avtotransport tarmogi korhonalarini loyĭhalash

DOC 360 стр. 20,6 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 360
i bob ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м. з. мусажонов автотранспорт тармоғи корхоналарини лойиҳалаш иккинчи қайта ишланган ва тўлдирилган нашри ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриат талабалари учун дарслик сифатида тавсия этган алишер навоий номидаги ўзбекистон миллий кутубхонаси нашриёти тошкент – 2011 658:629.113.01 39.33 м90 мусажонов, м. з. автотранспорт тармоғи корхоналарини лойиҳалаш / м. з.мусажонов. – 2-нашри.– т.: а. навоий номидаги ўзбекистон миллий кутубхонаси нашриёти, 2011. – 320 б. ббк 39.33-2 тақризчилар: қ. маҳкамов – тошдту техника фанлари доктори, профессор о.а.ғанихўжаев – тошкент автомобил йўллар институти профессори дарсликда автотранспорт тармоғи корхоналарини лойиҳалашнинг услубиёти ва асослари берилган, корхоналар таснифи, уларни лойиҳалаш тартиби, технологик лойиҳалаш меъёрлари келтирилган, ҳар хил турдаги автотранспорт корхоналарининг технологик ҳисоби, уларни режалаштириш, республикамиз ва хорижий мамлакатлар замонавий лойиҳалаш амалиётида яратилган корхоналарнинг янги ва қайта қуриш режалари, уларнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари келтирилган. дарслик 5521200 - “транспорт воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш” (автомобил …
2 / 360
пайтда, президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган инқирозга қарши чораларнинг 2009-2012 йилларга мўлжалланган дастури доирасида юртимизда олиб борилаётган ишлар иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланишига ва аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда. вазирлар маҳкамасининнг 2010 йилнинг уч ойида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига бағишланган мажлисида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 7,6 % ни, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 7 % ни, хизматлар кўрсатиш ҳажми 12,2 % ни ташкил этгани кўрсатиб ўтилди. президент ислом каримов вазирлар маҳкамасининг 2009 йилнинг асосий якунлари ва 2010 йилда ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисидаги “асосий вазифамиз – ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир” маърузаларида аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасини янада кенгайтириш ғоят муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаган эдилар. автомобил транспорти тармоғи корхоналари ҳам аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналар сирасига кириб, жадал суръатлар билан ривожланиб бормоқда. республика ягона транспорт тизимида (қувур ўтказгич транспортини ҳисобга олмаганда) 2009 йили автотранспортнинг йўловчи ташишдаги улуши 98 фоизни, йўловчи айланмасининг 89 %, юк ташишда 94 …
3 / 360
истан» қўшма корхонасига ўзгартирилган ва «чевролет» компаниясининг «эпиcа», «cаптива», «лаcетти», «нексия», «таcума», «матиз» ва «спарк» енгил автомобиллари ва «дамас» микроавтобуси ишлаб чиқарилмоқда. самарқанд шаҳрида ўзбекистон-туркия қўшма корхонаси «самкочавто» заводидан ўз-отайўл кичик туркумдаги автобуслар (м.23,м.24,м.29,м.50) ва ихтисослашган юк автомобиллари (35.9, 65.9, 85.12 ва бошқалар) ишлаб чиқарилиб, эксплуатация қилина бошланди. 2006 йили «самкочавто» мчж «самавто» мчж га ўзгартирилди ва «исузу» компанияси (япония) ишлаб чиқарган шассида автобус, эгарли шатакчи автомобили ва кичик тоннажли юк ташувчи автомобиллар ҳамда ман (германия) шатакчи автомобили ишлаб чиқарила бошланди. шу билан бир қаторда, иқтисодиётимиз талабларини қондириш мақсадида хориждан махсус автомобиллар келтирилиб, эксплуатация қилина бошланди: · тоғ-металлургия саноатида ўта оғир юк кўтарувчи (75...200т) катерпиллер-754, юклид-200 автомобиллари; · саноат ва қурилишда оғир юк кўтарувчи (8...39т) «даеwоо», «ҳоwо» ва бошқа автомобиллар; · шахар транспортида ўрта ва катта сиғимли мерcедес-бенз о405, о345 ва cоннеcто лоw флоор c 628.310 автобуслари; · коммунал хўжаликка ихтисослаштирилган «даеwоо» ва «хюндаи» автомобиллари; · йўловчи ташишда ва шахсий …
