профессор ш. у. рахматуллаев ва ўзбек график лингвистикаси

DOC 160,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403351496_45196.doc www.arxiv.uz профессор ш. у. ращматуллаев ва ўзбек график лингвистикаси ўзбек график лингвистикасининг соща сифатида шакллана бошланиши хх асрнинг биринчи чорагида юз берди: араб алифбоси билан ўзбек тили фонологик тизими ÿртасидаги номутаносиб жищатларга муносабат билдирила бошланди, шундан келиб чиқиб алифбога маълум ÿзгартиришлар киритилди. дастлабки имло қоидалари тузилди, тиниш белгилари тизими шакллантирилди. бу жараёнда фитрат, элбек, ашурали зощирий, боту, е.д.поливанов каби тилшунослар фаол иштирок этишди. хх асрнинг иккинчи чорагида ўзбек ёзуви араб графикасидан лотин ўзбек алифбосига (1928-1929 йилларда), сўнг рус график тизими асосида тузилган янги ўзбек алифбосига (1940 йилда) кўчирилди. бу жараённинг дастлабки босқичида фитрат, элбек, шокиржон раҳимий, е.д.поливановларнинг, кейинги босқичида эса қори ниёзий, а.к.боровков, олим усмонов, фахри камолов, барот авизов, зокир маъруфовларнинг хизматлари катта бÿлди. 1950 йилдан кейинги даврларда ÿзбек алифбоси ва имлосини замон талаблари асосида такомиллаштириш, уларнинг миллий жиҳатларини мустаҳкамлаш, имло меъёрларини оммага сингдириш услубиятини ишлаб чиқиш, ўзбек пунктуациясини тарихий (ҳ. ғозиев.) ва синхрон (ш. шоабдураҳмонов, к. назаров) планларда …
2
ма сўзлар имлосига оид қоидаларнинг мантиқан изчил тизимини яратиш учун назарий асос бўлиши керак эди. айни шу мезонларга амал қилинмаганлигидан соҳага оид айрим манбаларда оқ қоғоз, шахсий иш, болалар боғчаси каби бирикмалар «ўзаро аниқловчилик ҳолатини, хусусиятини сақлаган қўшма сўзлар …» тарзида,2 жуфт сўзлар эса қўшма сўзларнинг бир типи сифатида3 баҳоланиб келинмоқда эди. бундай вазият ёзув амалиётига ҳам салбий таъсир қиларди – бошбошдоқликнинг авж олишига олиб келарди. ш. раҳматуллаев ва а. ҳожиевларнинг ишида юқорида айтилган мезонлар сўз туркумлари бўйича алоҳида – алоҳида ишлаб чиқилди ва улар асосида имло қоидалари иккига қўшиб ёзиладиган ва ажратиб ёзиладиган қўшма сўзлар гуруҳига ажратилди; ҳар бир гуруҳ қоидаларининг мантиқий асослари берилди. 1980 йилда проф. ш.у. раҳматуллаевнинг «орфография қоидалари – саводхонлигимиз асоси» номли рисоласи чоп этилди.4 рисолада амалдаги «ўзбек орфографияснинг асосий қоидалари»да графика билан орфография ҳодисаларининг айрим ўринларда қориштириб юборилганлиги, шу асосда орфография доирасидан четга чиқиш ҳоллари юз берганлиги (1,3,4,8,9,10,11,16,17,18,22,23-параграф қоидаларининг кўпроқ графикага дахлдорлиги) айтилади,5 айрим қоидаларнинг …
3
екистон фанлар академиясининг мухбир аъзоси (ҳозир академик) ғ. а. абдураҳмонов бошчилик қилади. комиссия ишида етакчи тилшунос олимлар билан бирга проф. ш. у. раҳматуллаев ҳам фаол иштирок этади: комиссиянинг 19 ва 27 июндаги йиғилишларида у алифбонинг миллий жиҳатларини мустаҳкамлашга қаратилган қатор таклифларни ўртага қўяди, айни пайтда алифбодан айириш (ъ) белгисини чиқариш, унинг вазифасини юмшатиш (ь) белгисига юклаш кераклигини айтади. 1992-93-йилларда ш.у. раҳматуллаев лотин алифбосига асосланган янги ўзбек алифбосини тузиш ишларида фаол қатнашади, 1993 йил 2-сентябрда тасдиқланган лотин ўзбек алифбосининг компьютер имкониятларига мос эмаслигини ҳам у биринчилардан бўлиб пайқади ва бу ҳақда ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига хат йўллайди, хатга алифбонинг проф. о. азизов билан ҳамкорликда тайёрланган янги варианти (лойиҳа) илова қилинади. натижада янги алифбо комиссиясига бу масалани ўрганиб чиқиш вазифаси топширилади. комиссия масалани кўриб чиқиб, алифбонинг компьютер имкониятига мослаштирилган янги вариантини (26 ҳарф ва 3та қўшма ҳарфдан иборат лойиҳани) тайёрлайди. бу лойиҳа маълумки, 1995 йилнинг 6 майида ўзбекистон …
