тутни ташқи муҳитга бўлган талаби. тутни уруғидан кўпайтириш

DOCX 24,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1669489088.docx тутни ташқи муҳитга бўлган талаби. тутни уруғидан кўпайтириш режа: · тутга ёруғлик ва иссиқликнин таъсири. · тутга сувни, тупроқни ва ҳавонинг таъсири. тутни ёшига қараб сувга бўлган талаби. · хавонинг таъсири · тутни уруғидан ва вегетатив кўпайтиришни ўзига хос хусусиятлари ва тутчиликда дастлабки уруғчилик ишлари. · тут уруғини тайёрлаш ва уларни сақлаш. · тут уруғининг сифатини аниқлаш, ниҳолзорга экиш, ниҳолчаларни парваришлаш ва давлат стандарти талаблари. таянч иборалар: тут, тут дарахти, илдиз, тана, барг, новда, шох-шабба, жинсий органлар, гул, мева, уруғ, иссиқлик, ёруғлик, тупроқ, сув, ҳаво, органик ўғитлар, минерал ўғитлар. тутга ёруғлик ва иссиқликнин таъсири. тирик организмнинг ҳаёти, ташқи мухит ўртасидаги модда алмашинувидан иборат. ҳар бир ўсимлик ўз танасини тузиш айрим органларини ўстириш ва ривожлантириш учун зарур бўлган элементларни ташқи мухитдан олади. ташқи муҳит деганда биз ёруғлик, иссиқлик, намлик, тупроқ ва ҳаводан иборат факторларни тушунамиз. ана шу омиллар етарли бўлса, ўсимлик яхши ўсади ва ривожланади. аксинча, шу омиллардан бирортаси ўсимликнинг …
2
ртик суғорилган ва боткок ерлардаги тутлар ҳам ёмон ўсади. тутнинг нормал ўсиши учун сув унинг ёшига ва навига, экиш калинлиги ҳамда шакл берилишига, тупроқ хусусиятига, баргли новдаларини кесиш миқдорига қараб белгиланиши лозим. тут дарахтига таъсир қиладиган асосий ташқи мухит омиллари билан алоҳида - алоҳида танишиб чиқамиз. ёруғлик яшил баргли ўсимликлар, шу жумладан тут дарахтининг ҳаёти учун зарур бўлган энг муҳим омиллардан бири бўлиб, фотосинтез учун энергия манбаи ҳисобланади. ёруғлик ўсимликнинг ўсишига анатомик тузилишига, буғланишига ва минерал моддалар билан озиқланишига жиддий таъсир кўрсатиб, ёруғлик босқичини ўтишига ҳам ёрдам беради. иссиқлик - ўсимлик ҳаётида асосий омиллардан бири ҳисобланиб, унинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилнин ошишида актив роль уйнайди. тупроқ ва ҳаво ҳарорати муътадил даражада бўлсагина ўсимликда ҳар хил физиологик ва биохимик жараёнлар керакли меъёрда ўтади. бошқа ўсимлик каби тут дарахтида ҳам талабга мос келадиган ҳарорат бўлгандагина ҳар хил жараёнлар оптимал даражада рўй беради. масалан, тут уруғиниг ўниши ривожланиш ва ўсиш фенофазаси фотосинтез, сувнинг …
3
бу тананинг офтоб уришидан сақлайди. тутнинг нормал ўсишида тупроқнинг ҳарорати ҳам маълум даражада бўлиши керак. чунки тут илдизларида сув келиб туриши, илдизларнинг минерал моддалар билан озиқланиши, ўсиши, нафас олиши ва х.к. лар. тупроқнинг ҳароратига боғлиқдир. тупроқнинг ҳарорати 5-6 с бўлганда тут илдизида шира ҳаракати бошланади. тупроқ иссиқлиги 20-27с га етганда тутнинг илдизи жуда яхши уса бошлайди. шуни ҳам айтиш керакки, тупроқ ҳарорати турли чуқурликда турлича бўлади. тупроқнинг юза катламида ҳарорат кескин ўзгариб туради. тутга сувни, тупроқни ва ҳавонинг таъсири. тутни ёшига қараб сувга бўлган талаби. умуман ўсимликларга сув омилининг таъсири ёгингарчилик, тупроқ ва ҳаводаги намликлар даражасини йиғиндиси билан боғлиқдир. ўсимликнинг нормал ўсиши ва ривожланиши унинг илдиз системаси орқали шимиладиган ва барглари билан буғланадиган сув миқдори мутаносиблиги бўлиши керак. агар шимиладиган сувга нисбатан буғланадиган сув миқдори кўпайиб кетса, ўсимликда тургор ҳолати йўқолиб, у сулий бошлайди. сув ўсимлик тўқималарининг асосий қисмини ташкил қилиб, ҳужайраларни таранг ҳолатда саклаб туради. ўсимлик ичидаги минерал ва …
4
намлиги етарли бўлмаса ниҳолчанинг ўсиши сустлашади ва охири қуриб қолади. ёш ниҳолчаларни дастлабки ўсиш даврида тез - тез суғориб туриш керак. хавонинг таъсири . хаво ўсимликнинг ҳамма қисмини ураб олган бўлиб, унинг ҳаёт кечиришида муҳим роль ўйнайди. ўсимликнинг ер устки қисми учун кислород етарли ҳисобланиб, у атмосферанинг 21% ини ташкил этади. аммо тупроқда кислород атмосферадагидан анча кам бўлиб, у кўпинча ўсимликнинг уруғини ўниши ва илдизни ўсишига етишмайди. ўсимликлар учун зарур бўлган карбонат ангидрид гази тупроқдаги ўсимлик ва хайвон қолдиқларини парчаловчи микроорганизмлар, ҳамда илдизларнинг нафас олишидан ҳосил бўлади ва тупроқ ўсимликка таъсир этади. тупроқда карбонат ангидрид миқдори кўпайиб, ўсимлик эхтиёжидан ортиқчаси юқори (атмосфера) га кўтарилади ва ўсимликларда руй берадиган фотосинтез жараёни учун фойдаланилади. бунда ўсимликлар тупроқдан 40% га якин миқдорда карбонат ангидрид олади. карбонат ангидрид етишмаса, ўсимлик фотосинтез тезлигини камайтиради. у ўртача даражада бўлса, бу жараён ўсимликда кучаяди. хавоси кам тупроқлар карбонат ангидридга сероб бўлиши туфайли тут илдизининг ўсишига ва уруғининг …
5
утчиликнинг асосий вазифаларидан бири кўчатларни муттасил кўпайтириб бориш асосида ипак қуртининг озиқ базасини тобора мустахкамлашдир. тут дарахтлари жинсий (уруғдан ) ва жинссиз (вегетатив пайвандлаш пархишлаш, қаламчасидан экиш) йули билан кўпайтирилади. тутни уруғдан кўпайтириш энг қадимий усуллардандир. уруғ сепиш техник жиҳатидан осон бўлиб, лекин кўп меҳнат ва маблағ сарфланади. тутни уруғидан кўпайтиришнинг ўзига хос камчиликлари бўлиб жумладан, тут дарахти асосан икки уйли бўлганлиги учун табиий ҳолатда айрим навдор ургочи гулли дарахтлар бошқа бир хасак тут чанги билан чангланганда, бундай уруғдан етиштирилган кўчатлар сифатсиз бўлади. бундан ташқари, уруғдан ўстирилган тутнинг вояга етиши учун кўп вақт талаб қилинади. уруғдан ўстирилган кўчатлардан ташкил қилинган бута шаклидаги тутзорлардан 3, 4 ва баланд танали тутзорларнинг баргидан ипак қурти боқиш учун 7 - 8 йили фойдаланиш мумкин. чунки бута тутзорга экиладиган ниҳол 1 йил ниҳолзорда ва 2 ёки 3 йил янги экилган жойда, баланд танали тутзорда ёки қаторлаб экилган жойда ўсиши зарур. бундан ташқари уруғидан ўстирилган тут …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тутни ташқи муҳитга бўлган талаби. тутни уруғидан кўпайтириш" haqida