4 / 360
втоматлаштирилган завод шароитида ишлаб чиқарилади ва ўн йиллаб ишлашшароитида унга минглаб марта тхк ва т ишлари хизмати кўрсатилади. «автотранспорт тармоғи корхоналарини технологик лойиҳалаш» фанининг асосий мақсади - 5521200 - «транспорт воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш» (автомобил транспорти бўйича), 514900 «касб таълими» (транспорт воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш) ва 5811400 «сервис» (транспорт турлари бўйича) таълим йўналишлари бўйича ўқитиладиган бакалаврларга автотранспорт тармоғи корхоналарини (аттк) лойиҳалаш бўйича илмий ва амалий билимлар бериш, атткнинг ишлаб чиқариш-техник базаси (итб) ни технологик лойиҳалаш, қайта қуриш ва қайта жиҳозлашнинг замонавий йўлларини ўргатишдир. автотранспорт корхоналари ва техник хизмат кўрсатиш корхоналарининг ишлаб чиқариш-техник базаси аттк ичида катта салмоққа эга. мавжуд адабиётларда автотранспорт корхоналари (атк) ва техник хизмат кўрсатиш станцияларини лойиҳалаш асослари кенг ёритилган. атк-ларда юк ва йўловчи ташиш билан бир қаторда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади. бозор шароитига ўтиши муносабати билан аткларда тузилмавий ўзгаришлар юз бермоқдаки, марказлашган бирлашмалар, комбинатлар, катта корхоналар тоғ-металлургия саноатида ва катта қурилишларда сақланиб …
5 / 360
шунинг учун китобда техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш минтақалари ва устахоналарини лойиҳалашга алоҳида эътибор берилган. атк ва атхкслардан ташқари автомобил транспортидан самарали фойдаланишни таъминлайдиган автомобилларга, йўловчиларга, юкларга, аҳолига, сайёҳларга ва бошқаларга хизмат кўрсатиш корхоналари мавжуд. вазирлар маҳкамаси томонидан тасдиқланган 2010-2015 йиллар учун, ўзбекистон автомагистрали йўл инфратузилмаси ва сервис соҳасини ривожлантириш дастурига кўра, 6 йил давомида 75 та газ ва автомобил ёнилғи қуйиш шохобчалари, 59 та газ тўлдирувчи компрессор станциялари, 73 та авария хизматига эга техник ёрдам пунктлари, 47 та автомобилларнинг қисқа муддатли тўхташ майдончалари, 23 та кемпинг ва 48 та мотел қурилиши режалаштирилмоқда. мазкур китобда юқоридаги барча автомобил транспорти тармоғи корхоналари (аттк) ни лойиҳалаш асослари ўз аксини топган. и боб. автотранспорт тармоғи корхоналарининг ишлаб чиқариш-тэхник базаси ва уларни лойиҳалаш 1.1. автотранспорт тармоғи корхоналарининг таснифи ишлаш шароитида автомобилларнинг юқори техник тайёрлиги ишлаб чиқариш-техник базаси томонидан таъминланади. автомобиллар техник тайёрлигини ва улардан самарали фойдаланишни таъминлайдиган корхоналар мажмуи автотранспорт тармоғи корхоналари (аттк) дейилади. …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 360 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "avtotransport tarmogi korhonalarini loyĭhalash"

i bob ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м. з. мусажонов автотранспорт тармоғи корхоналарини лойиҳалаш иккинчи қайта ишланган ва тўлдирилган нашри ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриат талабалари учун дарслик сифатида тавсия этган алишер навоий номидаги ўзбекистон миллий кутубхонаси нашриёти тошкент – 2011 658:629.113.01 39.33 м90 мусажонов, м. з. автотранспорт тармоғи корхоналарини лойиҳалаш / м. з.мусажонов. – 2-нашри.– т.: а. навоий номидаги ўзбекистон миллий кутубхонаси нашриёти, 2011. – 320 б. ббк 39.33-2 тақризчилар: қ. маҳкамов – тошдту техника фанлари доктори, профессор о.а.ғанихўжаев – тошкент автомобил йўллар институти профессори дарсликда автотранспорт тармоғи корхоналарини лойиҳалашнинг услубиёти ва ...

Этот файл содержит 360 стр. в формате DOC (20,6 МБ). Чтобы скачать "avtotransport tarmogi korhonalarini loyĭhalash", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: avtotransport tarmogi korhonala… DOC 360 стр. Бесплатная загрузка Telegram