араб ва ўзбек тилларида феълларнинг қиёсий таснифи

DOC 48.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1405915387_56919.doc араб ва ўзбек тилларида феълларнинг қиёсий таснифи режа: 1. араб ва ўзбек тилларида феълларнинг ясалиши. феълларнинг ноаниқ шакли. 2. араб ва ўзбек тилларида иш-харакат номи. 3. араб ва ўзбек тилларида феълларнинг таснифи. 4. ўзбек ва араб тилларида феъл майллари. 5. ўзбек ва араб тилидаги феълларнинг бир-биридан фарқлари ва ўхшаш жиҳатлари. тушунчалар ва таянч иборалар: 1. солим феъл ва иллатли феъл. 2. солимсифат феъл, бошланиш ва яқинликни англатувчи феъллар (الأفعال المقاربة والشروع) араб ва ўзбек тилларида феълларнинг ясалиши. феълларнинг ноаниқ шакли феъл – предметнинг ҳаракат ва ҳолатини ифодалайдиган сўз туркуми. феъл ўзбек тилида икки хил – морфологик (аффикслар ёрдамида) ва синтактик (сўзларни бириктириш билан) усул билан ясалади. феълнинг замонлари, функционал формалари, майллари, нисбатлари кабиларнинг ҳаммаси унинг буйруқ формаси ўзагидан ҳосил қилинади. феъл гап тузишда уюштирувчилик хусусиятига эга бўлиб, кўпинча бошқа сўзлари ўзига эргаштириб келади. отлар асосан, феълларда ифодаланган маъно талабига қараб келишиклар бўйича турланади. масалан: баҳор келди, мен ишдан келяпман. …
2
ундошни киритиш йўли билан феълларнинг хосила шакллари ясалади. ҳосила шаклдаги феълларнинг, табиийки, мазмунида ҳам ўзгариш содир бўлади. ҳосила шаклларни боблар деб аташ қабул қилинган. уч ўзак ундошли феълларнинг 15та, 4 ўзак ундошли феълларнинг 4та боби мавжуд. бу бобларни ўзаро фарқлаш учун ном қўйилган. араб тадқиқотчилари уч ўзак ундошли феълнингбошланғич шаклини فعلٌ ثُلاثىٌّ مجرّد, 4 ўзак ндошли феълнинг бошланғич шаклини эса шу бобнинг ҳаракат номи (масдари) атамаси билан атаганлар. масалан: بُ الإفتعال، با التفعيل بابُ ва ҳоказо. араб тилида ҳам барча феъл боблари ўтган ва ҳозирги-келаси замонга эга. улар шахсда, сонда, жинсда тусланади. феъллар араб тилида аниқ ва мажҳул нисбатга эга. араб тилида 5 та феъл майли бор. ўзбек тилида феълнинг ноаниқ шакли охири-моқ қўшимчаси билан тугаса, араб тилида феълнинг инфинитив шакли вазифасини феъл бобларининг 3-шахс музаккар шакли ўйнайди. араб ва ўзбек тилларида иш-ҳаракат номи ўзбек тилида иш-ҳаракат номи феълнинг асосий ўзагига (-моқ қўшимчасининг ўрнига) –иш(-ш) қўшимчасини қўшиш орқали ясалади. масалан: …
3
ди, ялтирамоқ ва ҳ.к.з.) 2. қўшма феъллар: 1) феъл бўлмаган сўз билан феълнинг бирикишидан ясалади: дам олмоқ, ҳимоя қилмоқ, ёрдам берди – ёрдамлашди. 2) икки феълнинг бирикишидан ясалади: сотиб олмоқ, чиқариб олмоқ. қўшма феъллар ажратиб ёзилади. араб тилида эса феъллар қуйидагича таснифланади. араб тилидаги феъллар феъл ўзфкларининг таркиби, бажарадиган вазифасига қараб таснифланади. умумий тарзда араб феъллари тузилиши таркибига қараб қуйидагича таснифланади. 