материалларни бичишда деталларни жойлаштириш улардан фойдаланишни меъёрлаштириш

DOC 231.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403341581_44728.doc материалларни бичишда деталларни жойлаштириш улардан фойдаланишни меъёрлаштириш режа: 1. бичишда материаллардан оқилона фойдаланишга таъсир кўрсатувчи омиллар. 2. чиқим турлари. 3. материаллардан фойдаланишда ишчи малакасининг таъсири. пойабзал таннархининг асосий қисмини материалларга сарфланган харажатлар ташкил қилади. улар бугунги кунда таннархнинг 42 - 87 % га тенг. агар оёқ кийими устки деталларини бичишда ҳар бир жуфтдан 1 % тежалса, ёки 0,15 – 0,25 дм2, унда йилида 5 млн. жуфт қувват билан ишлайдиган пойафзал корхонаси учун қўшимча 50 минг жуфт пойазал яратилади. материалларни бичишда тежаш ишлаб чиқариш матоталаблигини пасайтириш воситаси бўлиб, давлат аҳамиятига молик ишдир. шундан келиб чиқиб пойафзал ишлаб чиқаришда асосий материаллардан тежаб фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга бўляпти, айниқса улардан айримларини тайёрлаш учун ресурслар чекланган миқдорда эканлигини ҳисобга олсак. ҳаммадан олдин бу табиий чармларга тегишли, қайсиким сунъий ва синтетик материалларни қўлланилиши ўсишига қарамасдан пойабзал саноати учун асосий контсрукцион материал бўлиб қолмоқда. кўрсатиб ўтилганларга асосланиб чарм сарф меъёри илмий аниқланган, унинг хоссалари асосида …
2
қилиб, оёқ кийими ва чарм атторлик буюмлари деталларини чармдан бичиб олишда, ундан 100% фойдаланишга эришиб бўлмайди. материаллар ва деталлар махсус шаклининг физик-механик хоссаларига бўлган талаблар материалларини бичишда чиқимлар ҳосил бўлишига олиб келади. уларнинг пайдо бўлишига таъсир кўрсатувчи омилларни ўрганиш материаллардан оқилона фойдаланишни олдиндан аниқлаб беради. чиқимлар: андазалараро – 1; 2 – андазалараро кўприк; 3 – чеккадаги бўлади. йирик шохли каромол терисининг топографияси. от (асп) терисининг топографияси. андазалараро чиқимлар материалларга жойлаштирилаётганда қўшни деталлар андазаси орасида ҳосил бўлади. чеккадаги чиқимлар материал чекка атрофларида материал контурлари ва андазанинг ўлчамлари мувофиқ келмаган пайтда ҳосил бўлади. андазалараро кўприклар – деталлар туташ жойлаштирилган жойда, уларни бир-бирига зич жойлаштириш имкони бўлмаган пайтда ҳосил бўлади. агар материал майдонини а деб белгиласак, у ҳолда куйидаги тенгликни ёзиш мумкин a= a + (s + t + v)] n = a + s + t v +g; (2.1.) бичиш пайтида материалдан тежамли фойдаланиш р фойдаланиш кўрсаткичи билан фоизларда ёки р коэффиценти …
3
ди. материални бичишда қўлланиладиган деталлар андазаси конфигурацияси турли-туман бўлади. агар андаза контур ва деталларнинг тўғри ёки эгри чизиқли контурлари тўлиқ мос келса, андазалараро чиқимлар чиқмаслиги ҳам мумкин. кўп ҳолларда деталлар андазаси мураккаб контурга эга бўлади ва уларни чиқимларсиз биргаликда жойлаштириш имкони бўлмайди. андазалараро чиқимларни чекка чиқимлар ва андазалараро кўприкчалар умуман бўлмаган шароитда кўриб чиқиш мумкин. бу детал бичиб олинадиган материал кераклигига катта майдонга эга бўлса, мумкин бўлади. бунда шуни кўзда тутиш керакки, деталлар туташ жойда тирқишларсиз бичиб олинади, нисбий чекка чиқимлар 0к нолга яқин, нисбий андазалараро кўприкчалар ом.м. эса нолга тенг. шунда фақатгина андазалараро чиқимлар ҳосил бўлади. андазаларни жойлаштириш системаси қуйидаги талабларни қондириши шарт: осонлик билан қайта ишлаб чиқариладиган бўлиши керак, акс ҳолда, уни қўллаш имкони чекланган бўлади; берилган системада у ёки бу вариантдаги жойлаштириш тежамкорлигини баҳолаш тўғрисида лаборатория хулосаси олишга имкон бериши (оммавий бичишлар ўтказмай туриб) мумкин. андазалараро чиқимларни энг кам даражага келтириш. бу талабларни ю.п. зыбин таклиф этган …
