автомобил двигателини йиғиш.

DOC 296,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404978599_55262.doc йцукенгшўзхъфқвапролджэячсмитьбю автомобил двигателини йиғиш. режа: 1. умумий қоидалар. 2. двигателларнинг йиғма бирликларини йиғиш хусусиятлари. 3. двигателни умумий йиғиш. 1.умумий қоидалар. двигателнинг конструктив хусусиятлари ва техник кўрсаткичлари (цилиндрлар сони, сиқилиш даражаси, қувват, масса, тирсакли валнинг айланиш частотаси, буровчи момент) уни йиғиш технологик жараёнини белгилаб беради. цилиндрлари бир қатор ва айрисимон жойлашган двигателларни йиғиш бир-биридан анча фарқ қилади. ҳаво оқими билан совитиладиган двигателларни йиғиш суюқлик билан совитиладиганларга қараганда бошқача. биринчисининг блоки алоҳида цилиндрлардан иборат бўлиб, йиғув жараёнида двигател картерига маҳкамланади. иккинчисидаги цилиндрлар блоки эса – монолитдир. ички ёнув двигателларидаги энг муҳим йиғма бирлик кривошип-шатун механизми ҳисобланади. бу механизм ўзгарувчан ҳарорат ва кучлар таъсири остида ишлайди, шунинг учун уни йиғиш ишларига, айниқса туташ деталлардаги тирқишларга ва тарангликларга қатъий талаблар қўйилади. туташувларнинг зарурий аниқлиги деталларни ҳақиқий ўлчамлар бўйича хомаки гуруҳлаш ва уларга тегишлича белги қўйиш билан таъминланади. масалан, поршенлар, поршен бармоқчалари ва цилиндрлар бир неча гуруҳга сараланади ва уларга ҳар бир гуруҳнинг ўз …
2
рсакли валлар, уларни тайёрлаш жараёнида алоҳида мувозанатланади, қатор ҳолларда – йиғма кўринишида. номувозанатлик двигател турига боғлиқ. «жигули» автомобили двигателининг тирсакли вали номувозанати 12 г см дан ортмайди; «газ» автомобиллларининг двигателларида залвор ғилдиракнинг номувозанати йиғиш олдидан 35 г см дан ошмайди, тирсакли вал ва илашма билан бирга – 70 г см гача бўлади. двигателнинг асосий йиғма бирликлари – шатун ва поршен гуруҳи, цилиндрлар блоки, блок каллаги, тирсакли вал, мой насосидир. 2. двигателларнинг йиғма бирликларини йиғиш хусусиятлари. шатун-поршенли узелни йиғиш. поршен, шатун ва поршен бармоқчаси бир-бирига мос ўлчамлар гуруҳидан олиб тўпланади. поршенлар этакнинг ташқи диаметрига қараб, цилиндр гильзаларининг ўлчам гуруҳига, поршен бармоқчаларининг ўрни диаметрига боғлиқ ҳолда танланса, шатунлар – юқори каллакдаги тешик диаметрига қараб ва бармоқча диаметрига боғлиқ ҳолда танланади. шатун-поршенли узел, одатда, автомат ва автоматлаштирилган қаторларда йиғилади. бундай қаторларда ювиш-қуритиш агрегати ва йиғувчи автоматлар кетма-кет ўрнатилади. дастлаб, поршен, шатун ва бармоқчалар билан йиғилади, кейин бу йиғма кейинги йиғув автоматига узатилади. у …
3
йиғув позициясига келади. бу ерда механизм ёрдамида кўтарилади ва шатун поршенга киради. кейин поршен ва шатуннинг мос келиб қолган тешикларига бармоқча пресслаб кийгизилади, сўнгра, шатун поршен билан бирга пастга тушади, стол эса айланади. кейинги позицияда поршенга пресслаб кийгизилган бармоқчанинг икки томонига ҳалқа кийгизилиб, қотирилади. ҳалқалар тўплагичлар иккита механизм ёрдамида узатилади. шундан кейин поршенга ҳалқалар кийгизилади. ҳалқалар гоҳо бир-бирига ёпишиб қолади, шунинг учун баъзи автомат қаторларда уларни уюмдан олиб ўрнатилади. цилиндр блокларини йиғиш автомат ва автоматлаштирилган қаторларда бажарилади. автоматлаштирилган қаторда, одатда, йўналтирувчи втулкалар ўрнатилади, блок ўзак подшипниклар билан йиғилади, болтлар бураб киргизилади. ўзак подшипник қопқоқлари йўналтирувчи втулкалар ёрдамида цилиндрлар блокига нисбатан мўлжалланади. втулкалар блок тешигига ва подшипник қопқоғига пресслаб киргизилган бўлади. цилиндрлар блокини ўзак подшипник қопқоқлари билан йиғадиган автомат қаторда тўртта агрегат бор. биринчи агрегатда блокга ўзак подшипник қопқоқлари ўрнатилади, иккинчисида-қопқоқ болтлари бураб киргизилади, учинчисида-болтлар муайян бураш моменти билан қотирилади, тўртинчисида-қопқоқларга белгилар қўйилади. бир вақт, болт кирган тешиклар сиқилган ҳаво билан …
