихини қуйидаги даврларга бўлиш мумкин. биринчи давр (этап) 1965-70)йиллар, бу даврда автосервис мустақил хизмат кўрсатиш соҳаси сифатида давлат томонидан тан олинди, ўз фаолиятини расмий равишда бошлади. иккинчи давр (1971-81 йиллар). автосервис ривожланиши республика аҳолиси автомобил паркининг кескин ўсиб бориши билан бирга кузатилди. масалан: 1965 йилда мамлакатимизнинг ҳар бир 1000 аҳолиси бошига 3 та шахсий автомобиллар тўгри келса, 1972 йили 6 та, 1978 йили 15 та, 1981 йили 35 …
5
ик хизмат кўрсатиш станциялар, махсус автомарказлар, ва автоустахоналарнинг умумий сони фақат “узавтотеххизмат” бошқармаси таркибида, 1991 йил январида 282 корхонани ташкил этди. улардаги ишчи постларнинг умумий сони 1152 тага, фирма усулида хизмат кўрсатувчи “автовазтеххизмат”, “москвич”,”автозаз” ва «автогазтеххизмат»лар 50 та, корхоналаридаги ишчи постларни сони эса 408 тага етди. тўртинчи давр (1991-96йиллар) автосервиснинг ривожланишида, бутун мамлакатдаги иқтисодий-ижтимоий таназзул сабабли тургунлик, ҳатто чекинишлар юз берди. кўрсатилаётган хизматлар ҳажми кескин камайди, кўпгина корхоналар, айниқса, ширкат усулида ташкил бўлганлари ёпилди. инженер-техник ходимлар, мутахассислар ва ишчиларнинг анчагина қисми (30 ; 40% лар атрофида) ишдан бўшаб кетди. чунки мамлакатни иқтисодий ва молиявий аҳволи жуда мураккаб таназзул ҳолида эди. бешинчи давр (1996 - ҳозирга қадар) соҳада яна ривожланиш, хизмат турлари ва ҳажмининг сезиларли ўсиши, ишлаб чиқариш техника базасини яна мустаҳкамланиши, мамлакатда иқтисодий ислоҳотлар ўтказилиши сабабли, автосервис корхоналари тармоқлари ва таркибининг яна кенгайиши ва ўсиши, кичик ва ўрта бизнес шаклида ишловчи кўпдан-кўп хусусий автосервис корхоналари, автоустахоналар, техник хизмат кўрсатувчи постлар …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "автомобиллар сервиси автомобилларга хизмат кўрсатишнинг умумий тан олинган усулидир"

1404817652_54753.doc автомобиллар сервиси автомобилларга хизмат кўрсатишнинг умумий тан олинган усулидир режа: 1. автосервис тўгрида тушунча ва унинг иқтисодий-ижтимоий ахамияти. хизмат турлари. 2. мамлакатимизда автосервиснинг пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихи ва хусусиятлари. автомобиллар сервиси (автосервис) автомобилларга ҳар жиҳатдан, ҳаммабоп усулда техник ва тижорий хизмат кўрсатувчи иқтисодий соҳадир. “сервис” ингилизча “service” сўзи бўлиб, хизмат, аҳолига хизмат кўрсатиш маъносини билдиради. ҳозирги замон инсоният турмуши ва маданиятининг муҳим техник воситаларидан бири автомобиллардир. автомобилларнинг давлатлар иқтисодиёти, маданиятини ривожлантиришдаги, хавфсизлигини таъминлашдаги ва аҳолининг транспортга бўлган талабини қондиришдаги аҳамияти беқиёсдир. автомобиллар эса, ўз н...

Формат DOC, 67,0 КБ. Чтобы скачать "автомобиллар сервиси автомобилларга хизмат кўрсатишнинг умумий тан олинган усулидир", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: автомобиллар сервиси автомобилл… DOC Бесплатная загрузка Telegram