афсона ва ривоятлар

PPT 11,8 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1463026653_62868.ppt слайд 1 www.arxiv.uz www.arxiv.uz дунё қадар кўҳна афсона ва ривоятлар неча-неча ўтмиш даврлар оша узоқ тарих қаъридан бизгача етиб келган. афсона ва ривоятларда халқнинг табиат ва ҳаёт ҳодисалари ҳақидаги, яхшилик ва ёмонлик ҳақидаги қарашлари, диний-фалсафий, ахлоқий-эстетик тушунчалари мужассам бўлган. халқ оммасининг даҳоси, унинг талаб ва эҳтиёжлари асосида вужудга келган ушбу турдаги асарлар ўз навбатида кишиларнинг маънавий, ақлий, ахлоқий тараққиётига туртки вазифасини ҳам ўтаган; улар инсонни машаққатларни енгишга, ёвузликка қарши курашишга, оламда рўй бериб турадиган мураккаб ҳодиса ва жараёнларнинг сир-асрорларини билиб олишга даъват этган; инсон фикри, тафаккури ва хаёлотини ўтмишдан келажакка томон тортган, ҳаётни севишга чорлаган. фольклоршуносликда қайд этилган фикрларга қараганда, афсона форсча сўз бўлиб, фантастика, сеҳр-жоду ва ҳаётий тўқималар асос бўлган насрий ҳикоялардир. www.arxiv.uz www.arxiv.uz маҳмуд қошғарийнинг «девону луғотит турк» асарида бу турдаги ҳикоялар caw деб номланган бўлиб, олим бу сўзнинг турли туман изоҳларини берган: caw оталар сўзи, қисса, ҳикоя, рисола, сўз, илгариги хабарлар каби маъноларни билдирган.1 бу изоҳларнинг …
2
инг учун ҳам афсоналар халқ тарихини, унинг иқтисодий ва сиёсий, маданий ўтмишини, дунёқараши, урф-одатлари ва руҳий кечинмаларини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади. афсоналар замирига мужассам бўлган ахлоқий-эстетик қарашлар билан бирга, унда информатив – хабар бериш вазифаси кучлироқ бўлади. ўзбек халқ афсоналарининг мавзу доираси ва ғоявий йўналишлари ранг-баранг бўлиб, уларни шартли равишда асотирий тушунчалар, коинот жисмлари, ўрин-жой номлари, тарихий воқеа ва шахслар ҳақидаги афсоналарга ажратиб ўрганиш мумкин. www.arxiv.uz www.arxiv.uz асотирий афсоналарнинг аксарияти диний характерда бўлиб, уларда қадимда яшаган аждодларимиз ўзларига ҳомий деб ҳисоблаган пайғамбарлар ва азиз-авлиёларни улуғлаганлар, улардан ўзларига руҳий мадад кутиб, диний эътиқод ва қарашларини ифодалаганлар. ҳазрати хизр, ҳазрати мусо, ҳазрати нуҳ, ҳазрати аюб, ҳазрати илёс, эр хўбби каби афсоналар шулар жумласидандир. масалан, «нурли тош тушган жой» афсонасида одам боласининг бахт-саодатга эришуви йўлида чексиз мол-давлат, моддий бойликнинг ўзигина кифоя қилмаслиги тўла маънода саодатга эришмоқ учун аллоҳнинг марҳамати, пайғамбар ва азиз-авлиёларнинг мададига мушарраф бўлиш лозимлиги ҳақидаги қарашлар талқин қилинган: бир бой одам …
3
гини сўрабди. чўпонлар: - эй, бой ота, бу молларнинг барии ўзингизга қарашли-ку! – дейишибди ҳайрон бўлиб. шунда бой буларнинг ҳаммасини чўпонларнинг ўзларига инъом этиб, бу ҳақда ҳеч кимга чурқ этмасликни қаттиқ тайинлаб ўз йўлини давом эттирибди. йўл юрибди, йўл юрса ҳам мўл юрибди. бир чўлу биёбонда кетаётганда олдидан оппоқ соқолли бир нуроний чол чиқиб қолибди. бу хўжан хизр алайҳиссалом экан. у бойга яхши гапириб уйга қайтармоқчи бўлибди, аммо бой изига қайтмасдан, йўлини давом эттирибди. хўжаи хизр иккинчи марта дуч келиб, яна панд-насиҳатлар билан изига қайтишга кўндирмоқчи бўлган экан, бой унамабди. орадан бир манзил ўтгач, хўжаи хизр яна дохил бўлибди. бойни йўлдан қайтаришга уриниб кўрган экан, фойдаси бўлмабди. шунда у бойга қараб. www.arxiv.uz www.arxiv.uz - баракалла, аҳдинг қатъий экан, иншолло ниятингга етасан. фалон ерда бир авлиё борлар, агар ўша кишининг олдиларигача етиб боролсанг бахтинг, - дебди-да, кўздан ғойиб бўлибди. бой кўп машаққатлар чекиб, хўжаи хизр айтган авлиёнинг маконига етиб борибди. авлиё …