4
боси ва имлоси (талабалар ва мустақил ўрганувчилар учун қўлланма)» китоби нашр этилди.8 қўлланма икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмида араб, кирилл, лотин алифболари ўзаро қиёсланади, шу асосда лотин ўзбек алифбосининг ўзбек тили товуш тизими учун энг мақбул жиҳатларга эга эканлигини асослашга ҳаракат қилинади. бу алифболар орасидаги ўхшаш жиҳатлар таъкидланиб, фарқли ҳарфларни ўқиш ва ёзиш бўйича амалий кўрсатмалар берилади. қўлланманинг иккинчи қисмида 1995-йилда жорий қилинган «ўзбек тилининг асосий имло қоидалари» қисқача шарҳланади, имло қоидаларига киритилмаган баъзи ҳодисалар ҳақида тушунтириш берилади. ш. у. раҳматуллаевнинг графика ва орфографияга оид ишлари билан танишар эканмиз, уларда бир қатор назарий масалаларга алоҳида эътибор берилганлигининг гувоҳи бўламиз: унинг «қўшма сўз» термини ва тушунчасига, қўшма сўзнинг жуфт сўз ва сўз бирикмасидан фарқланишга оид қарашларида, бундай қарашларнинг имло қоидаларига татбиқ этилиши билан боғлиқ таклифларида ана шундай назарий ғоялар борлиги кўзга ташланади. бу каби ғоялар унинг иккинчи рисоласида-«орфография қоидалари–саводхонлигимиз асоси» китобида ҳам учрайди: қоидалаштирилган ҳодисаларнинг лингвистик асослари, уларнинг графика ёки …
5
рфология... каби бўлимларини) тадқиқ этишга, илмий-педагогик кадрлар тайёрлашга сарф қилди. устоз ҳали ҳам тилшуносликнинг турли муаммолари устида толмай иш олиб бормоқда. биз шавкат ака раҳматуллаевга илмий салоҳият, соғлиқ ва ижодий ютуқлар, яна узоқ йиллар ҳамроҳ бўлишини тилаб қоламиз. зиёдулла щамидов филология фанлари номзоди, доцент серқирра олимнинг ташкилотчилик фаолияти мащмуд қошғарий туркий тилда луғатшуносликни бошлаб берган бўлса алишер навоий эса адабий тил, унинг халқ тили манбаларидан фойдаланиб, бадиий, илмий асарлар яратиш мумкинлигини исботлади. ўзбек тилининг ўзига хос грамматик қурилишига ва бой луғат фондига эгалигини кўрсатди. защматкаш олим шавкат ращматуллаев щам она тили, унинг щар бир даври кашфиётчи алломалари илмий қарашларини ўрганиб ўзига жо этган, улар защматлари «лаззат»ина тотиб, сўзшунослик илми анъанасини давом эттириб келаётган замонамизнинг забардаст тилшунослари қаторидан ўрин эгаллади. олим умр бўйи тил илмига шайдо, щар бир сўзнинг сещрига мащлиё бўлиб яшаб келмоқда. узтознинг таъкидлашича, «она тили, ундаги сўз хизматининг чеки- чегараси йўқ, улар щар доим ўзгариб, маъноси янгиланиб туради. …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "профессор ш. у. рахматуллаев ва ўзбек график лингвистикаси"

1403351496_45196.doc www.arxiv.uz профессор ш. у. ращматуллаев ва ўзбек график лингвистикаси ўзбек график лингвистикасининг соща сифатида шакллана бошланиши хх асрнинг биринчи чорагида юз берди: араб алифбоси билан ўзбек тили фонологик тизими ÿртасидаги номутаносиб жищатларга муносабат билдирила бошланди, шундан келиб чиқиб алифбога маълум ÿзгартиришлар киритилди. дастлабки имло қоидалари тузилди, тиниш белгилари тизими шакллантирилди. бу жараёнда фитрат, элбек, ашурали зощирий, боту, е.д.поливанов каби тилшунослар фаол иштирок этишди. хх асрнинг иккинчи чорагида ўзбек ёзуви араб графикасидан лотин ўзбек алифбосига (1928-1929 йилларда), сўнг рус график тизими асосида тузилган янги ўзбек алифбосига (1940 йилда) кўчирилди. бу жараённинг дастлабки босқичида фитрат, элбек, шокиржон раҳимий, е....

Формат DOC, 160,0 КБ. Чтобы скачать "профессор ш. у. рахматуллаев ва ўзбек график лингвистикаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: профессор ш. у. рахматуллаев ва… DOC Бесплатная загрузка Telegram