семема ва нуткий маъно

DOC 148.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403347303_44995.doc семема ва нут+ий маъно www.arxiv.uz семема ва нутқий маъно режа: 1. семеманинг нуткка хосланиши 2. хосила семеманинг вужудга келиш йуллари 3. хосила луғавий маъноларнинг лисонийлашуви семеманинг нутқий луғавий маъно сифатида воқеланиши. семема ва нутқий маъно муносабати, албатта, бошқа лисоний бирликларда булгани каби, диалектиканинг умумийлик-хусусийлик, мохият ва ходиса, имконият ва воқелик, сабаб ва оқибат, умуман олганда, зот ва тажалли диалектикасини узида акс эттиради. шунингдек, барча лисоний бирликлар ва уларнинг нутқий воқеланишларида кузатилган тайёр - тайёр эмас, ижтимоий-индивидуал, чекланган - чексиз, барқарор-беқарор, такрор - бетакрор умум нисбатли белгилари семема ва нутқий маъно муносабатида узига хос тарзда тажаллиланади. семеманинг тайёр ва нутқий маънонинг тайёр эмаслиги. семеманинг асосий хусусияти, унинг тил жамияти аъзолари онгида тайёр холда эканлигидир. демак, семема маълум бир қонуният ёки қолипнинг махсули ёки хосиласи эмас. масалан, китоб лексемасига хос «варақлардан ташкил топган, муқоваланган, босма ёки қулёзма холдаги даврий булмаган уқув қуроли», шод лексемасининг «жонли предмет эмоционал холатининг ижобий даражасини ифодаловчи …
2
са, семеманинг нутқий маъноси сузларда кучма маъно сифатида воқеланишларида янада ёрқинроқ намоён булади. у пахта термас, хашарчиларга сувчи эди гапидаги сувчи сузининг маъноси нутқий булиб, уни «сув ташиш ва етказиб бериши билан шуғулланувчи киши» тарзида тасвирлаш мумкин. бу нутқий маъно сув сузига -чи қушимчасини қушиш асосида сув лексемаси семемасини жузъийлаштириб хосил қилинган мазкур маъно нутқ жараёни махсулидир. семеманинг кучма маъно сифатида қулланишида нутқий маънонинг тайёр эмаслиги белгиси аниқроқ кузга ташланади. қуш эдим, қанотимни қайирдилар гапидаги қанот сузида семема шу тарзда жузъийлашганки, унинг аташ семалари суниб, семема бутунлай сифат узгаришига учраган. бу «узгарган» холат хам соф нутқий жараён махсули булиб, бунгача у тайёр холда эмас эди. семеманинг такрорланувчанлиги ва нутқий маънонинг бетакрорлиги. семема узининг барча нутқий куринишлари учун асос булиб, хар бир қулланишида, унинг жузъийлашган ва матн, нутқ шароити, сузловчининг мақсадига буйсунган холати кузатилади. уқимоқ лексемасининг зикр этилган семемасидаги «харфларни уриштириб маъносини тушунишга интилиш» «бошқа нолуғавий воситалар тажаллилари билан» туйинган холда …
3
г барқарорлиги деганда унинг уткинчилиги ва «оний»лиги назарда тутилади. семеманинг чекланганлиги ва нутқий маънонинг чексизлиги. моносемантик лексемаларнинг бир ва полисемантик лексемаларнинг бир нечта (бу хам саноқли) семемаси булиб, у нутқий воқеланганда чексизлик касб этади. хар бир қулланишдаги нутқий маъно узига хос ва қайтарилмас алохидаликдир. нутқий маъно қанчалик чексизлик касб этмасин, унинг асосидаги семема битталигича қолаверади. семеманинг ижтимоийлиги ва нутқий маънонинг индивидуаллиги. семема ижтимоий шартланган булиб, у тил жамияти аъзоларининг умуммехнати махсули ва шу тил жамияти аъзолари учун бирдай умумийдир. нутқий маъно эса хар бир сузловчи учун узига хос - индивидуалдир. семеманинг грамматик маъно сифатида воқеланиши. айрим лексемаларнинг номустақил лексема сифатида воқеланишида семемаларнинг уз муайянлигини кучсизлантиришини, семеманинг грамматик маъно сифатида воқеланишини куриш мумкин. қуйида қарамоқ лексемасининг икки маъносини қиёслашга харакат қиламиз. 1. хамдам дадасига қараганча узоқ тикилиб қолди. (а.қаххор). 2. менга қара, хотин, - деди хожи жиддий тусда. узбек ойим қаради. (а.қодирий). 3.бу жувон менга қараб келар эди. (ғ.ғулом). 4. дехқонлар …
