лексикология фанининг тилшуносликдаги ўрни ва аҳамияти (араб лексикологияси)

DOC 44,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1405934995_57098.doc лексикология фанининг тилшуносликдаги ўрни ва аҳамияти (араб лексикологияси) reja: 1. лексикологиянинг тадқиқот объекти. 2. араб лексикологияси ҳақида умумий маълумот. 3. араб лексикологиясининг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшган араб олимлари. 1. лексикология – алоҳида лингвистик фан сифатида тилшуносликка доир илмлар силсиласида лексикология махсус ўрин тутади. лексикология – бу, бошқача қилиб айтганда, сўз тўғрисидаги билимлар мажмуи бўлиб, ўзимизнинг сўзларимиз билан ифода этсак, сўзшуносликни англатади. лексикологиянинг тадқиқот мавзуси эса муайян тилнинг сўз заҳирасидир. шу тил заҳирасидаги барча сўзларнинг тоифаларини фарқлаш, ҳар тоифа ичидан гуруҳларни ажратиш, ҳар бир гуруҳ ичидаги шаҳобчаларни фарқлаш, уларнинг шаклларини ажратишдан ҳар бир сўзнинг шаклигача аниқлаш, шаклдош сўзларни фарқлашдан мақсад уларнинг маъноларини аниқлаш, улар билдирган маънонинг асл ва туб томирларига етиб борувчи тадқиқот ўтказиш, ушбу тадқиқотларни умумлаштириш, таҳлил натижаларини изчил илмий баён қилиш, ушбу фаннинг асосий вазифаларини ташкил этади. бундан ташқари лексикология ўзининг моҳиятига кўра фонетика, морфология, семасиология фразеология, мантиқ(логика), шунингдек, тилшуносликка оид барча соҳалар билан чамбарчас боғлиқдир. лексикография (сўзнавислик) …
2
ан бўлсада, аслида у арабларда xi аср бошидаёқ фан сифатида тан олинган бўлиб, у فِقْهُ اللُغَةِ, عِلْمُ اللُغَةِ номлари билан машҳур бўлган. абу ҳайян, ибн фарис, ал-кисоий, абдул-латиф бағдодий, сибавайҳи, шунингдек ибн жиннийларнинг асарлари шулардан далолат беради. масалан, 1002 йили вафот этган ибн жиннийнинг الخصائص – “хусусиятлар” деб номланган асари кўпчилик мутахассислар фикрича ўша даврнинг назарий асарлари ичида энг яхшисидир. бу асар 1952-55 йилларда мисрда нашр этилган 1200 саҳифадан иборат асар бўлиб, унда ўз даврига нисбатан ўта юқори савиядаги назарий масалалар билан бир қаторда сўз мазмунининг ўзаро алоқадорлиги, сўзнинг ҳосил бўлишидаги таркибий тизимлари, масалалари, қиёс ва беназирлик (аномалия) нинг аҳамияти, сўз вариантлари, унинг ишлатилиши ва бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилган. 1004 йилда вафот этган ибн фариснинг الصاحب في فقه اللغة وسنن العرب في كلامها “соҳибу фи фиқҳи ал-луға ва сунанул-араб фи каламиҳа” (қисқачаси “ас-саҳобий”) (фиқҳ соҳиби ва арабларнинг қонунларини тилда ифодаланиши) асарида эса жуда мўъжаз ва айни пайтда, лўнда бир …
3
имконияти борича тўплаган бўлиб, уларнинг ярмидан ошиқроғини лексикологияга доир масалалар эгаллайди. ундаги ўхшаш ёки қарама-қарши фикрларнинг ўзига хос бир усулда тақдим этилиши унгача бўлган бутун бир даврдаги илмий жараённинг қандай кечгани ҳақида аниқ ва яхлит тасаввур ҳосил бўлади. 