консервалаш усуллари

DOC 63,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403340920_44706.doc консервалаш усуллари режа: 1. консервалаш. қуюқ туз эритмасида консервалаш 2. тузламасдан қуритиб ва тузлаб қуритиб консервалаш. 3. пикеллаб ва ачитиб консервалаш. 4. консервалашнинг янги усуллари. таянч иборалар: консервалаш, қуюқ туз эритмасида консервалаш, тузлукли усул, тузлаб қуритиб консервалаш, тузламасдан қуритиб консервалаш, пикеллаб консервалаш, ачитиб консервалаш, нурлар ёрдамида консервалаш, мўзлатиб консервалаш. консервалаш. ҳайвон терилари унинг танасидан ажратилган пайтдан бошлаб янги шилинган терилар деб юритилади, лекин ҳайвонни сўйишдан кейин, терилар бактериялар ва ферментлар таъсирида ўзгара бошлайди. бунинг оқибатида нуқсонлар пайдо бўлиб, хом ашё сифатига ва чарм чиқимига салбий таъсир кўрсатади. тери бўзилишининг биринчи белгиси бу унинг ағдарма томони ранги ўзгариши бўлиб у шилимшиқланади. йирингга ўхшаш хил пайдо бўлиб, соч илдизи билан халтаси орасидаги боғланиш сусаяди ва у тўқила бошлайди ҳамда, эпидермиснинг шохли қатлами қатламларга ажрала бошлайди. буларнинг ҳаммаси, териларни консервалаш заруратини келтириб чиқаради. шу сабабли, мол сўйилдими, терилар 1 -2 соатда чиқиндилардан тозаланади ва совутилади. шундан сўнггина улар консерваланади. консервалашнинг мақсади бактерия …
2
қ мўзлатиш усули билан консерваланган терилар 5% вазнини йўқотади, яъни, мўзлатилган хом-ашё, янги шилинган терининг 95% массасини ташқил қилади. қуюқ туз эритмасида консервалаш. терилар ош тузи билан консерваланади, мақсад теридан эркин ҳолатдаги намлик йўқотилиб, тери қатламида ош тузининг тўйинган эритмасини ҳосил қилишдан иборат. бу усул билан консервалашда, осмотик босимнинг муҳитда ўзгариши, тери оқсилларининг физик-кимёвий алмашиниши ва актив гуруҳлари билан натрий хлориднинг кимёвий боғланиши кузатилади. бу билан тери оқсилларига таъсир этувчи микроорганизм ва ферментлар ривожланишига йўл қўйилмайди. чарм хом ашёлари учун бу усул кўп қўлланилади. хом ашёларга ишлов беришда намлиги 5% дан ошмаган ва бошқа туз чиқиндилари жуда кам бўлган тоза тузлар ишлатилади. биринчи марта ишлатилган туз, иккинчи марта антисептик қўшилиб ишлатилиши мумкин. яхши тузланган терининг дермаси зич ва қайишқоқ бўлиб, нам ҳолатда бўлиши керак. жун қоплами эса дерма билан мустаҳкам боғланган бўлади. катта, кичик, чўчқа, қўй, эчки терилари алоҳида тузланади. қуюқ туз эритмасида консервалашда икки усул қўлланилади. биринчи усул бўйича …
3
қилган терилар юкланади. бу усул механизациялаштирилганлиги туфайли муддати қисқа. иккинчи усул, тузлук усули дейилади. тузлукнинг мақсади, терилар ош тузининг қуюқ эритмасида ишлов берилиб, кейин яна қуруқ туз сепилиб ғарамланади. тузлук усулида терилар 26% ли ош тузи эритмасида сақланади, унинг концентрацияси ҳар 6 соатда ош тузи қўшиш билан 4-6 марта тартибга келтирилади. эритмага (1-2 г/л) миқдорида натрий фтор силикати антисептик сифатида солинади. тузлук усули жараёнининг умумий муддати тери массаси, ишлов берадиган аппаратнинг ҳажми ва турига қараб 26-24 соатни ташқил қилади. суюқлик коэффициенти 2,5-4, оптимал ҳарорат 15ос ни ташқил қилади ва у 20ос дан юқори, 10ос дан паст бўлмаслиги керак. тузлук усулини чанда, баркасда ва осма барабанларда олиб бориш мумкин. тузлукдан чиққан терилардан сув оқиши учун камида у 2 соат ётқизиб қўйилади. тузлуклаш тугагач, терилар тоза сўйилган хом-ашё массасига нисбатан яна 15-25% қуруқ туз билан қўшимча тузланиб, терилар жовонлада ғарамланади. тузлук усулида консерваланган хом ашё биринчи усул тузлашга қараганда сақлашга анча чидамли, …
