туғиш физиологияси

DOC 67.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403617760_46106.doc туғиш физиологияси режа: 1. туғишни бошланишининг сабаблари, туғиш босқичлари. 2. туғиш вақтида ҳомиланинг жойлашиши. 3. туғишнинг давомийлиги ва туғишда ёрдам кўрсатиш тартиби. 4. туғишдан кейинги даврнинг кечиши. туғиш акти физиологик жараён бўлиб, она ҳайвон организмидан тўлиқ шаклланган ҳомила, унинг пардалари ва ҳомила олди суюқлигининг чиқарилиши билан якунланади. нима сабабдан ҳомилани айнан тўлиқ шаклланган даврда туғилиши тадқиқотчиларни қизиқтириб келган. бунинг сабабини изоҳлаш бўйича бир қатор таълимотлар яратилган: токсикоз таълимоти - кучаниш ва тулғоқларнинг пайдо бўлишига ҳомила организмида кислород ва озиқавий моддалар танқислиги оқибатида ҳосил бўладиган «анафилактик заҳарлар» томонидан бачадонни таъсирланиши сабаб бўлади деб тушунтиради. айрим олимлар бачадон деворини тўпланиб қолган карбонат ангидрит, водород сульфид каби газлар таъсирлантириши оқибатида туғиш жараёни бошланади деган фикрга келишган. мускулларнинг тўлиқ гипертрофияси таълимоти - туғиш жараёнининг бошланишига бачадон мускуллари гипертрофиясининг маълум босқичигача ривожланиб етилиши ва ундан кейинги босқичларида функционал ҳолатга, яъни кисқара бошлаши сабаб бўлади деб тушунтиради. гормонал таълимот бўйича туғишнинг бошланишига эстерогенлар, окситоцин, адреналин …
2
бачадоннинг қисқариши юзага келади. ҳайвоннинг ётиши билан босим янада ошиб туғиш жараёни тезлашади. бегона тана назарияси. ҳомила бўғозлик даврининг охирида келиб, она организми учун бегона тана бўлиб қолади. натижада бачадон ва қорин девори мускуллари қисқариб, туғиш юзага келади. чузилиш назарияси. бачадон маълум бир даражада чузилувчан бўлиб, ҳомила катталашиб боради ва маълум бир даражага бориб етгач бачадон қисқара бошлайди. лекин ҳалигача юқорида айтилган назарияларнинг бирортаси ҳам тўлиғича ўз тасдиғини топмаган. туғиш жараёни қатор сабаблар мажмуаси таъсирида кузатилиб, асосан марказий асаб тизимининг бошқарувидаги бош мия пустлоқ қисми марказларининг фаолиятига боғлиқдир. бу сабаблар шартли равишда уч гуруҳга булинади: биринчи гуруҳга - тўғишга тайёрловчи (бачадон нерв-мускул қўзғалувчанлигининг ортиши, тос тутқичларини бўшаштирувчи - релаксин концентрациясининг ортиши), иккинчи гуруҳга - туғишни таъминловчи (эстерогенлар, ацителхолин ва окситоцин концентрациясининг ортиши оқибатида бачадон мускуллари қисқаришларининг кучайиши) ва учинчи гуруҳга туғишни стимулловчи (бачадон ва қорин пресси мускулларининг рефлектор қисқариши) сабаблар киради. туғиш жараёни бачадон ва қорни мускулларининг фаол қисқариши билан …
3
мшиқ суюқлик шаклда оқиб туриши. бу белги туғишга 1-2 кун қолганда кузатила бошлайди. сигирларда шилимшиқ суюқликнинг оқиб туриши бўғозликнинг 4- ва 5- ойларида ҳам кузатилиши мумкин. 4. елининг шишиб катталашиши ва туғишга 2-3 кун қолгандан бошлаб увиз сути пайдо бўлиши. баъзан увиз сути бир неча кун олдин ёки туғишдан кейин ҳам ҳосил бўлиши мумкин. 5. сигирларда туғишга 2-3 соат, бияларда 12-24 соат қолганда ректал текшириш билан бачадон буйинчаси узунлигининг қисқариши ва юмшашини аниқлаш мумкин. 6. майда ҳайвонларнинг «туғиш учун ин» тайёрлаши, чўчқаларни туғишига 6-12 соат қолганда тез - тез безовталаниши, иштаҳасининг йўқолиши, тушамаларни титкилаши, ит ва мушукларнинг ўзига тинчроқ жой қидира бошлаши. туянинг турган жойидан анча узоққа қочиб кетиши. туғиш пайтини аниқлашда юқорида кўрсатилган белгиларнинг ҳаммаси борлиги эътиборга олиниши керак. туғишдан олдин ва туғиш вақтида ҳомилани бачадонда жойлашиши. ҳомила туғиш йўлларига нисбатан тўғри жойлашган ва ҳомиланинг ҳажми тос бўшлиғи размерига мос равишда бўлгандагина туғиш жараёни меъёрида кечиши мумкин. акушерлик амалиётида …
