сервис тизимини синфланиш ва асосий кўрсатгичлари

DOC 60.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1452180536_63241.doc сервис тизимини синфланиш ва асосий кўрсатгичлари режа: 1.қишлоқ хўжалигида сервис тизимининг ўзига хос хусусиятлари 2. асосий кўрсагичлари ва синфланиши таянч иборалар ва тушунчалар сервис, сервис хизмат, воситаларининг техник сервиси, двигател, ҳаракат узатиш механизми, иш машинаси, ишлаб чиқариш агрегати, бошқарувчи система, механик хизмат курсатиш замонавий қишлоқ хўжалик машиналарига фтс кўрсатиш тизимини такомиллаштириш замонавий қишлоқ хўжалик машиналарини ишлаб чиқараётган корхоналар, фирмалар ва компаниялар билан ҳамкорликда ташкил этилган ҳамда машина ишлаб чиқарувчиларнинг республика ҳудудларидаги бўлинмалари (сервис ва техник марказлари, дилерлик ташкилотлари, вакиллари) томонидан бажарилаётган техник хизмат кўрсатиш, техник қаровларни ўтказиш, машина ва агрегатларни таъмирлаш, уларни мавсумий ишларга тайёрлашга доир хизматларни ўз ичига олган фтс тизимини такомиллаштириб бориш истиқболда ҳам муҳим вазифалардан бири бўлиб қолади. ўзбекистон қишлоқ хўжалигида амал қилаётган фтс тизимини такомиллаштириш ва самарасини ошириш мақсадида қуйидаги ташкилий, муҳандислик ва иқтисодий тадбирларни амалга ошириш тавсия қилинади: - мамлакатимизга техника воситаларини экспорт қилган ёки маҳаллий қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводлари билан ҳамкорликда қўшма корхоналар …
2
фтс ижрочилари (сервис ва техник марказлар, дилерлик шохобчалари) фермер ва деҳқон хўжаликлари, туман ва муқобил мтплар (фтс истеъмолчилари) балансидаги тракторлар, ғалла комбайнлари ва бошқа юқори унумли қишлоқ хўжалик машиналарини техник жиҳатдан соз ҳолатда ушлаб туради, рўй бериши мумкин бўлган носозликларни олдини олади, машина ва агрегатларни жорий ва капитал таъмирлайди, кафолатли ва кафолатсиз муддатларда уларга техник хизмат кўрсатади, техника воситаларини агротехник тадбирлар мавсумлари давомида бузилмасдан ишлашини таъминлайди, хизмат кўрсатиш тезкорлиги ва сифатини оширади, баҳоларини камайтириш чораларини кўради; - республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган трактор, ғалла комбайнлари ва бошқа янги техника воситаларининг кўпчилиги мураккаб механик, пневматик, гидравлик ва электрик тизимлар ҳамда электроника асбоблари билан жихозланганлигини эътиборга олиб, мазкур корхоналарнинг республика ҳудудларида ташкил этилган техник марказларини юқори аниқликдаги диагностика, таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш қурилмалари билан қайта жиҳозлаш, фтс хизматлари турлари ва сифатини ошириш; - истеъмолчиларнинг янги машина, механизм ва қурилмалар ҳамда хизмат турларига бўлган эхтиёжларини ўрганиш, уларни жамлаш ва таҳлил …
3
эҳтиёт қисмларни республика машинасозлик корхоналари, мтп цехларида ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида уларни зарур конструкторлик-технологик ҳужжатлар билан таъминлаш; - сервис марказлари ва туман мтплари устахоналарида замонавий техника воситалари, уларнинг узел ва агрегатларини капитал таъмирлашни йўлга қўйиш; - истеъмолчиларга ўзларининг мустақил таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш базаларини ташкил этишда методик ва амалий ёрдам кўрсатиш; - сервис марказлари ва истеъмолчиларни янги машиналарни бошқариш, ишлатиш ва таъмирлашга доир меъёрий-техник ҳужжатлар ва қўлланмалар билан таъминлаш, заводлар томонидан машина конструкциясига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида уларга ахборотлар жўнатиш; - сервис ижрочилари ва истеъмолчиларини янги техника воситалари, диагностика асбоблари, таъмирлаш-хизмат кўрсатиш қурилмаларидан тўғри фойдаланиш қоида ва тартибларига ўқитиш, уларнинг малакасини ошириб бориш. автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашнинг режавий-огоҳлантирувчи тизимининг асослари автотранспорт воситаларини ишлатиш жараёнида бузилиш ва носозликлар пайдо бўлади, улар техник хизмат кўрсатиш (тхк) ва таъмирлаш (т) орқали бартараф этилади. тхк ва т тизимининг асоси унинг тузилмаси ва меъёрларидан иборат. тхк нинг асосий вазифаси бузилиш ва носозликларнинг …
