қуруқ консерваланган хом ашёни узоқ муддатли сақлаш

DOC 275.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1482390646_66777.doc қуруқ консерваланган хом ашёни узоқ муддатли сақлаш режа: 1. хом ашёни вақтинча сақлаш. 2. хом ашёни сақлаш тартиби ва назорати. 3. хом ашёни тамғалаш, қадоқлаш ва ташиш қоидалари. тузламасдан қуритиб консерваланган ва тузлаб қуритиб консерваланган тери хом ашёларини йилнинг хоҳлаган вақтида бир жойда фақат алоҳида тахловларда жойлаштириб сақлаш мумкин. сақлаш учун яхши қуритилган, намлик миқдори 20% дан ошмаган, терихўр ва куя личинкалари билан зарарланмаган терилар олинади. қуруқ тузланган терилар олдиндан нафталин ёки парадихлорбензол сепилган, баландлиги 3,5, майдони 4х3 м бўлган тахловларда ва 5х6 м тахмонларда жойлаштирилади. тахмонларнинг баладлиги полдан камида 10 см юқори бўлиши керак. терилар тахловга умуртқасини ичкарига қилиб жойлаштирилади, фақат маълум қисми тахловни текислаш учун ташқарига қилиб жойлаштирилади. сўнгра нафталин ва парадихлорбензол сепиб чиқилади. қуруқ хом ашёни сақлашнинг умумий давомийлиги 2 йилдан кўп эмас. хом ашёни вақтинча сақлаш. ойлик режа бўйича чарм ишлаб чиқарувчи корхоналарга юбориладиган чарм хом ашёси узоқ муддатга эмас, балки вақтинчалик сақланади. бундай хом …
2
унинг асосидан учигача бир хил оралиқ масофада учта ҳарорат тарновчалари ўрнатилади. ҳўл тузланган хом ашё сақланадиган хоналарда ҳавонинг нисбий намлиги 70-80%, ҳарорат 200 с дан ошмаган бўлиши, қуруқ тузланган хом ашё учун юқоридагиларга мувофиқ равишда 65-70%, ва 300 с дан ошмаслиги керак. сақлаш учун жойлаштирилган хом ашёнинг ҳолатини назорат қилиш, авваламбор ҳона ва тахлов ичидаги ҳарорат ҳамда ҳаво намлигининг ўзгаришини кузатиб бориш йўли билан амалга оширилади. одатда хона ҳароратидан тахлов ичидаги ҳароратнинг сезиларли даражада ошиши, тахлов ичида хом ашёда чирикли парчаланиш жараёни бораётганидан далолат беради. ҳарорат тарновчаларига термометр киритилади ва тарновчанинг ташқи тешиги бекитилади (67-расм). тахлов ичидаги ҳарорат ҳар доим бир вақтда ўлчанади: ёзда ва кузда – ҳар куни, баҳорда – ҳафтада икки марта, қишда – ҳафтада бир марта. термометрнинг кўрсаткичлари асосида ҳар бир тахлов бўйича ҳарорат графиклари тузилади ва улар ҳавонинг ҳарорат графиклари билан солиштирилади. агар тахлов ичидаги ҳарорат хона ҳароратига тенг ёки ундан паст бўлса ва хўл тузланган …
3
ш корхоналарига жўнатилади. бундан ташқари тахловларда чирикли ҳид, қуруқ хом ашёда куя ва терихўр қўнғизларнинг бўлиши, шилимшиқнинг бошланиши ёки мездра томонининг қизаришини аниқлаш мақсадида вақт-вақти билан кўриклар амалга оширилади. бирор бир бузилиш аломатларини пайқаганда, тахловдаги терилар дарров туширилади. хом ашё сақланадиган хонадаги ҳавонинг намлигини аниқлаш учун психрометрлар қўлланилади. психрометр бирга ўрнатилган иккита термометр кўринишига эга(68-расм). термометрлардан бирининг симобли резервуари дока ёки бошқа гигроскопик мато билан ўралади ва сувли идишга туширилади. сув матони ҳўллаб термометр резервуаригача кўтарилади ва буғланади. хона ҳавоси қанчалик қуруқ бўлса, мато сиртидан сувнинг буғланиши шунча тез кечади. буғланиш вақтида ҳўлланган матога суюқлик орқали иссиқлик узатиш рўй беради. бунинг натижасида ҳўл термометрнинг кўрсаткичи, қуруқ термометрнинг кўрсатгичига қараганда кичик ёки тенг бўлади. ҳаво қанчалик қуруқ бўлса, қуруқ ва ҳўл термометрлар кўрсатгичларининг орасида шунча катта фарқ бўлади, ўз навбатида, ҳавонинг нисбий намлиги кичик бўлади. нисбий намликни аниқлаш учун махсус жадвалдан фойдаланилади. ёз вақтида сақлаш хоналарини, аниқса хўл хом ашё сақланадиган …
4
терилари учун) массаси ёки дециметр квадратларда майдони кўрсатилади. ҳўл тузлаб консерваланган чарм хом ашёси жунли ёки мездрали томонини ташқарига қаратиб той қилиб жойлаштирилади ва арқон билан маҳкам боғланади (4-расм). тузламасдан қуритиб ва тузлаб қуритиб консерваланган териларни ёйилган ҳолатда жунли томонини бир бирига қаратиб, уч марта кўндалангига ва бир марта узунасига арқон билан маҳкам боғланади (5-расм). чарм хом ашёсини транспортнинг ҳамма турида (автотранспортдан ташқари) ташишда, тойлар махсус қадоқловчи матолар билан ўралмайди. чарм хом ашёсини тагликларда ташишга ҳам рухсат этилади. бир тойга ёки тагликка фақат бир турдаги ва бир хил усулда консерваланган терилар жойлаштирилади. бир тойнинг массаси 40 кг дан, бир тагликка жойлаштирилган терилар массаси – 1000 кг дан ошмаслиги лозим. ҳар бир той ёки тагликка майдони 100-150 см2 гача бўлган терилар боғланади. унда хом ашё юборувчи корхонанинг номи, тери тури, тойдаги ёки тагликдаги терилар сони, той ёки таглик рақами, массаси, териларнинг умумий майдони, дм2 ва консервалаш усули кўрсатилади. фойдаланилган адабиётлар рўйхати …
5
, 2003 13. жукова м.а. индустрия туризма: менеджмент организации. м.: «финансы и статистика», 2006. 14.зорин и.в., квартальнов в.а. энциклопедия туризма. м. финансы и статистика, 2000. 15. кабушкин н.н. менеджмент туризма. «новое знание» м., 2001. 16. квартальнов в.а. иностранный туризм. м.: «финансы и статистика», 2003. 17.квартальнов в.а. туризм . учебник. м., «финансы и статистика». 2004. 1-расм. қурук консерваланган териларни жойлаштириш 2-расм. қаршилик термометрини тахловда жойлаштириш тасвири 1- тахлов; 2- ҳимояловчи гилза; 3- қаршилик термометри; 4—шлангли чиқиш йўли; 5- штепсельли ажратма 3-расм. психрометр 4-расм. ҳўл тузланган чарм хом ашёсини қадоқлаш 5- расм. тузламасдан қуритиб ва тузлаб қуритилган чарм хом ашёсини қадоқлаш

