транспорт воситаларининг умумий тузилиши

DOC 64,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1426059156_60374.doc £ £ ³ транспорт воситаларининг умумий тузилиши режа: 1.автомобилларнинг таснифи (классификация); 2.автомобиль моделларини белгиланиши (индекслаш); 3.автомобилларнинг техник тавсифи (характеристикаси); 4.автомобилларнинг умумий тузилиши. автомобилнинг асосий агрегатлари. таянч сўзлар: автомобиль; модель; модификация; класс; индекс; деталь; узел; механизм; агрегат; тизим; шасси; куч узатма; кузов; автомобилнинг юриш қисми. 1.автомобилларнинг таснифи (классификация) автомобиль - ўзи ҳаракатланувчи деган маънони беради (авто-грекча ўзи, мобил-лотинча ҳаракатланувчи). автомобиль қуруқликда ҳаракатланувчи транспорт воситаси бўлиб, мустақил энергия манбаига эга бўлган двигатель билан жиҳозланган, ҳамда катта қулайликка эга бўлган бўлиб рельссиз йўлларда юк ва йўловчиларни ташишга ёки ўзига ўрнатилган махсус қурилмалар ёрдамида турли хил ишларни бажаришга мўлжалланган ғилдиракли машинадир. автомобиллар вазифасига асосан: транспорт, махсус ва пойга автомобилларига бўлинади. 1.транспорт автомобиллари бир нечта типга бўлинади: а) енгил пассажир автомобиллари икки, тўрт ва етти ўринли бўлади. уларга ўрнатиладиган двигателларнинг иш ҳажмига қараб енгил автомобиллар бир-биридан фарқ қилади: 1,2 микролитражли; 1,3-1,8 кичик литражли; 1,9-3,5 ўрта литражли ва 3,5 литрдан ортиқ катта литражли. б) автобуслар …
2
н юк массаси (тонналарда)нинг қанча бўлиши чегараси уларнинг асосий кўрсатгичи ҳисобланади. юк автомобиллари юк вазнига қараб: енгил вазн 1,2 т гача, кичик вазн 1,3-2,0 т; ўрта вазн 2,1-8,0 т; катта вазн 9-14 т; ортиқ юк кўтарадиган автомобилларга бўлинади. кузовнинг тузилиши ва бошқа конструктив хусусиятларга кўра, сочилувчан юкларни ўзи ағдарадиган (самосвал) автомобилларида, суюқликлар цистернали автомобилларда, кўпчилик озиқ - овқатлар эса рефрижератор - фургонларда ташилади, бундай автомобиллар ихтисослаштирилган автомобиллар дейилади. махсус автомобиллар маълум ишларни бажаришга имкон берадиган механизм, асбоб ва ускуналар билан жиҳозланади. масалан, санитария, ўт ўчириш, кўча супуриш, юк ортиш автомобиллари ва бошқалар. пойга автомобиллари спорт автомобиллари бўлиб, автомобиль спорт пойгасида қатнашишга мўлжалланган бўлади. пойгалар айланма, тўғри шоссе, автодром, ипподром, велодром, стадионларда ўтказилади. 2.автомобиллар ёқилғи турлари бўйича қуйидаги икки гуруҳга бўлинади: а) двигатели суюқ ёқилғида ишлайдиган автомобиллар; б) двигатели газсимон ёқилғида ишлайдиган автомобиллар (сиқилган ёки суюлтирилган газ билан ишлайдиган). 3.автомобилларнинг барча турлари ҳар хил йўлларда ҳаракатланиш хусусиятига қараб икки гуруҳга бўлинади: …
3
одификацияларини ишлаб чиқаради. автомобилларнинг модификацияси рақамлар билан белгиланади. рақамлар олдида ҳарфли белгилар ишлаб чиқарувчи заводни билдиради. масалан: горький автомобиль заводи газ; минск автомобиль заводи маз ва ҳакозолар. ҳарфлардан кейин тўртта ёки бешта рақам кўрсатилади. биринчи рақам автомобиль синфини, иккинчиси автомбиль турини, учинчи ва тўртинчи модель номерини, бешинчи рақам эса (агар қўйилган бўлса) модификациянинг тартиб номерини ифодалайди. иккинчи рақам, автомобилларни вазифасига ёки ихтисослаштирилганлигига қараб ажратиш имкониятини беради: 1-енгил автомобиллар; 2-автобуслар; 3-юк автомобиллар; 4-эгарсимон шатакчилар; 5-самасваллар; 6-цистерналар; 7-фургонлар; 8-заҳира (резерв); 9-махсус автомобиллар. дастлабки икки рақам (индекс) бўйича автомобилларни белгилаш тизими қуйидаги умумий кўринишларга эга бўлади: енгил автомобиллар двигателнинг иш ҳажми л. 1,2 гача 1,3-1,8 1,9-3,5 3,5 дан ортиқ индекс 11 21 31 41 автобуслар узунлиги м. 5,0 6,0-7,5 8,0-9,5 10,5-12,0 16,5 индекс 22 32 42 52 62 юк автомобиллар рухсат этилган энг юқори (максимал) массаси т. 1,2 1,3-2 2,1-8 9 -14 15-20 21-40 40> автомобиллар индекси: бортли платформа 13 23 33 43 …