4
намликни йўқотиб ўзига тузни сингдиради. бунда намлик шимилган тузга қараганда кўпроқ, яъни у дерма массасига нисбатан 30% гача йўқолади. ҳўл тузланган териларнинг массасининг камайиши "усол" деб юритилади. биринчи усул билан консерваланган терилар массаси, хом ашё массасининг 87% ни, иккинчи усул бўйича 83% ни ташқил қилиши аниқланган ва бу давлат стандартлари томонидан белгиланган. тузламасдан қуритиб ва тузлаб қуритиб консервалаш. тузламасдан қуритиб консервалаш усулида, сувсиз муҳитда микроорганизмлар фаолияти тўхтайди. қуритиш жараёнида терилар майдони ва қалинлиги бўйлаб текис сувсизланиши лозим. терилар (20-35ос) ҳароратда, (45-60 %) ҳавоннинг маълум нисбий намлигида текис ёйилиб қуритилади. қуёш ҳарорати баланд бўлганда, қуритиш амалга оширилмайди, чунки терида нуқсонлар пайдо бўлади. кўпгинча уй ва ёввойи мўйна терилари қуритиш усули билан консерваланади. терилар айвонларда, махсус қурилмаларда яхшилаб ёйиб қуритилади. қуритишда терилар тортилиб (қисқариб) қурийди, яъни унинг майдони ва қалинлиги кичиклашади. бу усулда қуритилган терилар, тоза сўйилган ҳолатидагига қараганда майдони 15 % гача, қалинлиги 30-40 % гача кичиклашади. яхши қуритилган терида 15 …
5
узланган териларнинг (жунсиз) намлиги 18-20%, ош тузининг миқдори 15-20% сарф бўлади. бу усулда консерваланган ҳамма турдаги териларнинг массаси хом ашё массасининг 50% ни ташқил қилиши давлат стандартлари томонидан ўрнатилган. хом ашёға нисбатан қуруқ тузланган қўй, эчки терисининг майдони 94% ни, чўчқаники 88% ни ташқил қилади. пикеллаб консервалаш. териларни кислота ва туз эритмасида ишлов бериш пикеллаш дейилади. бу усул қўй ва эчки тери тўқимаси учун қўлланилади (ивитиш-қўллаш жараёнларини ўтаган ва жуни бўлмаган терилар учун). пикел эритмаси асосан 15-20% ли ош тузи билан 2% ли хлорид ёки сульфат кислота эритмасидан ташқил топган. пикелланган тери тўқимаси ҳўл жойларда ва ҳўл ҳолатда сақланса мағорлайди ва чирий бошлайди. пикелланган тери тўқимасини яхши сақлаш мақсадида у хромланади. ачитиб консервалаш. ачитиш усули териларни нон ачитқиси билан ишлов беришга айтилади. сувга арпа ёки тариғнинг ёрмаси билан ош тузи аралаштирилганда, нон ачитқиси ҳосил бўлади, бу пикеллаш ҳам дейилади. ун таркибида протеолитик ва диастатик ферментлар крахмал, клетчатка ва оқсил моддалар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"консервалаш усуллари" haqida

1403340920_44706.doc консервалаш усуллари режа: 1. консервалаш. қуюқ туз эритмасида консервалаш 2. тузламасдан қуритиб ва тузлаб қуритиб консервалаш. 3. пикеллаб ва ачитиб консервалаш. 4. консервалашнинг янги усуллари. таянч иборалар: консервалаш, қуюқ туз эритмасида консервалаш, тузлукли усул, тузлаб қуритиб консервалаш, тузламасдан қуритиб консервалаш, пикеллаб консервалаш, ачитиб консервалаш, нурлар ёрдамида консервалаш, мўзлатиб консервалаш. консервалаш. ҳайвон терилари унинг танасидан ажратилган пайтдан бошлаб янги шилинган терилар деб юритилади, лекин ҳайвонни сўйишдан кейин, терилар бактериялар ва ферментлар таъсирида ўзгара бошлайди. бунинг оқибатида нуқсонлар пайдо бўлиб, хом ашё сифатига ва чарм чиқимига салбий таъсир кўрсатади. тери бўзилишининг биринчи белгиси бу унинг ағдарма ...

DOC format, 63,0 KB. "консервалаш усуллари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: консервалаш усуллари DOC Bepul yuklash Telegram