уюшган гап ва кушма гаплар хакида

DOC 190.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1402924970_43147.doc мавзу:уюшган гап ва кушма гаплар хакида www.arxiv.uz уюшган гап ва кушма гаплар хакида режа: 1. уюшган гап 2. қўшма гап 3. қўшма гаплар таснифи 4. боғловчи воситаларнинг маънодошлиги ва вазифадошлиги 5. қўшма гап таркибий қисмларининг ирреалликка муносабатига кўра таснифи уюшган гап ўзбек тилшунослигида уюшиш ҳодисаси билан боғлиқ учта ҳодиса мавжуд: 1) гапда уюшган сўзлар (бу ҳақда юқорида айтилди); 2) қўшма гапдаги уюшиқ гаплар (бу ҳақда қуйида - «қўшма гап» баҳсида сўз юритилади); 3) уюшган гаплар. уюшиқлик умумий ҳолат бўлиб, содда гапга ҳам, қўшма гапга ҳам хос. содда гапда сўзлар уюшиб келса, қўшма гапда сўз, содда гап уюшиб келади. айтилганидек, уюшиқлик камида икки бирлик (унсур)дан иборат бўлади: 1) уюштирувчи унсур; 2) уюшувчи унсур. бу икки унсур барча уюшиш ҳодисасида мавжуд. хўш, уюшган гап нима ва у уюшиқ гапдан нимаси билан фарқланади? маълумки, ҳар қандай гап грамматик ёки семантик-функционал шаклланган бўлиши лозим. шу боис у кесимга эга бўлиб, бу кесим [wpm] …
2
эга бўлган бирдан ортиқ (w) дан ташкил топган гап ҳам тилимизда мавжуд. бундай гап уюшган гап дейилади. йўл-йўлакай шуни айтиб ўтиш керакки, уюшган гаплар уюшиқ кисмли қўшма гаплардан фарқланади. бунинг учун қуйидагиларни қиёслаймиз: 1. баҳор келса, боғлар яшнаса, сайилга чиқамиз. гапнинг қолипи: [е1-w1pm (-са) e2-w2pm (-са), w3-pm]. 2. баҳор келса, боғлар яшнайди ва сайилга чиқамиз. қолипи: [(е1 - wpm1) ((e2 - w2pm) ва (w3pm))]. бу иккала гап уюшиқ қисмли қўшма гап. биринчи гапда эргаш гап (баҳор келса, боғлар яшнаса) уюшиб, бош гапга тобеланиб келган. иккинчи гапда эса бош (боғлар яшнайди ва сайилга чиқамиз) уюшиб келган ва эргаш гап (баҳор келса) уларга баб-баравар тегишли. булар уюшиқ гапдир. маълум бўладики, уюшиқ гап қўшма гаплар таркибида бўлади. уюшган гап эса ўзбек тилида содда ва қўшма гаплар орасидаги алоҳида синтактик қурилмадир. у кесимдаги (w) си бирдан ортиқлиги билан қўшма гапга, (pm) нинг битталиги билан эса содда гапга яқинлашади. шунинг учун ҳам у ўз мавқеи …
3
мужассамланган. 1) содда гап: [wpm] 2) уюшиқ кесимли содда гап: [(w1 -w2)pm]; 3) қўшма гап: [wpm -wpm]; 4) уюшган қисмли қўшма гап: [([wpm]-[wpm])-[wpm]] ёки [(wpm] - ([wpm]-[wpm])]; 5) уюшган гап: [((e1-w2)-(e2-w2)) pm]; уюшган гапга мисол: 1. отам раис, онам бригадир бўлган эди. 2. дўкондорларнинг баъзилари китоб ўқиб, баъзилари тасбеҳ ўгириб, баъзилари эснаб ўтиришарди. 3. унинг қўллари ишда, кўзи шудгорда, аммо хаёли зебихонда эди. 4. чаккаси тиришиб, кўзи қизариб кетди. уюшган гапдаги умумий бўлак [pm] ни ҳар бир шаклланмаган [w] га алоҳида-алоҳида қўшиш билан осонгина қўшма гап ҳосил қилиш мумкин: қиёсланг: 1.чаккаси тиришиб, кўзи қизариб кетди – уюшган гап. чаккаси тиришиб кетди ва кўзи қизариб кетди – қўшма гап. айрим ҳолда уюшган гапда ҳам (pm) ноль шаклда бўлиши мумкин: у бароққош, кўзи чақчайган, афти ишшайган. гап мазмунидан ноль шакл охирги сўзда эканлиги сезилиб турибди. бунга гапни ўтган замонга айлантириш билан амин бўлиш мумкин: у бароққош, кўзи чақчайган, афти буришган эди. уюшган …
4
алим боғда қоровул эмишми? 7. алпомишу рустамлар сизга ёр, равшанбек ва авазхонлар мададкор бўлсин. 8. доклад ишнинг бориши, мунозара эса бутунлай бошқа масала ҳақида. (wpm) уюштирувчи восита сифатида: 1. яхши топиб, ёмон қопиб сўзлар. (мақ.) 2. онаси ўқисин, опаси ишласин деди. (м.исм.) 3. савр ойининг булутлари ҳавода ўкириб, селлар қуйиб ўтди. (ойб.) 4. жамшид битталаб, жаҳонгир жуфтлаб санай бошлади. 5. нилуфар китоб, феруза журнал ўқиб ўтирарди. 6. меҳнатдан дўст, ғийбатдан душман ортар. 7. қизиқ, иродани акбар, акбаржонни гулчеҳра севади. 8. сени энди азроил ҳам уради, шайтон ҳам. 9. унинг келганини на қурбон ота пайқади, на сиддиқжон (а.қаҳ.) (w) ёки (pm) кенгайтирувчиси билан фарқланувчи уюшган гап: 1. эрта ёғиб ўтган ёмғир чанг ва ёмғирни ювиб кетган, дарахтларнинг япроқлари тиниқ ва тоза эди. 2. уйғонганда суяклари зирқирар, у ўзини ланж туярди. 3. аҳмоқ ҳориганини билмас, кўса қариганини. 4. аҳмоқ қизини мақтар, тентак ўзини (мақ.) 5. баланд симёғочлардаги лампочкалар нури ҳам тарвақайлаб кетган, …
5
ан ўзаро муносабатида очилади. лисоний структура жиҳатидан қўшма гапнинг содда гапдан фарқи маълум даражада равшан. аниқроғи, содда гапда шаклланган кесим битта бўлса, қўшма гапда у бирдан ортиқ бўлади ва бирдан ортиқ содда гапларнинг мазмун ҳамда грамматик жиҳатдан бирикувидан ташкил топади. мисоллар: 1. мен сизни биламан, сиз бундай қилмайсиз. (ойб.) 2. нима қиласан, қишлоққа қайтасанми? (ойб). 3. дунёда нима кўп – кулгу кўп. (ойб). 4. биламанки, содда бармоқларинг тилла узук тақмаган. (уйғ.) 5. мажлисда кўриладиган масалаларнинг муҳим томони шундаки, унда чўл ерларни сувга сероб қилиш масаласи муҳокама қилинади. кўринадики, 1-гапда биламан ва қилмайсиз, 2-гапда қиласан ва қайтасанми, 3-гапда кўп ва кўп, 4-гапда биламан ва тақмаган, 5-гапда шундаки ва муҳокама қилинади каби ҳар бир гапдаги бирдан ортиқ кесим синтактик қурилманинг қўшма гаплигини таъминловчи муҳим асослардан бири. кесимларнинг бирдан ортиқлигидан ташқари, ҳар бир қўшма гапда ифодаланаётган бирдан ортиқ фикр, ахборотнинг ўзаро зич муносабати, гаплараро грамматик тақозо этувчилик ҳамда интонацион яхлитлик кабилар ҳам бу …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "уюшган гап ва кушма гаплар хакида"