1669489088.docx тутни ташқи муҳитга бўлган талаби. тутни уруғидан кўпайтириш режа: · тутга ёруғлик ва иссиқликнин таъсири. · тутга сувни, тупроқни ва ҳавонинг таъсири. тутни ёшига қараб сувга бўлган талаби. · хавонинг таъсири · тутни уруғидан ва вегетатив кўпайтиришни ўзига хос хусусиятлари ва тутчиликда дастлабки уруғчилик ишлари. · тут уруғини тайёрлаш ва уларни сақлаш. · тут уруғининг сифатини аниқлаш, ниҳолзорга экиш, ниҳолчаларни парваришлаш ва давлат стандарти талаблари. таянч иборалар: тут, тут дарахти, илдиз, тана, барг, новда, шох-шабба, жинсий органлар, гул, мева, уруғ, иссиқлик, ёруғлик, тупроқ, сув, ҳаво, органик ўғитлар, минерал ўғитлар. тутга ёруғлик ва иссиқликнин таъсири. тирик организмнинг ҳаёти, ташқи мухит ўртасидаги модда алмашинувидан иборат. ҳар бир ўсимлик ўз танасин...

DOCX format, 24,4 KB. "тутни ташқи муҳитга бўлган талаби. тутни уруғидан кўпайтириш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.