4
; 8.двигатель цилиндрлар сони, жойлашиш тартиби; 9.цилиндрларнинг иш ҳажми (л); 10.двигателнинг энг катта самарали қуввати (км/с). 4.автомобилларнинг умумий тузилиши. автомобилнинг асосий агрегатлари замонавий автомобиллар жуда мураккаб машинадир, у бир-бирига боғлиқ бўлган ҳолда маълум бир вазифани бажарувчи механизмлар ва қисмлардан ташкил топган. шунинг учун ҳам автомобилларнинг умумий тузилиши ва механизмларининг жойлашувини ўрганиш мақсадида унинг конструкциясини учта асосий қисмлар двигатель, шасси, кузларга ажратиш мумкин. двигатель-цилиндрларда ёнаётган ёқилғининг иссиқлик энергиясини механик ишга айлантириб беради. шасси-автомобилнинг асоси бўлиб, айлантирувчи моментни двигателдан ғилдиракларга узатувчи механизмларни бир бутун қилиб бирлаштиради. шасси таркибига уч гуруҳ механизм ва тизимлар киради: куч узатмаси (трансмиссия), юриш қисми ва бошқариш механизмлари. 1.куч узатмаси - двигатель валидан келаётган буровчи моментни ўзгартирган ҳолда етакчи ғилдиракларга узатиб беради. куч узатмаси илашиш муфтаси, узатмалар қутиси, карданли узатма, асосий узатма, дифференциал ва ярим ўқлардан иборат. илашиш муфтаси двигателни узатмалар қутисида қисқа муддатга ажратишга, узатмаларнинг равон ишлашга ва автомобилни равон қўзғатишга хизмат қилади. узатмалар қутиси двигатель ҳосил …
5
тирган ҳолда етказиб беради. 2.юриш қисми етакчи ғилдиракларнинг айланма ҳаракатини автомобилнинг илгарилама ҳаракатини таъминлайдиган аравадан ташкил топган. юриш қисмига рама, олдинги ва орқа кўприклар, осмалар ва ғилдираклар киради. рамага автомобилнинг барча механизм ва тизимлари ўрнатилади (1.1-расм). 3.бошқариш тизими автомобилнинг ҳаракат йўналишини ўзгартириш, секинлаштириш ва тўхтатиш учун хизмат қилади. бошқариш тизими иккита алоҳида тизимлардан: руль бошқармаси ва тормозлаш тизимидан иборат. руль бошқармаси, руль чамбараги 4, руль механизми 16, бўйлама тортқи 17 ва ричаг 18 дан ташкил топган. руль чамбарагининг буралиши натижасида, трапецияни ташкил қилган тортқи ва ричаглар ёрдамида олдинги ғилдирак бурилади ва автомобиль ўз ҳаракат йўналишини ўзгартиради. тормоз бошқармаси ғилдираклар 5 ва 14 ҳамда куч узатмасида жойлашган тормоз механизмлари билан уларга келтирилган юритмалардан ташкил топган. фойдаланилган адабиётлар 1. mamatov x. avtomobillar (avtomobillar konstruksiyasi asoslari) 1 va 2 qism. darslik, toshkent, о‘qituvchi, 1995 yil. 2. mamatov x. avtomobillar (avtomobillar konstruksiyasidan oliy о‘quv yurtlari uchun programmalashtirilgan о‘quv qо‘llanmasi). toshkent, о‘qituvchi, 1998 yil. 3. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"транспорт воситаларининг умумий тузилиши" haqida

1426059156_60374.doc £ £ ³ транспорт воситаларининг умумий тузилиши режа: 1.автомобилларнинг таснифи (классификация); 2.автомобиль моделларини белгиланиши (индекслаш); 3.автомобилларнинг техник тавсифи (характеристикаси); 4.автомобилларнинг умумий тузилиши. автомобилнинг асосий агрегатлари. таянч сўзлар: автомобиль; модель; модификация; класс; индекс; деталь; узел; механизм; агрегат; тизим; шасси; куч узатма; кузов; автомобилнинг юриш қисми. 1.автомобилларнинг таснифи (классификация) автомобиль - ўзи ҳаракатланувчи деган маънони беради (авто-грекча ўзи, мобил-лотинча ҳаракатланувчи). автомобиль қуруқликда ҳаракатланувчи транспорт воситаси бўлиб, мустақил энергия манбаига эга бўлган двигатель билан жиҳозланган, ҳамда катта қулайликка эга бўлган бўлиб рельссиз йўлларда юк ва йўловчиларни таш...

DOC format, 64,5 KB. "транспорт воситаларининг умумий тузилиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.