ўзбек тили стилистикасини, жумладан грамматик стилистикасини ўрганишнинг ҳозирги босқичдаги муаммолари

DOC 144.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1483554084_67253.doc ўзбек тили стилистикасини, жумладан грамматик стилистикасини ўрганишнинг ҳозирги босқичдаги муаммолари режа: 1. стил – услуб тушунчаси ҳақида. 2. ўзбек тилшунослигида стилистикасининг ўрганилиши. 3. ўзбек тили стилистикасининг йўналишлари. 4. тил услуби ва нутқ услуби тушунчалари. 5. бадиий адабиёт стилистикаси. 6. вазифавий услубшунослик. 7. услубшуносликнинг ҳозирги босқичдаги муаммолари. таянч сўз ва иборалар: стил ва стилистика атамалари. уларнинг таърифи.ўзбек тилшунослигида ўрганилиши. предмети, мақсад ва вазифалари. йўналишлари. назарий масалаларини ўрганишга ҳисса қўшган олимлар.. тил ва нутқ услублари. тилшунослик ва адабиётшунослик стилистикаси. вазифавий услубшунослик. муаммолар ва вазифалар. ўзбек адабий тилининг кейинги ўн йилликлардаги тараққиётини кўз олдимизга келтирар эканмиз унинг функционал – вазифавий имкониятларининг нақадар кенгайиб кетганлигининг гувоҳи бўламиз. бу тараққиёт босқичида, айниқса, халқимизнинг ўз мустақиллигини қўлга киритгандан кейинги давр алоҳида бир мавқени ташкил қилади. бунинг сабаби шундаки, хх асрнинг охирги ўн йиллигида собиқ иттифоқ барбод бўлиб, мустақилликка эришилгандан кейин ўзбек халқи тарихида бутунлай янги бир давр бошланди. давлатчилик тизимининг ўзгариши муносабати билан халқимиз ўз …
2
нимизнинг ривожланиш стратегиясини, ислоҳотларни чуқурлаштиришни ва жамиятни янгилаш борасидаги фаолиятимизнинг мазмун-моҳиятини чуқур англаб олишимизни тақозо қилар эди. ана шундай бир пайтда президентимиз и.а.каримов томонидан ривожланиш ва тараққиётимизнинг омиллари сифатида қуйидаги олтита устувор йўналиш ҳам белгилаб берилди: 1) мамлакат сиёсий, иқтисодий ҳаётини, давлат ва жамият қурилишини янада эркинлаштириш; 2) жамият маънавиятини янада юксалтириш; 3) кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастурни амалга ошириш; 4) халқ турмуш даражасининг изчил ва барқарор ўсиши учун аҳолини янада кучли ижтимоий ҳимоялаш; 5) иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни таъминлаш; 6) жамиятдаги барқарорлик, тинчлик, миллат ва фуқаролараро тотувликни, сарҳадларимиз дахлсизлигини, мамлакатимиз ҳудудий яхлитлигини таъминлаш.1 янги ўзбек давлатчилиги тарихидаги ана шу тамойиллар ва омиллар ғоятда ҳаётийлиги билан халқимиз фаолиятида зарур қўлланмага айланди. бунинг натижаси ўлароқ бугун биз дунё ҳамжамиятида ўзимизнинг муносиб ўрнимизга эгамиз. ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларини янада такомиллаштириб боришнинг аниқ йўллари бор. халқимизни порлоқ манзилларга етакловчи миллий истиқлол ғояси ишлаб чиқилди. шундай экан, бу жараённинг тилимиз функционал тараққиётига таъсири сезиларли даражада …
3
қача бир тарзда кечмоқда. тилимиз ички ва ташқи имкониятларига таянган ҳолда бойишнинг янги йўлларидан бормоқда. юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, мустақиллик туфайли халқимиз ҳаётида янги ижтимоий муносабатлар шаклланди, мавжудлари такомиллашди. бу ҳол айниқс дипломатик алоқаларда, интернейт тизимининг юзага келишида, ахборот технологияларининг такомиллашувида, халқаро тажрибаларнинг кириб келишида, янги иқтисодий, диний, маданий муносабатларнинг шаклланишида кўринади. бинобарин, ана шу ислоҳотларга боғлиқ ҳолда тилимизнинг расмий, оммабоп ва илмий услублари тараққиёти янги босқичга кўтарилганлигини таъкидлаймиз. коммунистик мафкура ва социалистик реализм тазйиқидан халос бўлган бадиий адабиётимиз ҳам бугун бошқача ўлчовлар, талаблар ва эҳтиёжлар асосида ривожланмоқда. кишиларда бадиий тафаккур ва мушоҳадани чуқурлаштириш, уларнинг қалбида бадиий-эстетик завқ уйғотиш, юксак инсоний туйғулар ва фазилатлар, маънавий қадриятлар руҳида камол топишига кўмаклашиш ўзбек адабиётининг бош мақсадига айланган ҳозирги даврда бадиий услубнинг лингвистик имкониятлари ҳам ўзгарди. сўзга, бадиий сўзга бўлган талаб, масъулият кучайди. ўзбек миллатининг дунё ҳамжамиятидаги мавқеи, унинг бугунги ривожланиш даражаси, бунинг устига «кадрлар тайёрлаш миллий дастури» она тилимиздан сўзлашув жараёнида фойдаланиш олдига …
4
и даврнинг ўзи тақозо қилмоқда. маърузалар матни шаклида юзага келган ушбу рисолада, биринчидан, ана шу шарафли вазифанинг ҳеч бўлмаганда бир қисмини амалга ошириш - ўзбек тилидаги грамматик воситаларнинг семантик-услубий хусусиятлари юзасидан маълумот бериш мақсад қилиб қўйилган бўлса, иккинчидан, бу қўйилган масалаларга муаллифнинг баъзи қарашлари ва муносабатларини ифода этиш назарда тутилган. матнлар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирган ҳамкасбларимизга ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз. ҳар бир миллий тил стилистикасини алоҳида фан сифатида ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан ўрганишнинг қанчалик муҳимлиги булунги кунда ҳеч кимда шубҳа туғдирмайди. акад. в.в. вингорадов таъкидлаганидек, у тилни тадқиқ этишнинг ўзига хос чўққиси, миллий нутқий маданият тараққиётининг назарий асосидир.1 зеро ўзбекистон республикасининг ҳам мустақил давлат сифатида ташкил топиши дунё халқлари олдида ўзбек маънавиятини аввалгидан ҳам кенгроқ кўламда намойиш этиш заруриятини юзага келтирди ва бу масъулият ўзбек тилшунослигида шу пайтга қадар эришилган ютуқларни яна бир бор қараб чиқиш, ана шу асосда саводхонлигимиз ҳамда нутқий маданиятимз савиясини янада ошириш масаласини ўртага қўймоқда. демак, …
5
н бир пайтда уни дадил ҳимоя қилиб чиқиш ва унинг тенглар ичида тенг (араб, форс-тожик тиллари билан) эканлигин исботлаш ҳамманинг ҳам қўлидан келадиган иш эмас эди. буни алишер навоийнинг ўзи «муҳокамат ул-луғатайн»ни ёзиб тугаллаётганида фахр билан қайд этади: «ва хаёлимға мундоғ келурким, турк улуси фасиҳлариға улуғ ҳақ собит қилдимки, ўз алфоз ва иборатлари ҳақиқати ва ўз тил ва луғатлари кайфиятидин воқиф бўлдилар ва форсигўйларнинг иборат ва алфоз бобида таън қилур сарзанишинидан қутулдилар».2 жамият, унда фаолият кўрсатаётган халқ тинимсиз ривожланиш ва тараққиётда бўлгани каби уларнинг тили ҳам узлуксиз бойиб бориши табиий бир ҳолдир. кўп асрлардан буён ўз халқи ва миллатининг алоқа воситаси бўлиб келаётган ўзбек тилининг имкониятлари унинг барча кўринишларида яна ҳам кенгайди, замонлар силсиласида, бадиий ижод жарайнида яна ҳам сайқал топди. у энди ўзбек халқи учун ўзаро алоқа қилиш ва бир-бирларига хабар етказиш воситасигина эмас, билки юксак бадиий-эстетик туйғуларни ҳам ифодалай оладиган ва худди шундай таъсир кўрсата оладиган, кишиларга завқ …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўзбек тили стилистикасини, жумладан грамматик стилистикасини ўрганишнинг ҳозирги босқичдаги муаммолари"

