servis korxonalariida xizmatni tashkil etish

PPT 14 pages 1.0 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 14
powerpoint presentation мавзу 12. сервис корхоналарида хизматни ташкил этиш режа: 1. сервис корхоналарида хизматни ташкил этиш ва сервис корхоналарини фарқланиши 2. буюртмалар қабул қилиш, автосалонларни хизмат кўрсатиш учун тайёрлаш сервис корхоналарида хизматни ташкил этиш. сервис – хизмат кўрсатишга қаратилган фаолиятдир. унинг алоҳида хусусияти шундаки, хизмат кўрсатиш жараёнида баъзи материал ресурслар сарф қилинсада, сервис материал кўринишида эмас, балки эҳтиёжини фаолият орқали қондиришидадир. хизмат кўрсатиш ишлаб чиқарниш жараёнидан ажралмасдир, у сақланмайди ва доимий бўлмаган сифат хусусиятига эга. хизматнинг ишлаб чиқариш жараёнидан ажралмаслиги уни шу жараёнда истеъмол қилинишидадир. хизматни амалга оширилгандан сўнг уни сақлаб қолиш, йиғишнинг ёки сотишнинг иложи йўқ, шунинг учун хизматни кўрсатиш жараёнида керакли материал, молиявий ва меҳнат ресурслари ҳажмини режалаштиришда хизматга бўлган талабни аниқ башорат қилиш вазифаси туради. хизмат сифатининг доимий эмаслиги шундаки, истеъмолчи хизмат кўрсатилгунга қадар уни сифатини баҳолай олмайди. буни хизматни амалга оширилгандан сўнггина имкони бор. шунинг учун, мижозга хизмат кўрсатилгунга қадар хизмат ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш …
2 / 14
автотранспорт воситалари эгаларини талабини қондириш, йўловчи ва юк ташишнинг маромда ва хавфсизлигини таъминлашга, лойиҳалаш ва ишлаб чиқаришда назарда тутилган меъёрларни қониқтирилишини таъминлайди. автомобил транспортидан фойдаланишнинг тузилиш таркибида, ишлаб чиқариш мажмуалари орасида техник сервис алоҳида ўринга эга. унинг ҳолати ва самарадор фаолияти сифатли транспорт хизматларни ривожланишининг муҳим шартидир. автотранспорт воситаларининг техник сервиси истеъмолчилар талабларни қондирадиган, автомобилларни ишга яроқли ҳолда сақлаб турадиган, ҳаракатланувчи таркибнинг ҳолатини экологик ва харакат хавфсизлиги шартларига мувофиқ бўлишини таъминлайдиган юқори сифатли хизматларни бажаради. техник хизмат кўрсатишнинг шаҳар ва йўл ёқасидаги шаҳобчалари, автомобил заводининг ўзига тегишли ва дилер тармоқлари, автомобил ювиш жойлари, давлат техник кўригини ўтказиш учун ташхис бўлинмалари, алоҳида автомобил қисмлари ва агрегатларни таъмирлашга ихтисослаштирилган устахоналар, автомобиллар тюнингига ихтисослаштирилган корхоналар, ўз ўзига хизмат кўрсатиш ўринлари, автотранспорт воситаларини, эҳтиёт қисмларни ва автомобил безакларини сотиш бўйича автосалонлар ва автодўконлар, мотеллар ва кемпинглар, автомобилларни ижарага бериш шаҳобчалари, гаражлар ва автомобилларнинг сақлаш жойлари, ахборотлар берувчи ва маслаҳат бериш хизматларини кўрсатиш корхоналари мавжуд. …
3 / 14
иятларини ривожланиш имкониятини таркибий қисми бўлган шунга мос инфраструктурани ривожланишига катта аҳамият берилади. автомобил йўллар ёқасидаги сервис аста-аста яхшиланиб бормоқда, йўл ҳаракати қатнашчиларига хизматлар кўрсатишга бўлган талаб ўзбекистон республикаси йўл тармоғининг салмоқли қисмида қондирилган автомобилларга ёқилғи тўлдириш, техник хизматлари кўрсатиш, йўл ёқасида савдо ва овқатланиш корхоналари тармоғи яратилди. автосервис корхоналарида автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатилади, тижорат ишлари амалга оширилади ва мижозлар билан ишланади. сервис тизими тузилмаси ва меъёрлари. автотранспорт воситаларининг техник шай ҳолда бўлиши автосервис корхоналари томонидан ўз вақтида ўтказиладиган техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш амаллари орқали таминланади. автосервис ҳам режавий-огоҳлантирувчи тизимга асосланган бўлиб, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш тўғрисидаги низомларда ва автомобилсозлик компанияларининг ўз “автомобиллардан фойдаланиш бўйича йўриқнома” ва бошқа меъёрий ҳужжатларида ўз аксини топган. автомобиллар сервиси 3 та даврга бўлинади: - сотишолди даври; - кафолат даври; - кафолатдан кейинги давр. автомобилларга сервис хизмати кўрсатиш автомобилсозлик компанияларнинг дистрибьютерлари ёки дилерлари томонидан амалга оширилади. масалан, “дженерал моторс узбекистан” (қисқача “джиэм …
4 / 14
арни техник кўрикдан ўтказишга тайёрлаш, 6. автомобиллар ва эҳтиёт қисмлар сотиш, 7. техник эксплуатация бўйича маслаҳатлар бериш, 8. кузовнинг занглашига қарши ишлов бериш, 9. сотиш олди тайёргарлиги, 10. ташхислаш, 11. йўлда техник хизмат кўрсатиш, 12. агрегатларни мукаммал таъмирлаш. 2.7-расм. сервис тизими тузилмаси кафолат даврида сервис хизмат кўрсатиш фаолияти. автомобил заводининг кафолат мажбуриятлари “автомобилларга кафолатли техник хизмат кўрсатиш низоми”да ва унинг сервис китобчасида келтирилган бўлиб, автомобилнинг техник соз ҳолатини таъминлаш бўйича бажариладиган амаллар мажмуасидан иборат. буюртмалар қабул қилиш, автосалонларни хизмат кўрсатиш учун тайёрлаш. автомобиллар сервисида қуйидаги меъёрий ҳужжатлар мавжуд: автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича қатор давлат стандартлари ишлаб чиқилган. ўзбекистон республикасининг o’zdst 1049:2003 стандартида автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича умумий талаблар келтирилган. ушбу стандарт автомототранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича хизмат кўрсатишга бўлган умумий талабларни ўрнатади, белгиланган муддатларда ва етарли сифатли хизматларга фойдаланишга, хизматлар ва уларни бажарувчилар ҳақида маълумотларни олишга фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ўрнатади. …
5 / 14
арилиши тўхтатилганига 15 йилдан ошган автомобиллар хизматга қабул қилинмайди. автосервис корхонасига техник хизмат ва таъмирлашга муҳтож автомобиллар келиб, унинг олдидаги майдонда тўхтайди. автомобил зарур ҳолларда ювиш-тозалаш постига, сўнгра қабул қилиш постига келиб тушади. автомобил эгаси - мижоз автомобилларни қабул қилувчи – диспетчер ёки менеджерга учрайди. мижоз билан қабул қилувчи сервис мутахассиси барча асосий масалалар: ишлар ҳажми, сарф бўладиган эҳтиёт қисмлар ва материаллар миқдори, хизмат нархининг тахминий миқдори ва кўрсатиладиган хизматларнинг бажариш муддати бўйича келишиб, мижоз талаблари асосида буюртма – чек тўлдириб бир нусхасини мижозга беради, бу ҳужжат автомобилнинг корхонага киришига рухсатнома сифатида хизмат қилади. албатта, автомобилларни хизматга қабул қилиш ҳам корхона ёки соҳа раҳбарияти томонидан тасдиқланган махсус қоидалар асосида амалга оширилади. автомобил эгаси - мижоз билан келишилган ҳолда ва унинг иштирокида автомобил тўла кўздан кечириб чиқилади, унинг умумий техник ҳолати, айниқса, ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи тизимларига катта эътибор берган ҳолда аниқланади atk faoliyati haqida axborotlar manbai va tashuvchilari. bo’limlar avtokolonnya xodimlar …