4
нурота деб атай бошлабдилар». ҳазрати хизр номи билан боғлиқ бўлган афсоналарнинг барчасида бу зот мақсад йўлида саргардон кезувчиларга мададкор, қалтис вазиятларда халоскор руҳий ҳомий сифатида намоён бўлади. хўжаи хизр тимсоли фақат афсоналарда эмас, балки «алпомиш», «гўрўғли», «манас» каби халқ достонларидан ҳам мустаҳкам ўрин эгаллаган. www.arxiv.uz www.arxiv.uz www.arxiv.uz халқ тафаккури ва тасаввури маҳсули сифатида яратилган афсоналар орасида тарихий воқеалар ва ҳодисалар ҳақида хабар берувчи афсоналар ҳам анчагина. «андижон», «калта минор», «хоразм», «девқалъа», «илон бузган», «ширин қиз» каби афсоналар маълум бир тарихий воқеалар ҳақида, жойлар, қалъалар ва бошқа тарихий обидаларнинг яратилиши ҳақида хабар бериш билан бир қаторда, инсониятнинг беқиёс куч қудрати, эзгулик ва ёвузлик ҳақидаги фалсафий-эстетик қарашларни ҳам ўзида мужассамлаштиради. масалан, халқ орасида хоразмдаги «дев солган қалъаси» ҳақида хилма-хил афсоналар юради.1 бу афсоналарнинг баъзилари сулаймон пайғамбар ва унинг измида бўлган девларнинг ғайритабиий фаолиятлари билан туташиб кетса, баъзилари фарҳод ва шириннинг аламли севги саргузаштларига асосланган афсоналарга бориб боғланади. www.arxiv.uz афсонада айтилишича, баҳайбат девқалъани …
5
ди. бу болалари сўйилаётган минглаб ҳайвонларнинг овози эди. фарҳоднинг «бу қандай йиғи?» - деган саволига кампир: «ҳозиргина малика вафот этди, ширинга бутун хоразм аза тутмоқда», - деб жавоб беради. севгилисининг ўлими тўғрисидаги хабардан гангиб қолган дев усиз яшашни истамай, ҳали жойига қўйилмаган сўнгги тошни осмонга улоқтиради. тош фарҳоднинг устига қайтиб тушади. девни севиб қолган ширин ҳам фожиа рўй берган жойга етиб келади ва севгилисининг мурдаси тепасида ўзига пичоқ санчиб ҳалок бўлади. www.arxiv.uz www.arxiv.uz тарихий жой номи билан боғлиқ бўлган «девқалъа» афсонасида инсонга хос бўлган севги-садоқат, муҳаббат йўлидаги фидоийлик, айни пайтда хийла-найранг, ёвузлик ҳақида фикр юритилиб, гўзаллик фазилатлари олқишланади, халқ идеалига тўғри келмайдиган ёмон иллатлар рад этилади. «девқалъа»нинг қурилиши билан боғлиқ қуйидаги афсонада эса ҳазорасп номининг келиб чиқиши ҳақидаги тасаввурлар мужассам бўлган www.arxiv.uz www.arxiv.uz www.arxiv.uz ҳазрати сулаймон: - мендан яшириниб учиб юрган ҳазор аспни тутиб келтиринглар! – деб девларига фармон берибди. девлар қанотли отларни ахтариб роса учибдилар, ахири бир кун уларни …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"афсона ва ривоятлар" haqida

1463026653_62868.ppt слайд 1 www.arxiv.uz www.arxiv.uz дунё қадар кўҳна афсона ва ривоятлар неча-неча ўтмиш даврлар оша узоқ тарих қаъридан бизгача етиб келган. афсона ва ривоятларда халқнинг табиат ва ҳаёт ҳодисалари ҳақидаги, яхшилик ва ёмонлик ҳақидаги қарашлари, диний-фалсафий, ахлоқий-эстетик тушунчалари мужассам бўлган. халқ оммасининг даҳоси, унинг талаб ва эҳтиёжлари асосида вужудга келган ушбу турдаги асарлар ўз навбатида кишиларнинг маънавий, ақлий, ахлоқий тараққиётига туртки вазифасини ҳам ўтаган; улар инсонни машаққатларни енгишга, ёвузликка қарши курашишга, оламда рўй бериб турадиган мураккаб ҳодиса ва жараёнларнинг сир-асрорларини билиб олишга даъват этган; инсон фикри, тафаккури ва хаёлотини ўтмишдан келажакка томон тортган, ҳаётни севишга чорлаган. фольклоршуносликда қайд ...

PPT format, 11,8 MB. "афсона ва ривоятлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: афсона ва ривоятлар PPT Bepul yuklash Telegram