ўсимликшунослик-қишлоқ хўжалигини асосий тармоги

DOC 46,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404468272_53609.doc ўсимликшунослик-қишлоқ хўжалигини асосий тармоги режа: 1.ўсимликшунослик фанининг ахамияти,фаннинг мақсади ва вазифалари 2.ўсимлик турларининг шаклланиш шароити ва биологияси 3.дала экинларини гурухларга бўлиниши 4.ўзбекистон ўсимликшунослиги 1. ўсимликшунослик-қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқларидан бири бўлиб, ахоли учун озиқ-овқат махсулотлари, чорвачилик учун ем-хашак ва кўпгина енгил саноат тармоқлари учун хом-ашё етиштириш мақсадида экин экиб ўстириш ва табиатда ёввойи холда ўсадиган ўсимликлардан фойдаланиш масалалари билан шугулланади. бу тармоқнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд.энг аввало,қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг мавсумийлиги,шароитни хар доим ўзгариб туришидир.қишлоқ хўжалигида доимо янги ўсимликлар, навлар, янги технологияларнинг кириб келиши туфайли бу сохадаги мутахассислардан чуқур серқиррали билим талаб қилинади. ўсимликшунослик чорвачилик билан чамбарчас боғланган. чорвага талаб қилинадиган кўкат, дағал ва ширали озуқалар ўсимликлардан тайёрланади. ўсимликларга талаб қилинадиган органик ўғитлар чорвачиликдан олинади. ўсимликшунослик қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи бўлиб, дала экинлари ва уруғларнинг биологик ва экологик хусусиятларини ўрганиш, маълум тупроқ ва иқлим шароитига мос бўлган илғор технологияни ишлаб чиқиш ва уни ишлаб чиқаришда кенг жорий этиш натижасида мўл …
2
чиққан минтақаларини билмоқ зарурдир. бу маълумот жуда мухим бўлганлиги учун олимлар томонидан тадқиқот қилиниб, ўсимликларнинг 12-та келиб чиқиш марказлари аниқланган. 1.хитой-япония маркази-соя, юмшоқ буғдой, маржумак. 2.индонезия-жанубий хитой-сули, шакар қамиш,мева ва сабзавот экинлари. 3.австралия маркази-шоли, гўза, себарга, тамаки. 4.хиндистон маркази- шоли, хинд буғдойи, гўза турлари, мева ва сабзавот экинлари. 5.ўрта осиё маркази- кўк нўхат, мош, ясмиқ, нўхат, наша, гўза турлари, қовун, кўп йиллик ўсимликлар. 6.олд осиё маркази- буғдой турлари, арпа, сули, жавдар, кўк нўхат, беда, зиғир, сабзавот ва мева экинлари. 7.ўрта ер денгизи маркази- сули, арпа, буғдой турлари, зиғир, карам, лавлаги, сабзи, шолгом, пиёз, саримсоқ, кўкнори, оқ хантал. 8.африка маркази- жўхори турлари, тариқ, канакунжут, шоли, буғдой турлари, дуккакли экинлар, кунжут,гўза турлари. 9.овропа-сибирь маркази- толали зиғир, дурагай себарга, беда турлари, мева ва сабзавот экинлари. 10.марказий америка- маккажўхори, ловия, қовоқ, ширин картошка, махорка, қалампир, кўп йиллик ўсимликлар. 11.жанубий америка - маданий картошка, тамаки, помидор, маккажўхори турлари. 12.шимолий америка- арпа турлари, люпин, кунгабоқар, сабзавот …
3