3. араб анъанавий классик тилшунослигида лексикология соҳасида олиб борилган асосий тадқиқотлар таснифи махсус изланишлар бўйича лексикологияда шуҳрат топган олимлар ва уларнинг асарларидан қуйидагиларга тўхталиш лозим: ал-жаваликий (1073-1144) “ал-муарраб минал-калами ал-ажамий” – "المعرب من الكلام العجمي" – “чет тилларидан кирган араблашган сўзлар” ёки “араблаштирилган ажамий сўзлар”. адди шир ибн сида (1066) ўзининг “ал-мухассас” номли тематик луғатининг кириш қисмида синонимия, омонимия, полисемия яъни кўп маънолилик, этимологик, сўз ясаш, иқтибос ва бошқа масалаларга атрофлича тўхталиб ўтади. сўз шарҳи ва талқинига бағишланган кўп масалалар абу ҳатам ар-розийнинг (вафоти 933) "كتاب الزينة" – “зийнат китоби” асарида яхши ёритилган. арабшунослар орасида катта шуҳрат топган асарлардан яна бири абу мансур саълабийнинг "فقه اللغة وأسرار العربية" – “лексикология ва араб …
4
араб миллий тилшунослиги баъзи истисноларни ҳисобга олмаганда араб тилининг грамматикаси, лексикаси, семасиологияси (яъни сўз ва ибораларнинг маъноси ва унинг ўзгаришини ўрганиш соҳаси) анъанавий йўлидан кетмоқда. аксарият ҳозирги замон муаллифларининг асарларида эски лингвистик анъана давом этмоқда. жумладан, эски анъана билан университетларнинг дарсликлари, хусусан араб тилшунослиги курсларида "فقه اللغة" атамалари қўлланилмоқда. бундай олимлар қаторига мисрлик абул-воҳид вофий, суриялик муҳаммад ал-муборак, ироқлик субҳий ас-салоҳлар киради. уларнинг асарлари баёнининг мухтасарлиги, тилга оид материалларнинг айниқса замонавий материалларнинг сийраклиги билан характерланади. бу соҳадаги амалий ишлар ҳам анъанавий услубдаги принципларга бўйсунган. масалан, генри ламменс, иброҳим ал-язижий, рофаил наҳла асарларидаги ғоя унинг ибн сиккат ал-ҳамазаний, абдул-ҳалал аскарий, саълабий ва бошқаларнинг асарларидан фойдаланганликларидан далолат беради. адабиётлар: 1. в.м.белкин. арабская лексикология. м.1975 2. н.в.юшманов. строй арабского языка. второе издание. м.1994 3. б.м.гранде. арабская грамматика в сравнительно – историческом освещении. м.1996
5
лексикология фанининг тилшуносликдаги ўрни ва аҳамияти (араб лексикологияси) - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"лексикология фанининг тилшуносликдаги ўрни ва аҳамияти (араб лексикологияси)" haqida

1405934995_57098.doc лексикология фанининг тилшуносликдаги ўрни ва аҳамияти (араб лексикологияси) reja: 1. лексикологиянинг тадқиқот объекти. 2. араб лексикологияси ҳақида умумий маълумот. 3. араб лексикологиясининг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшган араб олимлари. 1. лексикология – алоҳида лингвистик фан сифатида тилшуносликка доир илмлар силсиласида лексикология махсус ўрин тутади. лексикология – бу, бошқача қилиб айтганда, сўз тўғрисидаги билимлар мажмуи бўлиб, ўзимизнинг сўзларимиз билан ифода этсак, сўзшуносликни англатади. лексикологиянинг тадқиқот мавзуси эса муайян тилнинг сўз заҳирасидир. шу тил заҳирасидаги барча сўзларнинг тоифаларини фарқлаш, ҳар тоифа ичидан гуруҳларни ажратиш, ҳар бир гуруҳ ичидаги шаҳобчаларни фарқлаш, уларнинг шаклларини ажратишдан ҳар бир сўзнинг шаклигача ...

DOC format, 44,5 KB. "лексикология фанининг тилшуносликдаги ўрни ва аҳамияти (араб лексикологияси)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.