газламаларни бичиш жараёни

DOC 77.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1407903226_58717.doc газламаларни бичиш жараёни режа: 1. бичиш цехида қилинадиган ишлар тури. 2. газламаларни тўшаш усуллари. 3. газламаларни қирқиш. 4. тўшамаларни тамғалаш. 5. деталларни бичиш. 6. деталларни комплектлаш. 7. деталларни номерлаш. бичиш цехига газламалар тайёрлов цехидан олиб келинади. вақтинча жавонларда сақланади. бичиш цехида газлама тўшашнинг мавжуд усуллари юкни ташиш ва жойлаштиришга оид жуда кўп ишларни талаб этади. бичиш цехига келган газлама тўплари маълум вақтгача у ерда сақланади, кейин ишлаб чиқариш дастурига мувофиқ кўтаргич-транспорт воситалари ёрдамида тўшаш жойларига келтирилади. шунинг учун юк ташиш воситаларининг ўзи газламани вақтинча сақлашга хизмат қилади. шунда ташиш воситаларидан сақлаш ғилдиракчали яшиклар, платформалар ёки қўшма элеватор типидаги жавонлар ана шундай бичиш цехидаги тўшаш ускуналарига келтирилади. асосан симметрик жуфт деталлардан иборат кийимларни бичишда газламани ўнгини ўнгига қаратиб тўшаб бичганда бир йўла иккита детал чиқади. симметрик деталлари йўқ кийимни бичишда эса деталларни бўрлаб чиқиш керак бўлади. шунинг учун симметрик жуфт деталлари бўлмаган кийимларни бичишда кўпинча газлама ўнгини пастга қаратиб тўшалади. …
2
ши керак. тайёр кийимда баъзи газламаларнинг туки биридан ёқаси томон йўналиб туриши, баъзиларнинг туки эса ёқадан бари томон йўналиб туриши зарур. тўшашда булар ҳам эътиборга олинади. газлама тўпида бирор нуқсон бўлса, бўрлама ёки трафарет қайси жойига тўғри келишини текшириб кўриш керак . агар бу деталга тўғри келиб қолса, унда газламанинг шу қаватини бир ёққа суриб ёки учини алмаштириб тўшаб, нуқсон бир томонга чиқинди чиқадиган жойга тўғри келтирилади. битта газлама тўпидан бир нечта тўшама параллел тўшалса, ҳар қайси тўшамага алоҳида-алоҳида бўрлама ёки трафарет қўйиб мавжуд нуқсонлар қаерга тўғри келиши текшириб кўрилади. газлама тўшаш жараёнида барча қаватларни милклари тўшаманинг бир томонига келтирилади. тўшамадаги газлама қаватларини тортиб жойлаштириш ёки тортиб тўғрилаш ярамайди. уст кийим газламаларини тўшашда бараварига икки киши ишлайди. улар тўшашни бошлашдан олдин хисоб картаси билан танишиб чиқади. тўшама столларига керакли белгилар қўйиб чиққандан кейин тўшама бошланадиган жойига чекловчи чизғич ўрнатадилар. газламалар қўлда тўшаладиган бўлса, ишчилар газлама тўпини махсус мосламаларга ўрнатадилар ва …
3
ади. параллел тўшаш усули шундан иборатки, унда ҳар қайси газлама тўпи охиригача тўшама столларига ёки бир неча столга бир вақтда тўшалади, тўшамалар эса барча тўплар тўшаб бўлингандагина қирқилади. параллел тўшаш усулида тўшовчилар звеноси битта ҳисоб картасида қанча тўшама кўрсатилган бўлса, шунча столда баравар ишлайдилар. ҳисоб картасида бир нечта бўйи қисқа тўшамалар назарда тутилган бўлса, бригада звенолари сарфлайдиган вақтни тенглаштириш мақсадида бирорта звено иккита қисқа тўшамани бир столда тўшайди. параллел тўшаш усулининг энг катта камчилиги шуки, бунинг учун бичиш цехининг сатхи анчагина кенг бўлиши керак. газламани аралаш тўшаш усули параллел тўшаш усулининг икки ёки ундан ортиқ марта кетма-кет такрорланишидан иборат. бу усулда тўшалганда, икки кишидан иборат тўшовчилар битта ҳисоб картасида кўрсатилган беш-олти тўшамани икки-уч столда баравар тўшайдилар. газламалар қўлда ёки машина ёрдамида тўшалади. тўшовчилар ишини енгиллаштириш мақсадида тўшаш машиналаридан фойдаланадилар. тўшаш машиналарида газлама рулонининг учи машинага қистирилади. бунда тўшаш тезлиги машинанинг ҳаракат тезлигига баравар бўлади. рулон ўрамини очиш учун тезликни ўзгартириш …
