араб тилида полисемия – кўп маънолилик

DOC 92,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1405915839_56926.doc мавзу: араб тилида полисемия – кўп маънолилик араб тилида полисемия – кўп маънолилик режа: 1. кўп маънолилик – полисемия тушунчаси. 2. сўзларнинг маъноларига кўра ўзгариши: a) маъноларнинг торайиши; b) маъноларнинг кенгайиши; c) маъноларнинг аралашиши, ўзгариши. 1. кўп маънолилик – полисемия тушунчаси маънавий бирлик сифатидаги сўз лексик ва грамматик семантикага эга. лексикология сўзга тилнинг луғат таркибининг бирлиги сифатида ёндошиб, сўзнинг лексик маъносининг асосий бирлиги бўлмиш лексик семантикани ўзининг асосий ўрганиш объекти қилиб олган. сўзнинг лексик семантикаси деганда, сўзнинг сигнификатиф (яъни маънонинг тил билан боғлиқ жиҳати), яъни мазкур сўзда мавжуд бўлган денотат (яъни тил бирлигининг хусусий мазмунини, асосий маъносини ифодаловчи)да акс эттирилган ахборотни ҳисобга олган ҳолда воқеликдаги муайян ҳодисаларга нисбатланиши тушунилади. шундай экан, сўзнинг лексик маъноси, бир тарафдан, сўзнинг тилга алоқадор бўлмаган мазмунлар (яъни денататлар) ва мазкур сўз билан ифодаланувчи сўзнинг шакли, унинг ҳиссий бўёқлари ва таъсирчанлигини ўз ичига олган характеристикасини ўзида бирлаштиради. бир сўзнинг ўзи бир нечта турли хил маъноларни …
2
ил қилиш) боғланишлари орқали бирлашган, сўзловчилар томонидан худди битта ясама сўзлар элементлари ўртасидаги муносабатлари каби англанадиган маънолар қатори “ сифатида қаралади. кўп маъноли сўзларнинг айрим лексик маънолари сўз семантик тузилишининг таркибий қисмлари сифатида ички боғланиш орқали ўзаро бўйсундирилганлиги уларнинг функциясига ҳам, ривожланишига ҳам таъсир кўрсатади. кўп маънолилик араб лексикасида кенг тарқалган ва у бир маъноликка нисбатан умумий қоида ҳисобланганлиги учун, энг кўп қўлланиладиган сўзлар учун хос бўлган ҳодисадир. бир маънолилик араб тилида нисбатан кам учрайдиган ҳодисадир. полисемия қадимдан нутқнинг чекланган миқдордаги белгилари билан тилда ифодаланиши лозим бўлган сон-саноқсиз миқдордаги тушунчалар ўртасидаги номутаносиблик натижасида юзага келадиган ҳодиса ҳисобланади. аслида “ҳар бир маъно учун унинг ўзини ифодалайдиган алоҳида ифода бўлиши лозим, бироқ бундай қилишнинг имкони йўқ”. фаҳриддин ар-розий ва унинг издошлари “ҳар бир маъно алоҳида сўз билан ифодаланиши мумкин эмас, чунки маънони англаб олиниши, чекланмаган бўлиши мумкин. сўзларнинг ҳарфлардан ташкил топиши ва ҳарфлар сон жиҳатидан чегараланган эканлиги учун, уларнинг миқдори чекланган бўлади.” …
3
йтириш орқали аниқликдан мавҳумликка ўтиш феълларга хос хусусиятдир, бу эса ўз навбатида уларнинг синтактик-грамматик алоқаларини ўзгаришига олиб келади. бу жараён айниқса إمتطى - эгарланадиган ҳайвонга минмоқ, ناضل “ким биландир мерганликда мусобақалашмоқ”, إستفتى “шариат масалалари бўйича хулоса чиқариб беришни сўрамоқ” إتراد, “ўтлоқ ва сув излаш учун жўнамоқ”, إستورد “сув олиб келиш учун кетмоқ" ва ҳаказо каби ўз объектлари доирасини кенгайтирган ва шу орқали маъноларни имкони борича умумлаштирган ички объектли феълларда намоён бўлади. номларда янги маъноларни ҳосил бўлиши асосан, сўзни ном сифатида бир предмет ёки қадимдан иккинчи бир предмет ёки ҳодисага ҳар қандай кўчириб ўтказиш оддий предмет алмашинувини англатиши туфайли сўздаги предмет – тушунча мазмунининг ўзгариши билан боғлиқ, бунинг устига сўзнинг атама сифатида қўлланган ҳар бир ҳол номнинг аниқ предметга кўчириб ўтказилган пайтда ҳам феъл дериватлари (яъни масдарлар, ҳақиқий сифатдошлар ва бошқалар) нинг абстракт семантикадан аниқ-предмет ном семантикасига ўтиш пайтида ҳам унинг лексик боғлана олиш хусусиятини ўзгартириб юборади. “сўзларнинг лексик жиҳатдан ҳам …