4
фақатгина андазалараро чиқимлар майдонига боғлиқ бўлади яъни р=а/ (а+s) шундан келиб чиқиб, тўғри чизиқли қадам система бўйича бир хил андазанинг ўзини турли хил вариантда жойлаштирилса, катта ёки кичик майдонли параллелограмм ҳосил қилиш мумкин. мазкур системада андазаларни бир неча вариантда жойлаштириш мумкин, шунинг учун турли вариантдаги жойлашишда андазаларнинг ўринлашувда зичлиги аниқланади ва энг кичик паралелограммнинг майдони топилади. андазалар жойлашишига мувофиқ келадиган энг кам майдонли паралелограмм қулай бўлиб ҳисобланад, чунки кам миқдорда андазалараро чиқимларни беради. андаза юзасининг оптимал параллелограмм юзасига нисбати фоизларда андаза ўринлашуви – у деб аталади. а у = --------- 100 % (2.3.) м юқорида кўриб ўтилган тўғри чизиқли қадам системадаги андазалар жойлашуви бурилишларсиз бўлиб, ҳамиша ҳам аъло натижани беравермайди. кўп ҳолларда андазаларни зич жойлаштириш уларни иккинчи қаторда 180, 90 ёки 60 0 бурчак остида жойлаштириб ҳосил қилинади. кўп ҳолларда андазаларнинг бурилиш оптимал бурчаги бошқача бўлиши мумкин, шунинг учун иккинчи қаторда муайян бурчакда андазани буриб туриб ва маъқул бурчакни қуйиб, …
5
тирилган истаган сондаги андазалар уя бир бутун яхлит ҳолда кўрилади. андазаларни жойлаштиришни тўғри чизиқли қадам системасидан фойдаланиб, ҳаддан ташқари катта сондаги комбинацияларни ҳосил қилиш мумкин. улардан андазалараро чиқимларни кам берадиган қулайини танлаб олиш лозим. кўпроқ бир детал жойлашишини 180 0 ли бурилишлар билан ёки бурилишларсиз қўлланилади. жойлашмани аниқлаш учун бурилишларсиз жойлаштирилганда учта андаза чизиш зарур, бир қанча бурчакда бурилишлар билан эса бешта андаза чизилади. бир хилдаги андаза шаклларининг тўғри чизиқли қадам система бўйича жойлаштирувидан ҳосил бўлувчи чиқимлар нормал андазалараро чиқимлар деб аталади. ом. н = 100 -у (2.4.) шундай қилиб, нормал андазалараро чиқимлар андазаларни тўғри чизиқли қадам система бўйича жойлаштирилганда материал хоссаларига боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳамда чекка чиқимлар ва андазалараро кўприкчалар бўлмаганда фақат андазаларнинг шакли ва ўзаро жойлашув вариантига боғлиқ. нормал андазалараро чиқимлар материалларни бичишда ҳосил бўладиган барча кўринишдаги чиқимлар орасида энг кўпроқ учрайди. шунинг учун материаллардан оқилона фойдаланиш мақсадида оёқ кийими ёки чарм атторлик буюми деталлари конфигурациясини меъёрлаштирилган кўрсаткичлар …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "материалларни бичишда деталларни жойлаштириш улардан фойдаланишни меъёрлаштириш"

1403341581_44728.doc материалларни бичишда деталларни жойлаштириш улардан фойдаланишни меъёрлаштириш режа: 1. бичишда материаллардан оқилона фойдаланишга таъсир кўрсатувчи омиллар. 2. чиқим турлари. 3. материаллардан фойдаланишда ишчи малакасининг таъсири. пойабзал таннархининг асосий қисмини материалларга сарфланган харажатлар ташкил қилади. улар бугунги кунда таннархнинг 42 - 87 % га тенг. агар оёқ кийими устки деталларини бичишда ҳар бир жуфтдан 1 % тежалса, ёки 0,15 – 0,25 дм2, унда йилида 5 млн. жуфт қувват билан ишлайдиган пойафзал корхонаси учун қўшимча 50 минг жуфт пойазал яратилади. материалларни бичишда тежаш ишлаб чиқариш матоталаблигини пасайтириш воситаси бўлиб, давлат аҳамиятига молик ишдир. шундан келиб чиқиб пойафзал ишлаб чиқаришда асосий материаллардан тежаб фойдаланиш му...

DOC format, 231.5 KB. To download "материалларни бичишда деталларни жойлаштириш улардан фойдаланишни меъёрлаштириш", click the Telegram button on the left.