4
шга мўлжалланган. маълумки параллел тўшаш усулида ҳисоб картасида кўрсатилган тўшаманинг ҳаммаси бир вақтда баравар тўшалади. икки қаватли тўшаш столида эса тўшалиб бўлинган столдаги тўшама қирқилаётган вақтда бўш столга газлама тўшаб турилади. тўшамалар устки қаватига бўрлама жойлаштирилади ва тўшама бўлакларга ажратилади. тикувчилик саноатида ишлатиладиган тўқимачилик материаллари хусусият ва тузилиш жихатидан турли хил бўлади. шунинг учун газламаларни бичиш усули бир хил бўлмайди. газламаларнинг хусусиятига, бичиш усулига, корхонанинг турига қараб, бир вақтда неча қават газламани баравар қирқиш мумкинлиги аниқланади. газламани бичишни икки хил усули: газламани универсал асбобда бичиш ва махсус асбобда бичиш усуллари бор. конструкция жихатидан хилма-хил қайчилар ва арралар ишлатилиб, газлама бичишнинг универсал усули кенгроқ тарқалган. бундай усулда тўқимачилик материалларини ҳар қандай фасон ва ҳар қандай размердаги кийимларга мўлжаллаб бичавериш мумкин. бунда бир хил кийимларни бичиб иккинчи хил кийимларни бичишга ўтишда бичиш ускунаси ҳам, қирқиш асбоби ҳам ўзгартирилмайди. универсал асбобда газлама бичишнинг энг асосий афзаллиги ҳам шундан иборат. универсал усулнинг камчилиги шуки …
5
учи тўшаманинг маълум нуқтасига ўрнатилади.дастур бўйича деталлар бичилади. деталларга размер ва ростлар бўрлама бўйича қўлда қўйилади. бичиш цехининг якуновчи технологик операциялари. бичиқлар размер ва ростлар ўйича комплектланади ва сифати текширилади. деталлар пачкасининг устки, ўртадаги ва остки қаватлардаги деталлар сифати назорат андазалар ёрдамида текширилади.тикиш вақтида деталлар адашиб кетмаслиги мақсадида номерланади. деталларни номерлаш: қўлда ёки машинада бажарилиши мумкин.қўлда бўр ёки қалам ёрдамида номер қўйилади. 65 кл машинасида номер ёзилган қоғоз талони тикилади. бундан ташқари “мето” машинасида бўёқ ёрдамида номер қўйилиши мумкин. деталлар комплекти боғланиб бичиқлар омборига жойланади. ҳар бир комплект учун йўл варағи тўлғизилади ва деталлар пачкасига бириктирилади. йўл варағида буюм номи, артикул, размер ва рости, пачкадаги буюм сони ёзилади. бундан ташқари бу цехда ёрлиқлар нашр этилади.

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "газламаларни бичиш жараёни"

1407903226_58717.doc газламаларни бичиш жараёни режа: 1. бичиш цехида қилинадиган ишлар тури. 2. газламаларни тўшаш усуллари. 3. газламаларни қирқиш. 4. тўшамаларни тамғалаш. 5. деталларни бичиш. 6. деталларни комплектлаш. 7. деталларни номерлаш. бичиш цехига газламалар тайёрлов цехидан олиб келинади. вақтинча жавонларда сақланади. бичиш цехида газлама тўшашнинг мавжуд усуллари юкни ташиш ва жойлаштиришга оид жуда кўп ишларни талаб этади. бичиш цехига келган газлама тўплари маълум вақтгача у ерда сақланади, кейин ишлаб чиқариш дастурига мувофиқ кўтаргич-транспорт воситалари ёрдамида тўшаш жойларига келтирилади. шунинг учун юк ташиш воситаларининг ўзи газламани вақтинча сақлашга хизмат қилади. шунда ташиш воситаларидан сақлаш ғилдиракчали яшиклар, платформалар ёки қўшма элеватор типидаги жа...

DOC format, 77.5 KB. To download "газламаларни бичиш жараёни", click the Telegram button on the left.