1) тўғри феъллар سالمةأفعال; 2) нотўғри феъллар الأفعال المتعلة; 3) тўғрига ўхшаш феъллар أفعال مثالية; 4) бўш феъллар أفعال جوفاء ; 5) иллатли феъллар أفعال ناقصة 6)ҳамзали феъллар مهموزةأفعال 7) иккиланган феъллар أفعال مضاعفة феъллар ўзининг бажарадиган вазифасига кўра қуйидагича таснифланади. масалан, таснифи бўйича جعل феъли سالمةأفعال га ҳам киради. бироқ جعلфеълининг таснифини التحويل أفعال таснифида кўриб чиқишлик ҳам амалий ва назарий аҳамият касб этади. ёки бўлмаса تخذ، صيّر، ردَّ، تركا феъллари ҳам мана шу феъл гуруҳига киради. агар биз уларни тузилишига кўра таснифласак. аслида уларнинг ҳар бири юқорида …
4
фатҳа билан алмашади. чўзиқ унлидан кейин келаётган нунлар тушиб қолади. шарт майлида феъл охири сукунланади. 2-3 шахс муаннас кўпликдаги нунлардан бошқа нунлар тушиб қолади. ўзбек ва араб тилидаги феълларнинг бир-бирига ўхшаш ва фарқли жиҳатлари авваламбор ўзбек тилидаги феъл араб тилидаги феълга бажарадиган вазифаси нуқтаи назаридан ўхшайди. араб тилида ҳам ўзбек тилида ҳам феъллар шахс, замон, сонда ўзгаради. феълларнинг ўтган ва ҳозирги замон шакллари мавжуд. ўзбек тилида феъллар тусланаётганда шахс замон қўшимчалари фақат феълдан кейин қўшилади. араб тилида эса префикс ва шахс, сон қўшимчалари билан ҳозирги замон ифодаланади. ўзбек тилида 3та майл бўлса, араб тилида 5та феъл майли бор. иккала тилда ҳам ўтимли ва ўтимсиз феъллар мавжуд. ўзбек тилида феъл икки хил – морфологик ва синтактик усулда ясалади, араб тилида фақат морфологик усулда ясалади. назорат саволлари ва топшириқлар: 1. араб тилида феъллар қандай таснифланади? 2. феъллар бажарадиган вазифасига кўра қандай таснифланади? ўзбек тили билан қиёсланг. 3. араб ва ўзбек тилидаги феълларнинг …
5
араб ва ўзбек тилларида феълларнинг қиёсий таснифи - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "араб ва ўзбек тилларида феълларнинг қиёсий таснифи"

1405915387_56919.doc араб ва ўзбек тилларида феълларнинг қиёсий таснифи режа: 1. араб ва ўзбек тилларида феълларнинг ясалиши. феълларнинг ноаниқ шакли. 2. араб ва ўзбек тилларида иш-харакат номи. 3. араб ва ўзбек тилларида феълларнинг таснифи. 4. ўзбек ва араб тилларида феъл майллари. 5. ўзбек ва араб тилидаги феълларнинг бир-биридан фарқлари ва ўхшаш жиҳатлари. тушунчалар ва таянч иборалар: 1. солим феъл ва иллатли феъл. 2. солимсифат феъл, бошланиш ва яқинликни англатувчи феъллар (الأفعال المقاربة والشروع) араб ва ўзбек тилларида феълларнинг ясалиши. феълларнинг ноаниқ шакли феъл – предметнинг ҳаракат ва ҳолатини ифодалайдиган сўз туркуми. феъл ўзбек тилида икки хил – морфологик (аффикслар ёрдамида) ва синтактик (сўзларни бириктириш билан) усул билан ясалади. феълнинг замонлари, функцион...

DOC format, 48.0 KB. To download "араб ва ўзбек тилларида феълларнинг қиёсий таснифи", click the Telegram button on the left.