сифат – суз туркуми

DOC 93,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403254274_43989.doc сифат – сыз туркуми www.arxiv.uz сифат – сўз туркуми режа: 1. сифат ҳақида маълумот 2. сифатларнинг маъно турлари. 3. сифатларнинг белгини ифодалаш усулига кўра турлари: а) аслий сифатлар; б) нисбий сифатлар. 4. сифатларнинг белгини даражалаб ифодалашига кўра турлари. 5. сифатларнинг отлашуви. 6. сифатларнинг ясалиши. 7. сифатларнинг тузилишига кўра турлари. сифат белги тушунчасини билдирувчи сўз туркумларидан бири. сифат предмет белгисини билдиради: тиниқ сув, қизил олма, ақлли қиз, кузги ишлар, қуюқ чой, ёш бола. сифат деб предметнинг доимий белгисини билдирадиган қандай? қанақа? сўроқларидан бирига жавоб бўладиган мустақил сўз туркумига айтилади. сифат мустақил сўз туркуми сифатида қуйидаги лексик-семантик, морфологик, синтактик белгиларга эга: 1. сифатларнинг белги тушунчасини ифодалаши унинг лексик-семантик хусусияти саналади: қизил – ранг тушунчасини; жажжи - ҳажм тушунчасини билдиряпти. 2. сифатнинг морфологик белгилари: а) белги тушунчасига ном бўлади, қандай? қанақа? сўроқларидан бирига жавоб бўлади. б) белгини бевосита ёки бавосита ифодалашига кўра аслий ва нисбий сифатларга ажратилади. в) сифат белгини даражалаб кўрсата …
2
штирар. яхшининг яхшилиги тегар ҳар ерда, ёмоннинг касофати тегар тор жойда. сифатлар предметнинг рангини, шаклини, мазасини, хажмини ва шу кабиларни ифодалашни юқоридаги мисолларда кўриб ўтдик. демак, сифатлар маъносига кўра турларга ажратилади. баъзи адабиётларда сифатлар маъносига кўра 9 турга ажратиб берилади. биз қуйидаги турларга ажратамиз: 1. ранг-тус ифодалайдиган сифатлар: қизил-қизил олмани қиз отади, дарёларни қишки чилла музлатади. 2. маза- таъмни ифодалайди: аччиқ олмалардан еганини кўриб афтим буришиб кетди. 3. шакл билдирадиган сифатлар. бундай сифатлар предметнинг ташқи ва ички шаклини ифодалаб келади: япасқи дарахтларни нўхатдай қизил ва қора мевалар териб ошалади. шакл билдирувчи баъзи сифатлар ҳолат билдирувчи сифат тарзида қўлланади: узун (бола), ориққина(йигит), тиқмачоқ, бўлиқ, ингичка, йўғон каби. бу сифатлар предметнинг ички ва ташқи шакл кўринишларини ифодалайди. 4. ҳажм билдирадиган сифатлар. бундай сифатлар предметнинг катта-кичиклиги, узун-қисқалиги, паст-баландлиги, кенг-торлиги каби хусусиятларни билдиради. сўқмоқ катта йўлга туташган жойдан бепоён дала бошланар эди. (а.қ). 5. характер-хусусият билдирадиган сифатлар. бундай сифатлар жонли ва жонсиз предметларнинг ўзига …
3
чиқмасин, - насиҳат қилди ота. 9. пайтга кўра белги билдирадиган сифатлар: деворий газеталар шоирнинг дастлабки шеърлари матбуоти бўлган. шу ўринда талабаларга ўзларига ҳар бир турга кирадиган сифатлар топиш топшириғи берилади. 1. ранг-тус билдирувчи сифатлар: қизил, сариқ, бинафша, зангори, кул ранг, мош ранг, буғдой ранг... кул ранг, мош ранг предметнинг рангига нисбат бериш орқали ранг маъносини ифодалаяпти. демак, тилдаги ранг билдирувчи сифатлар табиатдаги бор рангларни ифодалаш учун етмайди. шунинг учун предметнинг номлари ранг ифодалаш учун фойдаланиляпти: бари карам (барги карам), феруза ранг. бу сифатлар кириллда ажратиб, лотинда қўшиб ёзилади: kulrang, moshrang... 2. ҳажм, ўлчов, масофа билдирувчи сифатлар; йироқ, узоқ, кенг, тор, чуқур, чоғ йирик, майда кичик, катта, баланд, паст. 3. ҳид билдирувчи сифатлар: хушбўй, қўланса, сассиқ, бадбўй, муаттар, шрор ёқимли; тилда от орқали ҳам ҳид ифодаланади: райҳон+ҳиди, ёғ ҳиди, керосин ҳиди, балиқ ҳиди, товуқ ҳиди каби. 4. пайтга муносабат билдирувчи сифатлар: тонгги, сўнгги, аввалги, қишги, эртанги, кечки, кейинги. шундан сўнг характер …