кинлари 6-та гурухга бўлинган: 1.донли экинлар-бу экинлар ўз аро 3-та биологик гурухларга бўлинади:а) хақиқий дон экинлари (буғдой, арпа, жавдар, сули, тритикале), б)тариқсимон дон экинлари-(макажўхори, жўхори, тариқ, шоли, маржумак), в)дон-дуккакли экинлар-(кўк нўхат, махаллий нўхат, ловия, соя, ясмиқ, бурчоқ) 2.ем-хашак ўтлар-бу гурух 4-та биологик гурухларга бўлинади: а) кўп йиллик дуккакли ўтлар-беда, себарга, баргак, қашқарбеда, б)кўп йиллик қўнғирбош ўтлар-мастак турлари, оқсўхта, эркак ўт,ялтирбош, ажриқбош, в)бир йиллик дуккакли ўтлар -шабдар,берсим,вика, г)бир йиллик қўнғирбош ўтлар -судан ўти, қўноқ, мастак 3.туганакмевали, илдизмевали ва полиз экинлар-бу гурух 3- та биологик гурухларга бўлинади: а)туганакмевали экинлар-картошка, топинамбур, батат, б)илдизмевали экинлар-қанд лавлаги, хашаки лавлаги, хашаки сабзи, хашаки шолгом в)полиз экинлар- қовун, тарвуз, қовоқ. 4.мойли экинлар -2-та биологик гурухга бўлинади: а)серёғли ўсимликлар-кунгабоқар, махсар, кунжут, ер-ёнғоқ, мойли зиғир, рапс б) эфирмойли экинлар-оқ зира, қора зира, кашнич, арпабодиён 5.толали экинлар-бу гурух 3-та биологик гурухга бўлинади: а)тола уруғда ривожланади-гўза турлари. б) тола поя пўстлогида ривожланади-каноп, жут,зиғир, рами, в)тола баргда ривожланади- толали банан, янги зеландия …
4
гўза 1,5 млн.га, донли экинлар сувли ерларда 1 млн., лалми ерларда 300 минг га экилмоқда. !998 йили ўзбекистон дон мустақиллигига эришди адабиётлар: 1. п.п.вавилов -растениеводство м.,колос.1986. 2. в.н.чирков-ўсимликшунослик/практикум т.,ўқитувчи.1978. 3. б.виноградов,х.атабаева,а.дементьева-растениеводство т., мехнат.1987. 4. в.н.чирков-дон экинлари т., ўқитувчи-1975. 5. технические культурў м., во агропромиздат, 1986. 6. к.н.кеферов биологические основў растениводста. м., вўсхая школа, 1975. 7. д.зауров, м.сборшикова, рисоводство, т., мехнат, 1989. 8. д.т.абдукаримов, с.х. хушвақтов, э.у.умурзоқов, тамакичилик, т., мехнат, 1985. 9. н.и.вовилов. пять континентов, л., наука, 1987. 10. х.н.атабаева-технология возделўвания сои в узбекистане-т.1989 11. г.қ..қурбонов-арпа-т.фан.1976 12. «технология произфодства продукции растениводства» м., во агропромиздат, 1989. 13. «рожь» м., колос, 1972. 14. «яровая пшеница» м., колос, 1971. 15. я.губанов, н.иванов. озимая пшеница. м., агропромиздат, 1988. 16. «пшеница и её улучшение» м., 1970. 17. м.каюмов. программирование продуктивности полевўх культур (справочник) м., 1989. 18. и.в.массино-селекция кукурузу, сорго и кормовой свеклу для орошаемого кормопроизводства узбекистана.т.фан. 1984
5
ўсимликшунослик-қишлоқ хўжалигини асосий тармоги - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўсимликшунослик-қишлоқ хўжалигини асосий тармоги" haqida

1404468272_53609.doc ўсимликшунослик-қишлоқ хўжалигини асосий тармоги режа: 1.ўсимликшунослик фанининг ахамияти,фаннинг мақсади ва вазифалари 2.ўсимлик турларининг шаклланиш шароити ва биологияси 3.дала экинларини гурухларга бўлиниши 4.ўзбекистон ўсимликшунослиги 1. ўсимликшунослик-қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқларидан бири бўлиб, ахоли учун озиқ-овқат махсулотлари, чорвачилик учун ем-хашак ва кўпгина енгил саноат тармоқлари учун хом-ашё етиштириш мақсадида экин экиб ўстириш ва табиатда ёввойи холда ўсадиган ўсимликлардан фойдаланиш масалалари билан шугулланади. бу тармоқнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд.энг аввало,қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг мавсумийлиги,шароитни хар доим ўзгариб туришидир.қишлоқ хўжалигида доимо янги ўсимликлар, навлар, янги технологияларнинг кириб келиши туфай...

DOC format, 46,5 KB. "ўсимликшунослик-қишлоқ хўжалигини асосий тармоги"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.