1483554084_67253.doc ўзбек тили стилистикасини, жумладан грамматик стилистикасини ўрганишнинг ҳозирги босқичдаги муаммолари режа: 1. стил – услуб тушунчаси ҳақида. 2. ўзбек тилшунослигида стилистикасининг ўрганилиши. 3. ўзбек тили стилистикасининг йўналишлари. 4. тил услуби ва нутқ услуби тушунчалари. 5. бадиий адабиёт стилистикаси. 6. вазифавий услубшунослик. 7. услубшуносликнинг ҳозирги босқичдаги муаммолари. таянч сўз ва иборалар: стил ва стилистика атамалари. уларнинг таърифи.ўзбек тилшунослигида ўрганилиши. предмети, мақсад ва вазифалари. йўналишлари. назарий масалаларини ўрганишга ҳисса қўшган олимлар.. тил ва нутқ услублари. тилшунослик ва адабиётшунослик стилистикаси. вазифавий услубшунослик. муаммолар ва вазифалар. ўзбек адабий тилининг кейинги ўн йилликлардаги тараққиётини кўз ол...

DOC format, 144.5 KB. To download "ўзбек тили стилистикасини, жумладан грамматик стилистикасини ўрганишнинг ҳозирги босқичдаги муаммолари", click the Telegram button on the left.