4
и назорат қилиш; шпилкаларни, найчалар ўрнатиладиган шпилкаларни, форсункалар қотириладиган шпилкаларни, мой оқиб чиқадиган найчалар маҳкамланадиган тирсакни бураб киргизиш; клапанларни узил-кесил ўрнатиш, уларнинг уч томонига пружина, ликопча кигизиш ва сухарларни ўрнатиш; йиғилган узелни текшириш. автомат қаторда йиғув позицияларидан ташқари ёрдамчи амаллар ҳам бажарилади. блок каллагини автомат қаторда йиғиш қуйидаги тартибда бажарилади: газ киритувчи ва чиқарувчи клапанлар тўпламини ўрнатиш, ўрнатувни назорат қилиш, белги қўйиш, ишқаланиш, каллак ва клапанларни ювиб қуритиш; ёнув камераларига киргизмаларни ўрнатиш; ёнув камераларининг бўртмасини текшириш; клапанлар пружинаси тўпламини ўрнатиш; клапанларни пружиналар билан йиғиш; шпилкалар, чақмоқлар ва штуцерларни бураб киргизиш. йиғув ишлари автоматларда бажарилади, блок каллаклари ва деталлар йиғув жойига конвейерлар, титратиб узатувчи манбалар ёрдамида етказилади. улар гидро ва электр юритгичлардан куч олади. қатор автомат тарзда бошқариш тизимига эга. 3. двигателни умумий йиғиш. зил-130 автомобилининг айрисимон двигателини йиғадиган автоматлаштирилган қатор ишини кўриб чиқамиз. бу қаторда айрисимон двигателларнинг турли кўринишларини йиғиш мумкин. қатор учта участка (i-iii) дан иборат бўлиб, ҳар бирида …
5
и атрофида айланиб кетади ва двигателнинг остида сирпаниб, тагидан ўтиб кетади. iii участкада двигателлар йўлдош-мосламаларга қўйилади. йўлдош-мослама қўзғалмас планкаларга маҳкамланган роликлар устида, айланувчи думалоқ штанга ва бикр илмоқлар ёрдамида сурилади. сурилишдан олдин штангалар шундай айланадики, илмоқлар вертикал ҳолатни эгаллайди. илмоқлар йўлдош-мосламага тиралиб, уни бир қадам илгари суради. кейин штанга ва илмоқлар тескари йўналишда айланади ва дастлабки ҳолатга қайтади. йиғув позицияларида йўлдош-мосламани турғун қилиш учун бошқа бир штанга ва унинг бикр таянчи айланиб, йўлдош-мосламани уясига кириб қолади. участка охирида йиғилган двигател туширилади ва бўяшга узатилади, йўлдош-мосламалар эса, қатор остидан ўтган хандакда жойлашган махсус конвейер ёрдамида дастлабки ҳолатга қайтарилади. двигателни қатор бўйлама ўқига нисбатан мўлжаллашда айланувчи столлар ва барабанлар қўлланилади. автоматлаштирилган йиғув қаторининг бошқарув тизими махсулотни берилган такт билан чиқариш имконини беради. i ва iii участкаларда двигателнинг ўқи ташиш йўналишига перпендикуляр, ii участкада – параллел (схемада стрелка билан кўрсатилган). автоматлаштирилган қаторда двигателни йиғишни технологик схемасини кўриб чиқамиз; йиғув жойлари кўрсатилган. i участкада …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "автомобил двигателини йиғиш."

1404978599_55262.doc йцукенгшўзхъфқвапролджэячсмитьбю автомобил двигателини йиғиш. режа: 1. умумий қоидалар. 2. двигателларнинг йиғма бирликларини йиғиш хусусиятлари. 3. двигателни умумий йиғиш. 1.умумий қоидалар. двигателнинг конструктив хусусиятлари ва техник кўрсаткичлари (цилиндрлар сони, сиқилиш даражаси, қувват, масса, тирсакли валнинг айланиш частотаси, буровчи момент) уни йиғиш технологик жараёнини белгилаб беради. цилиндрлари бир қатор ва айрисимон жойлашган двигателларни йиғиш бир-биридан анча фарқ қилади. ҳаво оқими билан совитиладиган двигателларни йиғиш суюқлик билан совитиладиганларга қараганда бошқача. биринчисининг блоки алоҳида цилиндрлардан иборат бўлиб, йиғув жараёнида двигател картерига маҳкамланади. иккинчисидаги цилиндрлар блоки эса – монолитдир. ички ёнув двигателлар...

Формат DOC, 296,5 КБ. Чтобы скачать "автомобил двигателини йиғиш.", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: автомобил двигателини йиғиш. DOC Бесплатная загрузка Telegram