Want to read more?

Download all 14 pages for free via Telegram.

Download full file

About "servis korxonalariida xizmatni tashkil etish"

powerpoint presentation мавзу 12. сервис корхоналарида хизматни ташкил этиш режа: 1. сервис корхоналарида хизматни ташкил этиш ва сервис корхоналарини фарқланиши 2. буюртмалар қабул қилиш, автосалонларни хизмат кўрсатиш учун тайёрлаш сервис корхоналарида хизматни ташкил этиш. сервис – хизмат кўрсатишга қаратилган фаолиятдир. унинг алоҳида хусусияти шундаки, хизмат кўрсатиш жараёнида баъзи материал ресурслар сарф қилинсада, сервис материал кўринишида эмас, балки эҳтиёжини фаолият орқали қондиришидадир. хизмат кўрсатиш ишлаб чиқарниш жараёнидан ажралмасдир, у сақланмайди ва доимий бўлмаган сифат хусусиятига эга. хизматнинг ишлаб чиқариш жараёнидан ажралмаслиги уни шу жараёнда истеъмол қилинишидадир. хизматни амалга оширилгандан сўнг уни сақлаб қолиш, йиғишнинг ёки сотишнинг иложи йўқ, шунинг...

This file contains 14 pages in PPT format (1.0 MB). To download "servis korxonalariida xizmatni tashkil etish", click the Telegram button on the left.

Tags: servis korxonalariida xizmatni … PPT 14 pages Free download Telegram