1402924970_43147.doc мавзу:уюшган гап ва кушма гаплар хакида www.arxiv.uz уюшган гап ва кушма гаплар хакида режа: 1. уюшган гап 2. қўшма гап 3. қўшма гаплар таснифи 4. боғловчи воситаларнинг маънодошлиги ва вазифадошлиги 5. қўшма гап таркибий қисмларининг ирреалликка муносабатига кўра таснифи уюшган гап ўзбек тилшунослигида уюшиш ҳодисаси билан боғлиқ учта ҳодиса мавжуд: 1) гапда уюшган сўзлар (бу ҳақда юқорида айтилди); 2) қўшма гапдаги уюшиқ гаплар (бу ҳақда қуйида - «қўшма гап» баҳсида сўз юритилади); 3) уюшган гаплар. уюшиқлик умумий ҳолат бўлиб, содда гапга ҳам, қўшма гапга ҳам хос. содда гапда сўзлар уюшиб келса, қўшма гапда сўз, содда гап уюшиб келади. айтилганидек, уюшиқлик камида икки бирлик (унсур)дан иборат бўлади: 1) уюштирувчи унсур; 2) уюшувчи унсур. бу икки унсур барча уюшиш...

DOC format, 190.0 KB. To download "уюшган гап ва кушма гаплар хакида", click the Telegram button on the left.