николай федорович катанов

DOC 49.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404481332_53883.doc николай федорович катанов режа: 1. ўн тўққизинчи аср туркшунослари 2. н.ф. катановнинг туркология тараққиётига қўшган улуши ўн тўққизинчи асрнинг иккинчи ярми – йигирманчи асрнинг бошларини, маълум маънода, туркологиянинг олтин даври деб аташ мумкин. чунки бу даврда кўплаб кўктурк ёзуви ёдгорликлари, уйғур ёзувидаги битиглар топилди, улар ўқилиб, туркий халқларга оид эканлиги илмий жиҳатдан исботланди. “қутадуғу билиг”, “ҳибату-л-ҳақойиқ”, “девону луғатит турк” сингари тенгсиз асарлар кашф этилди. мазкур манбалар туркий халқлар тарихи, маданияти, тили, адабиёти, фольклори, урф-одатларининг қатор муаммоли масалаларини ойдинлаштирди. ана шу даврда туркология масалалари билан шуғулланган василий владимирович бартольд (1869–1930), оттон николаевич бетлинк (1815–1904), карл броккельман (1868–1956), ҳерман вамбери (1832–1913), золтон гумбоц (1877–1935), отто доннер (1835–1909), мирза александр казембек (1802–1870), платон михайлович мелиоранский (1868–1906), вильгелм радлов (1837-1918), вильгелм людвиг петер томсен (1842–1927) каби илм-фан арбоблари ҳам етишиб чиқди. булар орасида хакаслардан етишиб чиққан машҳур туркшунос николай федорович катановнинг (1862–1922) номи ҳам фахр билан тилга олинади. н.ф. катанов туркология тараққиётига катта …
2
селовский, ш.н. березин сингари машҳур туркшунос олимлардан туркий тиллар тарихи ва фонетикасидан маърузалар эшитди, улардан туркологиянинг сирларини, қўлёзмалар устида ишлаш, изоҳлаш йўлларини, шунингдек, араб, форс, усмонли турк, татар тилларини ҳам ўрганди. н.ф. катанов 1888 йили санкт-петербург университетини битириб, 1892 йилга қадар россия фанлар академиясининг топшириғи билан сибирь, мўғулистон, шарқий туркистонда илмий сафарда бўлиб, маҳаллий аҳолининг тили, тарихи, этнографияси, маданияти ва фольклорига оид материаллар йиғди. тўплаган материаллари асосида илмий тадқиқотлар олиб борди. 1994 йилда қозон шаҳрига келиб, умрининг охиригача шу ерда яшади. олим илмий доираларга анча эрта танилди. у петербург университетига ўқишга кирган йиллардаёқ туркшуносликка оид ишлари билан танилган, шу боис қозон университети археология, тарих ва этнография жамиятининг ходим-аъзоси этиб, сал кейинроқ 1884 йил 8 апрелда шу жамиятнинг ҳақиқий аъзолигига сайланган эди. жамиятнинг бу даврда н.п. загоскин, е.ф. будде, в.р. розен, и.н. смирнов, қ. носирий, в.в. радлов сингари ҳақиқий аъзолари бўлганлиги ҳисобга олинса, н.ф. катанов илмий салоҳияти ўша даврдаёқ жуда баланд …
3
олимлар орасида урянхай (тува) тили угор-фин тиллари оиласига киради, деган фикр мавжуд эди. николай федорович урянхай тилини элликка яқин ўлик ва жонли туркий тиллар материаллари билан қиёслаб, урянхай тили угор-фин тиллари оиласига эмас, балки туркий тиллар оиласига мансублигини инкор қилиб бўлмайдиган далиллар билан илмий жиҳатдан исботлаб берди. урянхай тилининг мукаммал грамматик тавсифини берди, унинг туркий тиллар орасидаги ўрнини фанда биринчи бўлиб н.ф. катанов аниқлади ва шу иши билан туркологиянинг олтин фондига катта ҳисса қўшди. шундан кейин н.ф. катановнинг илм аҳли орасидаги мавқеи янада юксалди. европодаги қатор илмий жамиятлар н.ф. катановни ўз аъзолигига сайлади. белгия, венгрия, финландия илмий муассасалари аъзоликка қабул қилди. чет элда чоп этиладиган эътиборли журналлар олимни таҳририят аъзолигига қабул қилди ва унинг асарларини кетма-кет чоп эта бошлади. 1907 йил 26 ноябрда қозон университети тарих-филология факультети кенгаши н.ф. катанов илмий хизматларини ҳисобга олиб, унга қиёсий тилшунослик бўйича докторлик илмий даражасини беришга тавсия қилди. университет илмий кенгаши бу қарорни қўллаб-қувватлади. …
