тикув буюмлари технологияси

DOCX 71 pages 1.2 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 71
1 – маъруза. кириш.тикув буюмлар технологияси фаннинг мақсади ва мазмуни режа: 1.1фаннинг мавсади ва мазмуни. 1.2 тикув машиналарининг пайдо бўлиши тарихи. 1.3. кийим ҳакида маълумот. 1.4. кийим бичими ва конструкцияси. таянч сўз иборалари:мода, гардероб ,костюм , услуб , маиший ва ишлаб чикариш кийими, бичим, фасон, реглан, яхлиит енг, ўтқазма енг, ёқа, олди бўлак, орқа бўлак, чўнтак, 1.1. фаннинг мавсади ва мазмуни. тикув буюмлари технологияси фани асосий фанлардан бири хисобланиб, бакалаврларнинг ишлаб чиқариш жараёнидаги ўрнини аниқлаб беради. бу фанни ўргатишдан мақсад бакалаврларнинг ишлаб чиқариш корхоналарида хар бир вазифани,енгил саноат маҳсулотлари (кийим-кечак) тайёрлаш технологияси бўйича туғиладиган саволларни ижобий ҳал қила билишга ўргатишдир. фаннинг вазифаси эса талабаларга ишлаб чиқариш корхоналарининг ярим маҳсулотларни қабул қилиб олишдан то маҳсулот чиқишгача бўлган хар ҳил технологик жараёнларни ўзгартиришдан иборатдир. илгарилари кийим якка тартибда, хонаки тартибда тикилар эди.аста-секин кийим тикиш марказлашиб, ательеларда, фабрикаларда тикиладиган бўлиб, тикувчилик саноати вужудга келди. ўзбекистонда 1918—1919 йилларда 600—700 ишчидан иборат "қизил тонг" тикувчилик …
2 / 71
инчи жаҳон уруши йилларида украина, белоруссия ва бошқа жойлардан тикувчилик устахоналари ўзбе-кистон, қозоғистонга кўчирилди.ўзбекистонда янги чирчиқ, қарши, наманганда тикувчилик корхоналари қурилди.ҳамма тикувчилик корхоналарида мажбурий равишда қўллаш учун кийим тикишнинг типовой технологик конструкцияси ишлаб чиқилди.50-йилларга бориб, эскириб кетган асосий ускуналарнинг 25—30%и янгиланди, мах сус машиналар, прессдар ишлатила бошланди.бухоро, тошкент, андижон, қўқон корхоналарини конвейерлаш-тириш натижасида унумдорлик 12—15% га ошди. кейинги пайтларда тикувчилик саноатининг самарадорлигини ошириш мақсадида бир неча майда корхо-наларни бирлаштириб, ишлаб чиқариш бирлашмалари ташкил қилинди.(масалан, "қизил тонг", "юлдуз" тошкентда, "санам" қаршида, "8-март" самарқандда, "б. амонова", "нигора" бухорода ва ҳ.к.). тикувчилик саноати бошқа соҳалар билан чамбарчас боғлиқ. масалан, тўқимачилик, кимёвий, машинасозлик, мўйначилик ва ҳ.к. бу соҳалар тикувчилик саноатига газлама, турли хил кимёвий материаллар, асбоб-ускуналар, мўйна ва фурнитура етказиб беради.халқ хўжалигини химиялаштириш техникавий ривожланишнинг асосий йўналишидир. унинг халқ истеъмоли учун чиройли, чидамли, қулай ва арзон кийим ишлаб чиқаришда аҳамияти жуда катта. тикувчи-лик корхоналари синтетик толали газламалар, сунъий мўйна, поролон, флизелин, прокламелин, дублирин, сунъий …
3 / 71
ди.кейинчалик эса пичоқ, найза, камон пайдо бўлди.одамлар газлама тўқишни, ҳайвонлар терисига ишлов бе-ришни, пахта ва зиғирга ишлов беришни ўрганишди.кийимга, бош ва оёқ кийимларига талаб пайдо бўлди.одамлар мих, игна, ғалтак, лом, аравача ва белкуракларни яратдилар. аста-секин оддий механизмлар пайдо бўлди. биринчи кийим тикиш машинасининг лойиҳасини хв аср охирида леонардо да винчи таклиф қилди. хви аср охирида 100 йилдан кейин инглиз уильям ли хотинининг қўлидаги тўқиш симининг ҳаракатига синчиклаб қараб, бир ипли занжирсимон бахяқаторга ўхшатиб тўқиш машинасини яратди.биринчи бўлиб немис карл вейзенталь тешиги бор игаали тикув машинасини ихтиро қилди.кейинчалик инглиз томас сент чарм буюмлари, этик тикадиган машинани яратди. хих аср бошида инглиз пири тикувчилар учун занжирсимон бахя ҳосил қиладиган машинани яратди.фақатгина 1834 йилларга келиб, америкалик уолтер хант учи тешикли игна ва мокини ихтиро қилди.1843 йилда унинг ватандоши уолтер хант бенджамин эгри игнали машинани яратди. 1850—1851 йилларда америкаликлар алена вильсон ва исаак зингер томонларидан тикув машиналари такомиллаштирилди.шу даврда гробер ва бекр эмпли занжирсимон …
4 / 71
" фирмаларидир. 1.3. кийим ҳакида маълумот кийим кишиларни атроф муҳитдан муҳофаза қилиш ва безаниш учун хизмат қилади. кийимнинг пайдо бўлганига кўп асрлар бўлган. материалистик нуқтаи назардан унинг пайдо бўлиши об-ҳаво шароити, ишлаб чиқариш кучлари ва воситаларининг ривожланиши билан боғлиқдир. жамият ривбжланишида бош ҳаракатланувчи куч—бу меҳнатдир. авваллари одамлар баданини ҳайвонлар тери-си, дарахтлар пўстлоғи, ўсимликлар барги ва толалари билан ўраб, қўлини меҳнат қилиш учун очиқ қолдирар эди.кейинчалик кийимнинг такомиллашиши одамларнинг моддий ва амалий машғулоти билан боғлиқ бўлган тикувчилик дастгоҳининг яратилиши, тўқимачилик касбининг ривожланиши, аввал газламадан бурмаланган, кейин эса тикилган кийимнинг пайдо бўлишига олиб келди. тикувчилик касбининг пайдо бўлиши ғарбий европада хii асрга, рус шаҳарларида эса хiv асрлaрга тўғри келади. қадимги руссияда кийимни "портн" ёки "портише", кийим тикадиган усталарни эса "портной" деб аташар эди.xvi асрларга келиб янги сўз "платье" унинг эски номи ўрнини олди .лекин портной сўзи рус тилида мустаҳкам ўрнашиб олди. кийимнинг формаси унинг асосий тавсифномаси бўлиб ҳисобланади. замонавий кийимнинг формаси унинг …
5 / 71
инча плахта, қадимги русча понева киради. энг қадимги, тўртбурчак матодан тикилган кийим римликларнинг "туникаси"дир. кийимларнинг бундай кўриниши ҳозир шимол халқларида (эскимосларда), ўрта осиёда мавжуд. бундан ташқари бундай кийимлар қадимги русда ҳам тарқалган эди (рубаха, сарафанлар, туркманлар, ўзбек аёллари кўйлаклари). биринчи бўлиб кийимни бичиш шарқда пайдо бўлиб, лекин ривожланмади. бу учун энг яхши шароит европада, яъни одамларнинг кийим ёрдамида бадан формасининг чиройини кўрсатмоқчи бўлгани натижасида пайдо бўлди. ўрта аср усталари кийимнинг ён томонида чоклар қилиб, шнур ёрдамида улар эдилар. лекин шнурлар чиройли шакл бермас эди.кийим архитектурага ўхшар эди. айтишларича, кийим деталларга рицарлар темир кийимига (доспехи) қараб бўлинган. анчагача енг мустақил детал бўлиб ҳисобланган. иштонлар ҳам ҳар бир оёқга алоҳида кийилар эди. хiv—хv асрларга келиб кўйлак кўндаланг чок билан юқориги ва пастки бўлакларга бўлинди.яъни аёллар костюмининг янги тури пайдо бўлиб, бой табақалар учун хiv— хiх асрларгача давом этди.бу кийим одам қоматига боғ-лиқ бўлиб, унинг асоси корсет, қалин остки юбка ва турли размердаги …