4
таркибига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ҳақидаги низом” [49], “автотранспорт корхоналарини технологик лойиҳалашнинг тармоқ меъёрлари” [46] ва бошқалар; - тармоқ ичи даражасидаги тизимда бирлашмалар, ҳолдинглар, хиссадорлик жамиятлари, транспорт компаниялари эксплуатация хусусиятлари ва тўпланган тажрибалари асосида, режавий-огоҳлантирувчи тизим тамойилларини сақлаган ҳолда “автомобил транспорти ҳаракатдаги таркибига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ҳақидаги низоми” меъёрларидан фойдаланиб, ўзлари учун тхк ва т тартиботларини ишлаб чиқадилар. бунда шу бирлашмага кирувчи корхоналар гуруҳи учун тизим тавсиялари мажбурий бўлади. масалан, ўз таркибида илмий тадқиқот институтлари бўлган ёки уларнинг хизматларидан фойдаланган ёки йирик мутахассислар гуруҳига эга бўлган йирик бирикма ва компаниялардан мосшаҳартранс, мосавтотранс, ақш почта хизмати автотранспорт компанияси, ангрен “автонефтранс” корхонаси ва бошқалар ишлаб чиққан тхк ва т тартиботлари. собиқ иттифоқ автомобил транспортида тхк ва т низомлари 1943 йилдан бошлаб, амалиётга киритилабошланган. 1943 йилда “автомобилларга профилактик хизмат кўрсатиш ҳақидаги низом” тасдиқланган эди. 1947, 1949, 1954, 1963, 1974, 1989-1994 йилларда бу ҳужжат, автомобиллар конструкцияси такомиллашуви, ишлаш шароитининг ўзгариши, тўпланган …
5
қидаги низом” алоҳида босқич бўлиб ҳисобланади. ишлаб чиқарилаётган ва ишлатилаётган автомобилларнинг амалдаги техник даражаси ва ишончлилиги биринчи марта давлат миқёсида меъёр сифатида тан олинган ва тасдиқланган эди. 1984 йилда собиқ иттифоқ автомобилсозлик саноати ва собиқ рсфср автомобил транспорти вазирликлари томонидан янги “автомобил транспорти ҳаракатдаги таркибига тхк ва т ҳақидаги низом” да автомобил ишлаб чиқарувчилари ва автотранспортчилар томонидан хамкорликда янги автомобиллар даражасини баҳолаш, ишлаш шароитини ҳисобга олган холда автомобиллар техник эксплуатацияси (атэ) меъёрларини ресурслар бўйича ва тезкор тўғрлаш масалалари аниқ келтирилган. низом икки қисмдан иборат. биринчи қисмда тхк ва т асослари, тармоқдаги техник сиёсат, тхк ва т турлари ва вазифалари, даврийлик, иш ҳажми, автомобил ва агрегатлар ресурси, тхк ва жт да туриш меъёрлари, тхк нинг намунавий умумлашган амаллар номлари, эксплуатация шароитини ҳисобга олиш ва меъёрларини тузатиш усулари, тхк ва т ни ташкил қилиш бўйича асосий қоидалар келтирилган. иккинчи қисмда муайян автомобил русумлари ва модификациялари бўйича меъёрлар, шу жумладан: тхк ва т …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "сервис тизимини синфланиш ва асосий кўрсатгичлари"

1452180536_63241.doc сервис тизимини синфланиш ва асосий кўрсатгичлари режа: 1.қишлоқ хўжалигида сервис тизимининг ўзига хос хусусиятлари 2. асосий кўрсагичлари ва синфланиши таянч иборалар ва тушунчалар сервис, сервис хизмат, воситаларининг техник сервиси, двигател, ҳаракат узатиш механизми, иш машинаси, ишлаб чиқариш агрегати, бошқарувчи система, механик хизмат курсатиш замонавий қишлоқ хўжалик машиналарига фтс кўрсатиш тизимини такомиллаштириш замонавий қишлоқ хўжалик машиналарини ишлаб чиқараётган корхоналар, фирмалар ва компаниялар билан ҳамкорликда ташкил этилган ҳамда машина ишлаб чиқарувчиларнинг республика ҳудудларидаги бўлинмалари (сервис ва техник марказлари, дилерлик ташкилотлари, вакиллари) томонидан бажарилаётган техник хизмат кўрсатиш, техник қаровларни ўтказиш, машина ва аг...

DOC format, 60.0 KB. To download "сервис тизимини синфланиш ва асосий кўрсатгичлари", click the Telegram button on the left.