4
елиши ёнбоши, орқаси ёки қорин соҳаси билан бўлиши мумкин. ҳомиланинг позицияси - ҳомила бел қисмининг она ҳайвон қорин пардасида жойлашиши бўлиб, агар ҳомиланинг бели ҳайвоннинг умуртқа поғонасига қараган бўлса ҳомиланинг позицияси тўғри, она ҳайвоннинг қорнига қараган бўлса ҳомила нотўғри позицияда бўлади. бундан ташқари ўнг ёки чап томонга қараган (нотўғри) позицияда ҳам бўлиши мумкин. ҳомила аъзоларининг жойлашиши (членорасположение) - ҳомила оёқлари, боши ва думининг гавдасига нисбатан жойлашиши. туғиш пайтида ҳомила ўзининг ҳаракати ва бачадонни қисқариши натижасида ҳолатини ўзгартиради. туғиш бошланиши билан, бачадон буйни очилади ва ҳомила йўлдошидан ажралади, кучаниш ва тўлғаноқлар натижасида ташқарига чиқарилади. туғиш жараёни туғишга таёрланиш, ҳомиланинг ташқарига чиқарилиши ва йўлдошни ажралиши даврларига бўлинади. туғишга тайёрланиш даврида бачадон мускулларининг мунтазам қисқаришлари оқибатида ҳомила ва ҳомила олди суюқликлари бачадон буйни томонга босим остида ўтказилади. бунда биринчи бўлиб суюқликлар бачадон буйнига оқиб келади ва унинг очилишини таъминлайди. агар қандайдир сабабларга кўра, ҳомила олди суюқлиги миқдори кам ёки пардаси барвақт ёрилиб кетган …
5
ва ҳомила ташқарига чиқарилади. бу даврда ҳайвон безовталаниб инграйди, қорнига қараб тез-тез ётиб туради. йўлдошнинг ажралиши даври. ҳомила туғилгандан кейин бачадоннинг қисқариши давом этади ва натижада унда қолган ҳомила олди суюқлиги ва ҳомила йўлдоши ташқарига чиқарилади. ҳомила йўлдошининг тушиши муддати унинг типи, ҳомиланинг сони, бачадон мускулларининг қисқариш кучи ва ҳайвонни бўғозлик даврида озиқлантириш ва сақлаш шароитларига боғлиқ бўлади. сигирларда туғишга тайёргарлик даври 30 дақиқадан 12 соатгача, ҳомиланинг чиқарилиши 15 дақиқадан 4 соатгача, йўлдошнинг ажралиши 4 - 6 соат, жинсий аъзолар инвалюцияси 20 - 25 кунгача давом этади. бияларда туғишга тайёргарлик даври 2 - 4 соат, ҳомиланинг чиқариши 15-30 дақиқа, йўлдошнинг ажралиши даври 10 - 30 дақиқа давом этади. туғишдан кейинги 7 - 12 кунларида яна жинсий цикл бошланади. қўй ва эчкиларда туғишга тайёргарлик даври 3 - 30 соат, ҳомилани чиқариш даври 2-3 соат, йўлдош ажралиши даври 2-3 соатгача, бачадон субинвалюцияси 17-20 кунгача бўлади ва 1,5-2 ойдан кейин яна жинсий цикл …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "туғиш физиологияси"

1403617760_46106.doc туғиш физиологияси режа: 1. туғишни бошланишининг сабаблари, туғиш босқичлари. 2. туғиш вақтида ҳомиланинг жойлашиши. 3. туғишнинг давомийлиги ва туғишда ёрдам кўрсатиш тартиби. 4. туғишдан кейинги даврнинг кечиши. туғиш акти физиологик жараён бўлиб, она ҳайвон организмидан тўлиқ шаклланган ҳомила, унинг пардалари ва ҳомила олди суюқлигининг чиқарилиши билан якунланади. нима сабабдан ҳомилани айнан тўлиқ шаклланган даврда туғилиши тадқиқотчиларни қизиқтириб келган. бунинг сабабини изоҳлаш бўйича бир қатор таълимотлар яратилган: токсикоз таълимоти - кучаниш ва тулғоқларнинг пайдо бўлишига ҳомила организмида кислород ва озиқавий моддалар танқислиги оқибатида ҳосил бўладиган «анафилактик заҳарлар» томонидан бачадонни таъсирланиши сабаб бўлади деб тушунтиради. айрим олимла...

DOC format, 67.5 KB. To download "туғиш физиологияси", click the Telegram button on the left.

Tags: туғиш физиологияси DOC Free download Telegram