4
, агар тўғри маъно кам қўлланилса, у ўз хусусиятига кўра кўчма маънога айланади, кўчма маъно эса, агар у кўп қўлланилса, у ҳолда мазкур маъно ўз характерига кўра тўғри маънога айланади. кўчма маънолардан фойдаланиш айниқса, сўзлардан атама сифатида фойдаланишни мустаҳкамлаш жараёни - ألنقل “ан-нақл” кўчириш, деб аталади. сўздан турли тасаввурларга мувофиқ равишда образли фойдаланиш унинг янги маънога эга бўлиши учун замин ҳозирлайди, бунда унинг аввалги рамзлари, маъжозлари йўқ бўлиб кетади ва янги ҳосил бўлган маъно мазкур сўзнинг тенг ҳуқуқли ва мустаҳкам маънолардан бирига айланади. тарихий нуқтаи назардан ўзининг эски маъноларини ҳам сақлаб қолган сўзларнинг қадимий тўғри ва ясама, кўчма (яъни айни бир вақтда бўлиши ) нуқтаи назаридан бундай қилишнинг имкони йўқ. мавжуд сўзларнинг маъноларини ўзгартириш учта турли жараённинг натижаси ҳисобланади. улардан иккитаси араб тили доирасида чегараланган бўлиб, ё алоҳида сўзлар маъноларининг мустақил ва секин ўсиши, тадрижий ривожланиши ёки қисман ёҳуд мутлақо истеъмолдан қолган эски сўзлардан уларга янги маънолар юклатилган ҳолда фойдаланиш …
5
арактерига қараб таснифланади. улар қуйидагилар: а) маъноларнинг қисқариши; б) маъноларнинг кенгайиши (яъни бу икки ҳолда тушунчаларнинг бирламчи ва ундан кейинги ҳажмлари қиёсланади); в) маъноларнинг аралашиши, ўзгариши (мажоз, метонимия, яъни бир сўз ўрнида унга алоқадор бошқа сўзни қўлланилиши, масалан “пул” маъносида “ҳамён” сўзини, “овқат” маъносида “дастурхон” сўзининг ишлатилиши) синекдоха (яъни бутун нарсани унинг бир қисмининг номи билан ва аксинча, маъноларни уларнинг ҳажмига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзгаришини ифодаловчи, қисмни бутун нарсанинг номи билан аташ ва бошқа баъзи бирликлар). маъноларнинг ўзгариши, яъни қисқариши умумий, асл маъноларнинг хусусий тасвирий маъноларга кўчиш ҳодисасидир. мисоллар (уларда аввал классик, сўнгра замонавий маънолар берилган): “أثاثٌ” – барча мол-мулк (уй ҳайвонлари билан биргаликда) – уй жиҳозлари; “غَنَمٌ” – майда қорамол (қўйлар, эчкилар) – “қўйлар”; “ولدٌ” – фарзанд (жинсидан қатъий назар) – асосан “ўғил бола”; “مَأْتَمٌ” – аёлларнинг хурсандчилик ва қайғули кунлардаги йиғин ва маъракаларининг номлари берилган. маънонинг қисқариши айниқса мавжуд лексикани атамалаштириш жараёни учун типик ҳолдир. ислом динига оид …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"араб тилида полисемия – кўп маънолилик" haqida

1405915839_56926.doc мавзу: араб тилида полисемия – кўп маънолилик араб тилида полисемия – кўп маънолилик режа: 1. кўп маънолилик – полисемия тушунчаси. 2. сўзларнинг маъноларига кўра ўзгариши: a) маъноларнинг торайиши; b) маъноларнинг кенгайиши; c) маъноларнинг аралашиши, ўзгариши. 1. кўп маънолилик – полисемия тушунчаси маънавий бирлик сифатидаги сўз лексик ва грамматик семантикага эга. лексикология сўзга тилнинг луғат таркибининг бирлиги сифатида ёндошиб, сўзнинг лексик маъносининг асосий бирлиги бўлмиш лексик семантикани ўзининг асосий ўрганиш объекти қилиб олган. сўзнинг лексик семантикаси деганда, сўзнинг сигнификатиф (яъни маънонинг тил билан боғлиқ жиҳати), яъни мазкур сўзда мавжуд бўлган денотат (яъни тил бирлигининг хусусий мазмунини, асосий маъносини ифодаловчи)да акс эттирилган...

DOC format, 92,5 KB. "араб тилида полисемия – кўп маънолилик"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.