тилнинг мохияти ва унинг тизимли сатхий курилиши

DOC 109.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403013126_43232.doc тилнинг моҳияти ва унинг тизимли сатҳий қурилиши www.arxiv.uz тилнинг моҳияти ва унинг тизимли сатҳий қурилиши режа: 1. тилнинг ижтимоий функциялари 2. тилнинг мавжудлик шакллари 3. тил белгилар системаси сифатида 4. тил систем – структуравий тузилма сифатида i. тилнинг ижтимоий функциялари ижтимоий ҳаёт шароити инсоннинг яратувчанлик ва билишга йўналтирилган фаолияти шахсларнинг доимий равишда ўзаро мулоқотга киришувини тақозо этади. инсоний муносабатларнинг асосини тил белгилари орқали алоқага, мулоқотга киришув ташкил қилади (беликов, крысин 2001: 248-250; махмудов «тил»). бундай мулоқотнинг асосий вазифаси шахслараро мураккаб ва уларнинг ҳар томонлама ижтимоий муносабатларига мос келадиган, мазмунли ва тезкор алоқа ўрнатишдир. инсоният тараққиёти тарихи ҳам мулоқот жараёнида рўй беради ва яратилади. бу ўринда ижтимоий тараққиётнинг белгиловчи омили сифатида ўзаро муносабатларининг роли тобора ошиб бориши кузатилади. ана шу жиҳатдан тилнинг энг муҳим алоқа воситаси сифатидаги коммуникатив қудрати, ривожланиш даражаси кўзга яққол ташланади. бошқа томондан олиб қаралганда, инсоният тараққиётида тил воқеликни билишнинг, ижтимоий борлиқни идрок этишнинг ҳам муҳим воситаси …
2
тил тафаккурнинг асосий элементи вазифасини бажаради. булар ҳар қандай тилнинг энг муҳим, асосий функциялари ҳисобланади. аммо тилнинг функционал имкониятлари бу билангина чекланмайди. инсон коммуникатив фаолиятининг турли-туманлиги алоқа воситаси сифатида хизмат қиладиган тил тизимининг ички мураккаблиги ва бажарадиган функциясининг хилма-хиллиги билан ҳам боғлиқдир. р.о.якобсон, замонамизнинг энг билимдон тилшунос олимларидан бири, коммуникатив акт жараёнини ўрганар экан, унинг барча функцияларини, ҳатто иккинчи даражали омилларини ҳам чуқур ўрганиш лозимлигини таъкидлаган эди. шу нуқтаи назардан р.якобсон томонидан илгари сурилган тилнинг эмотив, фатик, металисоний ва эстетик функцияларини ўрганиш ҳам муҳим аҳамият касб этади (якобсон 1975: 197-203). мулоқот нафақат ахборотнинг мантиқий мазмунини, балки гапираётган шахснинг руҳий ҳолатини, ҳиссиётини, истакларини ҳам ифодалаши мумкин. бундай ҳолатларда тил ўзининг эмотив (эмоционал-экспрессив) функциясини бажаришга киришади. айрим ҳолатларда мулоқот мақсадсиз амалга оширилади: бундай ҳолларда суҳбатдошлар учун улар ўзаро алмашаётган ахборот муҳим эмас, улар ўз ҳиссиётларини ифодалашга, бу билан бир-бирларига таъсир қилишга уринмайдилар. бу пайтда улар учун фақатгина алоқага киришув муҳим, бу орқали …
3
) материалига эътибор тилга эстетик муносабатни шакллантиради: сўзловчилар матндаги сўзларнинг оҳанггига, гап қурилишига, ишлатилаётган сўзларнинг ифодадорлигига эътибор бера бошлайдилар. тилга эстетик муносабат, шундай қилиб, нутқнинг эстетик объект сифатида гўзаллигига ёки маънисизлигига муносабат уйғотади. эшитилаётган ахборотнинг эстетик англаниши тил тизимининг эстетик вазифасидан далолатдир. семиотика нуқтаи назаридан тил ноёб, бироқ ягона белгили тизим эмас. уни асалариларнинг тили билан, йўл белгиларининг тили билан, мусиқа ва дастурлаштиришнинг алгоритмли тили билан қиёслаш мумкин. жамият ҳақидаги фанлар нуқтаи назаридан қаралса, тилни такрорлайдиган бошқа бирор бир тизим мавжуд эмас: а) ҳар қандай ижтимоий ҳодиса хронологик жиҳатдан чегараланган: у инсоният жамиятида азалдан мавжуд бўлмаган ва мангу давом этмаган. масалан, оила, давлатлар, табақалар барча замонларда азалдан мавжуд бўлмаган. ижтимоий онгнинг турли шакллари, масалан, фан, ҳуқуқ, санъат, ахлоқ, дин ҳам азалдан мавжуд бўлмаган. бироқ тил азалдан мавжуд ва у жамият мавжуд экан, мангу яшайверади. демак, тил, меҳнат, онг, турмуш кабилар инсониятнинг ижтимоий асосини ташкил қилади. б) ҳар қандай ижтимоий ҳодиса …