4
нинг аниқлашича, н.ф. катанов ўз тадқиқотларида дунёдаги 114 та тил материалларидан фойдаланган. николай федорович ўзидан жуда катта ҳажмли бой илмий мерос қолдирди. у 1921 йилда тузган автобиографик анкетасида 382 босма табоқли ишлари бўлганлигини қайд этган. бунга олимнинг шарқшуносликка бағишланган ишларига ёзган тақриз ва рефератлари киритилмаган. мутахассислар унинг эълон қилинмаган ишларини 15000 бет (қўлёзмада) деб ҳисоблашган. афсуски, ана шу илмий мерос тўлалигича ўрганилмаган. олимнинг дўстлари, хизматдошлари ва устозлари орасида в.в. радлов, в.п. васильев, п.м. мелиоранский, к.г. залеман, и.а. бодуэн де куртенэ, в.а. богорадицкий, н.и. фирсов, и.ф. готвальд, н.м. ядринцев, г.н. потанин, п.н. пантусов, в.п. наливкин, туркий халқлардан етишиб чиққан ш. маржоний, қ. носирий, а.а. диваев сингари етук олимлар бор эди. бу далиларнинг барчаси унинг юқори савиядаги олим бўлганлигидан далолат беради, албатта. бироқ ана шундай катта иқтидорга эга бўлган н.ф. катанов жуда мураккаб ҳаёт йўлини босиб ўтди. унинг илмий ишларига халақит берувчи айрим гуруҳлар, ишдан четлатилишига тарафдор бўлган кишилар бор эди. масалан, …
5
]. турли тазйиқлар олимнинг соғлиғига, руҳий ҳолатига қаттиқ таъсир қилди. барча ишлардан кўнгли совиди, кўп нарсаларга ишончи йўқолди, хх асрнинг ўнинчи йилларидаги моддий қийинчиликлар олимнинг илмий иш қилишига, тарихий эсдаликлар, китоблар йиғишига, ҳатто умр бўйи йиққан кутубхонасига бўлган қизиқишини ҳам сўндирди. шундан кейин олим кутубхонасини сотишга қарор қилди. н.ф. катанов кутубхонаси жуда бой бўлиб, унда ўн тўққизинчи асрда ва йигирманчи асрнинг бошларида европа мамлакатларида чоп этилган шарқшуносликка оид кўплаб журналлар, илмий тўпламлар ва китоблар, қозон, уфа, оренбург, санкт-петербург, москва ва бошқа шаҳарларда босилган асарлар, ягона нусхадаги ноёб қўлёзмалар, тошбосмалар бор эди. олим ана шу кутубхонасини фанлар академиясига топширмоқчи бўлди, лекин улар сотиб олишдан бош тортдилар. сўнг иркутск университетининг шарқ факультети кутубхонасига тоширишга ҳаракат қилди, аммо маориф вазирлигидан рухсат бўлмади. бу борада у туркистон генерал-губернатори кауфманга ҳам мурожаат қилди. лекин фойдаси бўлмади. шундан сўнг у кутубхонасини туркияга – истанбул маҳаллий университетнинг кутубхонасига топширди [5]. катанов китоблари ҳозирги кунда истанбул университети туркология …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "николай федорович катанов"

1404481332_53883.doc николай федорович катанов режа: 1. ўн тўққизинчи аср туркшунослари 2. н.ф. катановнинг туркология тараққиётига қўшган улуши ўн тўққизинчи асрнинг иккинчи ярми – йигирманчи асрнинг бошларини, маълум маънода, туркологиянинг олтин даври деб аташ мумкин. чунки бу даврда кўплаб кўктурк ёзуви ёдгорликлари, уйғур ёзувидаги битиглар топилди, улар ўқилиб, туркий халқларга оид эканлиги илмий жиҳатдан исботланди. “қутадуғу билиг”, “ҳибату-л-ҳақойиқ”, “девону луғатит турк” сингари тенгсиз асарлар кашф этилди. мазкур манбалар туркий халқлар тарихи, маданияти, тили, адабиёти, фольклори, урф-одатларининг қатор муаммоли масалаларини ойдинлаштирди. ана шу даврда туркология масалалари билан шуғулланган василий владимирович бартольд (1869–1930), оттон николаевич бетлинк (1815–1904), карл...

DOC format, 49.0 KB. To download "николай федорович катанов", click the Telegram button on the left.