саноат корхоналарининг моддий ресурслар билан таъминланиши ва улардан фойдаланишни таҳлил қилиш

DOC 89,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1354015119_40283.doc саноат корхоналарининг моддий ресурслар www.arxiv.uz режа: 1.материал сарфини камайтиришнинг иқтисодиётда тежамкорликни амалга оширишдаги аҳамияти 2. моддий-техника таъминоти бўйича бизнес-режанинг бажарилишини таҳлил қилиш 3. ишлаб чиқаришда материаллардан фойдаланишни таҳлил қилиш 4. маҳсулот ишлаб чиқаришни ошириш бўйича йиғма резервларни аниқлаш маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши ўз навбатида меҳнат буюмларининг ортишига олиб келади. агар халқ хўжалигининг айрим тармоқларида (енгил ва озиқ-овқат) моддий харажатларнинг ишлаб чиқариш харажатларида тутган салмоғи 80 фоизни ташкил этишини назарда тутсак, у ҳолда материал сарфини камайтиришнинг нақадар халқ хўжалигида катта аҳамиятга эга эканлигини кўрамиз. бозор муносабатлари шароитида тежамкорлик режимини кучайтириш, ҳамма турдаги ресурсларни оқилона ва тежаб-тергаб сарфлаш, уларниг нобуд бўлишини камайтиришга сабот билан эришиш, ресурсларни тежайдиган ва чиқитсиз технологияга ўтишни амалга ошириш, ишлаб чиқаришнинг иккиламчи ресурслари ва чиқитларидан фойдаланишни яхшилаш, уларни қайта ишлайдиган ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш, иккиламчи хом ашёни тўплашни, шу жумладан аҳолидан тўплашни ташкил қилиш ва тайёрлов ташкилотларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш лозим. халқ хўжалигининг турли тармоқларида …
2
редметлар кириб, улар ҳар бир ишлаб чиқариш циклида бутунлай ўз қийматини маҳслуотга ўтқазади. буларнинг таҳлили ҳам иқтисодиётни ўнглашда муҳим аҳамиятга эга. 2. моддий-техника таъминоти бўйича бизнес-режанинг бажарилишини таҳлил қилиш маҳсулот етказиб бериш шартномалар билан расмийлаштирилади. бунда транзит билан (бевоста) маҳсулот тайёрловчилардан истеъмолчиларга ёки таъминот – мол ўтқазиш корхоналари ва ташкилотларининг омборлари орқали (омборлардан мол етказиб бериш) амалга оширилади. маҳсулотларни омборлардан етказиб беришда мол олувчиларга маҳсулотни истеъмолга тайёрлаш (материалларни қирқиш ва бичиш, майда идишларга қадоқлаб ёки ўлчаб жойлаш) ва бошқалар юзасидан ишлаб чиқариш ва транспорт хизматлари кўрсатилади. моддий-техника таъминотини бозор муносабатларига мос равишда қайта қуриш моддий ресурсларни марказлаштирилган тарзда воситалаш ва истеъмолчиларни мол етказиб берувчиларга бириктириб уларнинг буюртмаси бўйича, шартнома нархларидан фойдаланган ҳолда, харидор манфаатини кўзлаб, иш юзасидан шерик танлаш орқали эркин олди-сотди шаклидаги савдо қилишга ўтиш натижасида ишлаб чиқарувчининг ўз амрини ўтказишини ва монополиясини (танҳо ҳуқуқга эга бўлиши) бартараф этиб ривожланган бозорнинг пайдо бўлишига олиб келди. корхоналарнинг моддий-техника таъминотининг ҳолатини …
3
ишлаб чиқариш заҳираларининг йил бошига ва йил охирига бўлган қолдиқлари тўғрисидаги маълумотларни (балансдан), ишлаб чиқаришга кетган харажатлар суммасини 5-с «маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишга корхона сарф харажатлари тўғрисида ҳисобот» шаклидан олинади. юқорида қайд этилган шаклларидан олинган маълумотларга асосланиб моддий-техника таъминоти бўйича режанинг бажарилишига умумий баҳо бериш мумкин. бундай юзаки таҳлил корхоналарнинг таъминот ҳолатини ҳар томонлама аниқлашда етарли эмас, чунки корхоналар умуман материаллар билан таъминланганлари ҳолда материалларнинг қайси бирлари бўйича ортиқчалик, қайси бирлари бўйича эса етишмовчилик бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. шунинг учун корхоналарнинг материаллар билан тўла-тўкис ва зарур ассортиментлари бўйича таъминланганлигини аниқлаш учун омборхона ҳисоботидан олинган маълумотларга мурожаат қилиш керак. моддий-техника таъминотини таҳлил қилиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади: 1. моддий-техника таъминоти бўйича режанинг бажарилиши ва ўтган йилларга нисбатан ўзгариш тенденцияси аниқланади. 2. моддий-техника таъминотини алоҳида турлари бўйича режанинг бажарилиши ўрганиб чиқилади. 3. моддий-техниканинг ўз вақтида ўрнатилганлиги ва унинг самарадорлиги ўрганилади. 4. моддий-техника таъминотини яхшилаш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб бошқарув қарорларини …
4
арни тежаш натижасида қанча қўшимча маҳслуот ишлаб чиқарганлигини аниқлаш мумкин. буларни ҳисобга олиш усули қуйидагича: 1. маҳсулот бирлиги учун белгиланган харажат нормасини материалларга кетган ҳақиқий харажатлар билан таққосланади. 2. эришилган тежам ёки ортиқча харажат ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг умумий миқдорига кўпайтирилади. 3. материалларни сарф этишда содир бўлган ортиқча харажатни режа бўйича белгиланган харажат нормасига бўлинади, унинг тежалган қисмини эса ҳақиқий харажат миқдорига бўлинади. шу тариқа натижасида қўшимча ишлаб чиқарилган маҳсулот ёки ортиқча харажат оқибатида ишлаб чиқарилмаган маҳсулот ҳажми аниқланади. таҳлил учун керакли маълумотлар муҳим маҳсулот турлари таннархида (калькуляциясида) берилди (7.1-жадвал). 1- жадвал. материаллардан фойдаланишнинг ҳисоб-китоби кўрсаткичлар эркаклар пойафзали хотин-қизлар пойафзали 1. 1. маҳсулот бирлигига сарф қилинадиган кун товарлари – 100 жуфт пойафзалга кв.дцм. режа бўйича ҳақиқатда фарқи (+,-) 1817 1805 -12 1820 1827 +7 2. 100 жуфт ҳисобида ҳақиқатда ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори 7850 5070 3. тежам (-), ортиқа (+) ҳамма ишлаб чиқарилган пойафзалга (минг, кв. дцм) (7850х12) -94,2 (5070х7) +85,5 …
5
харажатлар, минг сўм. 628430 620430 -8000 2. товар маҳсулоти, минг сўм. 942600 997970 +55370 3. бир сўмлик моддий харажатларга тўғри келувчи маҳсулот ҳажми (2 қатор: 1қатор), сўм, тийин 1,50 1,61 +0,11 4. товар маҳсулотига кетган материал сарфи, тийин (1 қатор: 2 қатор), 0,0001аниқликда 0,6667 0,6217 -0,045 5. материал сарфи ўзгаришининг таъсири(+,-) а) товар маҳсулотининг ишлаб чиқариш таннархи моддий харажатларда (қимматлашиши +; пасайиши -) минг сўм. (4 қатор 5 ус х 2 қатор 4 ус) б) товар маҳсулотининг ҳажми,минг сўм. (3 қатор 5 ус : 4 қатор 3 ус) - - - - -44908 +67358 ҳисоби: 5 а – 0,045 х 997970 =-44908 минг сўм (+) 5 б – 44908 : 0,6667 = +67358 минг сўм (-) таҳлил қилинаётган корхона моддий харажатларни тежаш натижасида қўшимча равишда 67358 минг сўмли маҳсулот ишлаб чиқаришга эришди. демак, корхона товар маҳсулотига кетадиган материал сарфини камайтириш борасида барча чора ва тадбирларни қўлламоқда деб хулоса чиқаришимиз мумкин. …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "саноат корхоналарининг моддий ресурслар билан таъминланиши ва улардан фойдаланишни таҳлил қилиш"

