автосервис корхоналарида техник сервис технологик жараёнини ташкил этиш

DOCX 1,1 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1500629626_68660.docx автосервис корхоналарида техник сервис технологик жараёнини ташкил этиш режа: 1.автотранспорт воситалари техник сервиси ишларининг моҳияти 2.техник сервисни ташкил қилиш технологик жараёни 3.автомобилларни сервисга қабул қилиш ва эгасига топшириш тартиби ҳамда қоидалари 4.автосервис корхоналарининг ишчи ва ёрдамчи постлари 1. автотранспорт воситалари техник сервиси ишларининг моҳияти автотранспорт воситалари техник сервиси техник таъминлашнинг жаҳон бўйича кенг тарқалган усули ҳисобланиб, ишлашга яроқлилиги, ишончлилиги, хавфсизлиги, тежамкорлиги ва зарурий ташқи кўринишини таъминлаш учун бажариладиган бир қанча хизматлар мажмуидир. автосервис хизматининг асосий вазифаси мамлакатдаги автомобил транспорти, қайси мулк шаклида бўлишидан катъи назар, бетўхтов, хавфсиз, тежамкор ва ишончли ишлашини таъминлашдир. деярли ҳар куни ишга чиқувчи автомобилларни ёнилғи-мой маҳсулотлари билан таъминлаш, уларни ювиш-тозалаш ва назорат қилиш, хизмат кўрсатиш ёки таъмирлаш талаб этилади. автосервис тизимининг ривожланиши - кўрсатиладиган хизматларнинг маълум бир хусусиятларга эга бўлишини тақозо этади: · ҳаммабоплиги, яъни мижознинг исталган корхонада сервисдан фойдаланиш имкониятига эга эканлиги; · хизматлар сифатининг давлат қонунлари асосида кафолатланиши; · сервис маданиятининг ошиши ва …
2
ятини тиклаш; · автомобилларга кўчаларда, йўлларда, сақлаш жойларида талабга асосан техник ёрдам кўрсатиш; · автомобилларни қайта жиҳозлаш; · автомобилларни давлат техник қаровига тайёрлаш; · енгил автомобиллар ва автобуслар кузовларига занглашга қарши ишлов бериш; · шикастланган автомобиллар кузовларини тиклаш; · автомобилларни вақтинча ва доимий сақлаш; · автосервисда ўзига-ўзи хизмат кўрсатиш шаклини ташкил этиш. тижорий хизмат дейилганда эса аҳолини автомобиллар, эҳтиёт қисмлар, автоматериаллар ва автоанжомлар билан таъминлаш, савдо ва реклама қилиш ва умуман бу соҳанинг бизнес сифатидаги фаолияти тушунилади, чунончи: · автомобиллар, эҳтиёт қисмлар, автоанжомлар билан савдо қилиш; · автомобилларни ёнилғи-мой материаллари билан таъминлаш; · мижозлар автомобилларини комиссион усулда сотиб бериш; · автотехник экспертиза хулосалари чиқариш; мижозлар учун қулайликлар яратиш ва ахборот етказиш дейилганда: · мижозлар учун турли маиший хизматлар ва қулайликлар ташкил этиш (кафе, бар, чойхона ва ҳ.к.); · мижозларни автосервис ахбороти билан таъминлаш; · техник маслаҳатлар ташкил этиш; · кўрсатиладиган хизмат турларини реклама қилиш; · мижозлар билан доимий алоқалар ўрнатиш, …
3
авфсизлиги; · механизация, автоматлаштириш ва компьютерлаштириш воситаларини кенг қўллашга имкон бериши. ҳаммабоп технология дейилганда унинг кўп маротаба бошқа сервис корхоналарида ҳам қўллаш имконияти мавжудлиги тушунилади, универсаллиги дейилганда турли моделдаги, русумдаги автомобилларга хизмат кўрсатишда ҳам шу технологияни қўллаш мумкинлиги тушунилади. технологиянинг якунланганлиги эса автомобил ҳар бир ишлаб чиқариш бўлимларидан ўтган пайтда шу бўлимда мўлжалланган барча ишларнинг тўла бажарилиши зарурлигини билдиради. автосервис корхоналари(аск)нинг ишлаб чиқаришини ташкил этиш технологияси ягона ўзаро боғланиш мезони асосида автомобилни ювишйиғиштириш - қабул қилиш учун кўриб чиқиш ва зарур бўлган ҳолларда автомобилни диагностика постидан ўтказиб бажариладиган ишлар ҳажмини олдиндан тахминий аниқлаш ва уларни бажариш шартларини мижоз билан келишишдан бошланади. шуни айтиш зарурки, қайси ва қандай ишларни бажарилишни танлаш ва буюриш мижознинг ҳуқуқидир. бунда, албатта қабул қилувчи мутахассис - сервис ходими унга малакали маслаҳатлар беради. автомобилларни қабул қилиб олиш махсус ҳужжат «автосервис корхоналарида автомобилларни хизматга қабул қилиш ва эгасига топшириш қоидалари» асосида амалга оширилади. шу мақсад учун корхонада махсус …