4
сланг: «олмага қараганда нон ширин-олмадан кура нон ширин». куринадики, қарамоқ лексемаси кумакчи вазифасида қулланганда унинг семемаси таркибидаги «йуналтирмоқ» семаси лисоний ва нутқий ходисаларни боғлаш вазифасини утайди. бошқача айтганда, қарамоқ кумакчисининг қарамоқ лексемаси хосиласи эканлигига ишора қилиб туради. мустақил лексемаларнинг номустақил суз сифатида қулланишларида нутқий маъноларнинг узлари мансуб семалар билан боғланишлари кучли ёки кучсиз булиши мумкин. бу, айниқса, кумакчи феъл вазифасида келган лексемаларда яққол кузга ташланади. қиёсланг: 1. элмурод дунё хабарларидан уқиб бера бошлади. (п.турсун.) 2. май ойининг хаётбахш қуёши узининг эркаловчи, заррин нурларини аланга сочиб ётибди. (х.зиёхонова). 3. сиз уқишга кетаётганингизда дарахтларга узим қараб турсам. (ш.рашидов). 4. туй қизиганда яна бир балони бошлаб юрма, -деб туломат муйлов қучқорга қул чузди. 5. хали у ерда, хали бу ерда янги туғилаётган қузилар чупонларни шошириб қуйган, уларда тиним йуқ (ч.айтматов). 6. сен мендан хар қанча хафа булсанг хам, кунглимга тугиб қуйганимни энди айтиб солмасам, иложи йуқ. (а.қаххор). куриниб турибдики, айрим қулланишларда (1-, 2-, …
5
а булади. семеманинг нолуғавий тажаллилар таъсиридаги узгаришга учраши натижасида вужудга келадиган сифат узгаришлари хам унга таъсир қилувчи омиллари даражасига кура турлича булади. семема суз ясаш қолиплари асосида нутқий ясама сузлар маъноси сифатида намоён булар экан, бунда бу нутқий маънонинг таркибида сема куриниши мақомини олади. масалан, [[феъл] қ [увчи] қ (феъл англатган харакатнинг бажарувчисини англатувчи шахс оти] лисоний суз ясаш қолипи хосилаларида (ичувчи, кесувчи, ёзувчи, хохловчи ва б.) бу сузларнинг асосида ётган ич, кес, ёз, хохла лексемаларининг семемалари ясама сузларда англашилган нутқий маънонинг булакчаси сифатида юзага чиқади. дейлик, ичмоқ лексемасининг семемаси «бирор суюқликни истеъмол қилмоқ» булиб, у ичувчи нутқий хосиласида «ичиш билан шуғулланувчи киши» нутқий маъносининг ичиш узвида мужассамлашгандир. бунда маълум бир бутунликнинг «кичрайиб», нутқий бир бутунликнинг таркибий қисмига айланганини курамиз. бу эса семемада сифат узгариши юз берганлигини курсатади. демак, нутқий ясама сузларда лисоний бутунликнинг нутқий қисмга айланиши ходисаси юз беради. буни шартли равишда «семеманинг нутқий маъно булакчасига айланиши» деб атаймиз. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "семема ва нуткий маъно"

1403347303_44995.doc семема ва нут+ий маъно www.arxiv.uz семема ва нутқий маъно режа: 1. семеманинг нуткка хосланиши 2. хосила семеманинг вужудга келиш йуллари 3. хосила луғавий маъноларнинг лисонийлашуви семеманинг нутқий луғавий маъно сифатида воқеланиши. семема ва нутқий маъно муносабати, албатта, бошқа лисоний бирликларда булгани каби, диалектиканинг умумийлик-хусусийлик, мохият ва ходиса, имконият ва воқелик, сабаб ва оқибат, умуман олганда, зот ва тажалли диалектикасини узида акс эттиради. шунингдек, барча лисоний бирликлар ва уларнинг нутқий воқеланишларида кузатилган тайёр - тайёр эмас, ижтимоий-индивидуал, чекланган - чексиз, барқарор-беқарор, такрор - бетакрор умум нисбатли белгилари семема ва нутқий маъно муносабатида узига хос тарзда тажаллиланади. семеманинг тайёр ва нутқий ма...

DOC format, 148.0 KB. To download "семема ва нуткий маъно", click the Telegram button on the left.

Tags: семема ва нуткий маъно DOC Free download Telegram