тутни вегетатив кўпайтириш. озиқ берувчи тутзорлар ташкил этиш

DOCX 137,8 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1669489076.docx тутни вегетатив кўпайтириш. озиқ берувчи тутзорлар ташкил этиш режа: · тутни вегетатив кўпайтириш. · тутни очик ерда ёгочлашган қаламчасидан кўпайтириш. ёғочлашган қаламчалар тайёрланадиган она тутзорни ташкил қилиш. · озиқ берувчи тутзорлар хили · озиқ берувчи баланд танали, бута ва интенсив тутзорлар · тут дарахти баргининг ҳосилини ва озиқлик сифатини аниқлаш усуллари. тутни вегетатив кўпайтириш. тутчилик соҳасида навдор тут дарахтларини вегетатив йўл билан кўпайтиришда асосий ўринни улаш усули эгаллайди. лекин улаш усуллари ниҳоятда хилма - хилдир. бу ерда республика ва чет эллик олимларнинг кўп қиррали илмий ишлари ва амалий тажрибалари баён этилади. саноро-хоте-дае-га-сегу усули т симон кесик ҳосил қилиб куртак пайванд қилиш ва икки томонидан айлантириб боғлашдан иборат. найча пайванд - найча кийгизиш билан пайвандлаш мевали тут дарахтларини, яшил куртакларини пайвандлаш йули билан кўпайтириш усули. поя пўстлоғи бўйламасига кесиб пайвандлаш ва уланган жойи юқорисида тиргак (шип) қолдирмай кесиб ташлаш. пустлоқни т симон кесиб пайвандлаш ва қалқонининг устки қисмини айлантириб боғлаш. …
2
хтларини пархиш йули билан кўпайтириш. пархишлаш деб она ўсимликдан ажратилмаган ҳолда илдиз олдирилган пояга айтилади. пархишлаш билан одатда қийин кўкарадиган ёки мутлақо қаламчасидан кўпаймайдиган маданий ўсимликлар кўпайтирила-ди. пархиш қилиш йули билан кўпайтириш катта хажмда олиб бориладиган бўлса, бунда пархиш қилиш билан кўпайтириладиган махсус она тутзорлар барпо этилади (федеров, 1954) тут дарахтларини қаламчаларидан кўпайтириш. тут дарахтларини кўпайтириш борасидаги дастлабки маълумотлар ўтган юз йилликнинг иккинчи ярмида пайдо бўла бошлади. қаламча қилиб экиш тут дарахтларини кўпайтиришдаги бир мунча янги усуллардан саналади. тут дарахтларининг қийинчилик билан илдиз оладиган турларини қаламчаларидан кўпайтириш усуллари кўп бўлиши билан бирга, лекин бўларнинг ҳаммаси учун муътадил даражадаги ҳарорат, намлик ва аэрация шароитларини яратишга, қаламчаларни илдиз олдириш жараёнида асосан тегишли ҳароратни вужудга келтиришга тарқалади. тутчиликда қўлланилиши мумкин бўлган усуллардан баргли қаламчаларни парникларда ёки полиэтилен пардалар остида етиштириш ва уларнинг ёгочлашган баргсиз қалам-чаларини парникларда ёки бўлмаса очиқ ерда илдиз олдириш усуллари фарқ қилади. тутни очик ерда ёгочлашган қаламчасидан кўпайтириш. ёғочлашган қаламчалар …
3
ачўл-6, сурх тут дурагайлар: санииш - 5 х пионер, кокусо 70хпионер, победа х пионер. ўз илдизига эга бўлган дурагай тутларни қаламчадан кўпайтириш ишлари яхлит (бутун) ва йирик барглари билан ажралиб турадиган, новдалари тўғри ўсадиган ниҳолларни танлашдан бошланади. танланган ниҳоллар 0,25 х 0,70 м ли тасвир (схема) бўйича жойлаштирилади. ўсимликни қайтадан қаламчалаш учун ҳар йили уларнинг бир йиллик новдалари тупроқ сатҳи баландлигида кесиб турилади. дастлабки вегетатив генерациялашни навбати билан қаламчалаш орқали ўсимлик насли олинади. ўзилдизига эга бўлган ўсимликни кейинчалик қаламчасидан кўпайтириш йўли билан илдиз олиши юқори бўлган экиш материаллари олинади. тутларни қийин илдиз оладиган навларини қаламчасидан кўпайтиришда она тутзорларнинг ёши ва ҳолати катта аҳамиятга эгадир. қаламчалар тайёрлаш юқорида айтилган навлар ва дурагай тутларнинг ҳалқаланган бир йиллик новдаларидан 30-40 см ли қаламчалар (феврал, мартни бошида) экиш учун ер етилгунча кўмиб қўйилади. ер етилгач 0,90 х 0,40 м ли тасвирда (схемада) экилади. илдиз олгунча тез-тез суғорилади, ўсиб чиққач новдалар тўлиқ қолдирилиб хеч қандай …
4
анганлиги туфайли осонлик билан қайта тиклаб олади. бу ҳар қайси нав дарахтларга хос бўлган хусусиятдир. лекин шуни айтиш керакки, тут дарахти қийинчилик билан илдиз оладиган ўсимликлардир. шунга кўра қаламчаларининг илдиз олувчанлиги тут дарахтларининг тур таркиби ва навдорлиги хусусиятларига, она ўсимликларнинг ёшига ва мазкур дарахтнинг биологик хусусиятларига боғлиқ бўлади. тут қаламчалари. қаламчалар ўсимликнинг ер устки навларидан / ёғочлашган ва яшил / ва илдиздан олинган бўлиши мумкин. қаламчаларнинг илдиз олишига ўсимлик жинсининг таъсири. она ўсимликлардан олинган қаламчаларда, эркак ўсимликлардан олинган қаламчаларга қараганда кесилган жойларини битиб кетиши ва илдиз олиш қобилияти юқори бўлади. лекин эркак ўсимликлардан қаламча қилиб тайёрланган экиш материаллари қийматли саналиб, ипак қуртлари ана шу барглар билан боқилганда уларнинг қуртлик даври қисқаради ва пилласининг оғирлиги 1-7 % га ортади. (и. п. грябина, 1962) ўсимликларнинг ўсишида икки қутблик (полярность) ва ўзаро боғлиқлиги. қаламча табиий ҳолда илдизларини пастки учидан чиқаргани ҳолда, куртаклари юқориги учидан бўртиб чиқади (н. п. кренке, 1940 ). шунингдек қаламчалар …
5
, ундан кўплаб бақувват етилган новдалар ривожланади. тутнинг ёғочлашган қаламчаларини тайёрлаш муддатлари. бу хол қаламчалардан илдиз ҳосил қилиш учун жуда муҳим бўлиб, уларни умумий физиологик ҳолат ва пластик моддалар тўплаш билан боғлайди. чунки қаламчаларнинг қанчалик илдиз олиши бевосита ана шуларга боғлиқ бўлади. ёғочлашган тут қаламчалари иқлим шароитлари билан узвий боғланган. бунда ўсимликнин таналари ва илдизларидаги ортик (запас) озиқ моддалар, шунингдек уларнинг таркибидаги сувнинг мавсум давомида ўзгариб туриши катта қизиқиш уйғотади. к. рахмонбердиев (1954). қаламча тайёрлашнинг турли муддатларини (кузда, қишда, эрта баҳор ва баҳор охирларида) ўрганди. февраль ойининг охирларида баҳор шароитининг қанчалик келишига қараб тут дарахтларида шира ҳаракатиниг бошланиш даври рўй беради. ана шу муддатда ва март ойининг бошларида тайёрланган қаламчалар тайёрланган куни ўтказилади, улар намланган ва қуруқ қумда сақланиб қаламча сақланадиган бино ичида ҳарорат 2-5сда, нисбий намлиги 85-90% тутилди. намланган қумда сақланган қаламчаларнинг куртаклари бўрта бошлагани ҳолда, қуруқ қумда сақланаётган қаламчаларнинг куртаклари хали тиним ҳолатида бўлди. хатто мўътадил даражадаги шароитда …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "тутни вегетатив кўпайтириш. озиқ берувчи тутзорлар ташкил этиш"