Want to read more?

Download all 71 pages for free via Telegram.

Download full file

About "тикув буюмлари технологияси"

1 – маъруза. кириш.тикув буюмлар технологияси фаннинг мақсади ва мазмуни режа: 1.1фаннинг мавсади ва мазмуни. 1.2 тикув машиналарининг пайдо бўлиши тарихи. 1.3. кийим ҳакида маълумот. 1.4. кийим бичими ва конструкцияси. таянч сўз иборалари:мода, гардероб ,костюм , услуб , маиший ва ишлаб чикариш кийими, бичим, фасон, реглан, яхлиит енг, ўтқазма енг, ёқа, олди бўлак, орқа бўлак, чўнтак, 1.1. фаннинг мавсади ва мазмуни. тикув буюмлари технологияси фани асосий фанлардан бири хисобланиб, бакалаврларнинг ишлаб чиқариш жараёнидаги ўрнини аниқлаб беради. бу фанни ўргатишдан мақсад бакалаврларнинг ишлаб чиқариш корхоналарида хар бир вазифани,енгил саноат маҳсулотлари (кийим-кечак) тайёрлаш технологияси бўйича туғиладиган саволларни ижобий ҳал қила билишга ўргатишдир. фаннинг вазифаси эса талабалар...

This file contains 71 pages in DOCX format (1.2 MB). To download "тикув буюмлари технологияси", click the Telegram button on the left.

Tags: тикув буюмлари технологияси DOCX 71 pages Free download Telegram