4
асида алоҳида ўринга эга. тил ижтимоий онгнинг асосидир; д) тил ижтимоий онгнинг бошқа шакллари сингари ижтимоий ҳаётни ўзида акс эттиради ва у орқали шаклланади. бироқ ижтимоий онгнинг бошқа шаклларидан фарқли ўлароқ, ижтимоий ҳаёт билан боғлиқлиги билвосита эканлиги билан ажралиб туради; е) ўзида ижтимоий ҳаётнинг билвосита ифодаланиши боис тил ижтимоий онгнинг бошқа шаклларидан фарқли ўлароқ, мафкурага, яъни ижтимоий онгнинг дунёқарашга оид шакллари масалан, сиёсат, ҳуқуқ, ахлоқ, эстетика ва динга тобе эмас; ж) тил тараққиёти кўп ҳолларда жамиятнинг ижтимоий тарихидан мустақил ҳолда кузатилади. шундай қилиб, тил халқларнинг ноёб мулоқот воситаси вазифасини бажаради. у авлодларнинг тарихий алмашинуви ва ижтимоий формацияларнинг алмашинуви жараёнида халқ, миллат бирлигини таъминлайди. у одамларни вақт ва замон, жуғрофий ва ижтимоий муҳитдаги бирлигини ҳам таъминлайди (корнелов 2000: 14-15). 1.2. тилнинг мавжудлик шакллари тил тизими нутқда ўз ифодасини турлича топиши мумкин. тил тизимининг маълум бир ижтимоий онг вакиллари (халқ, этник, ижтимоий гуруҳ) томонидан қабул қилинган варианти шу ижтимоий гуруҳнинг тил нормасини …
5
ва ют диалектлари асосида (англар, сакслар ва ютлар британ оролларига тахминан 450 – йилларда германия ҳудудларидан кўчиб келишган), рус адабий тили ўрта рус москва диалектлари асосида шаклланган, ўзбек адабий тили қарлуқ лаҳжасига кирувчи шеваларга асосланган. адабий тил шаклланган давридан бошлаб, ўзи асосланган диалектлардан олган меросни сақлаб келади. масалан, италия ерларининг узоқ муддат давомида майда феодалликларга бўлиниб турганлиги сабабли ягона давлат шаклланган даврларда ҳам итальян тили узоқ пайт майда диалектларнинг ўзига хос хусусиятларини сақлаб келди. буни академик г.в. степанов образли қилиб, «итальян диалектлари ўрмони» деб атаган эди (степанов 1976: 88). натижада, xiv асрда тоскан-флорит диалектлари асосида шаклланган адабий итальян тили мамлакатнинг бошқа ҳудудларидаги диалектлардан анча фарқ қилди. худди шундай манзара олмон адабий тили ва олмон диалектлари (қуйи немис диалекти, «платтдойч», жанубий немис диалекти ва берлин диалекти) ўртасида ҳам кузатилади. 1.3. тил белгилар системаси сифатида тил одамларнинг ўзаро мулоқотга киришувида фойдаланиладиган, уларнинг онгида сақланадиган, бироқ конкрет фикрларидан, ҳиссиётларидан, истакларидан холи бўлган материал …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "тилнинг мохияти ва унинг тизимли сатхий курилиши"

1403013126_43232.doc тилнинг моҳияти ва унинг тизимли сатҳий қурилиши www.arxiv.uz тилнинг моҳияти ва унинг тизимли сатҳий қурилиши режа: 1. тилнинг ижтимоий функциялари 2. тилнинг мавжудлик шакллари 3. тил белгилар системаси сифатида 4. тил систем – структуравий тузилма сифатида i. тилнинг ижтимоий функциялари ижтимоий ҳаёт шароити инсоннинг яратувчанлик ва билишга йўналтирилган фаолияти шахсларнинг доимий равишда ўзаро мулоқотга киришувини тақозо этади. инсоний муносабатларнинг асосини тил белгилари орқали алоқага, мулоқотга киришув ташкил қилади (беликов, крысин 2001: 248-250; махмудов «тил»). бундай мулоқотнинг асосий вазифаси шахслараро мураккаб ва уларнинг ҳар томонлама ижтимоий муносабатларига мос келадиган, мазмунли ва тезкор алоқа ўрнатишдир. инсоният тараққиёти тарихи ҳам мулоқот...

DOC format, 109.0 KB. To download "тилнинг мохияти ва унинг тизимли сатхий курилиши", click the Telegram button on the left.