4
ал енгилтак ва шўх бўлсада, ўзи жуда меҳр-оқибатли қиз. (о.ё). г) предмет, нарса, ҳайвон, жонивор, ҳолат, воқеа-ҳодисаларнинг характер-хусусиятларини билдирувчи сифатлар: хонаси, долзарб, дабдабали, ташвишли, асов, чопағон, сунъий, табиий, текин, қиммат, арзон, чидамли, зўр, яхши, ёмон, ажойиб каби. д) ҳолат билдирувчи сифатлар инсонга, ҳайвонга, ҳодисага хос ҳолатларни билдиради. буларни ҳам ўз навбатида гуруҳларга бўлиш мумкин: а) табиий ҳолат белгилари: гўзал, қўхлик, чиройли, сулув, латиф каби. нуқсоний белгилар: чўлоқ, маймоқ, букир, чўтир, соқов, ғилай, кўр каби. б) жисмоний, физик холатлар: бардам, бақувват, тетик, ёш, кекса, қари, ожиз, заиф каби. в) руҳий ҳолатни билдирадиган сифатлар: хурсанд, хафа, жинни, соғ, сергак, хушёр, ғазабнок, маъюс, ғамгин, аламзада каби. г) кишилар аҳволини билдирувчи сифатлар: бадавлат, камбағал, қашшоқ, йўқсил, гадо, етим, мушфиқ, мусофир каби. д) предметнинг ҳарорати: иссиқ, совуқ, илиқ, салқин каби. е) тозаликни: сахтиён, мусаффо, соф, тоза, исқирт, кир, озода каби. ё) эскиликни, янгиликни: увода, жулдур, янги каби. ж) ҳўл - қуруқлик: нам, µўл, қуруқ, қоқ, …
5
ар воситасида ясалади. отлардан морфологик усул билан хослик, ўхшашлик, ўрин ва пайтга муносабат, мўлжал каби маъноларни ифодаловчи сифатлар ҳосил қилинади: - ий. – вий: декорий, физикавий, химиявий, тарихий, оммавий хослик маъносидан сифат ясалди. - симон, сифат, - дек, - дай аффиксларини қўшиб ўхшашлик маъносидаги сифат ясайди: тошсимон, ойнасимон, ойдай, шишадек, одамсифат, ҳайвонсифат. - ғи, - ки, -қи, - даги аффикслари ўрин ва пайтга муносабат ифодаловчи сифат ясайди: қишки, баҳорги, кузги, ташқи, тонгги, сўнгги, қишлоқдаги каби. - лик аффикси мўлжалланганлик, хослик, ўлчов маъноларидаги сифат ясайди: кўйлаклик, кўрпалик, кўчалик, ойлик, тошкентлик. сифат даражалари. предмет белгисининг ортиқ-камлигига кўра фарқланиши сифат даражалари дейилади: гўзал, ақллироқ, энг билимли каби. сифатларда 3 та даража бор: 1. оддий даража; 2. қиёсий даража; 3. орттирма даража. 1. предметнинг белгисини бошқа предметдаги белгига қиёсламаган ҳолда ифодалайдиган сифат оддий даражадаги сифат дейилади. масалан: қизил, ширин, катта, ақлли, ёқимли каби мирза бобур катта шоир, жангу жадалда қўрқиш нималигини билмас саркарда бўлиб …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "сифат – суз туркуми"

1403254274_43989.doc сифат – сыз туркуми www.arxiv.uz сифат – сўз туркуми режа: 1. сифат ҳақида маълумот 2. сифатларнинг маъно турлари. 3. сифатларнинг белгини ифодалаш усулига кўра турлари: а) аслий сифатлар; б) нисбий сифатлар. 4. сифатларнинг белгини даражалаб ифодалашига кўра турлари. 5. сифатларнинг отлашуви. 6. сифатларнинг ясалиши. 7. сифатларнинг тузилишига кўра турлари. сифат белги тушунчасини билдирувчи сўз туркумларидан бири. сифат предмет белгисини билдиради: тиниқ сув, қизил олма, ақлли қиз, кузги ишлар, қуюқ чой, ёш бола. сифат деб предметнинг доимий белгисини билдирадиган қандай? қанақа? сўроқларидан бирига жавоб бўладиган мустақил сўз туркумига айтилади. сифат мустақил сўз туркуми сифатида қуйидаги лексик-семантик, морфологик, синтактик белгиларга эга: 1. сифатларнинг белги...

Формат DOC, 93,5 КБ. Чтобы скачать "сифат – суз туркуми", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: сифат – суз туркуми DOC Бесплатная загрузка Telegram