1354015119_40283.doc саноат корхоналарининг моддий ресурслар www.arxiv.uz режа: 1.материал сарфини камайтиришнинг иқтисодиётда тежамкорликни амалга оширишдаги аҳамияти 2. моддий-техника таъминоти бўйича бизнес-режанинг бажарилишини таҳлил қилиш 3. ишлаб чиқаришда материаллардан фойдаланишни таҳлил қилиш 4. маҳсулот ишлаб чиқаришни ошириш бўйича йиғма резервларни аниқлаш маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши ўз навбатида меҳнат буюмларининг ортишига олиб келади. агар халқ хўжалигининг айрим тармоқларида (енгил ва озиқ-овқат) моддий харажатларнинг ишлаб чиқариш харажатларида тутган салмоғи 80 фоизни ташкил этишини назарда тутсак, у ҳолда материал сарфини камайтиришнинг нақадар халқ хўжалигида катта аҳамиятга эга эканлигини кўрамиз. бозор муносабатлари шароитида тежамкорлик режимини кучайтир...

Формат DOC, 89,0 КБ. Чтобы скачать "саноат корхоналарининг моддий ресурслар билан таъминланиши ва улардан фойдаланишни таҳлил қилиш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: саноат корхоналарининг моддий р… DOC Бесплатная загрузка Telegram