4
а, қабул қилиш ва техник-назорат, эгасига топшириш постлари бирлаштирилиб, автомобил бир жойда, якка мутахассис томонидан қабул қилинади ҳамда эгасига топширилади. келтирилган технологик чизма умумий бўлиб, тхк ва таъмирлаш ишлари ҳажми мижознинг талаби ва хоҳишига қараб, ўзгариши, кўп вариантли (8...10) бўлиши мумкин. масалан тхкни тўла ҳажмда бажариш ва таъмирлаш, тхкни айрим ишлари билан таъмирлаш ишларини бажариш ва ҳ.к. шуни таъкидлаш керакки, ҳамма ҳолларда автомобилни ювиш-тозалаш, қабул қилиб кўздан кечириш ишлари бажарилади, хавфсизликни таъминловчи механизмлар ва тизимлар диагностикадан ўтказилади, зарурат бўлса, чуқур диагностика қилиб, сўнг ишчи постларига ёки кутиш жойларига жўнатилади. 3. автомобилларни сервисга қабул қилиш ва эгасига топшириш тартиби ҳамда қоидалари автомобилларни хизматга қабул қилиш автомобил, унинг агрегатлари, узеллари ва тизимларининг техник ҳолатини аниқлаш, бажариладиган ишлар ҳажмини ва муддатини белгилаш, шунингдек, зарур ҳужжатларни тўлдириш, мижозлар билан муомала қилиш каби ишлардан иборат. буюртмачи-мижоз автосервис корхонаси хизматидан фойдаланиши учун дастлаб автомобилнинг техник паспорти ва ўзининг шахсий ҳужжатларини кўрсатиши лозим. агар автомобил бошқа кишига …
5
эҳтиёт қисмлар ва материаллар миқдори, хизмат нархининг тахминий миқдори ва кўрсатиладиган хизматларнинг бажариш муддати бўйича келишиб, мижоз талаблари асосида буюртма – чек тўлдириб бир нусхасини мижозга беради, бу ҳужжат автомобилнинг корхонага киришига рухсатнома сифатида хизмат қилади. албатта, автомобилларни хизматга қабул қилиш ҳам корхона ёки соҳа раҳбарияти томонидан тасдиқланган махсус қоидалар асосида амалга оширилади. автомобил эгаси - мижоз билан келишилган ҳолда ва унинг иштирокида автомобил тўла кўздан кечириб чиқилади, унинг умумий техник ҳолати, айниқса, ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи тизимларига катта эътибор берган ҳолда аниқланади. автомобилларни қабул қилиш ва эгасига топширилиш жойи. кўпчилик автомарказларда ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш корхоналарида автомобилни хизматга қабул қилиш уни ташқи ва остки томондан ювиш, мотор бўлинмасини махсус шланг ёрдамида ювиш, салонни тозалаш ва қуритиб артишдан бошланади. бу ишлар кўпчилик ҳолларда автоматик режимда ишловчи ювиш-қуритиш комплекслари ёрдамида бажарилади. автомобилларни қабул қилиш учун ишлаб чиқариш биносининг кираверишида махсус жой ажратилади ва жиҳозланади. автомобилнинг остки қисмларини кўриб, назорат қилиб чиқиш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"автосервис корхоналарида техник сервис технологик жараёнини ташкил этиш" haqida

1500629626_68660.docx автосервис корхоналарида техник сервис технологик жараёнини ташкил этиш режа: 1.автотранспорт воситалари техник сервиси ишларининг моҳияти 2.техник сервисни ташкил қилиш технологик жараёни 3.автомобилларни сервисга қабул қилиш ва эгасига топшириш тартиби ҳамда қоидалари 4.автосервис корхоналарининг ишчи ва ёрдамчи постлари 1. автотранспорт воситалари техник сервиси ишларининг моҳияти автотранспорт воситалари техник сервиси техник таъминлашнинг жаҳон бўйича кенг тарқалган усули ҳисобланиб, ишлашга яроқлилиги, ишончлилиги, хавфсизлиги, тежамкорлиги ва зарурий ташқи кўринишини таъминлаш учун бажариладиган бир қанча хизматлар мажмуидир. автосервис хизматининг асосий вазифаси мамлакатдаги автомобил транспорти, қайси мулк шаклида бўлишидан катъи назар, бетўхтов, хавфсиз, те...

DOCX format, 1,1 MB. "автосервис корхоналарида техник сервис технологик жараёнини ташкил этиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.