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қуруқ консерваланган хом ашёни узоқ муддатли сақлаш"

1482390646_66777.doc қуруқ консерваланган хом ашёни узоқ муддатли сақлаш режа: 1. хом ашёни вақтинча сақлаш. 2. хом ашёни сақлаш тартиби ва назорати. 3. хом ашёни тамғалаш, қадоқлаш ва ташиш қоидалари. тузламасдан қуритиб консерваланган ва тузлаб қуритиб консерваланган тери хом ашёларини йилнинг хоҳлаган вақтида бир жойда фақат алоҳида тахловларда жойлаштириб сақлаш мумкин. сақлаш учун яхши қуритилган, намлик миқдори 20% дан ошмаган, терихўр ва куя личинкалари билан зарарланмаган терилар олинади. қуруқ тузланган терилар олдиндан нафталин ёки парадихлорбензол сепилган, баландлиги 3,5, майдони 4х3 м бўлган тахловларда ва 5х6 м тахмонларда жойлаштирилади. тахмонларнинг баладлиги полдан камида 10 см юқори бўлиши керак. терилар тахловга умуртқасини ичкарига қилиб жойлаштирилади, фақат маълум қи...

DOC format, 275.5 KB. To download "қуруқ консерваланган хом ашёни узоқ муддатли сақлаш", click the Telegram button on the left.