1669489076.docx тутни вегетатив кўпайтириш. озиқ берувчи тутзорлар ташкил этиш режа: · тутни вегетатив кўпайтириш. · тутни очик ерда ёгочлашган қаламчасидан кўпайтириш. ёғочлашган қаламчалар тайёрланадиган она тутзорни ташкил қилиш. · озиқ берувчи тутзорлар хили · озиқ берувчи баланд танали, бута ва интенсив тутзорлар · тут дарахти баргининг ҳосилини ва озиқлик сифатини аниқлаш усуллари. тутни вегетатив кўпайтириш. тутчилик соҳасида навдор тут дарахтларини вегетатив йўл билан кўпайтиришда асосий ўринни улаш усули эгаллайди. лекин улаш усуллари ниҳоятда хилма - хилдир. бу ерда республика ва чет эллик олимларнинг кўп қиррали илмий ишлари ва амалий тажрибалари баён этилади. саноро-хоте-дае-га-сегу усули т симон кесик ҳосил қилиб куртак пайванд қилиш ва икки томонидан айлантириб боғлашдан ибор...

Формат DOCX, 137,8 КБ. Чтобы скачать "тутни вегетатив кўпайтириш. озиқ берувчи тутзорлар ташкил этиш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: тутни вегетатив кўпайтириш. ози… DOCX Бесплатная загрузка Telegram